Тавҳид форуми
Ароқхўрга жаноза намози ўқиладими? - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Умумий бўлим (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=5)
+--- Forum: Модераторлар учун (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=41)
+--- Thread: Ароқхўрга жаноза намози ўқиладими? (/showthread.php?tid=2986)



Ароқхўрга жаноза намози ўқиладими? - Меҳмон - 07-22-2010

Ароқхўр ва кашанда ўлди ...

Савол: Ароқхўр ва кашандалик қилган, намозларни жамоат билан масжидда ўқимаган одам вафот этди. Унга жаноза намози ўқиладими ёки йўқми?
Жавоб: Агар воқеъа сиз айтгандек бўлса ва у одам ароқхўр ва кашанда, намозни фақатгина жамоат билан масжидларда ўқимаган бўлса, Аллоҳ ва Расулига осий бўлибди. Модомики маст қилувчи ичимликларни ҳалол демаган ва намозни тарк қилмаган, фақатгина, жамоат билан ўқимаган экан, кофир эмасдир. Шунинг учун мусулмонлар унга жаноза намозини ўқийверадилар. Уни мусулмон маййитлар каби ювилади, кафанланади ва дафн этилади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 3204-3.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён