Бидъат талоқ тушадими ёки йўқми? - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Оила (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=23) +---- Forum: Талоқ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=39) +---- Thread: Бидъат талоқ тушадими ёки йўқми? (/showthread.php?tid=3079) |
Бидъат талоқ тушадими ёки йўқми? - Меҳмон - 09-18-2009 Бидъат талоқ тушадими ёки йўқми?
Савол: Бидъат талоқ тушадими ёки йўқми? Агар тушса бир талоқ бўладими ёки уч талоқми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин. Сўнг… Бидъат талоқ бир неча хилдир. Улардан бири хотинни ҳайз ёки нифос (туғруқ қони) кўраётгани маҳал ёхуд (ҳайз ёки нифос қони тугагач) жинсий алоқа қилиб поклик даврида талоқ қўйишдир. Бундай пайтда талоқ қўйиш билан, тўғриси, талоқ тушмайди. Бидъат талоқларнинг яна бири, хотинни бирданига уч талоқ қўйишдир. Уламоларнинг қувватли қавлларига кўра бундай пайтда бир талоқ тушади. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин. Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 6542–2.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий |