Тавҳид форуми
Ўргумчак ва икки кабутар қиссаси - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1)
+--- Forum: Ҳадис (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=7)
+---- Forum: Заиф ҳадислар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=65)
+---- Thread: Ўргумчак ва икки кабутар қиссаси (/showthread.php?tid=3088)



Ўргумчак ва икки кабутар қиссаси - Меҳмон - 06-08-2015

Ўргимчак ва икки кабутар қиссаси

Савол: «Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам савр ғорида беркинган кунларида ўргимчак ва икки кабутар (у зотни беркитиш учун ғор лабига) ин қурибганлиги ворид бўлганми?».

Жавоб: «Йўқ! Тарихчилар зикр қилишадики, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам савр ғорига беркинган чоғларида, унга ўргимчак тўр қурган ва кабутар дарахт чўпларидан (ин) қўйган эмиш. Бу ёлғондир, унда саҳиҳлик йўқ ва унда Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нақл қилган (пайғамбарликларига далолат қилувчи) белги йўқдир. Қайси бир инсон(ни олдида) ўргимчак тўр қилса ва кабутар (инида учиб кетмай турадиган) бўлса, киши уни кўрган вақтида: «(Бу ерда) ҳеч ким йўқ-ку?!», дейди. Аммо (ўшанда эса) Аллоҳ уларнинг кўзларини расул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан аъмо-(кўрмас) қилиб қўйди. Шунинг учун Абу Бакр:

يا رسول الله! لو نظر أحدهم إلى قدمه لأبصرنا

«Эй Расулуллоҳ! Уларнинг бирортаси оёғи (остига) қараса, бизни аниқ кўрарди», деди. Чунки (уларни кўришликга бирор) монеълик йўқ эди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам савр ғорида беркинганлари (ҳақидаги қисса)да ўргимчак ва кабутарни зикр қилишлик саҳиҳ эмас. Шунинг учун кўп инсонлар ўргимчакни эҳтиром қилиб, «Уни ўлдирма, чунки у Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни (тўсишлик, беркитишлик учун) тўр қуриб (ҳимоя қилган)», дейишади. Калтакесак(га келадиган) бўлса(к) у (ҳам) ўлдирилади. Чунки у Иброҳим (алайҳис салом ўтга ташланганларида, у кишини ёнишини истаб), пуфлагани боис (ўлдирилиши) лозим кўрилади.
Биз деймизки: Йўқ, агар ўргимчак азият берса, ундан бошқа (ҳашаротлар) сингари ўлдирилаверади. Баъзи пайтларда у китобларга, деворларга ин қуриб-(ис қилиб) азият беради. Балки ҳадисда ўргимчакни ўлдиришга буюрилган, аммо у заиф (ҳадисдир)».

Шайх ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ, «Лиқо ал-баб ал-мафтуҳ» 229.