Аллоҳнинг махлуқотлари номи билан қасам ичиши - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44) +--- Forum: Тавҳид (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=45) +---- Forum: Рубубият тавҳиди (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=88) +---- Thread: Аллоҳнинг махлуқотлари номи билан қасам ичиши (/showthread.php?tid=309) |
Аллоҳнинг махлуқотлари номи билан қасам ичиши - Admin - 10-17-2010 Аллоҳнинг махлуқотлари номи билан қасам ичиши
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг: «Вақт-замонга қасамки», қовлига тўхталсак.
Аллоҳ таоло махлуқотлардан бири бўлган замон ва вақт билан қасам ичди. Аллоҳ жалла ва ала махлуқотларининг хоҳлагани билан, махлуқ эса фақат Аллоҳ(ни номи) билан қасам ичади. Аллоҳ таоло аҳамиятга молик нарса билангина онт ичади. Ушбу замон (дея аталмиш махлуқот) аҳамиятга молик ва унда кўплаб ибратлар бор. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло вақт-замон, (борлиқни ўз зулмати билан) ўраб келаётган кеча ва чошгоҳ вақтлари билан қасам ичди. Махлуқ эса фақат Аллоҳнинг номи ила қасам ичади. Бизга Аллоҳ(нинг номидан) бошқаси билан онт ичишимиз жоиз эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Кимда-ким Аллоҳдан ўзгаси(ни номи) ила онт ичса, дарҳақиқат, куфр ёки ширк келтирибди» (Абу Довуд (3251) ва Термизий (1535) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишди). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Ким қасам ичадиган бўлса, Аллоҳ(нинг номи) билан қасам ичсин, йўқса жим бўлсин» (Бухорий (6108) ва Муслим (1646), (3) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишди). Демак, Аллоҳ таоло аҳамиятга молик ва ибратли нарсаларнинг хоҳлагани билан қасам ичади. Ушбу замон-вақтда қандай ибрат бор? Бунда улкан ибратлар борки, тун ва кун ўзаро бир-бирини қувиб, гоҳида тун узайса, гоҳида кун узаяди. Ушбу ўзгармас, тартибли ажойиб бир интизом билан тун ва кун бир-бирини таъқиб қилиб боради. Бунинг бари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Қудратига далолат қилади. Ушбу вақт-замонда рўй бераётган турли ҳодисот, ҳалокату мусибат ва неъмату яхшиликларнинг бари ибратланарли нарсалардир. Шунинг учун ҳам тун ва кун солиҳ амал (қилиб қолишлик учун бўлган) бир заминдир. Аллоҳ таоло шундай деди: «У эслатма-ибрат олмоқчи бўлган ёки шукр қилмоқчи бўлган кишилар учун кеча ва кундузни (бир-бирининг) ўрнини босувчи қилиб қўйган Зотдир» (Фурқон: 62). Кеча ва кундуз Аллоҳ азза ва жалланинг тоати йўлида унумли фойдаланаман деганларга улкан бир касб-имкониятдир. Олдингизда кеча ва кундуздан ўзга амал учун ўрин-замин йўқ. Туну кун дунё ва охират учун покиза ризқ ва амали солиҳ қилишга бир заминдир. Кеча ва кундузда ибрат ва фойдалар бўлгани учун ҳам Аллоҳ таоло вақт-замон билан қасам ичди. |