Тавҳид форуми
Жунуб ҳолатда тонг оттирган рўзадор - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Рўза (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=14)
+---- Forum: Рўзани бузмайдиган амаллар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=96)
+---- Thread: Жунуб ҳолатда тонг оттирган рўзадор (/showthread.php?tid=3109)



Жунуб ҳолатда тонг оттирган рўзадор - Abdulloh Salafiy - 08-30-2009

Жунуб ҳолатда тонг оттирган рўзадор

Савол: Рафиқаси билан жинсий алоқа қилгани боис жунуб ҳолатида тонг оттирган одамнинг рўзасига зарар борми?
Жавоб: Хотини билан жинсий алоқа қилгани сабабли жунуб бўлиб ғусл қила олмай тонг оттирган одамнинг рўзасига зарар бўлмайди. Чунки Аллоҳ таоло рафиқалар билан тонггача ишрат қилишни мубоҳ қилган. Бу эса одамнинг жунуб ўлароқ тонгни кутиб олишини тақозо қилади. Икки «Саҳиҳ» ҳадислар девонида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рафиқалари билан жинсий муошаратда бўлиш сабабли жунуб бўлиб субҳи содиққа етишганлари ва рўза тутаверганлари ривоят қилинган.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
Фатво ва мақолалар девони, Рўза китоби, 19 жилд. Фатво № 257.