Заиф ҳадисни фазилатли ишлар (фазоилул аъмол)да ишлатиш - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1) +--- Forum: Ҳадис (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=7) +---- Forum: Мусталаҳул ҳадис (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=63) +---- Thread: Заиф ҳадисни фазилатли ишлар (фазоилул аъмол)да ишлатиш (/showthread.php?tid=3205) |
Заиф ҳадисни фазилатли ишлар (фазоилул аъмол)да ишлатиш - Муслим - 07-28-2012 Заиф ҳадисни фазилатли ишлар (фазоилул аъмол)да ишлатиш
Фазилатли шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳ ўзларининг Мусталаҳул ҳадис номли китобида шундай дедилар:
Аммо заиф ҳадис зонни ҳам, илмни ҳам ифодаламайди. Уни далил деб эътиборга олиш мумкин эмас. Уни заифлигини баён қилмасдан зикр қилиш жоиз эмас. Фақатгина, яхши ишларга тарғиб қилиш ва ёмон ишлардан қўрқитиш (тарҳиб) учун эслатса бўлади. Бир гуруҳ (уламолар) уни (тарғиб ва тарҳиб учун ишлатишга мумкин деб) уч шарт қўйишган: 1. Жуда заиф бўлмаслиги керак. 2. Тарғиб ва тарҳиб учун ишлатиладиган амалнинг асли (шариатда) бўлиши керак. 3. Бу заиф ҳадисни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар деб эътиқод қилмаслик керак. Ана шуларга биноан тарғибда заиф ҳадисни зикр қилишнинг фойдаси савоб умидида нафсни тарғиб қилинган амалга қизиқтиришдир. Агар савоб ҳосил бўлмаса ҳам, бу (тарғиб қилинаётган) ибодатда тиришишдан унга зарар бўлмайди ва у мазкур ишларни қоим қилгани учун аслий савобдан маҳрум бўлмайди. Юқоридагиларга биноан заиф ҳадисни нафсни (азоб ёки лаънат кабилар билан) қўрқитилган ишдан уқубатга тушиб қолиш хавфи сабабли нафратлантириш учун эслатиш фойдаси бор. Агар у ушбу ишдан четланса, унга зиён ҳам, айтилган уқубат ҳам етмайди. Таржимон изоҳи: фазилатли шайх раҳимаҳуллоҳ заиф ҳадисни фазилатли ишлар (фазоилул аъмол)да ишлатишда бир гуруҳ уламолар юқорида келтирилган шартлар билан рухсат бергани ҳақида айтганлари ҳақдир. Шунинг учун Имом Нававий раҳимаҳуллоҳнинг "заиф ҳадисга уламолар иттифоқи билан фазоилул-аъмолда амал қилинади" деган сўзлари билан хатога йўлиқмаслигимиз керак. Чунки заиф ҳадисни аҳкомда ҳам, фазоилда ҳам мутлақо олмайдиган уламолар бўлган ва ҳозирда ҳам мавжуд. Ибн Саййид ан-Нос "Айун ал-Асар" китобида бундай олимлар ичида Яҳё ибн Маинни, "Фатҳ ал-Мағиб"да эса Абу Бакр ибнул-Арабийни санаган. Аллома Жамолиддин Қосимий "Қоваидут-таҳдис фи мусталаҳил-ҳадис" китобида айтадилар: "Бухорий ва Муслимнинг тутган йўли ҳам шу эканлиги кўринади. Бунга Бухорийнинг "Саҳиҳ"идаги шартлари ва Имом Муслимнинг заифлиги иттифоқ қилинган ровийларни камситишлари далолат қилади. Бу ҳақда юқорида айтиб ўтдик. Ибн Ҳазм раҳимаҳуллоҳнинг мазҳаблари ҳам шу, "Ал-милал ван-наҳл"да айтгани каби. Унинг ўша китобидаги сўзига мурожаат қилинг. "Муҳалло"да ҳам худди шундай (деган). Бунга яна Ҳофиз Ибн Ҳажар "Ражабнинг фазилати ҳақида келтирилган нарсаларнинг ажабланарли эканлигини баён қилиш" китобида зикр қилган шартларни қўшса бўлади". Заиф ҳадисларни фазоилул-аъмолга олмасликни танлаган уламоларнинг йўли ҳақлигига қуйидагилар далолат қилади: Биринчидан, заиф ҳадис, уламоларнинг иттифоқи билан (шак маъносидаги) зонндан бошқа нарсани ифода этмайди. Зонн (шак) билан амал қилиш эса жоиз эмас. Аллоҳ Таоло "Нажм" сурасининг 28-оятида: وَمَا لَهُم بِهِ مِنْ عِلْمٍ إِن يَتَّبِعُونَ إِلَّا الظَّنَّ وَإِنَّ الظَّنَّ لَا يُغْنِي مِنَ الْحَقِّ شَيْئاً
"Улар фақат шак-шубҳага эргашишади. Шак-шубҳа эса ҳақнинг ўрнини ҳечам боса олмайди" деган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Шубҳа-гумонлардан сақланинглар, чунки шубҳа-гумон сўзларнинг энг ёлғонидир". Иккинчидан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам биз саҳиҳлигини билган ривоятларнинг бошқасидан узоқ бўлишимизга буюриб айтдиларки: "Мендан билган нарсаларингдан бошқа ҳадисларни айтишдан қўрқинглар". Маълумки, ҳадисни ривоят қилиш ундаги собит бўлган нарсага амал қилишнинг воситаси холос. Агар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни ул зотдан собит бўлмаган нарсани ривоят қилишдан қайтарган бўлсалар, унга амал қилишдан қайтаришлари бундан ҳам авлороқдир. Бу эса равшан-аёндир. Учинчидан, ул зот соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган нарсалар собит бўлмаган нарсаларга кифоя қилади. |