Тавҳид форуми
Заққум дарахти ҳақида - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44)
+--- Forum: Иймон асослари (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=46)
+--- Thread: Заққум дарахти ҳақида (/showthread.php?tid=3235)



Заққум дарахти ҳақида - 0812 - 01-09-2016

Ассалам алейкум буродор Аллох сиздан ыраазы болсун
Ака соффат сурасиндаги заккум дараги турасидаги
Аятты толугу менен жонатинчи дарак шайтонин бошига окшаш болади деп эшитганман видеоси болса видеосини жонатинчи


RE: Заққум дарахти ҳақида - Муслим - 01-09-2016

(01-09-2016, 03:58 PM)0812 Wrote: Ассалам алейкум
وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته
(01-09-2016, 03:58 PM)0812 Wrote: Ака соффат сурасиндаги заккум дараги турасидаги
Аятты толугу менен жонатинчи дарак шайтонин бошига окшаш болади деп эшитганман

أَذَلِكَ خَيْرٌ نُّزُلاً أَمْ شَجَرَةُ الزَّقُّومِ
إِنَّا جَعَلْنَاهَا فِتْنَةً لِّلظَّالِمِينَ
إِنَّهَا شَجَرَةٌ تَخْرُجُ فِي أَصْلِ الْجَحِيمِ
طَلْعُهَا كَأَنَّهُ رُؤُوسُ الشَّيَاطِينِ
فَإِنَّهُمْ لَآكِلُونَ مِنْهَا فَمَالِؤُونَ مِنْهَا الْبُطُونَ
ثُمَّ إِنَّ لَهُمْ عَلَيْهَا لَشَوْباً مِّنْ حَمِيمٍ

«Мана шу яхшироқ зиёфатми ёки заққум дарахтими? Ҳақиқатан Биз уни (яъни Заққум дарахтини) золим кимсалар учун фитна-алдов қилиб қўйдик. Дарҳақиқат у дўзах қаърида ўсадиган бир дарахтдир. Унинг бутоқлари(даги мевалари хунукликда) худди шайтонларнинг бошларига ўхшар. Бас улар (яъни жаҳаннам аҳли) албатта ундан еб, қоринларини тўлдиргувчидирлар. Сўнгра албатта улар учун унинг (Заққум меваларининг) устига қайноқ сувдан аралаштирилур (яъни уларга мажбуран қайнаётган сув ичирилур)» (Соффат сураси, 62-67 оятлар).

إِنَّ شَجَرَةَ الزَّقُّومِ
طَعَامُ الْأَثِيمِ
كَالْمُهْلِ يَغْلِي فِي الْبُطُونِ
كَغَلْيِ الْحَمِيمِ

«Албатта (жаҳаннамнинг ўртасида ўсадиган) Заққум дарахти гуноҳкорнинг таомидир. (У таом) мисоли қайноқ сувнинг қайнаши каби қоринларда қайнайдиган эритилган (доғланган) ёғдир!» (Духон сураси, 43–46 оятлар).

Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можжа ва бошқалар Мужоҳид (раҳимаҳуллоҳ)дан ривоят қиладилар: «Одамлар уйни тавоф қилардилар. Ибн Аббос Миҳжан билан ўтиргандилар. Шунда айтдиларки: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» Агар заққумдан бир томчиси томса, батаҳқиқ, ер аҳлининг ҳаётларини аччиқ қилиб юборади. Заққумдан ўзга таомлари йўқ кимсалар ҳақида нима дейсизлар?» - дедилар» («Муснад» (2735), Термизий (2585), Ибн Можжа (4325) Имом Аҳмаднинг лафзи).

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга товоқда хурмо келтирилди. Шунда: «Яхши сўзнинг мисоли «Худди бир асил дарахтга ўхшайдики, унинг илдизи (ер остига) маҳкам ўрнашган, шохлари эса осмонда бўлиб, Роббисининг изни-иродаси билан мудом мева берур». У хурмо дарахтидир. «Ёмон сўзнинг мисоли эса ердан (илдизи) узилиб қолган, бир жойда (ўрнашиб) қўним топмайдиган нопок дарахтга ўхшар». У заққум дарахтидир», дедилар». (Ровий) айтади: «Буни Абул Олияга хабар бергандим: «Рост сўзлади ва қоилмақом қилибди», деди» (Термизий (3119) «Марфуъ» ва «Мавқуф» иснод ила ривоят қилди. Албоний роҳимаҳуллоҳ «Марфуъ» иснод ила ривоят қилингани заиф, «Мавқуф» иснод ила ривоят қилингани саҳиҳ дедилар).