Тавҳид форуми
Пашша сабабли бир киши жаннатга ва (яна) бир киши эса дўзахга кирди - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1)
+--- Forum: Ҳадис (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=7)
+---- Forum: Шарҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=64)
+---- Thread: Пашша сабабли бир киши жаннатга ва (яна) бир киши эса дўзахга кирди (/showthread.php?tid=3254)



Пашша сабабли бир киши жаннатга ва (яна) бир киши эса дўзахга кирди - 0571 - 01-12-2016

Assalomu alekum Tolib ibn Shihob r.a.dan Rosululloh s.a.v.aytdilar :
Bir kishi pasha tufayli jahannamga tushadi , Bir kishi pasha tufayli jannatga kiradi. Sahobalar suradi: qanday qilib yo Rosululloh?
U zot s.a.v. Dedilar ikki kishi bir qavmni oldidan utdilar ularning butlari bor edi. Biron kimsa unga qurbonlik qilmasdan u yerdan uta olmasdi.ulardan biriga qurbonlik qil dedilar u esa menda qurbonlik qiladigan hech narsa yuq deb javob berdi.bitta pashani bulsa ham qurbonlik qil dedilar.u bitta pashani qurbonlik qildi sung uni quyib yuborishdi va jahannamga kirdi.Navbat ikkinchi kishiga keldi qurbonlik qil
Diyishdi . U esa Allohdan uzgaga biron kimsaga qurbonlik qilmayman dedi.sung uni chopib tashlashdi,va u jannatga kirdi.Imom Ahmad rivoyati
Ali ibn Abu Tolib r.a.dan rivoyat Rosululloh s.a.v.turt gapni aytdilar
1Allohdan uzgalarga qurbonlik qilgan kimsalarni Alloh la'nat qilsin.
2Uz ota-onasini la'nat qilgan kimsalarni Alloh la'nat qilsin.
3Yangiliklarni paydo qilgan bid'atchilarga boshpana bergan kimsalarni Alloh la'nat qilsin.
4Yerning belgilarini uzgartirgan kimsalarni Alloh la'nat qilsin.
Ushbu hadis sahihmi agarda sahih bulsa sharhi bormi javob uchun oldindan rahmat


RE: Пашша сабабли бир киши жаннатга ва (яна) бир киши эса дўзахга кирди - Admin - 01-12-2016

Ва алейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Пашша сабабли бир киши жаннатга ва (яна) бир киши эса дўзахга кирди”. Улар: “Бу қандай (юз берди) эй Росулуллоҳ?”-дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Икки киши бир қавм олдидан ўтди. Уларни (ушбу қавмни) бир санам-(олиҳалари) бўлиб, бирор кимса унга (атаб) бирор нарса қурбонлик қилмагунча ўтиб кет(ол)масди. Шунда (қавм) бирларига: қурбонлик қил,-деди. У эса: қурбонлик қиладиган бирор нарсам йўқ,-деди. Унга қарата: бир пашша бўлса-да қурбонлик қил,-деб айтгандилар у бир пашшани қурбонлик қилди. Шунда у кишига йўлни очиб бердилар. Натижада дўзахга кирди. Бошқасига ҳам: қурбонлик қил,-дедилар. У эса: Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига атаб бирор нарса қурбонлик қилмайман,-деди. Шунда бошини танасидан жудо қилдилар. Натижада жаннатга кирди”,-дедилар". Аҳмад ривояти. (Аҳмад “Зуҳд” (15-16), Абу Нуъайм “Ҳиля” (1/203)).
“Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят”. Ториқ ибн Шиҳоб ал-Бажалий ал-Аҳмасий буюк саҳобийдир (розияллоҳу анҳу). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам (замонларига) етиб, бироқ Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан (ҳадис) эшитмаганлар. Шу сабабли у кишининг Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан (ривоят қилган) ҳадислари саҳобийнинг “Мурсал”идир. Саҳобийнинг “Мурсал”лари эса шак-шубҳасиз мақбул. Чунки саҳобий фақат ўзига ўхшаш саҳобийдан ривоят қилади. Демак, саҳобаларнинг “Мурсал”лари улардан бошқаларнинг “Мурсал”лари каби эмас. Чуки уларнинг бари адолатлидир.
Бир киши пашша сабабли жаннатга киришлиги ажиб бир ҳадисдир. Шунинг учун саҳобалар таажжубланишди. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса уни айтиб, унинг маъносига аҳамият беришлари ва ташналик билан хоҳлашлари учун уни баён қилмадилар.
“Улар: “Бу қандай (юз берди) эй Росулуллоҳ?”-дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Икки киши бир қавм олдидан ўтди”-дедилар”. Яъни, ўтган умматлардан.
“Уларни (ушбу қавмни) бир санам-(олиҳалари) бўлиб ...”. Санам – ҳайвон-(тирик жон) суратида бўлган нарса. Дарахт, тош ва қабр каби ҳайвон суратидан ўзга ибодат қилинадиган нарсаларга келсак, у “Васан” (Бут) деб аталади. Демак бут санамдан умумийроқдир. Чунки санам фақат тимсолга қўлланилади. Бут эса тимсолга ва бошқаларига ҳам қўлланилади. Ҳатто қабр ҳам бут бўлади, агар (унга) ибодат қилинса. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳим, қабримни ибодат қилинадиган бут қилиб қўйма”-дедилар. Демак, бут қандай шаклда бўлишидан қатъий назар Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган ҳар бир нарсадир.
“Бирор кимса ...ўтиб кет(ол)масди”. Яъни, бирор киши то унга бирор нарса билан қурбат ҳосил қилмагунича ўтиб кетмасди. Яъни, унга таъзим бажо келтириб жонлиқ сўярди.
“Шунда (қавм) бирларига: қурбонлик қил,-деди. У эса: қурбонлик қиладиган бирор нарсам йўқ,-деди”. (Бирор нарсаси) йўқ эканлигини айтиб узр сўради. Аллоҳдан ўзгага жонлиқ сўйиш жоиз эмас ёки бу мункар иш деб айтмади, Аллоҳ сақласин. Бу унда бирор нарса бўлганда, албатта, уни қурбон қилишига далолат қилади.
“Унга қарата: бир пашша бўлса-да қурбонлик қил,-деб айтгандилар у бир пашшани қурбонлик қилди”. Яъни, уни санам учун қурбон қил. Шунда бир пашшани қурбон қилди ва йўлини очиб қўйишди. Ўтишга изн бердилар. Натижада ушбу ширк сабабли дўзахга кирди. Чунки у Аллоҳдан ўзгаси учун қурбонлик қилди. Ният ва мақсадга қараб хулоса қилинади, сўйилган нарсага қараб эмас.
Мақсад шуки, у ушбу нарсани инкор этмади, уни маън қилмади. Балки бирор нарсаси йўқ эканини айтиб узр сўради. Шунинг учун дўзахга кирди, Аллоҳ сақласин.
“Бошқасига ҳам: қурбонлик қил,-дедилар. У эса: Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига атаб бирор нарса қурбонлик қилмайман,-деди”. (Ушбу ишдан) воз кечиб, ширкни инкор этди. “Шунда бошини танасидан жудо қилдилар”. Яъни, уни қатл қилдилар. Натижада тавҳид сабабли жаннатга кирди.
Ушбу ҳадис улуғ бир ҳадис бўлиб, унда бир қанча улкан масалалар бор:
Биринчи масала: Ушбу ҳадисда ўтган умматлар ҳақида хабар беришлик ҳамда мавъиза ва сабоқ олиш учун собит бўлганларини айтиб беришлик жоиз экани зикр қилинди.
Иккинчи масала: Ҳадис Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйишликни ҳаром қилинганига далилдир. Кимда-ким Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйса, дарҳақиқат, ширк келтирибди. Чунки пашшани қурбон қилган ушбу кимса дўзахга кирди. Ҳатто сўйилган нарса арзимас бўлсада. Иккинчи киши эса ширкни катта (гуноҳ) деб билди. Ундан четлашди. Гарчи ҳақир бир нарса бўлсада. Натижада жаннатга кирди.
Учинчи масала: Шайх роҳимаҳуллоҳ масалаларида айтганларидек: Ўзак-(негиз) қалб амалларига қараб бўлади. Гарчи ушбу зоҳирий нарса арзимас бўлсада. Бироқ асос қалб амалига боғлиқ.
Тўртинчи масала: Ушбу ҳадисда шайх роҳимаҳуллоҳ айтганларидек жаннат ва дўзах иснонга яқин эканига далил бор. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “Жаннат сизлардан бирингизга пояфзалининг ипидан-да яқинроқдир. Дўзах ҳам шунинг мисличалик”. (Бухорий (6123) ва Аҳмад (1/442)). Бу кишининг бошини танасидан жудо қилдилар. Натижада жаннатга кирди. Анавининг эса йўлини очиб қўйдилар. Натижада дўзахга кирди.
Бешинчи масала: Пашшани қурбонлик қилган кимса мўмин эди. Уни қурбонлик қилиш билан дўзахга кирди. Агар у кофир бўлганида, албатта, куфри сабабли дўзахга кирарди. Пашшани қурбонлик қилгани сабабли эмас. Бу эса унинг мўмин бўлганига ва ушбу масала жуда хатарли эканига далолат қилади. Қабр, жин, шайтон, ажина ва сеҳргарлар учун жонлиқ сўяётганлар қаерда? Бу эса катта ширк миллатдан чиқариб юборишига далолат қилади. Гарчи кичик нарса бўлсада. Тавҳид ва ақида масалаларида илтифот кўрсатилмайди-(мурувватли бўлинмайди).