Тавҳид форуми
Ҳукмдорга итоат қилиш шаръий талабдир (Шайх Холид ибн Доҳвий аз-Зофирий) - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56)
+--- Forum: Ҳукмдорлик (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=51)
+--- Thread: Ҳукмдорга итоат қилиш шаръий талабдир (Шайх Холид ибн Доҳвий аз-Зофирий) (/showthread.php?tid=3290)



Ҳукмдорга итоат қилиш шаръий талабдир (Шайх Холид ибн Доҳвий аз-Зофирий) - mutaallim - 01-28-2016

Фитналарнинг энг катта сабаби

Шайхул Ислом Ибн Таймия, Аллоҳ таоло у кишини ўз раҳматига олсин, яна у кишининг шогирдлари Ибнул Қаййим тарих давомида юз берган фитна, унинг энг катта сабаби, ана шу муҳим масаладаги футур, ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқиш, уларга яхшиликда қулоқ солиб, итоат қилмасликдан иборат ҳукмдорлар билан муомала қилиш масаласида фасод мавжуд эканидир дея зикр қиладилар. Уммат устига бало, фитна ва вайроналик олиб келдилар. Бу (сўз)ни тарихни атрофлича тадқиқ қилган Шайхул Ислом Ибн Таймия, Аллоҳ таоло у кишини ўз раҳматига олсин, шогирдлари Ибнул Қаййим айтяптилар. Улар тарихни ҳамда ислом уммати бошига тушган бузғунчилик ҳамда тарихий жараёнларни биладилар. У (фитна)ларнинг энг улкани ёки энг катта сабаби, мусулмонлар яшаган баъзи аср ёки айрим вақтларда фитна юз беришининг энг катта (сабаби) – ҳукмдорлар билан муомала қилишдаги футур ёки тушуниш ёҳуд татбиқ қилиш ёкида Қуръон ва Набий алайҳиссалоту вассалам Суннатлари далолат қилган услуб кайфиятидаги футур эканини билганлар.
Шайх, доктор Холид ибн Доҳвий Аз-Зофирий ҳафизаҳуллоҳ
Манба: https://goo.gl/b6RIIe

“Валлиюл амр”деганда ким тушунилади?

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло оятда: “Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга итоат қилингиз ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга (бўйинсунингиз!)”. (Нисо: 59), деди Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу оятда Ўзига итоат қилиш ва пайғамбари алайҳиссалоту вассаламга итоат қилишга буйруқдан кейин ҳукмдорларга итоат қилишга амр қилди. Бу ерда “Улул амр” (“Иш эгалари”)дан мурод, жумҳур: улардан мурод мусулмонлардан бўлган раҳбар ва ҳукмдорлар, деди. Ана ўшалар Аллоҳ азза ва жалла ушбу оятда уларга итоат қилишга амр қилган иш эгаларидир. Илм аҳлининг баъзилари: улардан мурод уламолар, деди. Ибнул Арабий, Ибнул Қаййим, Ибн Абдулбарр ва улардан бошқа тадқиқотчи уламолар: оят икки қавлни ўз ичига олади дея зикр қилдилар. У (оят) билан бошқарувни қўлга олган ишларида ҳукмдорга итоат қилиш, яхши ишда уларга қулоқ солиб, итоат қилиш, уларга қарши бош кўтариб чиқмаслик, улар билан (ҳокимият) талашмаслик ирода қилинади. Шунинг бари ушбу оят остига дохил бўлади. Ҳамда илм эгаларига Аллоҳнинг Китоби ёки Набий алайҳиссалоту вассалам Суннатларидан иборат берган фатволарида ва қилган ҳукмларида итоат қилиш. Оят иккисини ҳам ўз ичига олади. Бироқ жумҳур илм аҳли ундан мурод ёки бу ерда, ушбу оятда “Иш эгалари”дан мурод: улар раҳбар ва ҳукмдорлар, деди.
Шайх, доктор Холид ибн Доҳвий Аз-Зофирий ҳафизаҳуллоҳ
Манба: https://goo.gl/etNV4Z

Ҳукмдорга итоат қилиш шаръан талаб қилингандир

Яна ушбу оятни тадаббур қилсак, батаҳқиқ, у ҳукмдорлар билан муомала қилишдаги улкан асосга ишора қилади. У ҳам бўлса уларга Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога маъсиятдан ўзгасида қулоқ солиб, итоат қилиниши. Агар маъсиятга буюрсалар ушбу маъсиятда уларга қулоқ солиш ҳам, итоат қилиш ҳам йўқ. Бироқ уларга итоат қилиш собит бўлиб қолади, бошқарувлари собит бўлиб қолади. Улар билан бу (бошқарув) борасида тортишишлик, уларга қарши бош кўтариб чиқишлик жоиз бўлмайди. Қуйида ҳукмдорлар билан муомала қилиш ҳақидаги суннатга оид ушбу улкан асосни баён қилишда Набий алайҳиссалоту вассаламдан ёдга оладиганимиз ҳадисларда келади. Ушбу оят маъсиятда ҳукмдорларга итоат қилиш жоиз эмаслигига далолат қилади. Бу эса Аллоҳга итоат қилишни зикр қилганда: “Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз”. (Нисо: 59). Аллоҳга итоат қилиш, барча буюрган ишларда мустақил итоатдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилишга буйруққа келганда шундай деди: “Ва пайғамбарга итоат қилингиз”. (Нисо: 59). Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳам буюрган ва у кишидан саҳиҳ бўлган ҳар бир ишда итоат қиламиз. Ҳукмдорларга келганда: “Ҳукмдорларга итоат қилингиз”, деб айтмади. Балки: “Ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга”, деди. Бу эса ҳукмдорларга итоат қилиш Аллоҳга итоат қилиш ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилишга тобе эканига далолат қилади. Ушбу оятда ҳукмдорларга итоат қилиш масаласи ҳавои нафс масаласи эмаслиги, фойдаларни кўзлаш масаласи эмаслиги, балки уларга итоат қилиш Аллоҳга ва Расул алайҳиссалоти вассаламга итоат қилиш эканига улкан далолат бор. Уларга Аллоҳга итоат қилиш нуқтаи назаридан итоат қиламиз. Демак, уларга бўйсунишлик ибодатлар жумласидан, банда у билан Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога қурбат ҳосил қиладиган тоатлар жумласидандир. Агар банда ушбу тоатда ихлос қилса ва ажрни умид қилса, унга шу сабаб Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан савоб бўлади. Демак, ҳукмдоринга итоат қилишга, у оддий масала ёки одатий масала деб қарама. Балки у Мавло субҳанаҳу ва таолога қурбат ҳосил қилинадиган ибодат. Чунки унга буюрган ким? Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло. Унга амр қилган ким? Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалам кўплаб ҳадисларда. Ҳатто бир жумла илм аҳли ушбу бобдаги ҳадислар мутавотир дедилар. Шавконий ва ундан бошқа илм аҳли унинг мутавотирлигида бирор киши шубҳа қилмайди ёки пок суннатни билган киши бу борада шак-шубҳа қилмайди, деб айтганларидек. Кимда-ким пок суннатни билса, ҳукмдорларга итоат қилишга буйруқ Набий алайҳиссалоту вассаламдан мутавотир бўлган ҳадислардаги буйруқлардан эканида шак-шубҳа қилмайди.
Шайх, доктор Холид ибн Доҳвий Аз-Зофирий ҳафизаҳуллоҳ
Манба: https://goo.gl/y1xzpB

Ҳукмдорга қулоқ солиб, итоат қилиш

Огоҳлантириш ва эслатиш нуқтаи назаридан ушбу ҳадисларнинг бир жумласига тўхталамиз. Шулардан Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ворид бўлган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Мусулмон киши модомики маъсиятга буюрилмас экан қулоқ солиб, итоат қилиши вожиб бўлади. Агар (ҳукмдор) маъсиятга буюрса ёки (у томондан) буюрилса, қулоқ солиш ҳам, итоат қилиш ҳам йўқ”. Яъни, ушбу маъсиятда. Аммо унга итоат қилиш қолади. Унинг бошқаруви қолади. Демак, ушбу ҳадис бизга ҳукмдорга қулоқ солиб, итоат қилишнинг аҳамияти ҳамда бу масала ушбу ишни яхши ёки ёмон кўриш масаласи эмаслиги, балки у сизга лозим ва вожиб бўлган иш эканини баён қилади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога маъсиятда бўлса мустасно. Агар ушбу буйруққа амал қилсангиз Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассаламнинг васиятларини татбиқ қилган бўласиз. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлари ворид бўлган: “Ким менга итоат қилса, дарҳақиқат, Аллоҳга итоат қилибди. Ким менга осийлик қилса, дарҳақиқат, Аллоҳга осийлик қилибди. Ким менинг ҳукмдоримга итоат қилса, дарҳақиқат, менга итоат қилибди. Ким менинг ҳукмдоримга осийлик қилса, дарҳақиқат, менга осийлик қилибди”. Демак, ҳукмдорга итоат қилиш масаласи, у Расулга итоат қилиш, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога итоат қилиш. Ҳукмдорга осийлик қилиш, у Аллоҳга осийлик қилиш ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга осийлик қилишдир.
Шайх, доктор Холид ибн Доҳвий Аз-Зофирий ҳафизаҳуллоҳ
Манба: https://goo.gl/lCnJ8B

Ушбу ҳадис хаворижларнинг бўғизига тиқилган суякдир

Буюк ҳадис бўлмиш Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида шундай ворид бўлган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қийинчилик ва енгилликда, яхши ва ёмон кўрган вақтимизда ва биздан (ҳақ-ҳуқуқларимиз) тортиб олинганда ҳам қулоқ солиб, итоат қилишга байъат бердик-(қасамёд қилдик)”. Сўнг дедилар: “Иш-(бошқарув)ни эгалари билан талашиб-тортишмасликка (байъат бердик). Сизларда у ҳақда Аллоҳ томонидан ҳужжат бўлган очиқ-ойдин куфрни кўришингиз мустасно”. Бу буюк ҳадис. (Ушбу ҳадис) на Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога итоат қилган ва на Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқларини олган мариқун-(жамоатдан ажралган) хаворижларнинг бўғизига (тиқилган) суякдир. Ушбу ҳадисни тадаббур қилиб кўринг. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча ҳолат ва жамийки аҳволларда, қийинчилик ва енгилликда, яхши ва ёмон кўрган кезда саҳобалардан қулоқ солиб, итоат қилиш ҳақида олган ушбу қасамёдни тадаббур қилиб кўринг. Ҳатто: “Ва биздан (ҳақ-ҳуқуқларимиз) тортиб олинганда ҳам”, дедилар. Бу муҳим ўлчов-(меъёр). Ҳукмдорлар томонидан маъсият, ҳақ-ҳуқуқларни тортиб олиш, бу “(Ҳақ-ҳуқуқларимиз) тортиб олинганда ҳам”нинг маъноси, яъни, ҳақ-ҳуқуқларни бермаслик, халққа зулм ҳамда уларга ҳақ-ҳуқуқларини бермаслик мавжуд бўлганда ҳам итаот қилишнинг вожиб экани масаласи (ўз кучида) қолади. Сизга уни талашиб-тортишишингиз, унга қарши бош кўтариб чиқишингиз жоиз бўлмайди. “(Ҳақ-ҳуқуқларимиз) тортиб олинганда ҳам”, дедилар. Ҳатто ушбу (ҳақ-ҳуқуқларни) тортиб олиш юз берсада қулоқ солиб, итоат қилиш масаласи (ўз кучида) қолади. Демак, хаворижлар қулоқ солиб, итоат қилиш масаласини ҳақ-ҳуқуқларни беришга боғлашликларини пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалам ботилга чиқармоқдалар. Бу ўринда ҳукмдорингизга итоат қилишингиз билан ҳукмдорингиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога итоат қилиши ўртасида боғлиқлик йўқ. Куфр даражасига етишлари бундан мустасно. Қайси куфр? Бу ўринда ўлчов-(меъёр) ва шартлари мавжуд. Бу масала (тизгини шундай) ечиб қўйилган масала эмас. Маърузанинг бошида ушбу бобда футурга йўл қўйиш улкан зарарларни олиб келади дея огоҳлантиргандик. Демак, шариат уни бағоят очиқ-ойдин баён қилган. Ғоятда аниқ-равшан ёритиб берган. У сабабли умматда фитналар юз беради-ю шариат уни баён қилиб бермайдими?! Уни энг нозик суратда тафсилотлари билан баён қилиб берган. “(Ҳақ-ҳуқуқларимиз) тортиб олинганда ҳам”, дедилар. Бу масалада ҳукмдорингизга итоат қилишингиз билан ҳукмдорлар Аллоҳга итоат қилиши ўртасида боғлиқлик мавжуд эмас. Яъни, агар улар томондан зулм ва маъсият юз берса, сизга: мен уларга итоат қилмайман. Чунки улар менга ҳақ-ҳуқуқларимни бермадилар, деб айтишингиз жоиз бўлмайди. Агар сиз уларга итоат қилмасангиз, дарҳақиқат, маъсиятга қўл урдингиз ва Аллоҳ сизни маъсиятингиз учун ҳисоб қилади. Уларни ҳам Аллоҳ азза ва жалла камчиликка йўл қўйганлари учун ҳисоб қилади. Улар адолат қилиш ва шариатни қойим қилишга буюрилган. Сиз эса яхшиликда уларга қулоқ солиб, итоат қилишга буюрилгансиз. Масала бир-бирига боғлиқ эмас. Буни эса у киши алайҳиссалоту вассалам бошқа ҳадисларда ёритиб берадилар. У қуйида келади инша Аллоҳу таоло. “Иш-(бошқарув)ни эгалари билан талашиб-тортишмасликка (байъат бердик)”, дедилар. Талашиб-тортишмасликни нимадан кейин ёдга олишларига қаранг? (Ҳақ-ҳуқуқларни) тортиб олиш ва зулм(дан кейин). Уларда зулм ва ҳақ-ҳуқуқларни тортиб олишлик мавжуд. Шундай бўлишига қарамай: ҳукмдорингиз билан талашиб-тортишмангиз ва унга қарши бош кўтариб чиқмангиз. Бу жоиз эмас, дедилар.
Шайх, доктор Холид ибн Доҳвий Аз-Зофирий ҳафизаҳуллоҳ
Манба: https://goo.gl/XhLYQF

Ҳукмдорга қарши бош кўтариб чиқишнинг ўлчов-(меъёр)лари

Сўнг: “Куфрни кўришингиз мустасно”, дедилар. Бу, ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқишдаги ўлчов-(меъёр). Бош кўтариб чиқиш қачон жоиз бўлади? Ушбу муҳим масала борасида илм аҳли эслаб ўтган ўлчов-(меъёр)лар бор. Ушбу ўлчов-(меъёр)ларнинг биринчиси очиқ куфр бўлиши. Яъни, зоҳир-(ошкора). Бу масала: у шундай деганини эшитдик, зоҳири у шундай деяпти, у шуни тўғри деб билиши керак, деб айтишадиган масала эмас. Йўқ. Очиқ-ойдин, зоҳир куфрни намоён қилиши (лозим). Бу масала, маъсиятни ошкора қилиш масаласи эмас. Рибо (билан муомала) қилишни ўрнатди. Демак, у рибони ҳалол сановчи экан. Рибони ҳалол санаш эса куфр. Бу, хаворижларнинг сўзи. Аҳли суннанинг сўзи эмас. Маъсият мавжуд бўлиши ва уни ошкора қилишлик уни маъсиятлигича ўз ҳолида қолдиради. Бу иш уни куфрга кўчириб ўтмайди. Уни куфрга кўчирадиган, бу хаворижларнинг мазҳаби ва раъйига борган кимсадир. Демак, у киши алайҳиссалоту вассалам: “Очиқ куфрни кўришингиз мустсно”, дедилар. Яъни, зоҳир. “Сизларда у ҳақда Аллоҳ томонидан ҳужжат бўлган”. Яъни, сизларда Қуръон ва Суннатдан ушбу ишни куфр эканига далил бўлган. Бу масала, у буни куфр деб билиши, аҳли сунна эса унга хилоф бўлиб: у куфр эмас, дейишлари масаласи эмас. Худди: Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилишнинг бари тафсилотсиз куфр, деб айтадиган кимса каби. У аҳли суннанинг сўзи эмас. Саҳобаларнинг сўзи эмас. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо): “(Катта) куфрдан қуйи (кичик) куфр. Сизлар айтаётган куфр эмас”, дедилар. “Сизларда у ҳақда Аллоҳ томонидан ҳужжат бўлган”. Сўнг ушбу куфр борасида ҳужжат қойим қилиниши, тўсиқлар бартараф бўлиши, шартлар собит бўлиши ва монеъликлар йўқ бўлиши даркор. Ҳатто ҳукмдорлар томонидан куфр юз берганда ҳам унга ҳужжатни қойим қилиш лозим бўлади. Гоҳида масала яширин ёки уларда таъвил ва билимсизлик бўлиши мумкин. Худди имом Аҳмад, Аллоҳ таоло у кишини ўз раҳматига олсин, замонларидаги ҳукмдорларда ҳосил бўлганидек. Улар “Қуръон махлуқ” дея мўътазилаларнинг сўзини айтардилар. “Қуръон махлуқ” дейиш ижмоъ билан куфрдир. Бироқ имом Аҳмад уларни кофир дея ҳукм қилмадилар. У киши уларни таъвил қилувчи ва жоҳил-(билимсиз) деб билардилар. Уларнинг ҳаққига дуо қилардилар, яхшиликда қулоқ солиб, итоат қилишга ундардилар.
Сўнг ушбу бобдаги муҳим ўлчов-(меъёр)лардан бири уларни ўзгартиришга қудрат ва қодирлик мавжуд бўлишидир. Бу асосан нодир (ҳолатларда) бўлади. Чунки асосан куч кимда бўлади? Ҳукмронликни қўлга киритган ва ҳукмдорларда. Агар бизда куч-қувват ва қудрат бўлмаса, бас, бош кўтариб чиқишнинг ҳаром эканлиги ҳукми собитлигича қолади. Бунга шу (нарса) далолат қиладики, сийратдан билганингиздек Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга жиҳод, кофирлар ва ислом душманларига қарши жанг қилиш нимадан кейин жорий қилинди? Ҳижрат, давлат вужудга келиши, куч-қувват бўлиши, амн-у омомнлик ва бошқарув қарор топганидан кейин. Ана шу дамда Аллоҳ азза ва жалла у кишига жиҳодни жорий қилди. Бундан олдин эса улар Макка даврида саҳобалари азобланарди, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қурайш кофирлари томонидан кўплаб турли азиятлар билан озорланардилар. Саҳобалар, Аллоҳ таоло улардан рози бўлсин, нима қийинчиликлар кўрганларини, Аммор ибн Ёсир ҳамда унинг ота-онаси нима қийинчилик кўрганини биласизлар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам улар олдидан азобланаётган ҳолларида ўтиб кета туриб, уларга нима дердилар? Ёсир хонадони, сабр қилинглар. Батаҳқиқ, сизларга ваъда қилинган жой жаннатдир, (дердилар). Уларга: бизнинг олдимизга келинглар. Тўпланамиз, бош кўтариб чиқамиз ва ўзгартирамиз, дедиларми? Йўқ. Нима учун? Чунки улар заифлик ҳолатида, озчилик ҳолатида. Шунинг учун уларни биринчи ва иккинчи ҳижратга амр қилдилар. Сўнг Мадинага ҳижрат қилдилар. Бу эса бизни икки, уч, тўрт ёки ўн ёҳуд йигирма нафар куч-қувватсиз, қуролсиз, асо ва тошлар билан бош кўтариб чиқадиган сўнг оқибат уларнинг зарарига қайтадиган ҳамда гувоҳ бўлаётганингиздек, воқеъликда кўриб тутганингиздек номус, жон, амн-у омонлик ва юртлар (қўлдан) кетадиган хаворижларнинг раъйига далолат қилади. Ушбу асосга далолат қиладиганлардан яна бири, тадаббур қилсангиз Қиёмат аломатларидан кимнинг тушиши? Ийсо алайҳиссаломнинг тушиши. Сўнг у киши билан бирга бўлган мусулмон лашкари билан дажжолни қатл қиладилар. Шоҳид шуки, Ийсо иймон аҳли билан бирга бўлганида ва Аллоҳ азза ва жалла Яъжуж ва Маъжужга чиқиш учун изн берганида Аллоҳ азза ва жалла Ийсо ва у киши билан бирга бўлган иймон аҳлига: Эй Ийсо! Бандаларимни Тур (тоғи) билан ҳимоя қил! Дарҳақиқат, Мен сизлар уларга бас кела олмайдиган қавмни чиқардим, дея ваҳий қилади. Яъни, сизларда қудрат йўқ. Сизларда куч-қувват йўқ. Ҳолбуки улар Аллоҳ томонидан қўллаб-қувватланганлардир. Улар билан бирга Аллоҳнинг пайғамбари ва улар ўша вақтдаги ер аҳлининг энг яхшилари. Бироқ қудрат мавжуд эмаслиги сабаб Аллоҳ азза ва жалла уларга чиқиб, жанг қилишларига изн бермади. Агар шу ҳолат ана у хаворижларда бўлганда, албатта, тўпланардилар ва чиқиб, барчалари ўлган бўлардилар. Ҳудди улардан бири айтганидек: “Ҳукмга эришиш учун майли бир миллион ёки икки миллион кетса кетибди-да. Бунинг зиёни йўқ”. Бу шайтоний асос, хаворижий асос. Шаръий асос эмас. Ушбу асосга (далолат қиладиган) далиллар кўп. Ўлчов-(меъёр)лардан яна бири, улканроқ ва каттароқ зарар бўлмаслигидир. Бу, биз Шайхул Ислом Ибн Таймиядан зикр қилганимизки, тарих рўй берган ҳар бир бош кўтариб чиқишнинг зарари фойдасидан улканроқ бўлганига гувоҳдир. Агар тарихни текширсангиз ҳукмдорига қарши бош кўтариб чиққанлар томонидан ислом умматида юз берган ҳодисаларни биласиз. Ҳамда зарарлари улканроқ ва каттароқ эканини топасиз. Келажакда уларга ёки баъзиларига ишора қиламиз инша Аллоҳ.
Шайх, доктор Холид ибн Доҳвий Аз-Зофирий ҳафизаҳуллоҳ
Манба: https://goo.gl/FK81b4

Ушбу икки ҳақ-ҳуқуқ ўртасида боғлиқлик борми?

Воил ибн Ҳужрдан, Аллоҳ таоло у кишидан рози бўлсин, ривоят: “Салама ибн Язид ал-Жуъфий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга савол бериб: “Эй Аллоҳнинг пайғамбари! Устимизда шундай ҳукмдорлар бўлса –аҳамият беринг!- устимизда биздан ўз ҳақларини сўрайдиган ва биздан –нимани- маън қиладиган? Ҳаққимизни (маън қиладиган) ҳукмдорлар бўлса нима дейсиз?”, деди. Сизга бундан олдин эслаб ўтганларимга мурожаат қилинг. Масала икки ҳақ-ҳуқуқ ўртасида боғлиқми? Боғлиқ эмас. “Биздан ҳаққимизни тўсадилар ва ўз ҳақларини талаб қиладилар. Бизни нимага буюрасиз? ”, деди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан биринчи, иккинчи сўнг учинчи бор юз ўгирдилар. Шунда Ашъас ибн Қайс уни ўзига тортди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қулоқ солиб, итоат қилинглар. Батаҳқиқ, уларнинг зиммасида уларга юклатилган нарса-(масъулият) ва сизларнинг зиммангизда сизларга юклатилган нарса-(масъулият) бор”, дедилар. Демак, масала ўзаро боғлиқ эканми? Улар уни гарданларида кўтарадиган ишга буюрилган. У ҳақда ҳисобга тортиладилар. У ҳам бўлса халқнинг ҳақ-ҳуқуқларини адо қилишликдир. Сизларга ҳам бир иш юклатилган. У ҳам бўлса уларга яхши ишда қулоқ солиб, итоат қилишликдир. Сизлар мана шу иш ҳақида сўраласизлар. Демак, Суннат икки иш ўртасини ўзаро боғламади. Бу шаръан талаб қилинган. Буниси ҳам шаръан талаб қилинган. Агар бу ўринда нуқсонга йўл қўйиш юз берса, у ўринда ҳам нуқсонга йўл қўйилиш лозим дегани эмас. Агар бир томонда камчиликка йўл қўйиш рўй берса, бошқа томонда ҳам камчиликка йўл қўйиш бўлиши керак дегани эмас. Бу бир иш. Ва бу (бошқа) бир иш. Балки шариатда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳукмдорларга гарчи бир қарич бўлса-да хилоф қилишдан қайтарганлар. Ҳозирда эса минглаб км хилоф қилишга етдилар. Бир қарич эмас, бир қарич масофасичалик эмас!
Шайх, доктор Холид ибн Доҳвий Аз-Зофирий ҳафизаҳуллоҳ
Манба: https://goo.gl/EzUnyt

Жоҳилият масалаларидан

Ҳорис ал-Ашъарий, Аллоҳ таоло у кишидан рози бўлсин, ҳадисида ворид бўлганидек Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Мен сизларни Аллоҳ таоло менга амр қилган беш нарсага буюраман: -у беш нарса нима экан?- қулоқ солиб, итоат қилиш…”. Биринчи буйруқни ёдга олдилар. “Қулоқ солиб, итоат қилиш, жиҳод, ҳижрат ва жамоат”. “Қулоқ солиб, итоат қилиш, жиҳод, ҳижрат ва жамоат. Кимда-ким жамоатдан бир қарич ажралса, дарҳақиқат, бўйнидан ислом боғичини ечибди. Ортга қайтиши ёки қайтиши мустасно”. Бу масала хатарли масаладир. Шунинг учун бу жоҳилят масаласи ва асосларидан эдики, улар қулоқ солиб, итоат қилиш масаласига боқмасдилар. Бундан жирканардилар ёки ҳазар қилардилар. Ундан кибр қилардилар. У хорлик ва ўзини ерга уриш деб билардилар. Ана шу хаворижларнинг назари. Хаворижларнинг назари, у аввалги жоҳилият назаридир. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам, бу жоҳилият масалаларидан дея ёдга олдилар.
Шайх, доктор Холид ибн Доҳвий Аз-Зофирий ҳафизаҳуллоҳ
Манба: https://goo.gl/93EwLB

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг васиятлари

Буюк ҳадис бўлмиш Ирбоз ибн Сория (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисларида ворид бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг васиятларини биласизлар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга сермазмун мавъиза қилдилар. У сабабли кўзлардан ёш оқди ва қалблар титради. Биз: эй Расулуллоҳ! Гўёки у видолашувчининг мавъизасидек. Бас, бизга васият қилинг, дедик”. Аҳли оиласидан ажралаётган, оиласи билан хайрлашаётган ёки ушбу диёр билан хайрлашаётган киши аҳли оиласи ва севиклиларига васият қилишни хоҳлайди. Аҳамиятсиз бўлган ишни васият қиладими? Иккиламчи ишларни васият қиладими? Балки ишларнинг энг муҳими ва энг улканини васият қилади. Ишларнинг энг муҳимини васият қилади. Энг аҳамиятлиси ва энг улканини. Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалам нима васият қилганлар? У киши: “Сизларни Аллоҳдан тақво қилишга, гарчи ҳабаший қул устингиздан ҳукмдорлик қилса-да қулоқ солиб, итоат қилишга васият қиламан. Сизлардан ким ҳаёт кечирса яқин келажакда кўплаб ихтилофларни кўради. Сизларга менинг суннатим-(йўлим) ва тўғри йўлдаги ҳидоятланган халифаларнинг суннати-(йўли) вожиб бўлади. Уни озиқ тишларингиз билан тишланглар. (Динда) янги пайдо бўлган ишлардан сақланинглар. Батаҳқиқ, (динда) янги пайдо бўлган ҳар бир иш бидъат ва ҳар бир бидъат залолатдир…”, дедилар. Шоҳид шуки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам васиятлари жумласидан ёки Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан тақво қилишдан кейинги иккинчи васиятларида нимага васият қилдилар? Қулоқ солиб, итоат қилишга. Қулоқ солиб, итоат қилинглар. Бу эса ушбу ишнинг улканлиги ҳамда у банда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога қурбат ҳосил қиладиган тоатларнинг энг буюги эканига далолат қилади.
Шайх, доктор Холид ибн Доҳвий Аз-Зофирий ҳафизаҳуллоҳ
Манба: https://goo.gl/wjkQ56

Ҳукмдорга итоат қилиш Аллоҳга итоат қилишликдир

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисларида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганликлари ворид бўлган: “Уч тоифага Аллоҳ қиёмат куни сўзламайди, уларга қарамайди, уларни покламайди ва улар учун аламли азоб бор”. Ким экан у уч тоифа? “Саҳрода ортиқча суви бўлиб, уни мусофирга бермаган кимса”, дедилар. Йўлда бўлган мусофир киши келганда сувни тўсади. Биздаги шоҳид учинчиси. У киши алайҳиссалоту вассалам: “Ҳукмдорга байъат берган-(қасамёд қилган) киши. Унга фақат дунё учун байъат берган. Агар унга ундан (дунёдан) берса (байъатига) вафо қилади. Унга ундан (дунёдан) бермаса (байъатига) вафо қилмайди”, дедилар. Демак, ҳукмдорларга бўйсуниш масаласи дунёвий масалами ёки шаръий, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога итоат қилиш масаласими? У Аллоҳга итоат қилишдир. Сизга Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ихлос қилишингиз вожиб бўлади. “Уларга итоат қилмаймиз. Чунки улар бизга ҳақ-ҳуқуқларимизни адо қилмадилар”, деб айтадиган кимсаг келсак, бас, у ушбу ҳадис остига дохил бўлади. “Унга ундан (дунёдан) берса (байъатига) вафо қилади. Унга ундан (дунёдан) бермаса –ҳақ-ҳуқуқларидан маън қилинсалар- (байъатига) вафо қилмайди”, дедилар. Қулоқ солиб, итоат қилмайди ва бош кўтариб чиқади. Бу ваъид-(қўрқитув) у ҳақда ворид бўлган. Аллоҳ унга қиёмат куни қарамайди, унга сўзламайди, уни покламайди ва унга аламлантирувчи азоб бўлади. Чунки у ҳукмдорларнинг маъсият қилишини уларга қарши бош кўтариб чиқиш ва қулоқ солиб итоат қилмасликка ҳужжат қилди. Уларга итоат қилишни эса ҳақ-ҳуқуқларни адо қилишлари(га ҳужжат) қилди. Ушбу ҳадис мусулмон бу ишда ажрни умид қилиши ва бу борада Аллоҳ азза ва жаллага ихлос қилишига далолат қилади. Чунки у ибодат ва тоатдир.
Шайх, доктор Холид ибн Доҳвий Аз-Зофирий ҳафизаҳуллоҳ
Манба: https://goo.gl/ckJCCJ

Ҳукмдорларга қулоқ солиб, итоат қилишнинг вожиблигига уламоларнинг ижмоъси

Шунинг учун кўплаб уламолар ҳукмдорларга қулоқ солиб, итоат қилишнинг вожиблиги, уларга қарши бош кўтариб чиқмаслик ҳақида айтишган. Бу шаръий талабдир. Бу уламоларнинг ижмоъси билан бўлиб, бу борада фақат бидъат аҳли, фақат хаворижлар хилоф чиқди. Бу ҳақдаги имомларнинг сўзларидан имом Бухорий, Аллоҳ таоло у кишини ўз раҳматига олсин, айтганларидир. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Илм аҳлидан бўлган минг кишидан кўпроқлари билан учрашдим”. Илм аҳлидан иборат минг киши. “Ҳижоз, Макка, Мадина, Кўфа, Басра, Восит, Бағдод, Шом, Миср аҳли”. Бир неча, бир-биридан узоқ, бошқа-бошқа ерлар. Яъни, улар ўртасида яширин тил бириктириш йўқ. “Улар билан бир неча бор, кўп марта авлодма-авлод, йилма-йил учрашдим. Қирқ олти йилдан кўпроқ вақтдан бери улар кўпчилик бўлган ҳолда уларга етдим”. Сўнг у киши зиёрат қилган шаҳарлардан бир жумласи ва ўша шаҳарларда у киши уларни зиёрат қилган уламоларнинг адади ҳамда кўчиб юришларининг сонини эслаб ўтадилар. Сўнг мухтасар бўлиши ва чўзилиб кетмаслиги учун уларни номма-ном айтишдан кифояланамиз: “Улардан бирортасини ушбу нарсаларда ихтилоф қилганини кўрмадим”, дедилар. Ва ушбу нарсаларни зикр қилиб: “Иш-(бошқарув)ни эгалари билан талашиб-тортишмаймиз”, дедилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Уч ишга нисбатан мусулмон кишининг қалби нафрат-(ғазаб)га тўлмайди: амални Аллоҳ учун холис қилиш, ҳукмдорларга қулоқ солиб, итоат қилиш ҳамда уларнинг жамоатларини лозим тутиш. Батаҳқиқ, уларнинг дуолари ортларидан иҳота қилиб туради”. Сўнг ушбу қавлида (яна бир бор) таъкидланди: “Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга итоат қилингиз ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга…”. (Нисо: 59). Яна Ибн Абу Ҳотим, Аллоҳ таоло у кишини ўз раҳматига олсин, айтади: “Оталари ва Абу Зуръадан, Аллоҳ таоло уларни ўз раҳматига олсин, зикр қилиб: “Отам ва Абу Зуръадан дин асослари борасида аҳли суннанинг йўли ҳамда барча шаҳарлардаги улар етган-(кўрган) уламолар ҳамда улар бу борада нима эътиқод қилишлари ҳақида сўрадим. У иккилари: Ҳижоз, Ироқ, Шом ва Яман, барча шаҳарлардаги уламоларга етдик-(кўрдик). Уларнинг мазҳабидан…, дея зикр қилдилар: ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқиш ва фитна вақтида жанг қилишни тўғри деб билмаймиз. Аллоҳ ишимизга раҳбар қилган кишига итоат қиламиз. Итоат қилишдан бўйин товламаймиз. Суннат ва жамоатга эргашамиз. Ёлғиз (ажралиб олиш), ихтилоф ва фирқа-фирқа бўлиб бўлинишдан четлашамиз”, дедилар. Демак, қулоқ солиб, итоат қилмаслик нима мавжуд бўлишининг энг улкан сабабларидан? Ислом умматида ихтилоф, ёлғиз (ажралиб олиш) ва фирқа-фирқа бўлиб бўлиниш (сабабларидандир). Ҳукмдорга қулоқ солиб, итоат қилиш, улар атрофида жамланиш, шаръий ўлчов-(меъёр)лар билан уларга насиҳат қилиш эса жамланиш, бирлашиш ҳамда амн-у омонлик бўлишининг энг катта сабабларидандир.
Шайх, доктор Холид ибн Доҳвий Аз-Зофирий ҳафизаҳуллоҳ
Манба: https://goo.gl/FFzJGr



Ҳукмдорга итоат қилиш шаръий талабдир (Ҳурматли шайх Холид аз-Зофирий ҳафизаҳуллоҳ) - mutaallim - 01-28-2016

Хаворижларнинг биринчи навниҳоли

Шунинг учун тарихни тадаббур қилсангиз ҳар сафар бош кўтариб чиқиш юз берганда улкан фитна ҳосил бўлганини кўрасиз. Анави хаворижларнинг аввали, уларнинг биринчи ниҳоли Ҳунайн куни ўлжаларни тақсимлаётган ҳолларида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келган Зул Хувайсира томонидан бўлганди. Шунда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га –хаворижларнинг қўрслигига қаранг-: “Эй Муҳаммад! Адолат қил. Батаҳқиқ, сен адолат қилмадинг”, деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳолинга вой бўлсин! Ким адолат қилади агар мен адолат қилмасам?!”, дедилар. Сўнг Холиднинг ривоятида Умар уни ўлдиришга қасд қилгани (ворид бўлган). Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Йўқ. Тоинки Муҳаммад саҳобаларини ўлдиряпти дейилмасин”, дедилар. Бу биринчи ниҳол. Сўнг бу кимса орқа ўгириб кетгач: “Бунинг аслидан –яъни, унинг издошлри ва шунга ўхшашлардан- шундай қавм чиқадики, намозларингизни уларнинг намозига, рўзагингизни уларнинг рўзасига нисбатан арзимас деб биласизлар. Диндан худди ёй ўлжадан чиққандек чиқиб кетадилар. Агар уларга етсам, албатта, уларни Од (қабиласи)нинг қатли каби қатл қилардим”, дедилар. Ҳамда: “Улар ўлдирган киши энг яхши мақтул. Ким уларни ўлдирса, бас, унга жаннат бўлгай. Улар ўлдирган киши шаҳиддир”, дедилар.
Шайх, доктор Холид ибн Доҳвий Аз-Зофирий ҳафизаҳуллоҳ
Манба: https://goo.gl/5u7ULV

Хаворижларнинг саҳобалар розияллоҳу анҳумга нисбатан қилмишлари

Сўнг хаворижлар (Алий розияллоҳу анҳу) даврида фирқа ва жамоат шаклида келдилар ёки (шундай) юз берди. Ундан олдин Усмон розияллоҳу анҳуга қарши бош кўтариш ва фитна аҳли томонидан (исён) юз берди. Унинг зарарларидан Усмон розияллоҳу анҳу ўз ҳовлиларида, қамал қилинган ҳолда шаҳид ўлроқ қатл қилинишлари бўлди. Сўнг Алий (розияллоҳу анҳу)га қарши бош кўтариб чиқдилар ва Наҳрован жангида саҳобаларга қарши уруш қилдилар. Ибодат ва салоҳият билан намоён бўладилар. Тунги намозларни ўқийдилар. Қуръон қироат қиладилар. Ҳатто уларни кўрган киши сажда ва тоат-ибодатларининг кўплигидан ўз ибодатини арзимас санайди. Бироқ тоат ва ибодат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари ҳамда аҳли сунна вал жамоанинг услубида бўлмас экан, ундан фойда йўқ. Балки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг тоат-ибодатларини зикр қилдилар, тоинки уларга алданиб қолинмасин. Улар Наҳрован кўприги устида қай бирлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вас салламнинг саҳобаларини биринчи бўлиб ўлдириш учун мусобақалашардилар. Тушунча ва торозларда тўмпарилиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларини ўлдиргандилар. Саҳобалар уларни ёмон суратда қатл қилдилар. Ҳатто зикр қилинишича ёки Ибн Касир зикр қилишича Абу Аюб ал-Ансорий, Аллоҳ таоло у кишидан рози бўлсин, ўша хаворижлардан бирига (тиғ) санчди. Ва уни найзаси билан кўтариб, унга: сенга дўзах “хушхабари” бўлсин, деди. Ушбу хавориж (тиғ) санчилган ҳолатда: яқинда қай биримиз унга (жаҳаннамга) киришга лойиқроқ эканини биласан, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари Абу Айюбга: яқинда дўзахда ким бўлишини биласан, менми ёки сен?- деди. Шундан кейин Алий розияллоҳу анҳуни ўлдирдилар. Ер аҳлининг энг яхшиси, замонасидагиларнинг энг яхшиси, ўзининг вақтидаги ер аҳлининг энг яхшиси. Бухорий “Тарих”, Табароний “Авсат”, Лалакаий “Сунна”да ва бошқалар Убода ибн Қурт ёки Убода ибн Қурс -деган қавл ҳам бор- исмли саҳобаларнинг биридан зикр қиладилар: у киши жиҳодга, ғазотда жиҳодга чиқади. Ушбу ғазотдан қайтаётганда Аҳвазда (жой номи) эканида бир қавм олдидан ўтиб, азон эшитади. Улар билан намоз ўқиш учун боради. Шунда унга: хуш келибсан Аллоҳнинг душмани, дедилар. Демак, улар хаворижлардир. Ғазотга чиққан саҳобий, азонни эшитиб келяпти. Нима қилишни хоҳлаганди? Намоз ўқишни. Улар эса: хуш келибсан Аллоҳнинг душмани, дедилар. У киши: мен Расулуллоҳнинг саҳобасиман, деди. Улар: сени тезда ўлдирамиз, дедилар. У киши: мендан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рози бўлган нарсага рози бўлмайсизларми?-деди. Улар: сен томондан нимага рози бўлганди, дедилар. У: у кишининг олдиларига кофир ҳолимда келиб: Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси, дедим. Шунда у киши исломимни қабул қилдилар, деди. Улар: Аллоҳга қасамки, биз қабул қилмаймиз, дедилар. Ва у киши розияллоҳу анҳуни ўлдирдилар.
Шайх, доктор Холид ибн Доҳвий Аз-Зофирий ҳафизаҳуллоҳ
Манба: https://goo.gl/SBJqqJ

Ҳажжож ибн Юсуф фитнаси

Ҳажжож ибн Юсуф ас-Сақофий (халифа) Абдулмаликнинг (Бағдоддаги) волийси бўлган вақтда юз берган фитнага қаранг. Сийрат аҳли Ҳажжождаги зулм ва бундан бошқа нарсалар ҳақида зикр қилганларини биласизлар. Ибн Ашъаснинг Ҳажжожга қарши бош кўтариб чиқишга иғво қилиши сабабли бир неч нафар ёки бир жамоа жамланди. Улар: унга рози эмасмиз, дедилар. У билан жанг қилиш учун жамландилар. Ҳасан Басрий, Аллоҳ таоло у кишини ўз раҳматига олсин, унга қарши бош кўтариб чиқишдан қайтарардилар. Уч (нафар): Абул Жавзо, Уқба ибн Абдулғофир ва улар билан учинчилари у киши ҳузурига келиб, улар унинг бошқарувига рози эмасликлари ва унга қарши бош кўтариб чиқиш ҳақида бир соат ўтириб, мунозара қилдилар. У киши эса: йўқ. Фитна, қон (тўкилади), (бу) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг васиятларига хилоф, дедилар. Суннат имомларининг йўли бўлганидек уларга бош кўтариб чиқишни инкор қилдилар. У кишидан умид узичгач: бизни бу малай билан нима ишимиз бор?!-дедилар. Чунки у киши араб эмас. Ҳасан Басрий озод қилинган қул. Кетдилар ва бош кўтариб чиқдилар. Ровий айтади: Ибн Ашъас билан бирга барчалари қатл қилиндилар. Насиҳатга қулоқ солмадилар. Ҳатто Уқба ибн Абдулғофирни “Жаможим куни” (“Бош суяклари куни”)да (дорга) осилган ҳолда ўлим билан олишиб: дунё ва охиратни қўлдан бой бердим, деяётганини кўрдилар. Улар томондан юз берган нарса шариат ҳамда Китоб ва Суннат зиёсида бўлмаганини билдилар. У тугаб, битгач фитна эканини билдилар. Шунинг учун Маъмар, Аллоҳ таоло у кишини ўз раҳматига олсин: “Ҳажжожга қарши бош кўтариб чиққан анавиларнинг бирортаси қолмай, (барчаси) қилмишига надомат чекди. Улар вафот этганда бирортасининг фожеасига мақтов айтилмади”. Ўлганига олқиш айтмадилар. Ҳажжожга қрши жанг қилиш учун жамландилар. Ҳатто оқибат улар фойдасига бўла ёзганди. Сўнг иш улар зарарига айланиб, Ҳажжож томондан уларнинг катта сони қатл қилинди. Унинг олдида баъзи ривоятлар зикр қилишича минглаб одамлар ҳибс қилинган ҳолда ўлдирилди. Уларнинг барини бунга нима етаклаганди? Бош кўтариб чиқиш ва унинг зарарлари. Ҳасан ва ўша вақтдаги ислом имомларининг насиҳатига қулоқ солмадилар. Ибн Касир зикр қилганидек Ибн Ашъас қочиб кетди. Турк (элига) борди. (Турк эли) у вақтда ҳарбий (“Дорул ҳарб”), кофир давлати эди. Ислом давлатини ташлаб, куфр давлатига уларда ҳимоя-(бошпана) топиш учун борди. Шунда Ҳажжож ўша томон волийсига Ибн Ашъасни менга берасан, акс ҳолда боши менинг олдимда, охири эса сенинг олдингда бўлган қўшин жўнатаман дея нома йўллади. Бу кимса қўрқувга тушиб, Ибн Ашъасни қўриқчи киши билан бирга кишанланган ҳолда жўнатди. Улар йўлда экан қаср ёки қалъа устида ухладилар. Шунда Ибн Ашъас ўзини юқоридан ташлаб юборди. Ўзини ва у билан бирга кишанланган қўриқчисини ўлдирди. Ибн Касир: шундай гаплар юради, дедилар. Шунинг учун Юнус ал-Айдий, Аллоҳ таоло у кишини ўз раҳматига олсин: “Ҳасан Басрий фитна ишлари борасида Суннат имомларидан эди”, деди. Ҳасан ва бошқалар айтганидек: “Фитна келганда уни ҳар бир олим билади. У кетганда эса авом билади”.
Шайх, доктор Холид ибн Доҳвий Аз-Зофирий ҳафизаҳуллоҳ
Манба: https://goo.gl/HW2zQH

“Тинч намойишлар” ёлғон истилоҳларнинг энг улканларидан

Огоҳ бўлинг! Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан хаворижларни зикр қилганларида шундай деганлари саҳиҳдир: “Ораларидан дажжол чиққунча мудом чиқаверадилар”. Улар ҳам дажжолнинг издошлари. Унга эргашадилар. Улар (ҳар асрда) чиқадилар. Бироқ Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга айни шу ҳадисда хушхабар бердилар: “Ҳар сафар уларнинг шохи чиққанда қирқилади”. Уларнинг қўлида бошқарув қарор топмайди. Даъво қилганларидек масала “тинч намойишлар” билан бошланади. Бу эса ёлғон истилоҳларнинг энг катталаридан. “Тинч намойишлар” сўзи ҳозирги асрнинг энг улкан ёлғонларидан. Сўнг унинг ортидан (мулкларни) синдириш, вайроналик, ҳақорат, лаънат айтиш, (эркак ва аёл) аралашиши юз беради. Сўнг ҳукмдорлар томонидан айни ишнинг акси рўй беради. Тўқнашув содир бўлади. Сўнг бош кўтариб чиқиш сўнгра вайроналик ҳосил бўлади. Номуслар ва амн-у омонлик кетади. Сурия ва айрим юртларда рўй берганидек. Ўша томонларга бу зарарларни олиб келиниши анави хаворижлар сабаблидир.
Шайх, доктор Холид ибн Доҳвий Аз-Зофирий ҳафизаҳуллоҳ
Манба: https://goo.gl/zc3Vce

Хаворижлар мусулмонларни кофир дея ҳукм қилиши

Ўзларидан бошқа бирор кишини мусулмон деб билмайдиганлардан иборат ишидчилар, “Жабҳатун Нусра” ва улардан бошқа ҳозирги аср хаворижлари нима қилаётганига қаранг. Хаворижлар мусулмонларни кофир дея ҳукм қилишни тўғри деб биладилар. Лалакаий раҳимаҳуллоҳ зикр қилади: икки хавориж ҳаж қилиб, Каъбани тавоф қилардилар. Ҳаж мавсуми. Ҳожиларнинг адади қанча? Минглаб ёки миллионларча. У киши айтадилар: Каъбани тавоф қилардилар. Ушбу хавориж ўз шеригига: ушбу жамоатни кўряпсанми?-деди. У: ҳа, деди. У эса: улар орасида жаннат аҳлидан бўлган бирор киши йўқ. Фақат мен ва сен, деди. Шунда шериги сергак тортиб, унга: кенглиги осмонлар ва ерча бўлган жаннатда фақат мен ва сенми? Сени ҳам, йўлингни ҳам тарк этдим, деди. Шунда ҳозир жаннатда ким қолди? Ушбу хаворижнинг ёлғиз ўзи!! Ана шу, жамиятларга нисбатан қарашлари. Салбий қараш. Ғам-ташвишлари, динлари, ишлари ва машғулотлари ислом юртлари, мусулмонларнинг ўлкалари(га ҳужум қилиш)дир. Уларни Халиж давлатлари, Қиролликда, Қувайт, Амирликда, аслида исломий деб билишмайдиган ушбу юртларда портлатадилар, вайрон қиладилар, кофир дея ҳукм қиладилар. Агар ушбу юртлар исломий бўлмаса, унда ислом қаерда экан? Мусулмон ҳукмдорлар ва гумонимизча тоат ва салоҳият аҳли ҳукм юритадиган юртлар. Ўз халқларини яхши кўрадилар. Халқлари ҳам уларни яхши кўради. Масжид ва вақфлар бино қиляптилар. (Қилган) яхшиликлари ернинг турли бурчакларида.
Шайх, доктор Холид ибн Доҳвий Аз-Зофирий ҳафизаҳуллоҳ
Манба: https://goo.gl/uPU2Lk

Хаворижларнинг сохта шиорлари сизни алдаб қўймасин!

Анави хаворижларнинг сохта шиорлари сизни алдаб қўймасин: “Ислоҳот ўтказишни хоҳлаймиз”. Балки ислоҳот ўтказиш шиори билан дунё истайдилар. Шунинг учун Ажуррий ва бошқалар зикр қилишича хаворижларнинг шиори “Яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтрариш”. Сизнинг олдингизга келиб: бош кўтариб чиқиш, қулоқ солиб итоат қилмасликни хоҳлаймиз, деб айтмайдилар. Йўқ! “Жамиятда ислоҳотлар олиб боришни” хоҳлаймиз, “Яхшиликка буюриш ва ёмонликни йўқ қилишни” хоҳлаймиз, (дейдилар). Мана шу қадимдан уларнинг шиорларидир. Алий (розияллоҳу анҳу)га қарши бош кўтариб чиққан хаворижлар қичқирганча “Ҳукм фақат Аллоҳга хос”, дердилар. “Зул Хувайсира” ҳадисидаги илм аҳли зикр қилган фойдалардан бири, у Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга фақат нима учун эътироз билдирди? Дунё (учун). Ана шу хаворижларнинг, олдинги ва ҳозирги хаворижларнинг мезон ва мақсади. Дунё, мол ва мансаб истайдилар. Натижада ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқадилар. Ана шу улар унинг атрофида айланадиган нарсалари ва динларидир. На исломга ёрдам бердилар ва на куфрни синдирдилар. Балки айтиб ўтганимиздек (бутун) ғам-ташвишлари ислом аҳли(га зарба бериш)дадир.
Шайх, доктор Холид ибн Доҳвий Аз-Зофирий ҳафизаҳуллоҳ
Манба: https://goo.gl/zpAqkU

Хаворижлар ислом суратини ҳунук қилиб кўрсатдилар

Энг улкан зарарларидан бири кофирлар ҳамда исломни билмайдиганлар наздида ислом суратини фақат шу сурат дея ҳунук қилиб кўрсатдилар. Улар ислом деганда аёллар, гўдаклар ва бегуноҳ инсонларни ўлдириш, ўзини портлатиш ва интиҳор, ёқиш ва бош кесиш деган гумонга борадилар. Исломни ана шу суратда кўрсатдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўшин жўнатиб: “Ғаддорлик қилманглар. Гўдак ва аёлни ўлдирманглар. Дарахтларни кесманглар”, дердилар. Ана шу шарафли ислом. Унда ғаддорлик ва хиёнат йўқ. Ислом ғаддорликни қабул қилмайди. Масжид ёки бегуноҳ инсонлар бўлган бирор жойга келиб, ўзингизни ва шу масжид аҳлини портлатиб юборасиз. Ислом буни қабул қилмайди. Шайхул Ислом Ибн Таймия айтганларидек: Адолат ҳар бир кишига нисбатан вожиб. Ҳар бир ҳолатда ҳар бир кишига нисбатан. Адолат қилиш вожиб, ҳатто кофирларга ҳам. Кофирга ғаддорлик қилишингиз, унга зулм қилишингиз ва уни тунаб кетишингиз жоиз эмас. Бухорий “Саҳиҳ”да Муғийра ибн Шуъбанинг исломга кириши ҳақида зикр қилди. Ҳудайбия сулҳида Муғийранинг исломни қабул қилиш қиссаси ворид бўлган. У Қурайш кофирларидан бўлган икки киши билан (йўлга) чиқди. Улар йўлда эканликларида уларни ўлдирди ва молларини олди. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига мусулмон бўлган ҳолатда келди. У киши алайҳиссалоту вассалам: “Исломни қабул қилишинга келсак, бас, уни қабул қиламиз. Мана бу мол эса, бизнинг унга ҳожатимиз йўқ”, дедилар. Ислом ғаддорликни қабул қилмайди. Қиёмат куни ҳар бир ғаддорга байроқ тикланади. Ва: бу фалончининг ғаддорлиги-(хиёнати), дейдилар. “Ким аҳд-(битим)даги кофирни ўлдирса жаннатнинг ҳидини топмайди. Унинг ҳиди шунча-шунча масофадан топилади-(келиб туради)”. Бу мол ва жонлар сақловдадир. Аҳд-(битим) билан сақловга олинган. Уни топташ жоиз эмас. Анави хаворижларга келсак, улар бирон мўмин хусусида на аҳдга ва на бурчга боқадилар. Кофирга на аҳд-(битим) ва на омонлик берадилар. Юқорида ўтганидек саҳобий аёл бир кофирни ўз ҳимоясига олди. Шунда мусулмонлар унинг сўзини қабул қилдилар. Анавиларга келсак, бир мусулмон келади. У аслида мусулмон. Унга: авваламбор сен кофир бўлганингни исбот қил. Сўнг янгидан шаҳодат келтир, дейдилар. Баъзилари эса гувоҳлик келтиради ва уни ўлдирадилар. Мусулмонлардан бир қанчасини ўлдирган кишини қатл қилган вақтдаги Усома ибн Зайднинг қиссасини биласизлар. Усома (унга) етиб олди. Шунда у киши: Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деди. Ва (Усома) уни ўлдирди. Бу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга етганда –дарҳақиқат у мусулмонларни ўлдирган ва уларнинг бир қанчасини қатл қилган эди- у киши алайҳиссалоту вассалам: “Қиёмат куни “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ” (калимаси) билан келганда нима қиласан? Қиёмат куни “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ” (калимаси) билан келганда қандай йўл тутасан?”, дедилар. У киши: эй Расулуллоҳ! Уни фақат қўрққанидан айтди”, деди. У киши алайҳиссалоту вассалам унга яна (юқоридаги сўзларни) қайтардилар. Шунда у киши: “Мен исломни фақат шу куни қабул қилганимда эди дея қаттиқ хоҳладим”, дедилар. Ана шу саҳиҳ исломий қараш. Шунинг учун илм аҳли, халқ ҳукмдорлар рўбарасидаги шаръий ўлчов-(меъёр)ларни татбиқ қилгани сари жамиятнинг амн-у омонлиги, барқарорлик, дин-диёнат, салоҳият, ишларнинг қарор топиши, одамлар Раббиларига итоат қилишлари ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ибодат қилишлари ҳам зиёдалашиб боради. Халқ ҳукмдорларига хилоф қилиб, уларга қулоқ солиб, итоат қилмасдан, бош кўтариб чиққанлари сари амн-у омонлик кетади, фитна, вайроналик, бало ва бундан бошқа зарарлар юз беради, дея зикр қилдилар.
Шайх, доктор Холид ибн Доҳвий Аз-Зофирий ҳафизаҳуллоҳ
Манба: https://goo.gl/TqVTQA

Ўтириб олган хаворижлар

Салафлар: хаворижларнинг энг катта фирқаларидан бири “Ўтириб олганлар”, деди. “Ўтириб олганлар” фақат тил билан бош кўтариб чиқадилар. Одамларни бош кўтариб чиқишга ундайди ва шижоатлантиради. Минбарларда ҳукмдорларнинг хатолари ҳақида сўзлайди. Агар уларга: яхши, сен ҳам чиқ! Нима учун бормайсан?-дейилса… Ислом ва мусулмон ёшлари олдига келиб, уларни олиб, фитна ўринларига ташлайди. Улар эса ҳукмдорларига хилоф қиладилар. Бориб, (турли) юртларда ёмон суратда қатл қилинадилар. У ерларда юз бераётган фитналарни биласизлар. Амн-у омонлик йўқ. Агар улар олдига келиб: сен нима учун чиқмайсан?-(десангиз), у сизга: мен заифман, дейди. Ёшлар нима учун бу ерда? Уларни ким тарғиб қилди? Яхши, сен чиқмас экансан. Болаларингни чиқар! Нима учун ислом ва мусулмонларнинг ёшларини чиқарасан. Болаларингни чиқар! Йўқ. Болаларини чиқармайди. Нима учун? Чунки улар тизим-(тартиб)га соладилар ва тарғиб қиладилар. Агар самара бўлса унга миниб оладилар. Агар самара бўлмаса саломат қоладилар. Худди Набий алайҳиссалоту вассаламз замонларида мунофиқларнинг ҳолатидагидек. Ана шу уларнинг асоси. Аҳли сунна вал жамоага келсак, айтиб ўтганимиздек улар қулоқ солиб, итоат қилиш, ҳукмдорларга салоҳият сўраб дуо қилишга ундайдилар. Ўзларини ўнглайдилар. Ҳукмдорларининг салоҳияти сабабларини сарф этишга ундайдилар. Набий алайҳиссалоту вассалам саҳиҳ ҳадисда, Иёз ибн Ғунмнинг ҳадисида шундай дедилар: “Ким ҳукмдорга насиҳат қилса, бас, уни ошкора қилмасин”. У ҳақда минбар ва мажлисларда гапирмайсиз. Уни ғийбат қилмайсиз. Уни ошкора қилмайсиз. Бироқ унинг қўлидан тутасиз. Агар қабул қилса, бу қандай ҳам яхши. Агар қабул қилмаса зиммангиздагини адо этдингиз. Насиҳат сиз билан унинг ўртасида сирли бўлади. Омма олдида эмас. Ибн Аббос айтганларидек: “Агар (насиҳат) қилсанг, бас, сен билан унинг ўртасида бўлсин”. У киши алайҳиссалоту вассалам дедилар: “Энг катта жиҳод золим ҳукмдор олдида айтилган адолат ёки ҳақ сўз”. Масжид, минбар ва ойномаларда демадилар. Қаерда? Унинг олдида, дедилар. Агар қодир бўлсангиз унинг ҳузурига бориб, унга насиҳат қиласиз. Ана шу шаръий насиҳатдир.
Шайх, доктор Холид ибн Доҳвий Аз-Зофирий ҳафизаҳуллоҳ
Манба: https://goo.gl/LNcfge

Хаворижлар шаръий ҳужжатларни ташладилар

Бу бобда ҳужжатлар кўп. Анавиларнинг ҳолати эса айтилганидек фалончи-ю пистончиларнинг сўзини олиб, Набий алайҳиссалоту вассаламнинг сўзлари ва шаръий далилларни ташладилар. Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтганларидек: “Аллоҳнинг Китобини ортларига ташладилар”. Агар далил келтирса: хатога йўл қўйди, дейди. Ушбу масалага далолат қиладиган шаръий ҳужжатлар, минглаб далиллар ва шаръий далилларни ташлайди. Ва келиб, фалончи-ю пистончининг сўзини олади. Уни куфр ўлкаларида, Британия ва бошқа ерларда топасиз. Келиб, мусулмонларни ҳукмдорларига қарши туришга ундайди. Бу эса қадимда ва ҳозирдаги хаворижларнинг асосидир. Қуртубий, Аллоҳ таоло у кишини ўз раҳматига олсин, айтади: “Хавориж фақат салоҳиятни намоён этиб чиқади. Сўнг ишининг сўнгида даъвосининг сохта экани зоҳир бўлади”. Ишнинг бошида нимани намоён қилади? Салоҳият ва ислоҳот ўтказиш. Бироқ ниҳояда ишнинг бари дунё, гурухбозлик асоси ва фожир сиёсат экани зоҳир бўлади. Демак, масала ислоҳот ўтказиш ва салоҳият масаласи эмас. Агар салоҳият ва ўнглашни хоҳлаганингда, албатта, шаръий ислоҳот йўлидан юрардинг. Хаворижий, шайтоний “ислоҳот” йўлидан бормасдинг. Ана шу самара ва шаръий натижа ҳосил бўладиган ислоҳот ўтказиш йўлидир.
Шайх, доктор Холид ибн Доҳвий Аз-Зофирий ҳафизаҳуллоҳ
Манба: https://goo.gl/XZ0m0g