Олинган соч ва тирноқларни нима қилиш керак? - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Таҳорат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=11) +---- Forum: Фитрат суннати (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=92) +---- Thread: Олинган соч ва тирноқларни нима қилиш керак? (/showthread.php?tid=331) |
Олинган соч ва тирноқларни нима қилиш керак? - Admin - 11-13-2009 Тирноқларни ҳаммомда олиш ва уни ахлатларга отиш
Савол: Тирноқларни ҳаммомда олиш ва уларни ахлатларга отиш ҳукми қандай? Жавоб: Аввало, тирноқларга бўлган ҳурмат юзасидан бундай қилмаслик яхши, бироқ, ташланса гуноҳкор бўлинмайди. Олинган соч ва тирноқларни нима қилиш керак? - Admin - 05-01-2011 Олинган соч ва тирноқларни нима қилиш керак?
Савол: (Олинган) соч ва тиноқларни нима қилиш керак? Жавоб: (Имом) Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг соч ва тирноқларни кўмишлиги ҳақидаги ривоятнинг асоси йўқдир. Шунинг учун ҳам уларни ҳар қандай ерга ташлашнинг зарари йўқ. Аллома Абдурраззоқ Афифий раҳимаҳуллоҳ
«Фатава-л-Аллама Абдурраззақ Афифий» Таҳорат боби, савол № 7. Олинган соч ва тирноқларни нима қилиш керак? Соч ва тирноқларни кўмиш - Admin - 09-19-2011 Соч ва тирноқларни кўмиш
Савол: Олинган соч ва тирноқларни кўмишнинг ҳукми нима? Жавоб: Илм аҳллари олинган соч ва тирноқларни кўмиш афзал ва авло эканини айтишган ва бу осорлар айрим саҳобалардан нақл қилинган. Шундай бўлсада, уларнинг кўмилмай очиқда қолиши ёки уларни ташлаб юбориш, гуноҳ эмасдир. Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн, Фатво № 60.
«Фатво ва рисолалар девони», 11 жилд. Соч ва тирноқларни кўмиш Тирноқларни кўмиш керакми? - Admin - 12-15-2011 Тирноқларни кўмиш керакми?
Савол: Айрим одамлар: «Тирноқларинг, сочларинг ва шунга ўхшаш нарсаларингни олсанг уларни эҳтиёт қил. Бир чуқур ковлаб, уларни ўша жойга кўм. Чунки сен улар ҳақида Қиёмат кунида сўроқланасан!» – деди. Шу гап тўғрими? Жавоб: Биз сиз айтган нарсага бирон далил борлигини билмаймиз. Бу борада йўл кенгдир: хоҳласа кўмади, хоҳламаса ташлаб юборади. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин. Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 3785-3.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён Тирноқларни кўмиш керакми? |