Агар таҳорати бузилгани ҳақида шубҳаланса - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Таҳорат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=11) +--- Thread: Агар таҳорати бузилгани ҳақида шубҳаланса (/showthread.php?tid=3343) |
Агар таҳорати бузилгани ҳақида шубҳаланса - Admin - 09-28-2014 Агар таҳорати бузилгани ҳақида шубҳаланса
71- وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اَللَّهِ إِذَا وَجَدَ أَحَدُكُمْ فِي بَطْنِهِ شَيْئًا, فَأَشْكَلَ عَلَيْهِ: أَخَرَجَ مِنْهُ شَيْءٌ, أَمْ لَا? فَلَا يَخْرُجَنَّ مِنْ اَلْمَسْجِدِ حَتَّى يَسْمَعَ صَوْتًا, أَوْ يَجِدَ رِيحًا أَخْرَجَهُ مُسْلِم .
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар сизлардан бирингиз қорнида безовталик сезса ва ел чиққани ҳақида шубҳаланса, (ел) овозини эшитмагунича ёки ел ҳидини сезмагунича масжиддан чиқмасин”. Муслим ривояти.
Яъни, инсон баъзан қорнида ғуриллашни, ёки қорни ҳаво билан тўлишини ва шунга ўхшаш нарсаларни сезиб ундан бирон нарса чиқдими, йўқми, деб иккиланиб қолади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳукмни баён қилиб бердилар: у таҳоратли бўлиб қолаверади ва овозни эшитмагунича ёки ҳидни сезмагунича масжиддан чиқмайди. Бу ҳадис собит бўлган нарса устига (ҳукм) қуриш ҳақидаги катта асосдир. Асл илгариги ҳолатда қолишдир. Бу қоидадан уламолар таҳорат, намоз, рўза, закот, ҳаж, савдо ва фиқҳнинг барча бобларида кўп масалалар олишган. Бу – асл олдинги ҳолда қолишдир. Агар сен асл кўтарилдими (йўқолдими), деб иккилансанг, сен ўша аслга суян ва ҳеч нарса ҳосил бўлмади, (деб ҳисоблайвер). Биринчидан, биз ушбу ҳадис далолат қиладиган нарсадан бошлаймиз. Агар инсон ундан ел чиққанига иккиланса, бунга эътибор бермасин: то таҳорати кетганини аниқ билмагунича намозини давом этаверсин, Қуръон ўқийверсин ва таҳоратли киши қиладиган барча ишларни қилаверсин. Чунки асл таҳоратнинг қолишидир. Мана шунга ўхшаб шайтон кўп ҳолда олатдан бирон нарса чиқдими, деган васвасани келтиради. Баъзи инсонлар олатининг учида совуқлик сезади ва ундан бирон нарса чиқди, деб гумон қилади. Бунга эътибор бермаслик, бундан фикрини чалғитиш керак ва бирон нарса чиқдими, деб излаш керак эмас. Чунки баъзи инсонлар шундай совуқлик сезишса, авратини очиб бирон нарса чиқдими, деб қарай бошлайди. Бу эса хато ва Росул соллаллоҳу алайҳи васаллам огоҳлантирган чуқур кетишга киради. У зот: “Чуқур кетувчилар ҳалок бўлди”, дедилар. Уламолар, Аллоҳ уларни Ўз раҳматига олсин, уларнинг бошида имом Аҳмад ибн Ҳанбал, айтадики, бундан фикрни чалғитади ва унга эътибор бермайди. Ҳатто баъзи уламолар айтадики, шалвар ёки изорига сув сепади, шайтон уни чалғитмаслиги учун (Таржимон изоҳи: бу ҳақда ҳадис ҳам келган). Шунингдек, агар инсоннинг таҳорати кетса ва намоз вақти кирганида таҳорат олдими, йўқми, деб иккиланса, биз айтамизки: “Сен таҳорат олмадинг”, чунки асл таҳоратнинг йўқлигидир. Яна агар инсон намозини ўқиб бўлганидан сўнг тўрт, ёки беш, ёки уч ракаат ўқидими, деган ёки шунга ўхшаш иккиланишга борса, бунга қарамасин ва эътибор бермасин. Шунингдек, агар инсон тавоф қилиб бўлганидан сўнг етти марта тавоф қилдими, деган шубҳага борса, бунга аҳамият бермасин. Шунингдек, агар инсон (Сафо ва Марва орасида) саъй (тез юриш) қилиб бўлганидан сўнг етти ёки ундан кам марта саъй қилгани ҳақида иккиланса, унга аҳамият бермасин. Яна агар инсон мана бу нарсани фалончига сотдими ёки йўқми, деб иккиланса, бунга эътибор бермасин. Шунингдек, агар аёлини талоқ қилдими йўқми, деб иккиланса, талоқ қилмаган бўлади. Яна агар бир ишни қилмоқчи бўлиб, кейин иккиланиб: “Мен бу ишни қилмасликка қасам ичганман, деб қўрқаман”, деса, бунга эътибор бермасин. Муҳими шуки, ушбу ҳадис фиқҳнинг барча бобларини ўз ичига оладиган улкан бир қоидага далолат қилади: асл илгариги ҳолатда қолишдир. Шунингдек, агар киши бирон бир ишни қилса ва буни рўзасини бузади, деб гумон қилса-ю, аниқ ишонч ҳосил қилмаса, биз айтамизки: “Асл илгариги ҳолатда қолишдир” (яъни, рўзаси бузилмаганлигидир). Шунингдек, агар бирон нарса таҳоратни бузадими, йўқми, деган шак бўлса, масалан, аёлни ушлаш таҳоратни бузадими, йўқми, биз айтамизки: “Бу таҳоратни бузмайди”, модомики, сенда бу ҳақда аниқ ишонч бўлмаса. Бу жуда улкан қоидадир. Бу ҳадиснинг ушбу улкан қоидадан сўнг бўлган фойдаларидан бири яна ел таҳоратни бузувчи нарса эканлигидир. Чунки у зот: “То овозни эшитмагунича ёки елнинг (ҳидини) сезмагунича”, дедилар. Фойдалардан бири – овозга асосан амал қилишдир. Лекин бу эшитиш аниқ бўлиши лозим. Гумонли бўлса, унга эътибор берилмайди. Агар фараз қилсакки, инсон ҳид ҳам сезмайди, овозни ҳам эшитмайди, унда айтамизки: “Қайси йўл билан (ел чиққанини) аниқ билса, шу билан амал қилади”. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни (овоз ва ел ҳидини) фақат мисол учун зикр қилдилар. Бундан мурод аниқ илм ҳосил бўлмагунича намозини тўхтатмасликдир. Аллоҳ тўғри йўлга бошлагувчидир. Саволга жавоб: агар инсон таҳорати кетганидан сўнг таҳорат олганлигида (намоз ичида) иккиланса, намозини тўхтатсин, гарчи имом бўлса ҳам ва уларга ўша жамоатдан бошқа бировни имом қилиб қўйсин. |