Парик тақиш - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Либос ва зеб-зийнат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=32) +--- Thread: Парик тақиш (/showthread.php?tid=340) |
Парик тақиш - Admin - 11-21-2010 Парик тақиш ҳаромдир!
Савол: Хотин киши сунъий соч – парик тақса бўладими? Жавоб: Парик тақиш ҳаромдир ва улама соч ҳақидаги ҳукм ичига киради. Гарчи парикда хотин кишининг сочи аслига қараганда узун турсада, улама сочга ўхшайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сочини улатган ва улама сочни таққан хотин-қизларларни лаънатлаган. Бироқ, хотин кишининг бошида асло сочи бўлмаса ёки кал бўлса, бу айбни яшириш учун парик тақса бўлаверади. Чунки, айбни йўқ қилиш – жоиздир. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жангларнинг бирида бурни кесилган одамга олтиндан ясалган сунъий бурун тақишга рухсат бердилар. Бу мавзуда кенг имкониятлар бор. Пардоз (эстетик) амалиётлари ва масъалалари бу мавзу таҳтига дохилдир. Айбли нарсани кетказиш учун, масалан, қинғир бурунни тузатиш ёки қора доғларни кетказиш учун пардоз амалиётлари қилдиришнинг зарари йўқ. Бироқ, айб бўлмаган нарсаларни йўқотиш учун ҳаракат қилиш, масалан, қош териш ва танага игна билан тасвир тушириш – татуировка, бутунлай таъқиқлаган. Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн, Фатво № 68.
«Фатво ва рисолалар девони», 11 жилд. Парик тақиш ҳаромдир! Парик ҳақидаги Исломнинг ҳукми - Admin - 11-21-2010 Парик ҳақидаги Исломнинг ҳукми
Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Аллоҳга ҳамдлар, Расулуллоҳга, Расулуллоҳнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин. Сўнг ... Имом Бухорий ва Имом Муслимларнинг «Саҳиҳ» ҳадислар девонида шундай дейилган: «Муовия разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг минбаридан хутба қилди. Қўлига қўриқчиларидан бирининг қўлида турган бир тутам сочни олиб: «Ҳой Мадина аҳли! Олимларингиз қани? Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундан қайтаргани ва: «Бану Исроил, хотин-қизлар буни ушлаган пайтларида ҳалокатга учраган» – Имом Муслимнинг лафзида эса: «Бану Исроил, хотин-қизлар буни ушлаган пайтларида азобланган» – деганларини эшитганман» – деди» (Имом Муслим 1909; Термизий 2705; Имом Аҳмад 16262, 16286). Яна икки «Саҳиҳ» ҳадислар девонида Саид ибн Мусайяб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Муовия Мадинага келгач бизга хутба қилди. Бир тутам сочни чиқариб: «Мен яҳудийлардан бошқа бирон кимса буни ишлатганини билмайман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бу етиб келганида, уни «сохта» – деб атаганлар», деди» (Имом Муслим 3969. Ҳадис лафзи Имом Муслимники). Имом Муслиминнг бошқа бир лафзида шундай дейилган: «Муовия разияллоҳу анҳу кунларнинг бирида: «Сизлар ёмон кийинишни ихтиро қилибсизлар. Набийюллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу сохта (парик)ни таъқиқлаганлар» – деди» (Имом Муслим 3970). Имом Нававий ушбу ҳадиснинг шарҳида шундай дейди: «Асмаъий айтди: «Қуссатум минаш шаър» (бир тутам соч)дан мақсад, пешонага тушиб турган сочдир. «Куббатум минаш шаър» эса, бир бирига эшилган сочдир». Қомусда: «қусса» – пешонадаги соч, демакдир» (Шарҳу Саҳиҳи Муслим, 14/108). Ушбу ҳадисда парик деб аталган сунъий сочни тақишнинг ҳаром эканига очиқ далолат бор. Чунки Муовия разияллоҳу анҳу пешонага тушган соч ва бири–бирига эшилган сочларни баён қилган саҳиҳ ҳадис, бугунги кундаги парикларга мос тушади. Аслида, бугунги кундаги одамлар тақиб олган париклар, сохтадан кўра қаттиқроқ шубҳалантиради. Парик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Бану Исроил ҳақида айтган ҳадиснинг айни бўлмасада, ундан кам эмасдир. Чунки парик, алдаш ва фитналашда сохтадан кўра қаттиқроқ таъсир қилади ва унинг ортидан ҳам, гарчи улар каби бўлмасада, қусса ва куббалар ортидан келадиган фитналар келади. Бу ҳукм эркак ва хотин-қизларнинг барчасига тегишлидир. Чунки, поклик барчага умумийдир. Шу боис, қуйидаги тўрт жиҳатдан парик тақиш ҳаромдир: Биринчиси: Унинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таъқиқлаган ишлар жумласидан бўлиши. Чунки таъқиқнинг асли – ҳаром қилишдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган: «Пайғамбар ўзи сизларга ато этган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар ва Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳнинг жазоси қаттиқдир» (Ҳашр: 7). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизларни нимадан қайтарган бўлсам, ундан йироқ туринглар! Нимага буюрган бўлсам, уни кучингиз етганича қилинглар!» (Муттафақун алайҳ. Имом Муслим 4348). Иккинчиси: Парик тақиш – алдов ва сохтакорликдир. Учинчиси: Парик тақиш – яҳудийларга ўхшашликдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ким бир қавмга ўхшаса, бас, у – улардан биридир» деганлари собитдир (Абу Довуд 3512; Баззор: 2966). Тўртинчиси: Парик тақиш – азоб ва ҳалокат омилидир. Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларидир: «Бану Исроил, хотин-қизлари буни ушлаган пайтларида ҳалок бўлган» (Имом Бухорий 3209, 5477; Имом Муслим 3968). Бизнинг парикни тақиш ҳаром эканлиги ҳақидаги сўзимизни, сочни улашдан кўра парикнинг алдовчироқ ва сохтароқ экани қувватлайди. Чунки, икки «Саҳиҳ» ҳадислар девонида соч улаган ва улатган хотинларни Аллоҳ лаънат қилгани баён қилинган. Сочни улаган аёл – сочларни бир–бирига улаган аёлдир. Шунинг учун ҳам, Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ сочни улаш ҳақидаги бобда Муовия разияллоҳу анҳунинг ҳадисини зикр қилиб, сохта сочларни тақиш сочни ўриш ҳукмида эканига ишора қилди. Бу – Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг фақиҳлиги, билимдонлиги, дунёқарашининг кенглиги ва ўта зийрак эканига аниқ далилдир. Чунки, агар сочни узайтириш ёки кўпайтириш ёхуд катта қилиб кўрсатиш учун улаш – алдаш, қаллоблик ва сохталик бўлгани учун лаънатга сазовор қиладиган даражада ҳаром экан, бутун бошни қоплаб турадиган парикни тақиш – ўта алдов, ўта қаллоблик ва ўта сохтакорликдир. Бу, алҳамдулиллаҳ, очиқ–ойдиндир. Хуллас, мусулмонлар парикка қарши курашишлари, ундан қайтаришлари, ўзлари эса уни ишлатмасликлари керак. Бинобарин, давлат арбоблари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига амал қилиб, уни ижро этиб, фитналарни таг–томири билан йўқ қилиш, фитна ва ҳалокат омилларини илдизи билан қуритиш, мусулмонларни Аллоҳнинг душманлари бўлмиш яҳудийларга ўхшаб қолишдан сақлаш, мўъминларни дунё ва охиратда зарар тегадиган барча нарсалардан огоҳлантиришлари лозим. Аллоҳ таолодан мусулмонлар аҳволини тузатиши, уларни динда билимдон қилиши, динга зид бўлган барча нарсалардан сақлаши, раҳбарларини эса дунё ва охиратдаги бандалар ва мамлакатлар фаровонлиги учун муваффақ қилишини тилаймиз. Аллоҳ бунга эга ва қодирдир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳ, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин. |