Илм бидъат аҳлидан олинмайди - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56) +--- Forum: Бидъат аҳлига муносабат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=53) +--- Thread: Илм бидъат аҳлидан олинмайди (/showthread.php?tid=3430) |
Илм бидъат аҳлидан олинмайди - Admin - 02-07-2010 Шайх, аллома Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ шундай дедилар: «Ёшлар бидъат аҳли билан ўралашиб юришдан ҳазир бўлишлари лозим. Улардан илм талаб қилмайди. Аллоҳга қасамки, ақли, фитрати ва қалби саломат жоҳил ҳолда қолиши бидъат аҳлидан таълим олишидан яхшироқдир. Акс ҳолда ўз кўзимиз билан кўриб турганимиздек ақидаси барбод бўлади ва манҳажи фасодга юз тутади» (Фатава (1/103)).
RE: Илм бидъат аҳлидан олинмайди - Admin - 04-23-2016 Илм бидъат аҳлидан олинмайди
Илм бидъат аҳлидан олинмайди, ким бўлишидан қатъий назар. Хоҳ бу бидъатлар қадимги ёки ҳозирги асрдаги бўлсин баробар. Қадарий, муржиа, хавориж, мўтазилий, ашъарий, мотуридий, куллобий, сўфий тасаввуф тариқатларининг қайси тариқатида бўлса ҳам, ихвоний, таблиғий, такфирий, жиҳодчи, ишидчи, ал-қоидачи, нусрачи… Янгиланиб турадиган бу бидъатлардан хоҳлаганингизча айтинг. Туросий, сурурий… Хоҳлаганингизча айтинг. Бу бидъатларни санаб адоғига етиш имкони йўқ. Нима учун? Чунки, улар сизни ўзларининг тўрларига йиқитадилар, туширадилар. Авзоий раҳимаҳуллоҳ айтганларидек, улар салоҳият, художўйлик, ибодатгўйлик билан намоён бўлиш сабабли ов қиладилар. Мусулмонларнинг фарзандларини овлайдилар.
Аллома, ҳурматли шайх Муҳаммад ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ
Батаҳқиқ, бу илм диндир, бас, динингизни кимдан олаётганингизга қаранг! |