Уламоларнинг Афғонистондаги ҳолат ҳақида сўзлари - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Умумий бўлим (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=5) +--- Forum: Муносабат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=115) +--- Thread: Уламоларнинг Афғонистондаги ҳолат ҳақида сўзлари (/showthread.php?tid=350) |
Уламоларнинг Афғонистондаги ҳолат ҳақида сўзлари - Admin - 11-22-2010 Афғонистондаги ҳолатга бир назар солайлик
Эй биродарлар! Ҳозир афғон юртига қаранглар. Мисол учун, мисол тариқасида Афғонистон ўлкасини (олайлик). Собиқ Иттифоқ Давлатлари мавжуд бўлганда советлар кирганига қанча бўлганди? Ҳа. Улар кирди ва уруш эълон қилинди. Уруш чамаси 1401 йилда бўлди. Бундан олдин эса шундай унча катта бўлмаган (урушлар бўлиб турарди). Ана шу вақтдан бошлаб ушбу юрт жангу жадал исканжасида ҳаёт кечиради. Ҳатто шу кунимизгача. Кеча, кеча деб яқин ўтмишни назарда тутмаяпман. Мана кеча, биз бугун қайси кунда? Чоршанба. Кеча сешанба эди. Пойтахт Қобулда портлаш сабаб омма ва оддий халқдан иборат ўлганлар (сони) олтмишдан зиёд. Кеча жиҳод номи остида бир-бирини қиришарди. Совет чиқиб кетди ёки чиқариб юборилди. Қандай бўлганда ҳам чиқиб кетди ва таҳминан 1410-1411 йили (Афғонистонни) тарк этди. Ҳозир уларга нима бўлдики ўша вақтдан бери ўзлари билан урушишади. Ҳисоблаб кўришингиз мумкин. Қўлингизда йиллар ҳисоби мавжуд. Бу бунисига зарба беради. Гуруҳ тўплайди, келинглар урушамиз (дейди). Ана у қишлоққа жиҳод номи остида зарба берадилар. Бир-бирларини жиҳод номи остида ўлдирадилар. Шайх Жамилурраҳмон, Аллоҳ у кишини Ўз Раҳматига олсин ва мағфират қилсин, ушбу сунний, салафий олим, Китоб ва суннатга чорловчини қандай ўлдиришди? Ботил гуруҳлардан иборат ёлғон ва бўҳтон йўлига кўра жиҳодни даъво қилаётган ана улардан бўлган бидъат аҳлининг томоғига суяк-(қилтаноқ) тиқилди. Ушбу сунний олим, тавҳид даъватчиси сабаб томоқларига суяк тиқилди. У кишига қарши фитна уюштиришди. Суворий ва пиёдаларини у кишига қарши ишга солишди. Йўлтўсар, рофиза-(шийъа), коммунист, жиноятчи ва қаллоблардан ёрдам олишди. Ана шу, улар бўҳтон йўлига кўра даъво қилаётгн жиҳоддир. Ҳатто у кишини жума намозидан олдин, жума намозида маъруза қилишга тайёрланаётган ҳолларида ҳалок қилдилар, ўлдирдилар. Аллоҳ у кишини Ўз Раҳматига олсин ва мағфират қилсин! Ушбу сунний олим кишига ҳақиқий аҳли сунна шайхларидан бошқа ҳеч ким кўз ёш тўкмади. Аллоҳга қасамки, бу ерда ҳам қаллоблар, ёлғончилар жиҳод дея овоз солардилар. Сафар Ҳавалий ва унинг жамоати: (бу) фитна. Аллоҳ қўлларимизни (қонга ботишдан) сақлагани каби тилларимиз ҳам бундан саломат бўлсин, дедилар. Машааллоҳ! Овозларингизни баралла кўтарадиган ва шу сабабли, ушбу офат сабабли суннат уламоларини айблайдиганингиз «Фиқҳул воқеъ» («Воқеъликни тушуниш») қаерда қолди?! Ушбу бало – воқеъликни тушунишмайди, (дердингиз). Шайх (Жамиллурраҳмон) раҳимаҳуллоҳ шайхимиз – шайх Муҳаммад ибн Усаймин билан боғланди. (Шайх Усаймин): «Эй шайх Жамил! Сулҳ тузишга нима дейсиз?» – дедилар. У киши (шайх Жамиллурраҳмон): «Эй шайх! Эй шайх Муҳаммад! Улар бизга қарши биз: Аллоҳ самода, Аллоҳнинг эшитиш (сифати) бор. Бизни эшитишимиз каби эмас. Унинг кўриши (сифати) бор. Бизнинг кўришимиз каби эмас. «Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир» (Шўро: 11), деганимиз учун жанг қиляптилар», деди. Нима учун уларга қарши урушишди? У киши тавҳидни рўёбга чиқариб, унга даъват қилганликлари учун у кишига қарши урушишди. Тавҳид ва суннат аҳлига ёрдам қўлини чўзиш қаерда қолди? Аллоҳга қасамки, ёлғон сўзлайдилар ва фужурга қўл урадилар. Афғонистондаги ҳолат ва бир-бирлари билан урушишлари, Аллоҳга қасамки, ушбу даъватчи – Китоб ва суннат даъватчисини ўлдиришда гуноҳ ва тажовуз билан ҳамкорлик қилганликларининг гуноҳи эканида шак-шубҳа қилмайман. Аллоҳга онт ичаманки, аслий кофирлардан ҳалол деб билмаган (қон ва молларни) аҳли суннага нисбатан ҳалол санадилар. Фалончи фалончи билан урушади. Фалончи фалончига қарши жанг қилади. Шимолдагилар Шоҳмасъуд қабрига мавзолей қуришди. Уни зиёрат қиладилар. Аллоҳни қўйиб унга дуо қилинади, ўтиниб ёрдам сўралади. Қишлоқ ва турар жойларга босқинчилик қиладилар. Ҳа. Анавилар ваҳҳобийлар, алҳамдулиллоҳким Аллоҳ юртни ваҳҳобийлардан поклади, дейдилар. Аллоҳ уларга қандай нусрат берсин?! Одамларнинг жонига тегиб кетдилар. Аллоҳнинг паноҳига қочаман! Авом ва оддий халқнинг кўпи ушбу шарафли ном – жиҳоддан малолланишлари ва ёмон кўриб қолишларига сабаб бўлдилар. Тўғрими? Бу ерда буниси жиҳод номи остида ўлдиради. Яъни, муртад. Сен каби, муртад деганинг учун сенга қарши урушади ва сен ҳам унга қарши урушасан. Ироқ, Сурия, Яман ва бошқа жойларда ахир шундай қилишмадими?! Шундай эмасми? Ана шундай ҳар бир қавмнинг меросхўрлари, балки кўплаб ворислари бўлади. Ҳатто уларнинг сўнгида дажжол чиқади. Улардан Аллоҳнинг паноҳига қочамиз!
|