Ҳомиладор аёлнинг никоҳи - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Оила (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=23) +---- Forum: Никоҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=57) +---- Thread: Ҳомиладор аёлнинг никоҳи (/showthread.php?tid=356) |
Ҳомиладор аёлнинг никоҳи - rinat80_09 - 11-30-2010 Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух! 1)Бир аёл уз эридан 6 (олти) ойлик хомиласи билан ажрашган, талок килинган. энди шу аёлга бошка эрга никохланиши (эрга чикиши) дурустми? 2)Агар дуруст булса, у аёл билан кейинги эри жимоъ килса буладими, корнида хомиласи бор. Илтимос шунга батафсил маълумот берсангиз. Аллох рози булсин! RE: Никох жоиз булиб жимоънинг ножоизлиги хакида - Abdulloh Salafiy - 12-02-2010 Ва алайкум ассалам ва раҳматуллоҳи барокатуҳ. Талоқ қилинган ҳомиладор аёлнинг идда муддати бола тўғилгунча бўлади. “Ҳомиладор аёлларнинг (идда) муддатлари эса ҳомилаларини қўйишлари (яъни кўз ёришлари)дир” (Талоқ сураси, 4-оят). Талоқ қилинган аёлнинг иддаси Савол: Талоқ қилинган аёлнинг иддаси ҳақида гапириб беришингизни сўрайман. Жавоб: Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин. Агар аёл киши унинг олдига эри кириши, у билан хилватда қолиши, унга тегиниши ва яқинлик қилишидан аввал талоқ қилинган бўлса, бу аёлнинг зиммасида мутлақо идда йўқдир. Бу аёл талоқ қилинганининг ўзи билан эридан ажралган бўлади ва бошқа киши унга уйланиши мумкин бўлади. Лекин агар эри унинг ҳузурига кириб, у билан хилватда қолган ва яқинлик қилган бўлса, бу аёл идда ўтириши вожибдир ва унинг иддаси қуйидаги кўринишларда бўлади: Биринчи ҳолат: Агар бу аёл ҳомиладор бўлса, унинг иддаси токи ҳомиласидан бўшангунига қадардир. Бунда ҳомиладорлик муддатининг узун ё қисқалиги аҳамиятли бўлмайди. Масалан, эри аёлни эрталаб талоқ қилиши, аёл эса болани пешиндан олдин туғиши мумкин. Шу билан у аёлнинг иддаси ўтган бўлади. Ёки эр аёлини муҳаррам ойида талоқ қилиши мумкин, аёл эса боласини зулҳижжада туғиши мумкин. Бунда бу аёл 12 ой идда ўтиради. Муҳими, ҳомиладор аёлнинг иддаси то ҳомиласидан бўшангунига қадардир. Зеро, Аллоҳ таоло айтганки: “Ҳомиладор аёлларнинг (идда) муддатлари эса ҳомилаларини қўйишлари (яъни кўз ёришлари)дир” (Талоқ сураси, 4-оят). Иккинчи ҳолат: Агар талоқ қилинган аёл ҳомиладор бўлмаса ва ҳайз кўрадиган аёл бўлса, унинг иддаси талоқ қилинганидан кейин уч марта мукаммал ҳайз кўришидир. Яъни у талоқдан кейин ҳайз кўриши ва покланиши, кейин яна ҳайз кўриши ва покланиши ҳамда яна бир марта ҳайз кўриши ва покланиши зарур. Уч марта мукаммал ҳайз кўриш дегани шудир. Уларнинг орасидаги муддат узун бўладими-йўқми, бунинг аҳамияти йўқ. Шунга биноан, агар эр аёлини талоқ қилганида аёл бола эмизаётган бўлса ва у фақат икки йилдан кейингина ҳайз кўрадиган бўлса, бу аёл токи уч марта ҳайз кўргунича иддада бўлади. Шундан келиб чиқиб унинг идда муддати икки йил ёки кўпроқ бўлади. Муҳими, ҳайз кўраётган аёлнинг иддаси муддати узун бўлса ҳам, қисқа бўлса ҳам уч марта мукаммал ҳайз кўришидир. Зеро, Аллоҳ таоло айтганки: “Талоқ қилинган аёллар уч ҳайз муддатида ўзларини кузатадилар” (Бақара сураси, 228-оят). Учинчи ҳолат: Ёши кичиклиги туфайли ҳайз кўрмайдиган ёки кексалиги сабабли ҳайз кўрмаётган ва ундан умидини ҳам узган аёлнинг иддаси уч ойдир. Зеро, Аллоҳ таоло айтганки: “Аёлларингиз орасидаги (кексайиб қолгани сабабли) ҳайз кўришдан умид узганлари, агар сизлар (уларнинг иддалари қанча давом этиши хусусида) шубҳалансангизлар, бас, (билингизки,) уларнинг иддалари уч ойдир. Яна (ҳали-ҳануз) ҳайз кўрмаган (аёл)ларнинг (иддалари ҳам уч ойдир)” (Талоқ сураси, 4-оят). Тўртинчи ҳолат: Агар талоқ қилинган аёл киши ҳайз кўрмайдиган бўлса ва унинг келажакда ҳам ҳайз кўрмаслиги маълум бўлса, масалан, аёлнинг бачадони жарроҳлик йўли билан олиб ташланган бўлса, у ҳайздан умидини узган аёл каби 3 ой идда ўтиради. Бешинчи ҳолат: Агар талоқ килинган аёл ҳайз кўрмаётган бўлиб, бунинг сабаби маълум бўлса, бунда бу аёл ҳайзнинг йўлини тўсаётган мазкур сабабнинг кетишини кутади ва ҳайз кўра бошлаганида шунга қараб идда ўтиради. Олтинчи ҳолат: Агар талоқ килинган аёл ҳайз кўрмаётган ва бунинг сабабини ҳам билмаётган бўлса, уламолар айтишадики: “Бу аёл тўлиқ бир йил идда ўтиради: 9 ой ҳомиладорлик муддати ва 3 ой идда”. Юқоридагилар талоқ қилинган аёлнинг иддаси турларидир. Муҳаммад бин Усайминнинг “Мусулмон оила учун муҳим бўлган саволлар мажмуаси”, 61-63-бетлар.
RE: Никох жоиз булиб жимоънинг ножоизлиги хакида - rinat80_09 - 12-03-2010 Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баркатух!!! Жавоб учун Рахмат! Аллох рози булсин! RE: Никоҳ жоиз бўлиб жимоънинг ножоизлиги ҳақида - Муслим - 01-23-2011 (11-30-2010, 10:14 PM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух! Валейкум aссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Аллоҳ таоло айтади: “Ҳомиладор аёлларнинг (идда) муддатлари эса ҳомилаларини қўйишлари (яъни кўз ёришлари)дир” (Талоқ сураси, 4-оят). Идда муддати тугамай туриб аёл кишининг никоҳ қуриши мумкин эмас. Ҳомиладор аёлнинг иддаси эса туққанида тугайди. Демак, у ҳомиладорлик даврида бошқа эрга тегиши қатъий ҳаром. |