Шайх Абдулмуҳсин Аббод ал-Бадр - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Сийрат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=35) +--- Forum: Уламолар таржимаи ҳоли (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=86) +--- Thread: Шайх Абдулмуҳсин Аббод ал-Бадр (/showthread.php?tid=363) |
Шайх Абдулмуҳсин Аббод ал-Бадр - Abdulloh Salafiy - 12-21-2010 Шайҳ Абдулмуҳсин ибн Хамад ал-Аббод ал-Бадр - Мадина шаҳрининг машҳур муҳаддисларидан, Аллоҳ у кишидан роъзи бўлсин. Шайҳ ҳижрий сананинг 1353йили Рамазон ойида Залфа шаҳрида туғилганлар. Ҳозир у киши таҳминан 80 ёшлардалар. Шайҳ Аббод ёшликларидан машҳур уламолардан илм олганлар. Улар орасида шайҳ Муҳаммад ибн Иброҳим Али Шайҳ, шайҳ Абдулазиз ибн Боз, шайҳ Муҳаммад Амин аш-Шанқитий, шайҳ Абдуллоҳ ал-Маниъ, шайҳ Абдуррохман ал-Ғайс ва бошқалар. Шайҳ ал-Аббод Аҳли Сунна вал Жамоа ақидаси, манҳаж ва адашган тоифаларга берилган раддияга аталган кўпгина китоблар муаллифидир. Унинг машҳур шогиртлари орасида шайҳ Васиюллоҳ Аббос, шайҳ Солиҳ ас-Суҳаймий, шайҳ Иброҳим ар-Руҳайлий, ўғли шайҳ Абдур-раззоқ ал-Бадр ва бошқалар. Шайҳ Абдулмуҳсин ал-Аббод замонамиздаги Аҳли сунна уламолари орасида илми билан машҳур, у кишини Мадинадаги уламолар орасидан ажратиб шайҳ Ибн Боз тез-тез мақтаб турар эдилар. Яна уни мақтаб, олим деб санаган кишилардан Солиҳ ал-Фавзон, шайҳ Муқбил ибн Ҳади ва бошқалар. Шайх ал-Аббоднинг ўзи эса олимларга бўлган ҳурмати ва эҳтироми билан машҳурдир. У шайҳ Ҳамад ал-Ансорий ва шайҳ Муҳаммад Носириддин Ал-Албоний каби машҳур олимлар билан илиқ, яхши муносабатда бўлган. "Қайси ақл ва дин, портлатиш ва вайронагарчиларни жиҳод деб аташи мумкин?! Эй ёшлар ҳушингларни йиғиб олинглар" бу у кишининг машҳур китобларидан бирининг номи. Айнан ҳозирги тарқалган тушунмовчиликлар баён қилинган. RE: Шайх Абдулмуҳсин ал-Аббод - Abdulqodir - 09-03-2011 assalamu alaykum va rohmatulloh. Iloji bo'sa shayh Abbod haqida ko'proq malumot bersela. Va boshqa ahli sunna ulamolarini tarjimai hollariniyam yozsela. Jazaakumullohu xoyron! |