Бошга масҳ тортиш - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Таҳорат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=11) +--- Thread: Бошга масҳ тортиш (/showthread.php?tid=377) |
Бошга масҳ тортиш - Меҳмон - 09-27-2009 Хотинларнинг бошларига масҳ тортишлари эркакларнинг бошларига масҳ тортишларига ўхшайдими?
Савол: Таҳорат қилаётган хотинга, худди эркаклардек, бошига: манглайдан бошлаб энсагача, энсадан эса манглайгача қайта масҳ тортиши суннатми? Жавоб: Ҳа, шаръий ҳукмлардаги асос шуки, эркакларга жорий қилинган ҳукмлар хотин-қизлар учун ҳам айни ҳукмдадир. Акси эса ундай эмасдир, яъни, хотин-қизлар ҳақидаги ҳукмлар далил бўлсагина эркакларга жорий қилиниши мумкин. Масҳ тортиш борасида хотинларга хос бир ҳукм бор эканини билмайман. Шунинг учун ҳам хотин киши бошининг олд қисмидан то орқа қисмигача масҳ тортади. Соч узунлигининг аҳамияти йўқдир. Чунки масҳ - намланиши учун шиддат билан сочни босиш ёки бошнинг тепасига чиқиши эмас, балки секин-аста силаш, демакдир. Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ
Таҳоратда бошга масҳ тортиш шакли - Admin - 10-29-2011 Таҳоратда бошга масҳ тортиш шакли
Савол: Гоҳида бирон бир муносабат учун сочларимни тараб қўйган пайтимда намоз вақти кириб қолади-да, мен таҳорат қиламан. Таҳорат қилар эканман бошимга манглайдан энсага қадар масҳ тортаман. Ва энсадан манглайга қарата масҳ торган пайтимда, сочларимнинг таралган тарзи бузилади. Шунинг учун мен манглайдан энсага масҳ тортиб, энсадан манглайга – орқага масҳ тортмасам бўладими? Жавоб: Масҳнинг фарзлиги амалга ошиши учун манглайдан энсага қараб масҳ тортишнинг ўзи кифоядир. Бироқ имкони бўлса, энсадан манглайга қараб (ҳам) масҳ тортиш афзалдир. Аллоҳ таоло: «бошларингизга масҳ тортингиз (яъни нам қўлларингиз билан силангиз)» (Нисо: 6) - деган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам таҳорат пайтида бошларига масҳ тортар эдилар. Айтганимиздек, энсадан манглайга қараб масҳ тортиш, агар имкони бўлса, афзалдир. Бу - «Саҳиҳайн» (Имом Бухорий ва Имом Муслимларнинг «ал-Жомеъус-Саҳиҳ» китоблари)да Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Осим Мозинийнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таҳоратини баён қилган (ушбу) ҳадисида нақл қилингандир: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (бошларига) масҳ тортдилар: олддан бошлаб, орқадан қайтардилар». «Саҳиҳайн» лафзида эса: «Манглайдан бошлаб, икки қўлларини энсага қадар олиб бордилар ва бошлаган жойларига қайтариб келдилар» жумласи бор. Тавфиқ бергувчи - Аллоҳдир. |