Лавҳул Маҳфуз ҳақида - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Савол (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=99) +--- Forum: Саволлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=28) +--- Thread: Лавҳул Маҳфуз ҳақида (/showthread.php?tid=3777) |
Лавҳул Маҳфуз ҳақида - Telegram - 08-15-2016 Ассалам алайкум рохматуллахи ва барокатух мен Лавхул Махфуз хакида маълумот олмоқчи эдим интернетдан топа олмаяпман сизлардан илтимос менга маълумот берилар Аллоҳ рози булсин RE: Лавҳул Маҳфуз ҳақида - mutaallim - 08-28-2016 Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Буруж сурасидаги оятлар тафсири Барча мақтовлар оламлар Рабби Аллоҳга хос. Пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва саҳобалари ҳамда қиёмат кунигача уларга гўзаллик билан эргашганларга саловат ва саломлар бўлсин. Сўнг: Бу, ана шу ойдаги ҳар ҳафта пайшанба куни бўладиган иккинчи учрашув. Дарҳақиқат, ушбу учрашув сабаб кўп фойда ҳосил бўлди, барча мақтовлар Аллоҳга хос. Тинглаётган (мажлисда) ҳозир бўлганлар ва тасма орқали эшитаётганлардан иборат одамлар фойдаланяптилар. Шак-шубҳа йўқки, бу, ҳимматлар заифлашиб, илм талабгорлари озайган ана шу замонда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг бандаларига (ато этган) неъматларидандир. Бироқ Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу воситаларни олиб келди, барча мақтовлар Аллоҳга хос. Улкан, кўп, енгил воситалар бўлиб, инсон автоуловида юриб кетаётган, овқатланаётган, тушлик ва кечки овқатни тановул қилаётган, қавҳа ичаётган ва ҳар қандай ҳолатда илмдан фойдаланишга қодир бўлади. Бугунги ушрашувимиз “Буржлар эгаси бўлмиш осмонга қасам”, Буруж (сураси)нинг қолган (қисм)и изоҳини ўз ичига олади. Ҳамда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг тавфиқи билан келган саволларга жавоб берамиз. Буруж сурасидаги Аллоҳ таборака ва таолонинг ушбу қавлида тўхтагандик: “Йўқ, кофир бўлган кимсалар (ўзларидан аввал ўтган динсиз кимсалар йўлиққан азоб-ҳалокатлардан ибрат олмай, ҳали ҳам Қуръонни) ёлғон дейишда (оёқ тираб турибдилар!) Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг ортида (барча нарсани билиб) иҳота қилиб тургувчидир”. (Буруж: 19-20). “Кофир бўлган кимсалар”, Аллоҳ ва Расулига кофир бўлган ҳар бир кимсани ўз ичига олади. Хоҳ мушриклардан ёки яҳудлардан ёҳуд насронийлардан ёкида бошқалардан бўлсин баробардир. Сабаби, яҳуд ва насоролар ҳозирда ва Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайгғамбар қилиб юборилганларидан кейин бирор динда эмаслар. Динларнинг уларга фойдаси йўқ. Чунки у киши, яъни, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарларнинг сўнггисилар. Кимда-ким у кишига иймон келтирмаса динидан бирор асосга эга эмас. Балки юқорида ўтдики, кимда-ким пайғамбарлардан бирортасига иймон келтирмаса, бас, у барча пайғамбарларга кофирдир. Яъни, мисол учун кимки Нуҳ (алайҳиссалом)га у пағамбар дея иймон келтирмаса ва у кишидан бошқа пайғамбарларга иймон келтирса-да, батаҳқиқ, у барча пайғамбарларни ёлғонга чиқарувчидир. Бунга далил Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “Нуҳ қавми пайғамбарларни ёлғончи қилди”. (Шуъаро: 105). Аллоҳ таоло анавиларни барча пайғамбарларни ёлғончи қилдилар дея баён қилди. Ҳолбуки улар фақат битта пайғамбарни ёлғончи қилгандилар. Зеро Нуҳдан олдин Расул йўқ. Шунингдек, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ёлғонга чиқарадиган кимса, у кишидан бошқа пайғамбарларни ҳам ёлғончига чиқарувчидир. Агар яҳудлар динда эканлари, Мусо алайҳиссалом олиб келган Тавротга эргашишларини даъво қилсалар, биз уларга: Сизлар Мусога кофирсизлар, Тавротга ҳам кофирсизлар, деймиз. Агар бугунги кунда ўзларини масиҳийлар деб атаётган насронийлар Ийсога иймон келтирганларини даъво қилса, биз уларга: ёлғон сўзладингиз. Сизлар Ийсога кофирсизлар. Чунки сизлар Муҳаммад алайҳиссалоту вассаламга куфр келтирдингиз, деймиз. Ажабланарлиси шуки, ана ўша яҳуд ва насронийлар Муҳаммад алайҳиссалоту вассаламга куфр келтирадилар. Ҳолбуки улар “Номини ўз олдиларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган ҳолда топишадиган — элчимизга эргашадилар. У пайғамбар уларни яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни улар учун ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади ҳамда улардан юкларини ва устларидаги кишанларини олиб ташлайди (яъни ислом динидан аввалги динларда бўлган оғир, машаққатли ибодатларни олиб ташлаб, уларнинг ўрнига осон ва енгилларини келтиради)”. (Аъроф: 157). “(Яҳудий ва насронийлар) Уни (Муҳаммад пайғамбарни) ўз фарзандларини таниган каби танийдилар. (Яъни ўзларининг илоҳий китобларида у ҳақда ўқиганлар.)”. (Бақара: 146). Бироқ қайсарлик, кибр ва ҳасад уларни Муҳаммад алайҳиссалоту вассаламга иймон келтиришдан тўсди. “Аҳли китобларнинг кўпчилиги сизларни, иймонли бўлганингиздан кейин (яъни ҳозир), уларнинг ўзларига ҳам ҳақиқат очиқ равшан бўлганидан кейин ҳасад қилганлари сабабли куфрга қайтаришни истайди”. (Бақара: 109). Хулоса шуки, Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “Йўқ, кофир бўлган кимсалар…”. (Буруж: 19), Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кофир бўлган ҳар бир кимсани ўз ичига олади. Ҳатто яҳуд ва насороларни ҳам. Шунинг учун Набий алайҳиссалоту вассалам: “Муҳаммаднинг жони Унинг Қўлида бўлган Зотга қасамки, ушбу умматда -яъни, даъват уммати- яҳудий ва насроний мен ҳақимда эшитиб сўнг мен олиб келган нарсага иймон келтирмаса, албатта, дўзах эгаларидан бўлади”, дедилар. (Муслим (153)). Кофирларнинг ҳар бири ёлғон дейишда. Аллоҳ: “Ёлғон дейишда” (Буруж: 19), деди. Ёлғон дейишни худди улар учун (барча томондан ўраб турувчи) ҳолат деди. Яъни, у (ёлғонга чиқариш) уларни ҳамма томондан иҳота қилиб туради, Аллоҳ сақласин. “Йўқ, кофир бўлган кимсалар (ўзларидан аввал ўтган динсиз кимсалар йўлиққан азоб-ҳалокатлардан ибрат олмай, ҳали ҳам Қуръонни) ёлғон дейишда (оёқ тираб турибдилар!) Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг ортида (барча нарсани билиб) иҳота қилиб тургувчидир”. (Буруж: 19-20). Яъни, Аллоҳ таоло уларни ҳамма томондан ўраб туручи. Ундан ғойиб бўлмайдилар, на илмидан, на бошқарувидан ва на жазосидан. Бироқ У азза ва жалла гоҳида золимга муҳлат беради. Ҳатто уни (азоб билан) ушлаганда қўлдан чиқариб юбормайди-(қочиб қутулолмайди). “Йўқ, (улар ёлғон дейишаётган нарса) Лавҳул-Маҳфуздаги (яъни ҳар қандай бузилиш ва ўзгаришдан сақланган - ҳимояланган Лавҳдаги) Буюк Қуръондир”. (Буруж: 21-22). “Йўқ, (улар ёлғон дейишаётган нарса)”, яъни, Расул алайҳиссалоту вассалам олиб келган буюк Қуръон. Яъни, улуғ ва буюк. Қуръонни буюк дея васф қилиниши, буюклик фақат Қуръоннинг айни ўзини васфи эканини ифодаламайди. Балки у Қуръоннинг ҳамда ушбу Қуръонни гарданига юклаб кўтарган, уни ҳақиқий тиловат қилишдан иборат вожибини адо қилган кишининг васфики, тезда унга ҳам буюклик, иззат ва юқори мартаба бўлади. Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “Лавҳул-Маҳфуздаги”. (Буруж: 22). Яъни, Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузуридаги Лавҳул Маҳфузки, у Аллоҳ таборака ва таоло айтганидек “Асл китоб”дир: “Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани (яъни ҳукмни) ўчирур ва (Ўзи хоҳлаган ҳукмни) устивор қилур. Асл Китоб (яъни барча нарсаларнинг билими) Унинг даргоҳидадир”. (Раъд: 39). Ушбу лавҳ ҳақида бирор сўровчи биздан сўрасаки: у қайси моддадан? Нима деймиз? Аллоҳ билувчироқ, деймиз. Агар айтсаки: у ёғочданми ёки темирданми ёҳуд шишаданми ёкида олтинданми, кумушданми? Билмаймиз. У, Аллоҳ барча нарсанинг тақдирини ёзган лавҳдир. Ушбу Қуръон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлиши ҳам унда ёзилган нарсалар жумласидан. У Лавҳул Маҳфузда. Лавҳул Маҳфуз (Сақланган Лаҳв), деди. Бирортаси унга етолмайди. Ўзгартириш ва алмашиниш-(янгиланиш)дан сақланган. Ўгартириш ва алмашиниш бошқа китобларда бўлади. Чунки, Аллоҳ азза ва жалла томонидан китобат қилиш бир неча турли. Шу (мавзуни диққат билан) кузатиб боришингизни умид қиламан. Биринчи тур: Лавҳул Маҳфуздаги китобат. Бу китобат-(ёзиш) янгиланмайди ва ўзгартирилмайди. Шунинг учун Аллоҳ таоло уни “Лавҳул Маҳфуз”, деб атади. Ундаги нарсалар янгиланиши ёки ўзгартирилиши мумкин эмас. Чунки, у ниҳоийдир. Иккинчи: Одам болаларига оналарининг қорнида эканида (тақдирлари) ёзилиши. Чунки, инсон онасининг қорнида эканида тўла тўрт ой бўлганида Аллоҳ унга бачадонларга вакил қилинган фариштани юборади. У (фаришта) Аллоҳни изни билан унга руҳ пуфлайди. Чунки, жасад бир бўлак гўштдан иборат. Агар унга руҳ пуфланса инсонга айланади. Ҳамда (фаришта) тўрт сўзни ёзишга буюрилади: ризқи, ажали, амали ҳамда бахтсиз ёки бахтли бўлишини ёзишга. Бу ўринда ҳар йили йиллик китобат бор. У, лайлатул қадрда (тақдир қилиш кечасида) бўлади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу кечада ана шу йили бўладиган нарсаларни тақдир қилади. Аллоҳ таборака ва таоло деди: “У (кеча)да барча пухта-аниқ иш(лар) айрилур (белгиланур)”. (Духон: 4). Шу кеча ана шу йили бўладиган нарсалар ёзилади. Бу ўринда тўртинчи китобат ҳам бўлиб, у фаришталарнинг қўлларидаги саҳифаларда китобат қилиниши. Бу китобат амал қилингандан кейин ёзилади. Охиргисига хилоф ўлароқ олдинги китобатларнинг бари бундан олдин бўлади. Бироқ охирги китобат амалдан кейин бўлади. Инсонга қилган амали ёзилади. Тил сўзи ёки аъзолар амали ёҳуд қалб эътиқоди. Батаҳқиқ, Одам болаларини сақлаш, яъни, амалларини сақлашга вакил қилинган фаришталар ёзиб борадилар. Аллоҳ таоло деди: “Йўқ, балки сизлар жазо (Қиёмат кунини) ёлғон дерсизлар (шунинг учун ҳам Аллоҳ буюрган эзгу амалларни қилмайсизлар ва У зот қайтарган ёмон амаллардан қайтмайсизлар)! Ҳолбуки, шак-шубҳасиз сизларнинг устингизда (қилган ҳар бир амалингизни) ёд олиб, ёзиб тургувчи улуғ (фаришта)лар бордир. Улар сизлар қилаётган ишларни билурлар”. (Инфитор: 9-12). Бироқ бу китобат юқоридаги уч китобатдан фарқ қилади. Чунки, у амалдан кейинги китобат бўлиб, инсонга амал қилгани ёзилгандир. Қиёмат куни бўлганда, батаҳқиқ, унга ушбу китоб берилади. Аллоҳ таоло айтганидек: “Биз ҳар бир инсоннинг амалини бўйнига илиб қўйгандирмиз (яъни, унинг қилган ҳар бир амали икки дунёда унга ажралмас ҳамроҳ бўлур). Биз Қиёмат куни унга очиқ ҳолда рўбарў бўладиган бир китобни (яъни, номаи аъмолини) чиқариб кўрсатурмиз. (Ва унга дейилур); «Номаи аъмолини ўқи! Бугун ўз нафсинг ўзингга қарши етарли ҳисобчидир»”. (Исро: 13- 14). Яъни, китоб берилади ва: ўзинг ўқи, нафсингни сарҳисоб қил, дейилади. Баъзи салафлар: дарҳақиқат, сени ўзинга қарши етарли ҳисобчи қилган Зот сенга инсоф қилди, деди. Бу тўғри. Бирор шахсга шундай дейилиши энг етук инсофдир: мана бу қилган амалинг, ўзингни сарҳисоб қил! Ахир бу инсоф эмасми? Энг катта инсоф ана шудир. Қиёмат куни ушбу китоб берилади. Тарқатилади, олдингизда очилади. Ёпиқ эмас. Ўқийсиз ва сизга фалон куни шундай жойда шундай-шундай (қилганингиз) маълум бўлади. Босилган-(муҳрланган) нарса, ўзгармайди. Агар инкор қилсангиз бу ерда сизга қарши гувоҳлик берадиганлар бор. “У кунда … уларнинг тиллари ҳам… ўзларининг зиёнларига гувохлик берур”. (Нур: 24). Тил: шундай сўзладим, дейди. “У кунда қиёматда қилиб ўтган (бўҳтонлари) сабабли уларнинг тиллари ҳам, қўл ва оёқлари ҳам ўзларининг зиёнларига гувохлик берур”. (Нур: 24). Қўл: ушладим, дейди. Оёқ: юриб бордим, дейди. Балки тери ҳам тилга киради. Тери теккан-(суркалган) нарсаси ҳақида гувоҳликка ўтади. “Улар териларига: “Нима учун бизга қарши гувоҳлик бердинглар?”, дейишганида, (терилари): “Бизларни барча нарсани сўзлатган зот Аллоҳ сўзлатди. Сизларни дастлаб У яратган ва сизлар яна Унинг Ўзигагина қайтарилурсизлар”, дедилар”. (Фуссилат: 21). Муҳими ҳозир, Лавҳул Маҳфуз. Аллоҳ барча нарсанинг тақдирини ёзган ушбу Лавҳ ўзгаришдан сақланган. Бирортаси унга қўл текказишдан сақланган. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло у ерга нима ёзилганини билади. У сақланган дедик. Чунки, у ўзгармайди. Фаришталарнинг қўлидаги ўзгаради. Китобат тўртта дедик: Лавҳул Маҳфуз, Иккинчи: Ҳомилалар китобати. Учинчи: Лайлатул Қадрда бўладиган йиллик китобат. Тўртинчи: амаллар юз берганидан кейин ёзилиши. Ана шуниси фаришталар қўлида бўлади. Ўнг томонда битта фаришта, чап томонда битта. Инсон айтаётган ҳар бир нарсасини ёзиб борадилар. Биз ҳозир тасмада ёзадиган ускунада ёзяпмиз. Сўзингиздан бирор нарса ўтиб кетмайди. Ҳатто нафасни ҳам ушбу тасмага илади. У фаришталар ҳам ҳамма нарсани ёзадилар. “У бирон сўз талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру-нозир бўлган бир кузатгувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)”. (Қоф: 18). “Бирон сўз”, балоға уламолари бу ҳақда шундай дейдилар: нафий-(инкор) оқимида накира умумни ифодалайди. Сиз айтадиган ҳар қандай сўз бўлса ҳозир-у нозир фаришталар бўлур. Ҳозир бўлиб, сиздан асло ғойиб бўлмайди. Имом Аҳмаддан касал эканликларида касаллик қаттиқ келгани сабаб инграганлари ривоят қилинади. Шунда ҳузурларига шогирдларидан бири кирди ва: эй Абу Абдуллоҳ! Товус -у киши маъруф тобеинлардан бири- айтадики: фаришталар инсоннинг ҳатто касаллик сабаб инграшини ҳам ёзиб боради. Ҳатто касаллиги сабаб инграшини. Шунда у киши раҳимаҳуллоҳ инграшдан тийилдилар. Демак, иш енгил эмас. Аллоҳ таолодан Ўзининг афви ва мағфирати ила биз ва сизларнинг ишимизни Ўз Қўлига олишини сўраймиз. Шу ўрингача Аллоҳ таоло юлдузли осмон билан қасам ичишни бошлаган ушбу буюк сура атрофидаги сўз ниҳоясига етди. Уни ушбу сўзи билан тугатди: “Йўқ, (улар ёлғон дейишаётган нарса) Лавҳул-Маҳфуздаги (яъни ҳар қандай бузилиш ва ўзгаришдан сақланган - ҳимояланган Лавҳдаги) Буюк Қуръондир”. (Буруж: 21-22). Кимки ушбу буюк Қуръонни маҳкам ушласа, бас, унга улуғлик, азизлик, мукаррамлик ва юксалиш бўлгай. Шунинг учун ислом умматимизни якка ва жамоавий шаклда буюк Қуръонни маҳкам ушлашга насиҳат қиламиз. Ҳукмдорларига эса буюк Қуръонни маҳкам ушлаш, шариат, адолат ва халқни ислоҳ қилишга мухолиф бўлган қонунларни ишлаб чиқадиган кофир халқлардан кириб келаётган ялтироқ, қалбаки (нарса)га алданиб қолмасликлари, уни амалий ижро этиш ўрнига қўйиб, сўнг Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг Суннатини ортларига ташламасликларини бот-бот таъкид тарзида чақириқ йўллаймиз-(даъват қиламиз). Аллоҳга қасамки, бу ортда қолиш сабабидир. Бирор киши ҳозирда ушбу катта ададдаги уммат ана шундай ортда қолиб кетган дея тасаввур қилади деб ўйламайман. Гўёки у, кофир давлатларга нисбатан қишлоқдаги бир иморат каби. Бироқ бунинг сабаби маълум эканида шак-шубҳа йўқ. Биз азизлик ва мукаррамлигимиз бўлган нарсани ташладик, у ҳам бўлса буюк Қуръонни маҳкам ушлашлик эди. Ҳамда адолатга тескари, зулм ва тажовуз устига қурилган ҳалокатли, бузуқ қонунлар ортидан ҳансираб кетдик. Биз ҳукмдорларимиздан, ҳукмдорларимиз дея мусулмонларнинг барча ҳукмдорларини мақсад қиляпман, Аллоҳ ҳаққи сўраймиз, чунки биз бир умматмиз. Гарчи юртларимиз бошқа-бошқа бўлса-да, тилларимиз бошқа-бошқа бўлса-да. Улардан Аллоҳ ҳаққи сўраймизки, Аллоҳ азза ва жалладан тақво қилсинлар, улар учун амн-у омонлик ва барқарорлик тўла қўлга киритилиши учун, улар азизлик, улуғлик ва юксалиш ҳосил қилишлари учун Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннатига ҳақиқий қайтиш билан қайтсинлар. Шунда халқлари ҳам уларга итоат қилади. Халқлари қалбида уларга нисбатан бирор нарса-(адоват) бўлмайди. Сабаби, инсон ўзи билан Раббиси ўртасидаги нарса-(алоқа)ни ўнгласа, Аллоҳ у билан одамлар ўртасидаги нарса-(алоқа)ни ўнглаб қўяди. Агар ҳукмдорлар халқ уларга бўйсуниши ҳамда улар ҳаққида Аллоҳга итоат қилишини хоҳласалар, бас, хақлари уларга итоат қилиши учун аввало ўзлари Аллоҳга итоат қилсинлар. Акс ҳолда катта Подшох бўлмиш Аллоҳ азза ва жаллага итоатсизлик қилиб сўнг халқлари уларга итоат қилишини хоҳлашлари ақлдан эмас. Бу йироқ, узоқ. Балки қалб Аллоҳдан йироқлшган сари одамлар у (қалб) эгасидан узоқлашади. Аллоҳдан офият сўраймиз. Аллоҳга яқинлашгани сари одамлар унга яқинлашади. Аллоҳдан ушбу ислом умматига улуғлиги ва мукаррамлигини қайтариши, барча ердаги мусулмонларнинг душманларини хор қилишини сўраймиз. Аллоҳ таолодан Босния ва Герцоговинадаги биродарларимизга нусрат беришини, ҳар қандай жойда бўлмасин мусулмонларнинг давлати оёққа туришини хоҳламайдиган анави насронийлар томонидан уларга етган нарса-(мусибат)га кўмак беришини сўраймиз. Аллоҳдан яҳуд ва насороларни хор қилишини, ортларига муваффаққиятсиз қайтаришини ва уларни тор-мор қилишини сўраймиз. Шунингдек, мусулмонларнинг ҳар бир душманини ҳам. Албатта, У ҳар бир нарсага Қодирдир. Аллома, фақиҳ Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ Манба: http://binothaimeen.net/content/2877?q2=%D8%A7%D9%84%D9%84%D9%88%D8%AD%20%D8%A7%D9%84%D9%85%D8%AD%D9%81%D9%88%D8%B8 |