Тавҳид форуми
Суннат асосида вафот этган кишининг фазли - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Руҳий тарбия (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=19)
+--- Forum: Тарбия (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=21)
+--- Thread: Суннат асосида вафот этган кишининг фазли (/showthread.php?tid=3848)



Суннат асосида вафот этган кишининг фазли - Admin - 09-17-2016

Суннат асосида вафот этган кишининг фазли

Солиҳ салафлар ҳамда аввалги ислом имомлари наздида «Суннат»дан мақсад: Саҳоба, тобеъин, тобеъинларга эргашган ва уларнинг манҳажида юрганларнинг йўли бўлмиш саҳиҳ ақида ҳамда бидъат ва мухолиф ақидаларни ташлашликдир…
1) Муътамар ибн Сулаймон деди: «Ғамгин ҳолда отам ҳузурига кирдим. У: «Сенга нима бўлди?», деди. Мен: «Дўстим вафот этди», дедим. У: «Суннат асосида вафот этдими?», деди. Мен: «Ҳа», дедим. У: «У ҳақда қўрқма!», деди» (Лалакаий «Шарҳ Эътиқод» (61)).
2) Мужоҳид деди: «Менга (берилган) неъматларнинг қайси бири улканроқ эканини билмайман: Мени исломга ҳидоят қилганими ёки менга ушбу бидъатлардан офият берганими» («Муснад ад-Доримий» (317)).
3) Фузайл ибн Иёз деди: «Ислом ва Суннатда вафот этган кишига шодлик бўлсин» (Лалакаий «Шарҳ Эътиқод» (268)).
4) Ибн Авн деди: «Ислом ва Суннатда вафот этган кишига барча яхшилик хушхабари бўлсин» (Лалакаий «Шарҳ Эътиқод» (60)).
5) Имом Аҳмад ибн Ҳанбал деди: «Кимда-ким ислом ва Суннатда вафот этса яхшиликнинг барида вафот этибди» («Сияр Аълам ан-Нубала» (11/269)).
6) Абу Бакр ал-Марвазий деди: «Абу Абдуллоҳга (Аҳмад ибн Ҳанбалга): «Ислом ва Суннатда вафот этган киши яхшиликда вафот этадими?», дедим. У киши менга: «Жим бўл! Кимки ислом ва Суннатда вафот этса яхшиликнинг барида вафот этибди», дедилар» (Марвазий «Ал-Варъ» (192)).
7) Талҳа ибн Убайдуллоҳ ал-Бағдодий деди: «Тиззам икки сафда Аҳмад ибн Ҳанбалнинг тиззасига тўғри келиб қолди. У киши узун сукут сақларди. Гапирганда шундай дерди: «Эй Аллоҳ! Бизни ислом ва Суннатда жонимизни ол» (Ибн Асокир «Тарих Димашқ» (5/323)).
8) Ҳасан ибн Айюб ал-Бағдодий деди: «Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Ҳанбалга: «Эй Абу Абдуллоҳ! Аллоҳ сизга ҳаёт бағш этсин», дейилди. У киши: «Ислом ва Суннатда», деди» (Ибн Асокир «Тарих Димашқ» (5/323)).
9) Яҳё ибн Авн деди: «Саҳнун билан Ибн Қассорнинг ҳузурига касал ҳолида кирдик. Шунда у: «Бу нима безовталик?», деди. У (Ибн Қассор) унга (Саҳнунга): «Ўлим ва Аллоҳ ҳузурига боришлик», деди. Шунда Саҳнун унга: «Пайғамбарларни тасдиқ этмасмидинг… Қайта тирилиш ва ҳисобни… Жаннат ва дўзахни… Абу Бакр ва Умар ушбу умматнинг энг афзали эканини… Қуръон Аллоҳнинг Каломи, махлуқ эмаслигини… Аллоҳ қиёмат куни кўриниши… У аршга кўтарилгани… Ҳукмдорларга зулм қилсаларда қилич билан бош кўтариб чиқмасликни?», деди. У эса: «Ҳа, албатта», деди. У (Саҳнун): «Хоҳласанг ўлавер, хоҳласанг ўлавер», деди» («Сияр Аълам ан-Нубала» (23/61)).

Таржимон: mutaallim