Қурбонлик ва ақиқани бир ният билан сўйиш - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Таом, ичимлик, қурбонлик (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=33) +--- Thread: Қурбонлик ва ақиқани бир ният билан сўйиш (/showthread.php?tid=3850) |
Қурбонлик ва ақиқани бир ният билан сўйиш - 0920 - 09-17-2016 Асаламу алейкум рохматулхи ва барокотух устоз курбонликни ва акикани бирга ният килиб суйса боладими. RE: Қурбонлик ва ақиқани бир ният билан сўйиш - Abu Solih - 09-21-2016 (09-17-2016, 01:04 PM)0920 Wrote: Асаламу алейкум рохматулхи ва барокотух устоз курбонликни ва акикани бирга ният килиб суйса боладими. Бисмиллаҳ, Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассламу аъла Росулиллаҳ, ва баъд. Қурбонлик ва ақиқа учун битта ният қилиб қўй сўйишлик масаласида уламолар орасида ихтилоф бор.
1. Жамлаш жоиз эмас, ақиқа учун алоҳида қўй сўйишлиги ва қурбонлик учун алоҳида қўй сўйиши лозим. Бу моликийлар ва шофеъиларнинг сўзидир. Имом Аҳмаддан келган бир ривоятда ҳам шундай. 2. Иккинчи ҳукм эса, жоиз эканлиги. Бу Имом Аҳмаддан келган бошқа ривоятда ва ҳанафийларнинг мазҳабидир. Албоний роҳимаҳуллоҳдан сўралди: «Бир инсон фарзандлари учун ақиқа қила олмади, Қурбон ҳайити келганида қурбонлик қилди ва ақиқани ҳам ният қилиб қўшди. Бу иш жоизми?» Албоний айтдилар: "Агар қисқагина жавоб берсам, бу жоиз эмас. Аммо бу масаланинг тафсилоти уламоларнинг фикрларига кўра турлидир. Кимки ақиқа учун қўй сўйиш суннат ва қурбонлик ҳайитида қўй сўйиш суннат деб билса, худди шаввал ойининг олти куни рўзасани тафсилотини баён қилганимиз каби, қурбонлик ният қилади ва ақиқани ниятини қўшади. Унга қурбонлик савоби ёзилади ва ақиқа нияти қўшилади. Бу ҳолат агар иккисини, қурбонликни ва ақиқани суннат деб билган киши учундир. (Иккисини ният қилиб битта қўй сўйса бўлади.) Аммо кимки, мен каби, ақиқа учун қўй сўйиш вожиб ва ҳайит куни қурбонлик учун қўй сўйиш вожиб деб билса, бир вожиб амал иккинчисини ўрнини босмайди. Албатта ҳайит куни алоҳида қурбонлик қилиши керак ва алоҳида ақиқа учун қўй сўйиш керак." (Силсилатул Ҳуда Ваннур 689 кассета.) |