Тавҳид форуми
Одамга эгилиб ҳурмат изҳор қилиш - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44)
+--- Forum: Турли ақидавий мавзулар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=2)
+--- Thread: Одамга эгилиб ҳурмат изҳор қилиш (/showthread.php?tid=395)



Одамга эгилиб ҳурмат изҳор қилиш - Admin - 02-21-2011

Одамга эгилиб ҳурмат изҳор қилиш

Савол: Баъзи инсонлар ўзидан кўра мартаба ва даражаси каттароқ бўлган кишига йўлиқиб қолганда, унга эгилиб, бошини қуйи солади. Яъни унга ҳурмат изҳор қилиш ниятида. Сиз шунга қандай қарайсиз?
Жавоб: Бу масаладаги бизни райимиз, жоиз эмаслигидир. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундан ман қилдилар. Бирор кишига оламлар Роббиси Аллоҳдан ўзгасига белини эгиши ҳалол бўлмайди. Махлуққа келсак, асло унга белингни эгма. Бундан ҳам қабиҳроғи унга сажда қилишдир. Махлуққа таъзим бажо келтириб ва хорликни изҳор қилиб сажда қилиш, миллатдан чиқариб юборадиган ширкдир, Аллоҳдан офият сўраймиз. Эгилишга келсак, у ҳаромдир. Бироқ ширк чегарасига етмайди.