Қарз Аллоҳнинг ердаги ҳалқаси - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1) +--- Forum: Ҳадис (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=7) +---- Forum: Заиф ҳадислар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=65) +---- Thread: Қарз Аллоҳнинг ердаги ҳалқаси (/showthread.php?tid=4045) |
Қарз Аллоҳнинг ердаги ҳалқаси - Telegram - 09-10-2016 assalomu alaykum va Rohmatulloh savolimbor edi Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қарз Аллоҳнинг ердаги байроғидир. Агар Аллоҳ бирор бандани хорлашни хоҳласа байроқни унинг бўйнига (илиб) қўяди", дедилар. Имом Ҳоким ривояти. Мана шу хадисни қандай тушуниш керак RE: Ҳадис шарҳи - Abu Solih - 09-20-2016 (09-10-2016, 12:57 PM)Telegram Wrote: assalomu alaykum va Rohmatulloh savolimbor edi Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассламу аъла Росулиллаҳ, ва баъд.
Ҳадисни Ҳоким ривоят қилади, Ибн Умардан, марфуъ ҳадис: " الدين راية الله في الأرض ، فإذا أراد الله أن يذل عبدا وضعه في عنقه " «Қарз Аллоҳнинг ердаги ҳалқаси. Агар Аллоҳ бирор бандани хорлашни хоҳласа унинг бўйнига илиб қўяди». Ҳадиснинг даражаси жуда заиф. Ҳадиснинг ровийлари орасида Бишр ибн Абид ад-Дарисий бор, у жуда заиф ровий. Ал-Мунзирий ва аз-Заҳабийлар Бишрни қоралашган. Ибн Адий уни жуда заиф эканлигини баён қилганлар. Албоний «Силсилатул Аҳадисуз Заифа»да бу ҳадисни «мавзу» (тўқима) деб баҳолаганлар. Бу ерда «роятун» калимаси келди, бу калима аксар ҳолатда «байроқ» деб тушунилади. Аммо бу калимани бошқа маъноси ҳам бор. Қадимда қул қочиб кетмаслиги учун бўйнига боғланган халқа бўларди, мана шу халқани «роятун» деб ҳам аталган. Буни луғат олимлари баён қилишган, жумладан Ибнул Манзур, «Лисанул араб» китобида. Демак бу ҳадисда байроқ сўзи йўқ. |