Тавҳид форуми
Уламоларни ҳурмат-эҳтиром қилиш - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Руҳий тарбия (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=19)
+--- Forum: Илм талаб қилиш (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=20)
+--- Thread: Уламоларни ҳурмат-эҳтиром қилиш (/showthread.php?tid=421)



Уламоларни ҳурмат-эҳтиром қилиш - Admin - 03-24-2011

Уламоларни ҳурмат-эҳтиром қилиш

Шу нарса ҳам маълум бўлсинки, у буни уларга боғланаётган кишилар – уламоларга нисбатан ҳурмат сақлаган, уларни эҳтиром қилган, улар учун камтар бўлган, уларга қанотини пастлатгандагина қўлга киритади. У ана шу дамда фойда олади ҳамда уларнинг илми, меҳнати ва яхшилик қилишлари сабаб улар томондан кўп хайрга эришади.
Дарҳақиқат, Товус раҳимаҳуллоҳ шундай дерди: «Олимни ҳурмат қилиш Суннатдандир». Бу, сиз унга боғланаётган олимнинг ҳаққи бўлиб, Суннат олимини ҳурмат қилишингиз вожиб бўлади.
Дарҳақиқат, Абу Довуд раҳимаҳуллоҳнинг «Сунан»ида у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлари собит бўлган: «Сочига оқ тушган мусулмон, унда ҳаддан ошмаган ва совуққонлик қилмаган Қуръон ҳофизи ҳамда адолатли ҳукмдорни ҳурмат-эҳтиром қилиш Аллоҳни улуғлашлик жумласидандир».
Агар сочига оқ оралаган мусулмонни ҳурмат қилиш Аллоҳни улуғлашлик жумласидан бўлса, ахир илмни таълим бериб, илм ва Суннатни тарқатиб, унга даъват қилиб, уни ҳимоя қилган ҳолда соч-соқолига оқ оралаган киши ҳақида нима дейсиз? Бу улканроқ ва буюкроқ. Шунингдек, «Унда ҳаддан ошмаган ва совуққонлик қилмаган Қуръон ҳофизи». Дарҳақиқат, Хатиб ал-Бағдодий бу ҳақда «Муҳаддисни улуғлашлик ҳақидаги боб» дея боб очдилар. Шоҳид шуки, олимни улуғлаш ва уни ҳурмат қилиш, бу ундан хайрни қўлга киритишига сабаб. Эй талаба! Бунга эътибор беришинг вожиб бўлади. Сен уламоларга боғланган вақт модомики улар ер юзида тирик экан уларни ҳурмат ва эҳтиром қилишинг вожиб бўлади. Шак-шубҳа йўқки, бу яхшилик аломатларидан.