Инсонларга юборилган росуллар жинларга ҳам юборилганми? - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44) +--- Forum: Иймон асослари (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=46) +--- Thread: Инсонларга юборилган росуллар жинларга ҳам юборилганми? (/showthread.php?tid=4234) |
Инсонларга юборилган росуллар жинларга ҳам юборилганми? - Муслим - 01-02-2013 Инсонларга юборилган росуллар жинларга ҳам юборилганми?
[audio]http://www.alfawzan.af.org.sa/sites/default/files/101_0.mp3[/audio] Савол: Фазидатли шайх, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсон ва жинларни тавҳидга даъват қилиш ва ширкдан қайтариш учун юборилдилар. Лекин улардан аввалги Росуллар жинларга ҳам юборилганми ёки жинларда ўзларининг хос пайғамбарлари бўлганми? (Аллоҳ сизни) ажрлантирсин, бизга фатво берсангиз.
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Пайғамбаримиз Муҳаммад, унинг оиласи ва саҳобаларининг барчасига салавоту саломлар бўлсин. Элчилар инсонларга хос. Аллоҳ уларни инс (тоифаси)дан пайғамбар қилиб юборди. Жинлар инсонларга тобе. Жинлар мукаллаф, маъмурдирлар худди инсонлар каби барча замон ва барча маконда. Оятда келганидек, Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим. «Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Зарият: 56). Фақат Ўзимга ибодат қилишлари учун, ҳа (шундай). Аллоҳ сизга ўз раҳматини ато этсин. Quote: |