Мўътазила - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56) +--- Forum: Адашган тоифалар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=9) +--- Thread: Мўътазила (/showthread.php?tid=4443) |
Мўътазила - Муслим - 10-18-2012 Мўътазилалар ким?
[audio]http://binothaimeen.net/upload/ftawamp3/Lw_284_20.mp3[/audio] Савол: Аллоҳ сизга барака ёғдирсин, фазилатли шайх. Савол берувчи (саволинининг) иккинчи қисмида айтадики: Мўътазилалар ким?
Жавоб: Мўътазила – бидъатчи тоифадир. Аллоҳ, Аллоҳнинг Каломи, Аллоҳнинг феъллари борасида аҳли сунна вал жамоа мазҳабига мухолиф сўзларни айтишади. Бошлиқлари Амр ибн Убайд ва Восил ибн Атодир. Улар Ҳасан Басрий мажлисидан ажралиб чиққанлари учун мўътазила дея номланишди. Улар катта гуноҳ қилган киши иймондан чиқмайди, балки у иймони ноқис бўлган мўмин бўлади, ёки иймони билан мўмин, катта гуноҳи билан фосиқ бўлади дея қарор қилинган Ҳасан Басрийнинг мажлисидан ажралиб чиқдилар ва машҳур сўзларини айтишди: гуноҳи кабира қилган икки манзил орасидаги манзилда бўлади (манзила байнал манзилатайн), мўмин ҳам эмас, кофир ҳам эмас. Лекин шу билан бирга дўзахда абадий қолади. Улар гуноҳи кабира қилган дўзахда абадий қолади деган қавлда хаворижлар билан мувофиқ келишди. Лекин хаворижлар у исломдан чиқди деб очиқ айтишади. Улар эса у исломдан чиқди дея очиқ айтишадию, лекин уни кофир дейишга журъат қилишолмайди. Балки айтишдики: улар икки манзил орасидаги манзилда. Ушбу манзилатни исбот қилишлик билан Аллоҳ азза ва жалланинг сўзига мухолиф бўлишди. Унда (Аллоҳ) табарока ва таоло айтадики: «У сизларни яратган зотдир. Бас, баъзиларингиз кофир ва баъзиларингиз мўминдир» (Тағобун: 2). Бу ерда кофир ҳам, мўмин ҳам бўлмаган учинчи тоифа йўқ. Фақатгина Аллоҳнинг динида ва шариатида ундан бўлмаган нарсани пайдо қилган анави мўътазилаларнинг қавлида бор. Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин
«Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари Тасма №284. http://binothaimeen.net/content/11053 Quote: |