Тавҳид форуми
Соқол ўстирадиган доридан фойдаланса бўладими? - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Таҳорат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=11)
+---- Forum: Фитрат суннати (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=92)
+---- Thread: Соқол ўстирадиган доридан фойдаланса бўладими? (/showthread.php?tid=4606)



Соқол ўстирадиган доридан фойдаланса бўладими? - Telegram - 05-29-2018

Assalamu Alaykum va Rohmatulloh. Soqolni 6stiradigan dorilarni surish joizmi yoki no joyizmi shuni iloji b6sa Dilmurod Abu Muhammad Xafizahulloh dan s6rab bersangiz. Jazakumullohu Xoyron


RE: Соқол ўстирадиган доридан фойдаланса бўладими? - Telegram - 07-07-2018

2-savol; Soqol oʻsishini rivojlantiradigan yogʻ maslolar chiqib ketkan, shulardan foydalansa boʻladimi?


RE: Соқол ўстирадиган доридан фойдаланса бўладими? - Telegram - 07-07-2018

ASSALAMu alaykum va raxmatuLLOHI va barokatuh ALLOH ilmizi ziyoda qilsin bizda savol bor edi
Hozirgi zamonda soqol ostiradigan dorilar chiqqan shular jumlasidan minoxidil digan dori bor ekan usha dorini surtsa soqol osishi mumkin ekan shu dorini surish joizmi


RE: Соқол ўстирадиган доридан фойдаланса бўладими? - Telegram - 07-07-2018

Birodar yana bir savol. Mani soqolim juda kam. Shunga soqol chiqaradigan dori borekan. Shuni yuzimga surib soqol ostirishga harakat qisam boladimi. Gunoh tomoni yomi.


RE: Соқол ўстирадиган доридан фойдаланса бўладими? - Telegram - 07-07-2018

Ассаломалеким
Домла сздан маслахат сурамохчидим
Олдиндан рахмат домла котта
Сокол куйиш фарз клинган лекин манда соколим куйедигон даражада емес шунга сокол чкарегон нарсалардан фойдалансам булодими оллохтан шфосини сураб
Шарийатта жойизми


RE: Соқол ўстирадиган доридан фойдаланса бўладими? - 0678 - 07-07-2018

Соқоли чиқмаган эркаклар соқол эктирса буладими?


RE: Соқол ўстирадиган доридан фойдаланса бўладими? - Telegram - 07-07-2018

Oka savol boridi
Soqol ustiradigan mazladan foydalansa boladomi


RE: Соқол ўстирадиган доридан фойдаланса бўладими? - mutaallim - 07-09-2018

Соқол ўстиришлик учун муолажа қўллаш ҳукми

[audio]http://binothaimeen.net/upload/ftawamp3/od_041_07.mp3[/audio]
Савол: Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Шайх: Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Савол: Аллоҳнинг номи билан (бошлайман). Расулуллоҳга саловат ва саломлар бўлсин! Шайх, охирги вақтларда (тана) аъзоларига оид фитналар бўй кўтарди. Мисол учун айтадики: Соқол бундай бўлиб қолди, яъни, муолажа билан тўлиқ бўлиб (ўсиб) борар экан (махсус) ёғлар билан. Ана шу жоизми ёки йўқми?
Жавоб: Айтяптики: Баъзи вақтларда соқол икки чаккада турлича ўсади. Гоҳида икки чаккада соқол бўлади. Икки (чакка) соқолининг жамланиш ўрни бўлмиш даханда соқол бўлмайди.
Айтамизки: Агар ўсиб чиқишидан умид бўлса (ўстиришга) ҳаракат қилинмайди. Ҳаракат қилинмайди агар ўзи ўсиб чиқса, ҳаракат қилинмайди. Чунки бу айб эмас. Зотан, соқоллари энди ўсиб чиқаётган кўплаб ёшларда соқолнинг бари баб-баробар ўсмайди. (Бундай одам) кутади.
Аммо айб бўладиган бўлса, ўзи ўсиб чиқмаслигини билсак ва умид узсак, бас, (соқолнинг) қолгани чиқиши учун муолажа қилишида ҳараж-(танглик) йўқ. Айниқса ҳунук бўладиган бўлса. Агар ҳунук бўлмаса, бирор нарса билан муолажа қилмаслиги афзалдир. Чунки мен бу (иш) Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассалам лаънатлаган соч улаш жинсидан бўлишидан қўрқаман. (У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам): Соч уловчи ва соч улашни талаб қилган аёлларни (лаънатлаганлар). Ҳа (шундай).

Ҳурматли шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ
«Лиқо ал-баб ал-мафтуҳ» (41).

Манба: http://binothaimeen.net/content/2859