Мусулмон кофир билан овқатланиши ҳукми - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44) +--- Forum: Ал-Вало вал-Баро (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=54) +--- Thread: Мусулмон кофир билан овқатланиши ҳукми (/showthread.php?tid=4672) |
Мусулмон кофир билан овқатланиши ҳукми - Муслим - 05-05-2014 Мусулмон кофир билан овқатланиши ҳукми
Савол: Мусулмон насроний ёки бошқа бирор кофир билан бирга овқатланиши, ёки у билан бирга (ичимлик) ичиши ҳаром дея эътибор қилинадими? Агар ҳаром бўлса Аллоҳ таолонинг: «Китоб берилган кимсаларнинг таомлари сизлар учун ҳалолдир ва сизларнинг таомларингиз улар учун ҳалолдир» (Моида: 5) ояти ҳақида нима дейишимиз керак?
Жавоб: Агар бунга эҳтиёж ёки шаръий манфаат бўлса, кофирлар билан бирга овқатланиш ҳаром эмас. Бироқ у билан дўстлашма, шаръий сабаб ёки шаръий манфаатсиз овқатланма, уларни сирдош тутма, улар билан кулишиб ўтирма. Бироқ меҳмон билан овқатланиш, ёки уларни Аллоҳга (динига) даъват қилиш ва ҳаққа йўллаш, ёки шу каби бошқа шаръий сабаблар туфайли бунга эҳтиёж бўлса, бунинг зарари йўқ. Бизга аҳли китобнинг таомини тановул қилиш рухсати, уларни дўст ёки суҳбатдош қилиб олишни, шунингдек эҳтиёжсиз ва шаръий манфаатсиз еб-ичишда шерик бўлишни тақозо қилмайди. Тавфиқ Аллоҳдандир. Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
«Шайх Ибн Боз фатво ва мақолалар тўплами» (9/329). https://binbaz.org.sa/fatwas/3001/حكم-اكل-المسلم-مع-الكافر Quote: |