Рукуда дуо қилиш ҳукми - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12) +---- Forum: Намоздаги қироат, дуо ва зикрлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=78) +---- Thread: Рукуда дуо қилиш ҳукми (/showthread.php?tid=4765) |
Рукуда дуо қилиш ҳукми - DannyNig - 03-21-2018 Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokaatuh! Sajdada ko'p istig'for, duo qilish haqida o'qidim, amal qilyapman. Kecha kusuf namozida birinchi rakatida rukuda uzoq turish kerakligi aytilgandi darsda. Man uzoq turolmadim. Subhana robbiyal a'zim dan boshqa nima deyishni bilmadim. Yoki ruku'da ham shunday istig'for dular qilish mumkinmi? Uzoq turish deganda nimalar o'qish kerak RE: Рукуда дуо қилиш ҳукми - Муслим - 06-23-2020 Ва алайкум ассалам ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Рукуда дуо қилиш ҳукми
Савол: Қосимлик савол берувчи Абу Абдуллоҳ саволида айтадики: Агар инсон унутган ҳолда рукуда дуо қилса, унга бундай қилиши жоиз бўладими?
Жавоб: Бундай қилишининг зарари йўқ. Агар (рукуда) дуо қилган бўлса, бунда танглик йўқ. Бироқ атайлаб бундай қилинмайди. Набий ﷺ дедилар: «Рукуга келсак, унда Роббингизни улуғланг. Саждага келсак, бас, унда дуо қилишда тиришинг» (Абу Довуд 876, Ибн Ҳиббон 6045. Албоний «Саҳиҳ ал-Жомиъ» (2746)). Дуо саждада қилинади, рукуда эса Робни улуғланади: Субҳана роббиял аъзийм, субҳана роббиял аъзийм, субҳанака Аллоҳумма Роббана ва биҳамдика Аллоҳуммағфирлий, суббуҳун қуддусун Роббул малааикати вар-руҳ. Мана шулар рукуда (айтилиши) машруъ бўлган. «Субҳанака Аллоҳумма Роббана ва биҳамдика Аллоҳуммағфирлий» ушбу дуо тасбиҳдан кейин айтилади. Тасбиҳни кўп айтади. Аммо дуога келсак, уни саждада кўп айтади, унинг ўрни саждада. Ҳа (шундай). Сухандон: Аллоҳ сизга энг яхши мукофот берсин! Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
«Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари Quote: |