Мусиқа ва қўшиқ хусусида баҳс - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56) +--- Forum: Кенг тарқалган шубҳаларга раддия (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=42) +--- Thread: Мусиқа ва қўшиқ хусусида баҳс (/showthread.php?tid=488) |
Мусиқа ва қўшиқ хусусида баҳс - dimu - 05-06-2011 БИСМИЛЛАХИР РОХМАНИР РОХИЙМ. Коникмаганларга айтадиган гапимиз йўк. Уларни кониктиришни ният килганимиз хам йўк. Коникмаганларнинг ўзларидан бошканинг гапи кониктирмаслигини билмаган одам хам йўк. Улар ўзларидан бошкани одам ўрнида кўрмаслигини билмаган мусулмон хам йўк. Аммо ўзимизнинг ахли сунна ва жамоа мазхабидаги, фикхий мазхаблар йўлини тутган азизларга айтадиган гапларимиз бор. Ушбу «Коникмаганлар»нинг гапларини ўзимизнинг шиоримизга асосан сахифадан ўчириб ташлаб, эътиборга олмаслигимиз мумкин эди. Чунки, масалани мўътабар уламоларимизнинг гаплари билан киска ва мўътадил равишда ёритиб берилган ва бировга осилмасдан хукмни баён килинган эди. Аммо «Коникмаганлар»нинг ўзларича бизга карши деб келтирган гаплари айни бизнинг гапимизнинг тасдиги эканини кўргандан ва уларнинг холини баён килиб берувчи омил бўлганидан бир оз тўхталиб ўтишни маъкул кўрдик. 1. Уламолардан хеч ким Аллохнинг йўлидан залолатга кетказувчи, фисику фасодга бошловчи, ибодат ва зикрдан колдирувчи кўшикни жоиз демаган. Факат мазкур нарсаларни ўзида мужассам килувчи кўшикларгина эмас, барча нарсалар харомлигини хамма яхши билади. Биз ўзимизнинг кискагина маколамизда «Карши тараф бу ерда мусика ва кўшик очик айтилмаган. «Бехуда сўз» хар нарса бўлиши мумкин. Бунинг устига у «Аллохнинг йўлидан адаштириш учун ва у(йўл)ни истехзо килиш учун» бўлиши шарт. Биз хам ундай кўшикларни харом деймиз, деишади», деб ишора килганмиз. Ана шу эътибордан, «Коникмаганлар»нинг «муллалари» келтирган барча далилларни уламолар жумхури харомлигига иттифок килган кўшик тури хакида деб айтилиши мумкин. Шу билан бирга, бу далилларни кўшикни умуман харом деган максадда ишлатиладиган бўлса, ахли сунна уламолари бирма бир раддиясини берганлар. Биз у нарсани такрорлаб ўтирмаймиз. 2. Биз мазкур маколамизда уламоларимизнинг «Хулосаси мусика ва кўшикни тамоман харомлигига келтирилаётган ривоятларда мусика ва кўшик очик келганлари сахих эмас, сахих бўлган ривоятларда эса мусика ва кўшик сўзлари очик келмаганлиги бўлади», деган кавлларини келтирган эдик. «Коникмаганлар»нинг «муллалари» келтирган далилларига диккат билан кўз ташлаган киши уламоларимизнинг бу гаплари хаклигига яна бир бор ишонч хосил килади. Улар келтирган ояти карималарнинг бирортасида хам кўшик сўзи йўк. «Коникмаганлар»нинг «муллалари» бир жойда, чидай олмай, ояти карима маъносининг таржимасида (кўшик) деб ўзларидан кўшиб кетишибди. Буни улар оятда кўшик сўзи йўклигини хаспўшлаш учун килишган. Оятдан бошка келтирган ривоятларда кўшик сўзи бўлса, ўша ривоятлар заифлиги хам хак. «Коникмаганлар»нинг «муллалари» келтирган ривоятлар худди шундай. Уларни бирма бир санаб вактни зое килишнинг кераги йўк. 3. «Коникмаганлар»нинг «муллалари» баъзи оятлардаги «лахвал хадис» каби ибораларни кўшик эканига Ибн Касир ва Куртубийнинг тафсиридан ва уч-тўртта сахобий ва бир неча тобеъийннинг гапларини келтириб «Дархакикат, сахоба ва тобеъинлар «лахвал-хадис» нинг кўшик эканига ижмоъ килдилар. Уларга хеч ким мухолиф бўлмади», деган хулосани келтирадилар. Мазкур икки тафсирдан бошка минглаб тафсирларда бу гапнинг йўклиги ижмоъми!? Мазкур учта сохобийдан ва номлари зикр килинган тобеъийнлардан бошка минглаб сахоба ва тобеъийлар бу гапни айтмаганлари ижмоъми?! Кўшик тамоман харом эканига ижмоъ борлигини кўпчилик рад этган. Буларнинг ичида имом Ибн Жамоа, аллома Ибн Хажар Хайтамий, Абу Толиб Маккий, Ибн Хазм ва бошка кўплаб уламолар мавжуд. Хатто баъзилари бу хакда алохида китоб хам ёзганлар. Мисол тарикасида, имом Шавконийнинг «Ибтоли даъвал ижмоъи ала тахрийми мутлакис самоъ» - «Кўшик эшитишнинг мутлако харом эканлигига ижмоъ борлиги даъвосини ботил килиш» деган китобини айтиб ўтиш билан кифояланамиз. 4. Бу борада «Коникмаганлар»нинг «муллалари» таъкидлаётганидек кўшик мутлако харом эканига зид далиллар, улар келтирган далилларга мукобил равишда баён килинганилиги маълум ва машхур. Ояти карималарда кўшик ва мусика сўзлари очик келмагани айтиб ва исботлаб ўтилди. Сахих хадисларда кўшикнинг мутлако харом эканига очик далил йўклигини хам кўриб ўтдик. Мубох кўшик жоизлигига очик – ойдин далиллар борлигини ўз маколамизда сахих хадислар билан исбот килинган. 5. Сахобаи киромлардан мубох кўшик тарафдорлари борлиги хакида кўплаб ривоятлар борлиги хак. Бундай сахобаларга хазрати Умар, Усмон, Абдуррохман ибн Авф, Убайда ибн Жаррох, Саъд ибн Абу Ваккос, Абу Масъуд, Караза, Собит ибн Язид, Абдуллох ибн Жаъфар, Абдуллох ибн Зубайр, Мугийра ибн Шўъба, Муовия, Ибн Осс, Усома ибн Зайд, Абдуллох ибн Аркам, Имрон ибн Хусойн, Билол ибн Рабох, Хассон ибн Собит, Хамза ибн Абдулмуттолиб, Абдуллох ибн Амр, Баро ибн Молик, Нўъмон ибн Башир, Убайдуллох ибн Амр, Оиша онамиз ва бошкалар розияллоху анхум бор. 6. Тобеъийнлардан мубох кўшик тарафдорлари борлиги хакида кўплаб ривоятлар борлиги хам хак. Бундай тобеъийнларга Саъйид ибн Мусаяяб, Солим ибн Абдуллох, Хорижа ибн Зайд, Кози Шурайх, Саъийд ибн Жубайр, Омир Шаъбий, Ибн Аби Атийк, Ато бин Абу Рабох, Умар ибн Абдулазиз, Саъд ибн Иброхим ва бошкалар бор. Мазкурларнинг мубох кўшик жоизлиги хакидаги гап ва амаллари ривоятларда тасдикланган ва китобларда турибди. Биз факат хал килинган нарсага кайтадан вакт, куч, акл ва харакатни сарфламаслик юзасидан уларни бу ерда тўлик зикр килишни ўзимизга лозим топмадик. 7. Энди мазхаб имомларига ўтамиз. Абу Ханифа р-х.нинг кўшик айтадиган кўшнилари борлиги, хар кеча кўшик айтиши ва у кўшик айтмай кўйганда ховотир бўлиб излаганлари хамда камокдалигини билиб куткариб олганларини хамма яхши билади. Агар «Коникмаганлар»нинг «муллалари» айтаётгандек бўлганда, имом Абу Ханифа кўшнини кўшикдан кайтарар эдилар. «Тазкиратул хамдуния» китобида Абу Ханифа ва Саврийдан кўшик хакида сўралганда «Кабоирдан хам, ёмон сагоирдан хам эмас», деганлари келтирилган. Имом Абу Юсуф р-х.нинг Хорунур Рашийднинг мажлисида кўшик эшитганлари маълум ва машхур хакикат. Имом Молик кўшикнинг мубохлиги хакида фатво берганларини Кушайрий, Абу Мансур ва Каффоллар ривоят килишган. Моликий мазхаби уламолари бугунги кунда хам имом Моликдан кўшикнинг мутлако харом эканлиги хакида матн йўклигини таъкидлашларини шайх Каразовий ўз китобида келтирган. Худди шу китобда Мадинаи Мунавваранинг ахли кўшикни мубохи борлиги хакида йўл тутганлар рўйхатининг бошида эканлиги хужжат ва далиллар билан исботланган. Имом Шофеъийнинг мазхаблари аслида кўшикнинг харомлиги йўклигини имом Газзолий таъкидлаганлар. Ахмад ибн Ханбал р.а Ўз ўгиллари Солихдан кўшик эшитганлари «ал-Фусул» номли китобда сахих ривоятлар ила исботини топган. 8. Шу йўсинда гапни давом эттиравериш мумкин. Лекин аввалги уламолар охирига етмаган нарсани янгитдан кўзишнинг нима кераги бор?! Шунча гаплар ва хилофлар бўла туриб «Коникмаганлар»нинг «муллалари»нинг ««Мусика ва кўшик айтиш ихтилофли масалами ёки харомлигига ижмоъ килинган ва бахс эшиклари ёпилган масалами?». Жавоб: бу масала сахобалар ва уларга эзгулик билан эргашган тобеинлар, хусусан тўрт мазхаб имомлари томонидан харом эканига ижмоъ килинган масаладир. Агар бу масала ихтилофли бўлса эди, улар бу кадар жиддий бўлмас ва ихтилофли масалаларда мухолиф бўлган кимсалар хакида «фосик», «фожир», «малъун» ва «Шайтон» деб айтмас эдилар», деган баёнотларига нима дейиш мумкин?! Хулоса. 1. Аввал хам айтганимиздек, Аллохнинг йўлидан залолатга кетказувчи, фиску фасодга бошловчи, ибодат ва зикрдан колдирувчи кўшикни жоиз эмаслигига уламолар иттифок килганлар. 2. Шариат коидаларига тўгри келадиган кўшикни «Коникмаганлар»нинг «муллалари»дан бошкалар мубох деганлар. Кизиги улар хам юкоридаги гапларида кўшик икки турли бўлиши, хароми ва мубохи борлигини айта туриб кейин факат хароми хакида сўз юритганлар. Ўзлари нима демокчи бўлганлари эсларидан чикиб колган бўлса керак. 3. Эътибор берадиган бўлсак, баъзи тарафлардан кўшикнинг харомлиги хакидаги далилларда хам, жоизлиги хакидагиси хам ривоят келган. Улар хароми хакида сўралганда харом деганлар ва мубохи хакида сўралганда мубох деганлар. 4. Юкорида бу масала бўйича барча боскичларда, сахобалар, тобеъийнлар, мужтахид уламолар ва улардан кейингиларда хилоф борлигини кўриб чикдик. 5. Шунингдек, бу масала бўйича икки тарафнинг вакиллари томонидан хам алохида китоб ёзганлар борлиги хам инкор килиб бўлмас хакикат. Кўшик жоизлиги хакида китоб ёзган уламолардан баъзилари: 1. «Имом Ибн Кутайба – «Ар-Рухсату фис самоъ» - «Тинглашга рухсат». 2. Имом Хофиз Абу Фазл Мухаммад ибн Тохир ибн Али Макдисий. 3. Имом Камолуддин Жаъфар Адфувий – «Ал-Имтоъ би ахкамуссамоъ». 4. Шайх Абул Косим Кушайрий. 5. Шайх Тожуддин Физорий. 6. Шайх Иззуддин ибн Абдуссалом. 7. Шайх Такиюддин Ибн Дакикул ъийд. 8. Имом Абул Футух Ахмад Газзолий – «Баворикул илмоъ фии такфири ман юхарриму мутлакас самоъ» - «Эшитиш мутлако харом деганларнинг кофирлиги хакида яркираган чакмоклар». 9. Хофиз Абу Абдуллох Мухаммад ибн Али Шавконий – «Ибтоли даъвал ижмоъи ала тахрийми мутлакис самоъ» - «Кўшик эшитишнинг мутлако харом эканлигига ижмоъ борлиги даъвосини ботил килиш». 10. Имом Хофиз Захабий – «Рисолатур рухсати фил гинааи ват ториби» - «Кўшик ва охангга рухсат рисоласи». 11. Хофиз Шайхул Ислом Абу Мухаммад Атияя ибн Саъийд Андалусий – «Китобу тажвийзис самоъ» - «Эшитишнинг жоизлиги китоби». 12. Имом Хужжатул Ислом Газзолий – «Эхяау улумиддин»даги «Китобус самоъ». Ва бошкалар. Бунча гап туриб «Коникмаганлар»нинг «муллалари» томонидан бу масалада хилоф йўк, хамма кўшикнинг харомлигига ижмоъ килган дейилишини бахолаш хар бир окилнинг ўзига хавола. ХОТИМА «Коникмаганлар» ва уларнинг «муллалари» истайдими, истамайдими кадимда хам, хозирда хам ахли сунна ва жамоага мансуб ахли илм борки бу масалада хилоф борлигини тасдиклайди. Мусулмон уламолар ихтилоф килган масалада талашиб тортишишнинг кераги йўк. Такво тарафини олган таквосини килаверсин. Аммо фатво тарафини олганни маломат килмасин. Фосик, Фожир ва бошка номлар билан атамасин. Фатво тарафини олган шариатнинг чизигидан чикмасин ва такво тарафини олганни маломат килмасин. Биз мусулмонлар орасидаги барча турдаги ихтилофларга каршимиз. Иложи борича, Аллохдан ёрдам сўраган холимизда, ихтилофга карши харакат киламиз. Иттифок килган нарсаларимизда хамкорлик киламиз. Ихтилофли масалаларда бир-биримизнинг узримизни кабул киламиз. Шу билан бирга, ихтилофни ўзига касб килиб олганлар, номини яшириб, ўзининг кимлигини билдирмай, турли ихтилофларни таркатишга харакат килаётганларни бизга халакит бермасликларини илтимос киламиз. “Эй иймон келтирган инсонлар, Аллоҳга итоат қилинглар, Расулга итоат қилинглар ва ўзингиздан бўлган раҳбарларга ҳам”. (Нисо/59) Мусиқа ва қўшиқ хусусида баҳс - Муслим - 07-05-2011 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! dimu, келтирган маълумотингиз менга ўтмишни эслатиб юборди. Таҳминан 2005 йиллардан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ўзларининг савол-жавоб сайтларида мусиқа ҳақида фатво берган эдилар. Шунда ўқувчиларнинг бири ушбу фатвога ўз мулоҳазасини билдирганида, шайх билан ораларида кичик мунозара бўлиб ўтган эди. Сиз келтирган мақола ҳам ўша мунозара мобайнида гапирилган гаплардан. Биродар, нега фатвонинг тўлиқ матнини келтирмадингиз? Ўша фатво анча вақт сайтларида турди, кейинчалик нима сабабдандир уни олиб ташлашди. Нега ундай қилишди ҳайронман, кўп фойдали гаплар гапирилган эди. Ўша мунозарани бошидан охиригача ўша пайтда ўқиб чиққаним эсимда ҳалиям. Ўша қизиқарли мунозаранинг тўлиқ версиясини эътиборингизга ҳавола этишимга ижозат берсангиз: Мусиқа ва қўшиқ хусусида баҳс
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
САВОЛ: Бир ҳадисда мусиқа ва қўшиқчилар ҳақида ўқиб қолдим. Бугунги кунда атроф тўла мусиқа овози ва қўшиқчилар кўпайиб кетган. Исломда мусиқа ва қўшиқ тинглаш ҳаромми ёки макруҳми? ЖАВОБ: Бу савол ҳам кўп такрорланадиган саволлардан. Энг кўп ихтилофларга сабаб бўлган саволлардан, энг кўп кўнгил қолдилар, бир бирини хафа қилишларга сабаб бўлган саволлардан ҳисобланади. Хусусан яқин орада бизни ҳозирги янги тарихимиздаги гаплардан ҳисобланади. Тортишадиган нарса кўп биров “тинг” этган мусиқа овозини эшитса “ҳаром” дейди, иккинчи тараф бекор гап бу нарсалар ҳаммаси «ҳалол, мана бўп турибди-ку ҳамма ёқда” дейди. Яна кўп гаплар бор. Уруш жанжаллар кўп. Лекин мана шуни шаръий китоблардан батафсил ўқиб, ўрганиб, солиштириб, таҳлил қилиб кўриб кейин жавоб айтиш маъноси йўқ. Савол эгаси айтганларки, ”Бир ҳадисда мусиқа ва қўшиқчилар ҳақида ўқиб қолдим.” деганлар. Бу ҳадис қанақа ҳадис, бу ҳадиснинг маъноси нима, у ерда қандай иборалар келган бу тўғрисида бирорта гап йўқ. Ана шунга ўхшаган фалончи бундай деган, асоссиз, ҳужжатсиз гапларни айтадилар. Қадимги уламоларимиз ҳам асрлар давомида мусиқа ҳақида турли фикрларни айтишган. Лекин ҳаммалари иттифоқ қилиб мусиқа тўғрисида айтган гапларидан бири мусиқани беодоби, шариатга тўғри келмайдиган қилиқлару, сўзлардан иборат бўлгани мутлақо ҳаром. Энди одоб-аҳлоқ доирасида ватанпарварлик, инсоний қадриятлар, Ислом таълимотлари маъноларини тарғиб қилувчи шунга ўхшаш қўшиқ ва мусиқа ҳақида уламоларнинг ихтилофлари бор. Баъзи бир тарафлар айтадиларки “ бу нарсалар ҳаром, мутлақо бўлмайди”, дейишади. Ва бунга далил Қуръони Каримдаги “Одамлардан бир кишилар бор-ки, беҳуда сўзни Аллоҳни йўлидан залолатга кетказиш учун сотиб оладилар”, деган оятни келтирадилар. Мана шу қўшиқ дейишади ва ўша қўшиқ эканлигига Ҳазрати ибни Аббосни гапларини далил қилиб келтиришади. Бошқа уламолар эса “йўқ, бу ерда қўшиқ деган маъно йўқ, Аллоҳнинг йўлидан залолатга кетказувчи ҳар бир гап бўлса ҳаммаси ҳаром. У қўшиқ бўладими, маъруза бўладими, китоб бўладими, гап сўз бўладими, ҳар бирида Аллоҳнинг йўлидан кетказадиган нарса бўлса барчаси ҳаром. Буни ҳеч ким инкор қилиши мумкин эмас. Ибни Аббосни шу таъвилини келтирадиган бўлсак, Ибни Аббосдан бошқа минглаб саҳобалар бу таъвилни қилмаганлар ва бошқа таъвилни қилган саҳобалар Ибни Аббосдан кўпроқдир”, деган маънони айтишади. Мусиқа ва қўшиқни батамом ҳаром деганлар Яна битта таълих, яъни Пайғамбаримиз с.а.в гача аниқ етиб бормасдан орадан гаплари тушиб қолган ҳадислардан биттасини ривоят қилиб келтирадилар. Бу тўртта нарсани ичида хамр ичиш бор, ипак кийиш ва мусиқа бор. Уламоларнинг кўпчилиги айтган-ки, “Бу ўша тўрт нарсани қўшиқ қилса деганлиги, чунки бошқа ерлардаги ҳадисларда қўшиққа ижозат берганлиги шу маънони таъвил қилишга олиб келади”, деб туриб, қўшиққа ижозат берган ҳолатларни баён қиладилар. Энг сахих ҳадислардан далиллар келтирадилар. Жумладан Руббаъя бинти Муаввиз р.а. дан келтирилган ҳадисда айтилади-ки, « Менинг никоҳ куним Расулуллоҳ уйимга келдилар ва кўрпачамнинг устига ўтирдилар. Икки қиз менинг оталаримни мадҳ қилиб қушиқ айтишар эди. Шунда улардан бири “Бизни ичимизда пайғамбар бор-ки, у киши эртанги кунни хабарини беради” деди. Шунда Расулуллоҳ с.а.в “ Буни қўй-да, аввалгисини айтгин” дедилар.” Мана шу ерда Расулуллоҳ с.а.в ўзлари шахсан тўйда ҳозир бўлганлар ва қўшиқни тинглаб маъноси бузилганда маънони тўғри айтишга даъват қилганлар деб айтади уламоларимиз. Яна машҳур ҳадислардан биттаси “Бир куни ҳазрати Абу Бакр р.а. ўзларининг қизлари Оиша онамизнинг ҳужраларига кирсалар, Пайғамбаримиз с.а.в. тескари қараб бошларини ўраб ётибдилар. Оиша онамиз ўтирибдилар ва у кишининг ҳузурларида иккита қиз қўшиқ айтмоқда. Шунда Расулуллоҳ с.а.вни ҳолларини кўрган ҳазрати Абу Бакр р.а. тезда юриб келиб Оиша онамизга дуқ қилиб “Расули акрамнинг хоналарида шайтоннинг нағмаси бўлаяптими?” деганларида, Расулуллоҳ с.а.в бошларини кўтариб “ Эй, Абу Бакр, қўй уларни, ҳар бир қавмнинг ўзининг ийд куни бор. Бугун бизнинг ийд кунимиздир.” деганлар. Шунингдек Ҳабашистонлик Ахбош, қора танли кишилар масжидда харбий ўйинларни қилиб рақсга тушишганда, Оиша онамиз р.а. Пайғамбаримиз с.а.в елкаларига бошларини қўйиб томоша қилганлар. Расулуллоҳ с.а.в “Бўлдинг-ми, тўйдинг-ми?” деб ўйин тугаганда тарқалишган. Бунга ўхшаш бир қанча ҳадислар бор. Мен бу ҳадисларни «Ҳадис ва Ҳаёт” китобини 13 жузъида “Никох, Талоқ ва Идда” номли китобда келтирганман. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ўртачаси никох тўйларида ва ийд кунларида одоб-аҳлоқ доирасидаги шижоатга чақирувччи, ватанпарварлик, динпарварлик ва исломий маъноларга чақирадиган қушиқларга рухсат бор. Бунга кўп уламолар иттифоқ қилишган. Баъзи бир “тинг” этган овоз гуноҳ деб тушунадиган одамлар бўлса, бу фикрлари ўзларига ҳавола. Тақво юзасидан ўзлари шу нарсани тутишлари мумкин. Лекин у кишиларни бошқаларга “ҳаром иш қилаяпсан, фосиқ бўлдинг” деган гапларни айтишга ҳақлари йўқ. Чунки катта уламолар ихтилоф қилган масаланинг у тарафидан олган ҳам бу тарафидан олган ҳам тўғри ишни қилган бўлади. Шайх Муҳаммад Содиқ муҳаммад Юсуф
Савол: Assalomu aleykum shayx janoblari, Islomda musiqa va qoshiqqa qanday qaraladi. Dalillari bilan bersangiz. Жавоб: Мусико ва кўшик масаласи мусулмон уламолар кадимда энг кўп тортишган масалалардан бири хисобланади. Хозирда эса, мусико ва кўшикка рухсат тарафдорлари кўпайган бир пайт. Тортишувнинг кўп бўлишига асосий сабаб, Куръони Карим ва Суннатда бу масалада очик – ойдин, узил – кесил кучли далил йўклигидир. Уламолардан мусико ва кўшик тамоман харом деганлари, мусикосиз кўшик дуруст деганлари, мусико асбобларининг унисига рухсат, бунисига рухсат йўк деганлари ва хоказолар жуда хам кўп. Кадимда имом Газзолий бу масалани батафсил ўрганиб. Бир канча шартлар билан рухсат берган эдилар. Хозирда кўзга кўринган аллома шайх Юсуф Каразовий бу масалага багишлаб Куръон ва Суннат ёгдусида кўшик ва мусико фикхи» номли катта китоб ёзиб имом Газзолийнинг ишларини ва гапларини тасдикладилар. Кўриниб турибдики, савол эгаси талаб килаётганларидек, бу масалани хужжат ва далили билан батафсил баён килишга битта катта китоб ёзиш керак бўлади. Бунинг хозирда иложи йўк. Мусулмон умматининг кўшикдан бошка ва ундан мухимрок муаммолари кўп. Шундай бўлса хам, баъзи далилларни келтиришга уриниб кўрамиз. Мусико ва кўшикни ман килувчилар Аллох таолонинг «Лукмон» сурасидаги: «Одамлар орасида илмсиз равишда Аллохнинг йўлидан адаштириш учун ва у(йўл)ни истехзо килиш учун бехуда сўзни сотиб оладиган кимсалар хам бор. Ана ўшаларга, ўзларига хорловчи азоб бор», деган кавлини далил килиб келтирадилар. Сахобалардан Ибн Аббос р-у., «бехуда сўз»дан мурод кўшик деганлар, дейишади. Карши тараф бу ерда мусико ва кўшик очик айтилмаган. «Бехуда сўз» хар нарса бўлиши мумкин. Бунинг устига у «Аллохнинг йўлидан адаштириш учун ва у(йўл)ни истехзо килиш учун» бўлиши шарт. Биз хам ундай кўшикларни харом деймиз, деишади. Мусико ва кўшикни ман килувчилар бир нечта ривоятларни хам келтиришади. Аммо карши тараф уларга бирма бир жавоб айтишади. Хулосаси мусико ва кўшикни тамоман харомлигига келтирилаётган ривоятларда мусико ва кўшик очик келганлари сахих эмас, сахих бўлган ривоятларда эса мусико ва кўшик сўзлари очик келмаганлиги бўлади. Мусико ва кўшикка «Аллохнинг йўлидан адаштириш учун ва у(йўл)ни истехзо килиш учун» бўлмаслиги шарти ила рухсат берадиганлар жумладан куйидаги хадисларни далил киладилар. Ар-Рубаййиъ бинти Муъаввиз розияллоху анходан ривоят килинади: «Набий соллаллоху алайхи васаллам тўйим бўлган куни келиб тўшагимга худди сен ўтирганга ўхшаб ўтирдилар. Шунда кизчалар чилдирма чалиб, Бадр куни катл бўлган оталарим хакида хиргойи килишди. Улардан бири: «Ичимизда эртага нима бўлишини биладиган Пайгамбар бор», деб айтди. Бас, у зот: «Буни кўй, аввал айтаётганингни айт», дедилар». Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят килганлар. Оиша розияллоху анходан ривоят килинади: «У киши Ансорийлардан бир аёлни куёвникига тушириб олиб борган эканлар. Шунда Аллохнинг Пайгамбари соллаллоху алайхи васаллам: «Эй, Оиша, сизда кўнгилхуши бўлдими? Чунки, Ансорийларга кўнгилхуши ёкади», дедилар». Бухорий ва Ахмад ривоят килганлар. Бошка ривоятлардан маълум бўлишича, ушбу ривоятдаги келин ал-Фориъа бинти Асъад номли етим киз бўлган. Оиша онамиз уни тарбия килиб ўстирганлар. У киз балогатга етганида Нубайт ибн Жобир ал-Ансорий номли йигитга куёвга берилган. Оиша онамиз розияллоху анхо ал-Фориъа розияллоху анхони куёвникига келин туширди килиб олиб борганлар. У киши кайтиб келганларидан кейин Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам ушбу ривоятдаги саволни бериб кўнгилхуши бўлган, бўлмаганини сўраганлар. Бошка ривоятда: «Чилдирма чалиб кўшик айтадиган киз хам юбордингларми?» деганлар. Оиша онамиз: «У киз нима деб айтади, эй, Аллохнинг Расули?» деганлар. Шунда у зот соллаллоху алайхи васаллам биздаги ёр-ёрга ўхшаш байтларни айтганлар. Мухаммад ибн Хотиб розияллоху анхудан ривоят килинади: «Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: «Никохда харом билан халолнинг орасини ажралиши, чилдирма ва овоздир», дедилар». Насаий ва Термизий ривоят килдилар ва, яхши, деди. Оиша розияллоху анходан ривоят килинади: «Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: «Бу никохни эълон килингиз, уни масжидларда ўтказингиз, унинг учун чилдирмалар чалингиз», дедилар». Имом Ахмад ва Имом Термизий ривоят килдилар ва яхши, деди. Омир ибн Саъд розияллоху анхудан ривоят килинади: «Куразата ибн Каъб ва Абу Масъуд ал-Ансорий розияллоху анхумоларнинг олдиларига бир никох тўйида кирдим. Карасам, кизлар кўшик айтмокдалар. «Икковларингиз Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг сахобалари бўлсангиз, ахли Бадрлардан бўлсангиз, хузурингизда шундок иш бўлиб туриши нимаси?» дедим. «Хохласанг, бизлар билан ўтириб эшит. Хохласанг, жўна, кетавер. Батахкик, бизга никох тўйида кўнгилхушига рухсат берилгандир», дедилар икковлари». Насаий ва ал-Хоким ривоят килдилар ва сахих, деди. Эътиборли уламолар ихтилоф килган масалада икки тарафни олса хам бўлаверади. Аммо уруш жанжал ва ихтилофларни кўйтириш ва бир бирини маломат килиш керак эмас. :x Шайх Муҳаммад Содиқ муҳаммад Юсуф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Хазратларига мусиқа ҳақида икки мақолани юбориб, шайхнинг интернетда бераётган фатволаридан қониқмаганлигимизни ёздик. Уларни қуйида эътиборингизга ҳавола қиламиз. Ассаламу алайкум, хурматли шайх! Биз сахифангиздаги мусика хакидаги фатвоингизни укиб, коникмадик. "Ислом нури" сахифасида бир макола топдик ва сиз билан буни бахам куришни лозим деб топдик. МУносабатингизни билдирасиз деган умидда Жавобингизни кутиб коламиз, Хурмат билан сахифангиз укувчилари. Quote: RE: RE: Мусиқа ва қўшиқлар - Муслим - 07-05-2011 Quote: Бу мақолаларни Шайх ҳазратларига юборганимизда, шайх ҳазратлари бизга жавоб ёздилар. Эътиборингизга шайхнинг сўзларини ва остида бизнинг жавобимизни ҳам келтирамиз. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари: Қониқмаганларга айтадиган гапимиз йўқ. Уларни қониқтиришни ният қилганимиз ҳам йўқ. Қониқмаганларнинг ўзларидан бошқанинг гапи қониқтирмаслигини билмаган одам ҳам йўқ. Улар ўзларидан бошқани одам ўрнида кўрмаслигини билмаган мусулмон ҳам йўқ. Аммо ўзимизнинг аҳли сунна ва жамоа мазҳабидаги, фиқхий мазҳаблар йўлини тутган азизларга айтадиган гапларимиз бор. Ушбу «Қониқмаганлар»нинг гапларини ўзимизнинг шиоримизга асосан саҳифадан ўчириб ташлаб, эътиборга олмаслигимиз мумкин эди. Чунки, масалани мўътабар уламоларимизнинг гаплари билан қисқа ва мўътадил равишда ёритиб берилган ва бировга осилмасдан ҳукмни баён қилинган эди. Аммо «Қониқмаганлар»нинг ўзларича бизга қарши деб келтирган гаплари айни бизнинг гапимизнинг тасдиқи эканини кўргандан ва уларнинг ҳолини баён қилиб берувчи омил бўлганидан бир оз тўхталиб ўтишни маъқул кўрдик. 1. Уламолардан ҳеч ким Аллоҳнинг йўлидан залолатга кетказувчи, фисқу фасодга бошловчи, ибодат ва зикрдан қолдирувчи қўшиқни жоиз демаган. Фақат мазкур нарсаларни ўзида мужассам қилувчи қўшиқларгина эмас, барча нарсалар ҳаромлигини ҳамма яхши билади. Биз ўзимизнинг қисқагина мақоламизда «Қарши тараф бу ерда мусиқо ва қўшиқ очиқ айтилмаган. «Беҳуда сўз» ҳар нарса бўлиши мумкин. Бунинг устига у «Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун ва у (йўл)ни истеҳзо қилиш учун» бўлиши шарт. Биз ҳам ундай қўшиқларни ҳаром деймиз», деб ишора қилганмиз. Ана шу эътибордан, «Қониқмаганлар»нинг «муллалари» келтирган барча далилларни уламолар жумҳури ҳаромлигига иттифоқ қилган қўшиқ тури ҳақида деб айтилиши мумкин. Шу билан бирга, бу далилларни қўшиқни умуман ҳаром деган мақсадда ишлатиладиган бўлса, аҳли сунна уламолари бирма бир раддиясини берганлар. Биз у нарсани такрорлаб ўтирмаймиз. Жавоб: Ҳурматли шайх ҳазратлари жавоб хатининг кўп ўрнида “тадлис” (сўз ўйини) қилиб, мусиқа сўзи ўрнига қўшиқ сўзини ишлатдилар. Ваҳоланки, биз мубоҳ қўшиқ ҳақида салафлар ва бошқа уламоларнинг сўзларини келтиргандик. Зийрак бўлмаган ўқувчи шайх тўғри айтяптилар деб ўйлаши мумкин. Ваҳоланки, баҳс рухсат берилган мусиқа асбоби – “дуфф” (шиқилдоқсиз доира)дан ва рухсат берилган қўшиқдан бошқа барча қўшиқ ва мусиқалар ҳақида борган эди. Ҳозирги вақтда мамлакатимизда пок шариат ҳаром қилган мусиқа ва қўшиқлар авж олиб кетди. Мана шундай пайтда мусулмонлар (мусиқа каби) ҳукмларни сўраб шайхга мурожаат қилишса, у кишининг сўзларидан одамлар ҳаромни ҳалол деб нотўғри тушуняптилар. Мисол учун: «Наврўз» радиоси орқали «Ҳикматли дунё» дастури остида эфирга узатилган эшиттиришда юқоридаги мавзу ҳақида саволга берилган жавобдан олинадиган нотўғри тушунча. (Афсуски, бу фатво кассетага ёзилиб, юқоридаги дастур номи билан йиғилган аудиотўпламга киритилган ва одамлар орасида ҳозирда ҳам тарқатилмоқда. Буни шу тўпламнинг даслабки сонлари йиғилган кассеталари орасида № 1 – кассета, 11 – савол: «Мусиқа ва қўшиқчилар ҳақида» деган мавзуда шайхнинг ўзларидан эшитсангиз бўлади ва бизнинг раддияларимиз билан холисона солиштиришингиз мумкин.) Бу аҳли суннатга зид тушунчадир. Шунинг учун қуйида шайх келтирган далилларни кўриб, тўғрисини уламоларнинг сўзлари билан келтирамиз. Улардан бири: Рубаййиъ бинти Муъаввиз (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисдир. Авваламбор шайх ҳадисни сал «бошқачароқ» ривоятини келтирдилар. (Буни юқорида айтилган кассетада эшитишингиз мумкин.) Биз бу ҳадисни аслини ва шарҳини «Саҳиҳул-Бухорий»нинг энг машҳур шарҳи бўлган «Фатҳул-Борий»дан келтирамиз: « Рубаййиъ бинти Муъаввиз (Холид ибн Заквонга) айтди: "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг тўй кунимда олдимга кириб ўрнимга сен ўтирганинг каби ўтирдилар. Ёш қизлар (ёки чўрилар) “дуфф” (ёки дафф)га уриб Бадрда ўлдирилганларни яхши сифатлар билан мақтаб дуо қилишарди. Бир жория: "Ичимизда Пайғамбар бор, эртанги кунни билади" деди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бундай дема, (олдин) айтиб келаётган (гаплар)ингни айт", дедилар. » (Бухорий, №4001) Ибн Ҳажар «Фатхул-Борий» да айтади: "Бу ҳадисда тўй куни “дуфф”га уришни эшитиш жоизлигига ҳамда махлуққа ғайбни нисбат беришнинг кароҳиятига далил бор". Шарҳнинг давомида Ибни Ҳажар айтадики: Ибн Саъд бу аёл Ийёс ибн ал-Букайр ал-Лайсийга турмушга чиққанини айтган... Ҳаммод ибн Салама ривоятида: "Икки жория қўшиқ айтарди" дейилган. Эҳтимол иккиси қўшиқ айтиб, қолганлари уларга “дуфф”га уриб ёрдамлашган... Бу (ҳадис)да ғулув (ҳаддан ошиш) бўлмаган “мадҳия” (мақтов) ва “марсия” (биров ҳақида ғам чекиб, йиғлаб гапириш)ни эшитиш жоизлигига ишора бор... Ал-Муҳаллаб айтди: "Бу ҳадисда ниқоҳни “дуфф” ва “мубоҳ” қўшиқ билан эълон қилиш бор". («Фатҳул-Борий» дан қисқартириб келтирилди.) Абдур-раҳмон Муборакфурий «Туҳфатул-Аҳвазий» китобида ушбу ҳадис ҳақида қуйидагиларни айтади: "Баъзилар: булар чўри бўлмаган, балки ансория қизлар эди, деб , бошқалар эса: бу қизлар шаҳват чегараси (ёши)га етмаган эди, уларнинг “дуфф”и (чилдирмаси, доираси) эса шиқилдоқсиз бўлган, деб хабар беришди". Шайх ҳазратлари келтирган ҳадислардан яна бири: Ийд-ҳайит куни икки кичкина жория қиз Оиша онамизнинг уйларида қўшиқ айтаётганида Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам бошларига ёстиқ қўйиб ётганлари, сўнг Абу Бакр келиб қолиб қайтарганлари ва Росулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни тинч қўйишни айтганликлари ҳақидаги ҳадисдир. Оиша онамизнинг уйларида ҳайит куни жориялар қўшиқ айтаётгани ҳақидаги ҳадиснинг (Бухорий №949, Муслим №892) баъзи ривоятларида жориялар шиқилдоқлари йўқ доирага урганликлари айтилган. Ибн Ҳажар «Фатҳул-Борий» да: “Бу (ҳадис)дан най ва бошқа унга ўхшаш чолғу асбобларининг жоизлиги келиб чиқмайди”, деб айтганлар. Шунингдек, Оиша онамиз бошқа ривоятда бу қизларни ашулачи бўлмаганликларини айтганлар. Демак, мусиқанинг ўзи ва мусиқа билан айтиладиган қўшиқнинг асли ҳаром, фақатгина баъзи ўринлар (тўй ва бошқа хурсандчилик кунлар)да маълум бир шартлар билан (яъни, қизлар ёки аёллар қўли билан чалинаётган шиқилдоқсиз доира-чилдирма билан, ҳамда мусиқасиз, маъносида шариатга хилоф бўлмаган ва хотин-қизлар ижросидаги қўшиқларни эшитиш) жоиздир. Эркаклар томонидан мусиқа асбобларисиз ижро этиладиган қўшиқ (оҳангга солинган шеър)лар эса қийинчилик ва оғир меҳнат пайтларида, (Масалан: ҳандақ қазилиши ва масжид қурилиши воқеалари) ҳамда туяларни сафарда ҳайдаб туриш учун жоиз бўлади. (Бухорий №6202 ва Муслим №2323 ривоятидаги Анжаша қиссасига қаранг. Унда яна эътиборли жойи шуки, Анжаша (р.а.)нинг шеър-нашидлари аёлларга салбий таъсир кўрсатишидан қўрқиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Анжашага: "Шишаларга (яъни, шиша каби қалби нозик аёлларга) эҳтиёт бўлиб олиб бор", деб огоҳлантирдилар. Ушбу ҳадисга бундай таъвил қилишни Бухорий, Қози Иёз, Ҳаравий ва бошқалар танлашган. Буни Нававий ва Ибн Ҳажар шарҳларида келтиришади.) Лекин бу мусиқасиз қўшиқларни саҳобалар ва уларга эргашганлар махсус гуруҳ (ансамбль)лар тузиб, вақтларини кетказиб (репетиция-тайёргарликлар қилиб) ўтиришмаган. Балки меҳнатдан бўш вақтларини Қуръон ўқиш, Аллоҳни эслаш, дуо қилиш, илм ўрганишга сарфлашган. Имом Муслим Саъд ибн Абу Ваққосдан (№2258) ривоят қилган ҳадисда, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Сизлардан бирингизнинг қорни йиринг билан тўлиб чириб кетиши, шеър билан тўлишидан кўра афзалроқдир". Имом Нававий бу ҳадиснинг шарҳида айтадики: “Абу `Убайд ва кўпчилик уламоларнинг айтишларича, ушбу ҳадисда кишини шеърият билан машғул бўлишлиги уни Қуръон ўқишдан, шаръий илмларни ўрганишдан ва Аллоҳни эслаш-зикр қилишдан тўсадиган даражада ғолиб бўлиб қолишлиги назарда тутилгандир. Бу ўринда шеърларнинг қандай (яхши ёки ёмон) маънода бўлишлиги аҳамиятли эмас (яъни, фарқи йўқ)дир”. Юқоридаги Оиша онамизнинг ҳадисларига эътибор берадиган бўлсак, мусиқани ҳаромлигига ва қандай шартлар билан жоизлигига ҳужжат борлиги ҳам келиб чиқади: яъни, Абу Бакр: «Росулуллоҳнинг уйларида шайтоннинг “мазомири” (нағмаси)ми?!» дедилар. Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир қавмнинг ийди бўлади …» деб уларни тинч қўйишликни айтдилар ва бу ерда «шайтоннинг “мазомири” » деган сўзга раддия бермадилар! Ваҳоланки, Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида нотўғри сўз айтилса, албатта Аллоҳнинг Росули ўша сўзни тўғрилаб қўяди деган эътиқод аҳли илмга маълум ва машҳурдир. Аммо ул зот буни ийд кунида аёллар ва болаларга мумкин бўлганлиги учун уларни тинч қўйишликни айтдилар. Кейин, Абу Бакр қаердан олдилар мусиқа овози – «шайтоннинг “мазомири” » эканлигини?! Энг биринчи устоз Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан эмасми?! Яна мусиқани мумкинлигини исбот қилиш мақсадида шайх ҳазратлари Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларида “хабаш”(қора танли киши)лар ҳарбий ўйин қилишгани ҳақидаги Бухорий, Муслим, Насоий, Аҳмад ривоят қилган ҳадисни қўшиқ ҳақида берган жавобларининг бирида қўшиқ, ёки мусиқа, ёки рақсга йўйишлари эса ҳадиснинг маъноси бузиш ва халқни алдашдир. Ҳадисда хабашлар «йалъабууна фил-масжиди», яъни «масжидда ўйнаётган эдилар» - дейилган бўлиб, буни Бухорийнинг «Жомеъ»ларига шарҳ берган Ибн Хажар Асқалоний, Муслимнинг «Жомеъ»ларига шарҳ берган Нававий “ҳарбий уйин”, деб изоҳлашган ва ҳарбий ўйиннинг масжидда жоизлигига далил қилишган. Бунинг устига бу ийд-ҳайит куни бўлган эди. Шайх Изуддин ибн Абдуссалом: “... бу (иш доимий эмас, балки) нодир (кам) суратда бўлган”, дедилар. Яна Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг най овозини эшитганларида қулоқларига бармоқларини тиқиб қўйганларини ва саҳобийга худди шундай қилишни буюрмаганликларини ҳужжат қилишади. Уламолар бунга жавоб беришган: Биринчидан, бу кўзга кўринмаган най эди ва ундан қутулишнинг бошқа иложи йўқ бўлиб, ихтиёрий равишда эшитиш эмас эди. Иккинчидан, агар Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам саҳобийга ҳам ғоибдан най овози эшитилганда қулоққа бармоқни тиқишни буюрганларида, бу иш умматга фарз бўлиб, қийин бўлиб қоларди. Хазрат: 2. Биз мазкур мақоламизда уламоларимизнинг «Хулосаси мусиқо ва қўшиқни тамоман ҳаромлигига келтирилаётган ривоятларда мусиқо ва қўшиқ очиқ келганлари саҳиҳ эмас, саҳиҳ бўлган ривоятларда эса мусиқо ва қўшиқ сўзлари очиқ келмаганлиги бўлади», деган қавлларини келтирган эдик. Жавоб: بَاب مَا جَاءَ فِيمَنْ يَسْتَحِلُّ الْخَمْرَ وَيُسَمِّيهِ بِغَيْرِ اسْمِهِ وَقَالَ هِشَامُ بْنُ عَمَّارٍ حَدَّثَنَا صَدَقَةُ بْنُ خَالِدٍ حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ يَزِيدَ بْنِ جَابِرٍ حَدَّثَنَا عَطِيَّةُ بْنُ قَيْسٍ الْكِلَابِيُّ حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ غَنْمٍ الْأَشْعَرِيُّ قَالَ حَدَّثَنِي أَبُو عَامِرٍ أَوْ أَبُو مَالِكٍ الْأَشْعَرِيُّ وَاللَّهِ مَا كَذَبَنِي سَمِعَ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ لَيَكُونَنَّ مِنْ أُمَّتِي أَقْوَامٌ يَسْتَحِلُّونَ الْحِرَ وَالْحَرِيرَ وَالْخَمْرَ وَالْمَعَازِفَ وَلَيَنْزِلَنَّ أَقْوَامٌ إِلَى جَنْبِ عَلَمٍ يَرُوحُ عَلَيْهِمْ بِسَارِحَةٍ لَهُمْ يَأْتِيهِمْ يَعْنِي الْفَقِيرَ لِحَاجَةٍ فَيَقُولُونَ ارْجِعْ إِلَيْنَا غَدًا فَيُبَيِّتُهُمْ اللَّهُ وَيَضَعُ الْعَلَمَ وَيَمْسَخُ آخَرِينَ قِرَدَةً وَخَنَازِيرَ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ
Хишом ибн Аммор (катта тобаъа тобеъинлардан 245 ҳижрий йилда вафот этган, Бухорий ундан ҳадислар ривоят қилганлар) айтди: бизга Содақа ибн Холид (ўрта тобеъинлардан) айтди (ҳаддасана): Абдурраҳмон ибн Язид ибн Жобир (тобеъинлардан катталари) айтди: Атия ибн Қайс Килобий (ўрта тобеъинлардан) айтди: Абдураҳмон ибн Ғоним Ал-Ашъарий (катта тобеъинлардан) айтди: Абу Омир (Убайд ибн Ваҳб – саҳоба) ёки (бу ердаги саҳобанинг исмидаги шак зиён қилмайди, чунки барча саҳобалар “сиқот” (ишончли)дир; бошқа ривоятларда Абу Молик Ал-Ашъарийнинг номи шаксиз келган) Абу Молик Ал-Ашъарий (саҳоба) айтди: “Аллоҳга қасамки, менга ёлғон айтмади (таъкидлаш учун айтилган сўз), Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим: Ул зот айтдилар: “Менинг умматимдан ҳақиқатда шундай қавмлар бўладики, улар зинони, ипакни, маст қилувчи ичимликни ва «маъозиф»ни ҳалолга чиқариб олишади”. Бухорий ўз «Жомеъус-Саҳиҳ» ларида ривоят қилдилар.Барча ровийлар “сиқот” (ишончли), Хишом ибн Аммор “содуқ кабур”, унинг ҳадислари саҳиҳ. У Содақа ибн Холид ва Бухорий ўртасидаги ровийдир. Биргина Ибн Хазм (!) Бухорий билан Содақа ибн Холид орасида узилган деб, бу ҳадисни “таълиқ” деган. Унга «Фатхул-Борий» («Саҳиҳул-Бухорий»нинг шарҳи)да Ибн Хажар Асқалоний жавоб бериб буни саҳиҳлигини исботлаб берган, яъни яна бошқа “муттасил”(кетма-кет) санадлар ҳам келтирган. Бошқа барча мухаддислар уни саҳиҳ деган! Шундай қилиб бу ривоятни санади тўлиқ ва узилмагандир, «маъозиф» – чолғу асбоблар очиқ айтилганлиги эса уларнинг ҳаромлигига далил бўлади. Шайх ҳазратлари саҳифаларидаги форумда берган жавобларининг бирида бу ҳадисни “таълиқ”, яъни “тўлақонли кучга эга эмас” ёки радиода берган жавобларида: “...яъни Пайғамбар (а.с.)гача аниқ етиб бормасдан, орада нималаридир тушиб қолган...” , дедилар, яъни саҳиҳ эмас, балки заиф демоқчилар. Аммо форумнинг «Ҳадис» бўлимида душанбелик ўқувчи Абдулло Куктоший Бухорий ҳадислари ҳақида сўраганида, шайх: «Имом Бухорий ўзларининг «Саҳиҳ»ларида, такрорлари билан 7563 та ҳадис ривоят қилганлар ва уларнинг барчаси саҳиҳ» дедилар. Буни қандай тушуниш мумкин? Яъни, шайх у ердаги барча ҳадисларни саҳиҳ деб биладилар-ку, лекин мусиқа асбобларига келганда у ердаги ҳадисни саҳиҳмас деб рўкач қиладиларми?! Сайтларидаги ўз фатволарининг яна бирида ва радиода берган жавобларида ҳам шайх ҳазратлари юқоридаги ҳадислардаги «маъозифни» – “зино, ипак, маст қилувчи нарса ҳақида ашула айтиш”, деб шарҳ бердилар. Лекин “Маъозиф” – “миъзафатун”нинг кўплигидир. Ибн Хажар айтадиларки: “Бу ўйин-кулгу асбобларидир. Қуртубий эса Жавҳарийдан нақл қиладики: у “ғино” – қўшиқ, дегани. Саҳиҳларда у чолғу асбоблари ва чолғу товушлари дейилган. Ҳаваший Диматийда: “Маъозиф” – унга уриладиган чилдирма ва ундан бошқалар, дейилган”. («Фатҳул-Борий шарҳи Саҳиҳул-Бухорий»га мурожаат қилинг.) «Лисонул Араб» (араб тили бўйича энг мўътабар китоб)да эса: “Унга уриладиган асбоб – “азф”нинг кўплиги” дейилган ва бунинг далилига, жумладан, Умарнинг ҳадиси келтирилган. Шундай қилиб, бу ва бошқа ҳадислардаги «маъозифни» – “зино, ипак, маст қилувчи нарса ҳақида ашула айтиш”, деган ҳазратнинг шарҳлари нотўғри бўлиб, араб тили ва муҳаддислар шарҳига зид келади. Ҳазрат: «Қониқмаганлар»нинг «муллалари» келтирган далилларига диққат билан кўз ташлаган киши уламоларимизнинг бу гаплари ҳақлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилади. Улар келтирган ояти карималарнинг бирортасида ҳам қўшиқ сўзи йўқ. «Қониқмаганлар»нинг «муллалари» бир жойда, чидай олмай, ояти карима маъносининг таржимасида (қўшиқ) деб ўзларидан қўшиб кетишибди. Буни улар оятда қўшиқ сўзи йўқлигини хаспўшлаш учун қилишган. Жавоб: Ҳазрат бу ерда «Нажм» сурасининг охирги оятининг Табарий тафсирини назарда тутяптилар шекилли, қайси жойдан эканлигига иқтибос келтирмадилар. Билингки, «Қониқмаганларнинг» бу «муллалар»и: Ибн Аббос розияллоҳу анҳу, Икрима, Имом Шофеъий, Имом Табарий, Имом Бухорий, Имом Қуртубий, Имом Ибн Касирлардир. Мана ўша оятнинг тафсири: Аллоҳ таоло у оятларда айтади: { أفمن هذا الحديث تعجبون {59} وتضحكون ولا تبكون {60} وأنتم سامدون {61} فاسجدوا لله واعبدوا {62} Ушбу оятлар маъноларини Ат-Тобарий رحمه الله бундай тафсир қиладилар: Аллоҳ таоло Қурайш мушрикларига хитоб қилади: “Эй одамлар, бу Қуръон Муҳаммад صلى الله عليه و سلم га нозил бўлганидан ажабланяпсизларми? Уни масхара қилиб куляпсизларми? Унда Аллоҳга осий бўлганларга айтилган қўрқитувларни эшитиб йиғламайсизларми? Ҳолбуки, сизлар Аллоҳнинг осий қулларисиз. Сизлар Қуръондаги ибрат ва эслатмаларни ўйин қилиб, Аллоҳнинг оятларидан юз ўгириб, “саамидувна” (куй ва қўшиқ айтиш)га берилган ғофилларсиз. Бас, Аллоҳга сажда ва ибодат қилинг”. Икрима Ибни Аббосдан ривоят қиладилар, бу киши айтадиларки: (мазкур оятдаги) “саамидувна” калимаси қўшиқ деганидир. Макка мушриклари Қуръонни эшитишганда ашула айтиб ўйин қилишарди. “Саамидувна” калимаси Яман аҳлининг тилида бўлиб, қўшиқ маъносини англатади. “Саамидувна” калимасида қўшиқ маъноси борлигини Ал-Қуртубий رحمه الله ҳам ўз тафсирларида келтирадилар: Имом Ал-Бухорий رحمه الله ўзларининг "صحيح البخاري" китобларининг 4 – сонли мужалладида “саамидувна” калимасини Икрима رحمه الله: “қўшиқ айтувчилар”, деб тафсир қилганини нақл қилиб келтирадилар. Имом Аш-Шофиъий رحمه الله ўзларининг "أحكام القرآن" китобларида “саамидувна” калимасини қўшиқ деб тафсир қилганлар. Ҳазрат: Оятдан бошқа келтирган ривоятларда қўшиқ сўзи бўлса, ўша ривоятлар заифлиги ҳам ҳақ. «Қониқмаганлар»нинг «муллалари» келтирган ривоятлар худди шундай. Уларни бирма-бир санаб вақтни зое қилишнинг кераги йўқ. Жавоб: Шайх Юсуф Қарзовий айтадики: “Қўшиқнинг ҳаромлиги ҳақида келган ҳадисларнинг ҳаммаси заифдир. Ҳадис фуқахолари ва уламолари томонидан бу ҳадисларнинг биронтаси таънадан саломат қолмаган”. Аммо бу сўзга қарши олимлар жавоб беришганлиги илм аҳлига маълум ва машҳурдир. Шайх Солиҳ Фавзон Ал-Фавзон Юсуф Қарзовийга ёзган раддияларида айтадиларки: “Айтингчи, қўшиқнинг ҳаромлиги ҳақида ворид бўлган ҳадисларни таъна қилган «ҳадис фуқаҳолари ва уламолари» кимлар? Бухорийми, Муслимми, Аҳмад ибн Ҳанбалми, Термизийми, Абу Довудми, Насоийми, Яҳё ибн Маъинми, Абу Зуръами, Абу Хотимми, ёки шулар каби “жарх ва таъдил” имомларими?! Ёки улардан бошқа қўшиқни мубоҳ қилган одамларми?!”... Сал юқорида бунинг жавобига Ибн Хажар Асқалонийнинг сўзлари ҳам келтирилди. Қизиқ, шайх ҳазратлари Бухорийнинг «Жомеъус-саҳиҳ»ида келган ҳадисларни ҳам заиф демоқдалар! Қани бирма-бир вақтни аямай санаб ўтсинлар-чи. Бу иш вақтнинг зое бўлиши эмас, балки ҳадис олимларининг саҳиҳ деган ҳадисларни заифга чиқаришдан Аллоҳдан қўрқишимиз керак! RE: RE: Мусиқа ва қўшиқлар - Муслим - 07-05-2011 Ҳазрат: 3. Қўшиқ тамоман ҳаром эканига ижмоъ борлигини кўпчилик рад этган. Буларнинг ичида имом Ибн Жамоа, аллома Ибн Хажар Хайтамий, Абу Толиб Маккий, Ибн Хазм (!) ва бошқа кўплаб уламолар мавжуд. Ҳатто баъзилари бу ҳақда алоҳида китоб ҳам ёзганлар. Мисол тариқасида, имом Шавконийнинг «Ибтоли даъвал ижмоъи ала тахрийми мутлакис самоъ» - «Қўшиқ эшитишнинг мутлақо ҳаром эканлигига ижмоъ борлиги даъвосини ботил қилиш» деган китобини айтиб ўтиш билан кифояланамиз. Жавоб: Биз юқорида уламоларнинг сўзларини келтирганимиздек, қўшиқни тамоман ҳаром эканлигига эмас, балки “мубоҳ” қилинган қўшиқлар ва “дуфф”дан бошқаси билан айтилган қўшиқлар ҳақида баҳс кетган эди. Буни биз ҳазратнинг сайтларига қўйган икки мақолада ҳам кўрсангиз бўлар эди. Бирини, афсуски, сайтдан олиб ташлашди. Ваҳоланки, жавобларининг биринчи бандида шайх ҳазратлари: «Ушбу «Қониқмаганлар»нинг гапларини ўзимизнинг шиоримизга асосан саҳифадан ўчириб ташлаб, эътиборга олмаслигимиз мумкин эди», дедилар. Аммо охиргача бунга амал қилмадилар. Ҳаттоки, ушбу раддияларимизни ҳам сайтга қўйишмади. Шунинг учун ҳам одамларга етказиш учун ушбу услубдан фойдаланишга мажбур бўлдик. Бундан ташқари ихтилофлар, тақлид, мазҳаблар ва «Таблиғ» борасида форумда қўйилган мақоларимизни ҳам шайх ҳазратларининг саҳифаларидан олиб ташлашди. Нима учун?! Шиорга холисона амал қилиш қани?! Ҳазрат: 3. «Қониқмаганлар»нинг «муллалари» баъзи оятлардаги «лаҳвал ҳадис» каби ибораларни қўшиқ эканига Ибн Касир ва Қуртубийнинг тафсиридан ва уч-тўртта саҳобий ва бир неча тобеъийннинг гапларини келтириб «Дарҳақиқат, саҳоба ва тобеъинлар «лаҳвал-ҳадис» нинг қўшиқ эканига ижмоъ қилдилар. Уларга ҳеч ким мухолиф бўлмади», деган хулосани келтирадилар. Мазкур икки тафсирдан бошқа минглаб тафсирларда бу гапнинг йўқлиги ижмоъми!? Мазкур учта саҳобийдан ва номлари зикр қилинган тобеъийнлардан бошқа минглаб саҳоба ва тобеъийнлар бу гапни айтмаганлари ижмоъми?! Жавоб: Биринчидан, сайтда саҳифаларининг илгариги фатволаридан бирида ва радиода берган жавобларида шайх ҳазратлари: “ Фақатгина Ибн Аббос «лаҳвал-ҳадис»ни қўшиқ деган, бошқалар ундай демаган”, деб даъво билан чиққандилар. Энди бўлса ушбу битта саҳобий учта – тўртта бўлиб, унга яна бир неча тобеъийн ҳам қўшилиб қолибди. Ҳа, бу жуда қизиқ! Иккинчидан, «...минглаб тафсирлар...» ёки «...минглаб саҳобалар...» дейиш тўғри бўлмайди, чунки уламолар айтадиларки эътиборга олинадиган тафсирлар ва Қуръонни тафсир қилган саҳобалар унчалик кўп эмас. Шайх ҳазратлари ҳам 1990 – йилда чиққан «Тафсири Хилол»нинг 30-нчи порасига ёзган муқаддималарида бу тафсирлардан бир нечасини санаб ўта олдилар холос, ўзлари буни яхши биладилар. Учинчидан, фақат Ибн Касир ва Қуртубийнинг тафсирида эмас, балки бошқа тафсир ва сийрат китобларида ҳам бу масала эътиборлича ёритилган. Шайх ҳазратлари Луқмон сурасининг 6-ояти тушишининг сабабини унутгандек бўлдилар шекилли, яъни: Мушриклардан бири бўлмиш Назр ибнул-Хорис қўшиқчи чўрини сотиб олган эди. Кейин Исломга кирмоқчи бўлган одамни билиб қолса, ўша одамни бу чўрига олиб бориб, чўрига: «Бунинг қорнини тўйғизиб ичир, кейин унга ашула айтиб бер», деб, бояги одамга эса: «Албатта бу Муҳаммад сени чақираётган нарсадан яхшироқдир!» дерди. Шу ҳақида «Қуръон таржимони» деб ном олган Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ҳам ривоят қилганлар. Назр ибнул-Хорис форс ва румликлардан Рустам ва Исфандиёр ҳақидаги ҳикояларни эшитиб Қуръонни эшитишдан тўсиш учун уларни одамларга гапириб юрарди. (Табарий, Ибн Касир, Қуртубийнинг тафсирлари, Абулхасан Али Воҳидий Нийсобурийнинг «Китабу Асбаби нузул» тафсири, «Тафсиру жалолайн» ва Сафийюр-роҳман Муборакфурийнинг «Ар-Роҳикул-Маҳтум» китобига мурожаат қилинг). Ҳазрат: 4. Бу борада «Қониқмаганлар»нинг «муллалари» таъкидлаётганидек қўшиқ мутлақо ҳаром эканига зид далиллар, улар келтирган далилларга муқобил равишда баён қилинганлиги маълум ва машҳур. Ояти карималарда қўшиқ ва мусиқа сўзлари очиқ келмагани айтиб ва исботлаб ўтилди. Жавоб: «Ояти карималарда қўшиқ ва мусиқа сўзлари очиқ келмагани” ни ҳазрат араб тили бўйича билимларига суяниб айтмоқдалар. Ваҳоланки, Қуръонни тушуниш учун араб тилининг ўзи етарли бўлмайди. Шунинг учун, араб тилини тушунганлар ўз ақллари билан Қуръонни тафсир қилишлари жоиз эмас. Бу борада Росулуллоҳ صلى الله عليه وسلم бундай деганлар: عن بن عباس عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: "اتقوا الحديث عني إلا ما علمتم فمن كذب علي متعمدا فليتبوأ مقعده من النار ومن قال في القرآن برأيه فليتبوأ مقعده من النار" رواه الترمذي و قال: هذا حديث حسن. Маъноси: “Менинг номимдан билмаган ҳадисингизни сўзлашдан қўрқингиз. Кимда ким менинг шаънимга қасддан ёлғон ҳадис айтса, унинг жойи дўзахда бўлади ва кимки Қуръон оятларини ўз фикри билан тафсир қилса, унинг ҳам жойи дўзахдадир”. (Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар). Аҳли суннат уламоларимиз Қуръонни тафсир қилиш тартибини қуйидагича баён қилишади: Биринчиси: Қуръонни Қуръоннинг бошқа оятлари билан тафсир қилиш. Иккинчиси: Қуръонни Пайғамбаримиз صلى الله عليه وسلم нинг ҳадислари билан тафсир қилиш. Зеро, Росулуллоҳ صلى الله عليه وسلم нинг ҳадислари Қуръон оятларини баён қилиб келади. Учинчиси: Саҳобаларнинг асарлари ила Қуръонни тафсир қилиш. Чунки, Қуръон уларнинг замонида, уларнинг тилида нозил бўлди ва уларнинг устозлари Росулуллоҳ صلى الله عليه وسلم эдилар. Илмда ва яхшиликда саҳобаларга тенг бўла оладиган одам йўқ. Тўртинчиси: Саҳобаларнинг ўқувчилари бўлган солиҳ тобеъинйларнинг асарлари билан тафсир қилиш. Чунки бундай зотлар саҳобаларни лозим топиб, уларнинг вафотларига қадар улардан илм ўрганишган. Булардан кейинги замонларда Қуръонни тафсир қилган кишининг сўзлари, уларнинг тафсирлари билан солиштирилади. Мувофиқ келса олинади, мухолиф бўлса тарк этилади. Ҳазрат: Саҳиҳ ҳадисларда қўшиқнинг мутлақо ҳаром эканига очиқ далил йўқлигини ҳам кўриб ўтдик. Жавоб: Бунга юқорида рад жавоби берилди. Хазрат: Мубоҳ қўшиқ жоизлигига очиқ – ойдин далиллар борлигини ўз мақоламизда саҳиҳ ҳадислар билан исбот қилинган. Жавоб: Яна “тадлис” (сўз ўйини) ишлатяптилар, чунки буни биз рад этмадик, балки иккала мақолада ҳам “мубоҳ” қўшиқнинг шартлари айтилганди. Ҳазрат: 5. Саҳобаи киромлардан мубоҳ қўшиқ тарафдорлари борлиги ҳақида кўплаб ривоятлар борлиги ҳақ. Бундай саҳобаларга ҳазрати Умар, Усмон, Абдурроҳман ибн Авф, Убайда ибн Жарроҳ, Саъд ибн Абу Ваққос, Абу Масъуд, Караза, Собит ибн Язид, Абдуллоҳ ибн Жаъфар, Абдуллоҳ ибн Зубайр, Муғийра ибн Шўъба, Муовия, Ибн Ос, Усома ибн Зайд, Абдуллоҳ ибн Арқам, Имрон ибн Хусайн, Билол ибн Рабоҳ, Ҳассон ибн Собит, Хамза ибн Абдулмуттолиб, Абдуллоҳ ибн Амр, Баро ибн Молик, Нўъмон ибн Башир, Убайдуллоҳ ибн Амр, Оиша онамиз ва бошқалар розияллоҳу анҳум бор. Жавоб: Буни биз рад этмадик, балки иккала мақолада ҳам “мубоҳ” қўшиқнинг шартлари айтилганди. Хазрат: 6. Тобеъийнлардан мубоҳ қўшиқ тарафдорлари борлиги ҳақида кўплаб ривоятлар борлиги ҳам ҳақ. Бундай тобеъийнларга Саъйид ибн Мусайяб, Солим ибн Абдуллоҳ, Хорижа ибн Зайд, Қози Шурайх, Саъийд ибн Жубайр, Омир Шаъбий, Ибн Аби Атийк, Ато бин Абу Рабоҳ, Умар ибн Абдулазиз, Саъд ибн Иброҳим ва бошқалар бор. Мазкурларнинг мубоҳ қўшиқ жоизлиги ҳақидаги гап ва амаллари ривоятларда тасдиқланган ва китобларда турибди. Биз фақат ҳал қилинган нарсага қайтадан вақт, куч, ақл ва ҳаракатни сарфламаслик юзасидан уларни бу ерда тўлиқ зикр қилишни ўзимизга лозим топмадик. Жавоб: Буни биз рад этмадик, балки иккала мақолада ҳам “мубоҳ” қўшиқнинг шартлари айтилганди. Бунинг жавобини шайх ҳазратлари қуйида келадиган ўз «Хулоса»ларининг 3-нчи бандида айтадилар. Хазрат: 7. Энди мазҳаб имомларига ўтамиз. Абу Ханифа р-х.нинг қўшиқ айтадиган қўшнилари борлиги, ҳар кеча қўшиқ айтиши ва у қўшиқ айтмай қўйганда ховотир бўлиб излаганлари ҳамда қамоқдалигини билиб қутқариб олганларини ҳамма яхши билади. Агар «Қониқмаганлар»нинг «муллалари» айтаётгандек бўлганда, имом Абу Ханифа қўшнини қўшиқдан қайтарар эдилар. «Тазкиратул хамдуния» китобида Абу Ханифа ва Саврийдан қўшиқ ҳақида сўралганда «Кабоирдан ҳам, ёмон сағоирдан ҳам эмас», деганлари келтирилган. Имом Абу Юсуф р-х.нинг Хорунур Рашийднинг мажлисида қўшиқ эшитганлари маълум ва машҳур ҳақиқат. Имом Молик қўшиқнинг мубоҳлиги ҳақида фатво берганларини Кушайрий, Абу Мансур ва Каффоллар ривоят қилишган. Моликий мазҳаби уламолари бугунги кунда ҳам имом Моликдан қўшиқнинг мутлақо ҳаром эканлиги ҳақида матн йўқлигини таъкидлашларини шайх Қарзовий (!) ўз китобида келтирган. Худди шу китобда (!) Мадинаи Мунавваранинг аҳли қўшиқни мубоҳи борлиги ҳақида йўл тутганлар рўйхатининг бошида эканлиги ҳужжат ва далиллар билан исботланган. Имом Шофеъийнинг мазҳаблари аслида қўшиқнинг ҳаромлиги йўқлигини имом Ғаззолий (!) таъкидлаганлар. Ахмад ибн Ханбал р.а ўз ўғиллари Солиҳдан қўшиқ эшитганлари «ал-Фусул» номли китобда саҳиҳ ривоятлар ила исботини топган. Жавоб: Биз “мубоҳ” қўшиқни рад этмадик, балки иккала мақолада ҳам “мубоҳ” қўшиқнинг шартлари айтилганди. Авваламбор, ҳазрат келтирган ривоятлар санади саҳиҳми, ё заифми? Манбаларини келтирсинларчи? Энди Имом Ғаззолийга келсак, Имом Ироқий (қадимдаги муҳаддис, муфассир олим) Имом Ғаззолийнинг «Иҳёул-улумад-дин» китобининг ҳадисларини текширганларида, бу таҳқиқнинг биринчи жузъидаёқ 10 тадан кўп асли йўқ ривоятлар борлигини айтадилар... Майли, гарчи ҳазрат айтаётган ривоятларни саҳиҳ деб эътиборга олсак ҳам, у ерда “мубоҳ”қўшиқ ҳақида сўз бораётган бўлиши ҳам мумкин (буни шайх хулосаларининг 3-бандига қаранг) ва айнан мусиқа ҳақида эса ҳеч қандай гап йўқ! Насрид-Дин Албоний «Тахриму Алатит Тароб» - «Чолғу асбобларини ҳаромлиги» китобида айтадики: "(Шиъалардан бўлган) Ибн ал-Мутоҳҳир аш-Шиъий аҳли суннат уламолари чолғу асбоблари ва "ғино" (қўшиқни мусиқа билан айтиш)ни мубоҳ қилганлигини нисбат берганида унга Шайхул-Ислом Ибн Таймия «Минҳажус-сунна» (3/439)да раддия бериб айтади: "Бу (нисбат) тўрт имомга нисбатан унинг ёлғонларидан биридир, чунки улар най ва шунга ўхшаш чолғу асбобларининг ҳаромлигига иттифоқ қилишган. Агар бир киши бу (асбоб)ларни бузиб қўйса, у (тўрт имом)ларнинг наздида (асбобни) бузган ва мол-мулкка талафот етказган ҳисобланмайди. Чунки улар бу (асбоб)ларни сақлашликни ҳаром деб ҳисоблашган". Яна Ибни Таймия роҳимаҳуллоҳ "منهاج السنة النبوية" китобида ёзадики: « Абу Ҳанифа ва Моликдан (буларни Аллоҳ Ўз раҳматига олсин) бўлган ривоятда ҳатто қўшиқнинг ўзи ҳам ҳаромдир дейилган». Баҳснинг бошида келган иккинчи мақолада буюк имомларимизнинг ушбу сўзлари олинган манбалари билан кўрсатилинган. Гапни чўзмаслик учун яна келтирмаймиз, муҳтарам ўқувчи юқоридаги мақолаларга мурожаат қилсин. Энди шайх Қарзовийни китобига келсак, ҳазрат унинг «Исломда ҳаром ва ҳалол» китобини назарда тутяптилар, шекилли. Аммо ушбу китобга кибор уламоларнинг кескин раддиялари борки, ҳақни билмоқчи бўлганлар албатта уларни ўқисинлар! Биз фақат шайх Абдулҳамид Тоҳмазнинг «Исломда ҳалол ва ҳаром китобига фикрлар» рисоласидаги сўзларини келтирмоқчимиз: « … Бизнинг қўлимизда амалий мисол бор – бу «Исломда ҳалол ва харом» китоби. Бу китобнинг муаллифи Юсуф Қарзовий кўп масалаларда Имомларнинг фатволарини қўйиб, “шоз”(нодир) бўлган, ёки заиф, ёки ёлғондан тўқиб чиқарилган сўзларни олди. Кошкийди, у эътиборли Имомларнинг сўзларини ўзининг китобига ўлчов қилиб киритса эди, бу далиллари билан у Имомларнинг далилларнини солиштирганда эди, заифлиги ва “шоз”лиги унга зоҳир бўлган бўларди. Шунда бу заифлар худди мусулмонларнинг жумҳурлари ва энг яхшиларининг сўзлари бўлиб кўринмас эди. Мен бу сўзларни айтишимнинг сабаби: мен ишонаманки, у киши яхши ниятда ва соф мақсадда, яъни Исломнинг енгил ва юмшоқ эканлигини баён қилиш учун ушбу “шоз” қавлларни ёзгандир. Лекин Исломнинг енгил ва юмшоқлиги инсонларнинг ҳаволарига ва майлларига қараб бўлмайди. Исломнинг енгиллиги эса “нусус”(ҳужжат)ларнинг юмшоқлигида ва ҳар бир инсон қайси замонда ва қайси маконда бўлса ҳам, тоқати етадиган буйруқларнинг енгиллигидадир. Аммо “шоз”, заиф ва тўқима қавлларга мурожат қилишимиз шариат чегараларини бузишдир ва унинг ҳудудларидан чиқишдир. Бу эса яхши ният билан бўладими, ёмон ният билан бўладими ҳеч ҳам жоиз эмас. Муаллифнинг ўзи бу нарсани китобининг бошланишида баён қилди: «Яхши ният ҳаромни оқламайди, ҳаромда ҳийла қилиш ҳаромдир. Ҳаромга олиб борувчи нарса ҳаромдир, ҳалолда ҳаромдан омон бўлинадиган ҳамма нарса бор». Муаллиф бирорта далил ёки далилга ўхшаган бирон нарса бўлмасдан ҳаром калимасини ишлатишга шошадиган тақлидчиларни қоралаганлари каби, биз ҳам уни “шоз” ва заиф фатволари учун қоралаймиз ва бу фатволарни ўз китобида эътиборли ва муҳаққиқ деб, унга амал қилиш жоиз деб келтирганларини қоралаймиз» (Шайх Абдулҳамиднинг сўзлари тугади). Шайх Солиҳ Фавзон Ал-Фавзон ҳам рисоласида бу сўзларни келтириб: «Шайх Абдулҳамид бу раддияларида ва бу мукаммал тушунтиришларида кўп яхшиликлар бор. Ва бу китобни муаллифи Қарзовийнинг йўли ҳақида кенг фикр уйғотади. Шайхнинг бу ишларига Аллоҳ чиройли ажр берсин!», деб ўз раддияларини бошлайдилар. (Солиҳ Фавзоннинг «الإعلام بنقد كتاب الحلال و الحرام» китобларидан олинди) Яна бир эслатма: Ҳазрат бошқа масалаларда ҳам кўп ўринларда суянадиган шайх Юсуф Қарзовий ҳозирги замон олимларидан бўлиб, кибор уламолардан эмас. Ҳазрат: 8. Шу йўсинда гапни давом эттиравериш мумкин. Лекин аввалги уламолар охирига етмаган нарсани янгитдан қўзишнинг нима кераги бор?! Жавоб: Биринчидан, аввалги уламолар бунинг охирига етмаган деган гап ботилдир ва бундай гапга далил талаб қилинади. Иккинчидан, бу масалани кўтаришдан мақсад - Қуръон ва Ҳадисга қайтиш, ҳамда заиф ва “шоз” (нодир) бўлган фатволарни ташлашдир. Бундан ташқари, шайх ҳазратлари «аввалги уламолар охирига етмаган нарсани» деган сўзларига ўз жавобларининг 6-бандида раддия бериб қўйибдилар: «Биз фақат ҳал қилинган нарсага (!) қайтадан вақт, куч, ақл ва ҳаракатни сарфламаслик юзасидан уларни бу ерда тўлиқ зикр қилишни ўзимизга лозим топмадик». Ҳазрат: Хулоса. 1. Аввал ҳам айтганимиздек, Аллоҳнинг йўлидан залолатга кетказувчи, фисқу фасодга бошловчи, ибодат ва зикрдан қолдирувчи қўшиқни жоиз эмаслигига уламолар иттифоқ қилганлар. Жавоб: Ҳақ гап, буни биз рад этмагандик. Ҳазрат: 2. Шариат қоидаларига тўғри келадиган қўшиқни «Қониқмаганлар»нинг «муллалари»дан бошқалар мубоҳ деганлар. Қизиғи улар ҳам юқоридаги гапларида қўшиқ икки турли бўлиши, ҳароми ва мубоҳи борлигини айта туриб кейин фақат ҳароми ҳақида сўз юритганлар. Ўзлари нима демоқчи бўлганлари эсларидан чиқиб қолган бўлса керак. Жавоб: Биз тақдим қилган мақолаларда “мубоҳ” бўлган қўшиқ айтиб ўтилди ва нима демоқчи эканлигимизни эсдан чиқарганимиз ҳам йўқ. Нима учун қўшиқ ва мусиқанинг ҳаромлиги ҳақида гап борганини биз юқорида айтдик: «Бу масалани кўтаришдан мақсад - Қуръон ва Ҳадисга қайтиш, ҳамда заиф ва “шоз” (нодир) бўлган фатволарни ташлашдир». Шунингдек, одамларга ҳақни етказиб, уларни залолатдан қайтаришликдир. Ҳазрат: 3. Эътибор берадиган бўлсак, баъзи тарафлардан қўшиқнинг ҳаромлиги ҳақидаги далилларда ҳам, жоизлиги ҳақидагисига ҳам ривоят келган. Улар ҳароми ҳақида сўралганда ҳаром деганлар ва мубоҳи ҳақида сўралганда мубоҳ деганлар. Жавоб: Ҳурматли Шайх ҳазратлари, “мубоҳ” ва ҳаром ўринларини далиллари билан санаб берсинлар, ҳамда ҳозирги кундаги тарқалган қўшиқлар ва мусиқаларга бу ҳукмларни тўғри татбиқ қилиб берсинлар-чи. Токи омма халқ аниқ ва равшан ҳукмни тушуниб олсин. Чунки биродарларимиз ҳозирги мусиқаларни бемалол эшитиб юришганида биз уларга: «Нимага бундай қиляпсизлар?» десак, улар шайх ҳазратлари рухсат берганларини айтишяпти. Хўш, ҳозирдаги қайси хонанданинг қўшиқ - мусиқасини «исломий» қўшиқ деб айта оларкинлар? Ҳазрат: Иттифоқ қилган нарсаларимизда ҳамкорлик қиламиз. Ихтилофли масалаларда бир-биримизнинг узримизни қабул қиламиз. Жавоб: Шайх ҳазратлари ёзган ушбу гаплари «Ихвонул-муслимийн» каби адашган фирқанинг асосчиси бўлган Хасанул-Баннонинг сўзларидир. Унинг бу сўзлари Қуръону Суннат ва салафлар сўзлари ва амаллари билан “мардуд” (рад қилинган) дир. Яна бу фирқанинг фатволаридан бирида, улар «исломий» филармония тузишга рухсат берилганлиги ҳам келтирилади. Шунингдек, юқорида айтилган шайх Юсуф Қарзовий ҳам кўпгина масалаларда ўзининг «ихвоний» эканлигини намоён этган олимлардан ҳисобланади. Бу эса илм аҳли орасида маълум ва машҳурдир. Шу ўринда биз шайх ҳазратларининг радиода гапирган сўзларини келтириб, бу ҳақда мулоҳазаларимизни келтирамиз. Мана ўша сўзлар: « . . . Баъзи-бир, демак, “тинғ” этган овоз ҳам гуноҳ деб тушунадиган одамлар бўлса, у фикрлари ўзларига қолиши, тақво юзасидан ўзлари шу нарсани тутишлари мумкин. Лекин у кишиларни бошқаларни “ҳаром ишни қиляпсан”, деб туҳмат қилишлари, ё бошқаларга қаттиқ тегишлари, уларни “сан фалон бўлдинг, пистон бўлдинг, кофир бўлдинг, фосиқ бўлдинг”, деган гапларни айтишга ҳақлари йўқ. Чунки катта уламолар ихтилоф қилган масалани у тарафини олган ҳам, бу тарафини олган ҳам тўғри ишни қилган бўлади. Бир-бири билан урушмаслиги, бир-бирлари билан, демак, талашиб-тортишиб уларни номларига ҳар-ҳил ноқулай гапларни айтишга ўтишмасликлари керак. Кўнгли кўтарганлар тақво тарафини тутиб, умр бўйи ҳеч бир овозни эшитмай ўтсалар жуда яхши, ўзларини, демак, эътиқодидаги-тушунчаларидаги нарсани қилган бўладилар. Лекин уламолар ҳадисга асосан, шаръий далилларга асосан рухсат берган нарсани қилган одамни ҳам айблашга биров ҳақли эмас» (Юқорида №и келган кассетадан сўзма-сўз кўчирилди) Ушбу сўзларда шайх мақсадлари яхши эканлигини билдирмоқчи бўляптилар, яъни худди урушиб кетаётган одамларни «келиштириб» қўймоқчи бўляптилар. Аммо бу «келиштирув» бундай услубда бўлмаслигини шариъат рад қилади. Чунки “тақво” деганда Аллоҳдан астойдил қўрқиш, “муттақийн”- тақводор эса Аллоҳ ва Росулининг буйруқларига сидқидилдан эргашадиган одам тушунилади ва шу билан бирга у қолганларни ҳам шунга чақиради. Ҳаром амалга тааллуқли бўлган масалаларда «Ўзинг қил-у, ўзгани қўй» қабилида иш тутиш динда ботил бўлиб, албатта ҳар бир киши ҳаром деб билган нарсасидан қолганларни ҳам қайтаради. Аллоҳ таъло айтадики: « Албатта сизларнинг Аллоҳ наздида энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир » Ҳужурот, 13-оят. « Оқибат-натижа эса тақводорларники бўлур » Аъроф, 128-оят. Шундай экан, қандай қилиб буни аксини қилган одамни қайтарилмайди?! Энди ихтилофли масалаларда рухсатларни олишга келсак: Биринчидан, ихтилоф қилинган масалада фақатгина бир тараф ҳақ бўлади. Чунки ҳақ битта ва у бир неча бўлмаслигини саҳобалар ҳам, тобеъинларнинг имомлари ҳам ва тўрттала мужтаҳид имомлар ҳам таъкидлаб келишган. Ибни Абдил-Барр роҳимаҳуллоҳ «Жамиъул-байанил-илм ва фазлиҳи» китобида қуйидагиларни келтиради: Ибнул-Қосим айтади: “Молик ва Лайс роҳимаҳуллоҳлар Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларини ихтилофлари ҳақида: “Бу ерда одамлар айтганидек «унда кенглик бор» эмас, балки у ё хатолик, ёки тўғриликдир”, - дейишганини эшитдим".(2/81-82) Ашҳаб айтади: “Имоми Моликдан Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларидан “сиқот” (ишончли)лари томонидан айтилган ҳадисни олиш ҳақида: “Сиз уни кенглик деб ҳисоблайсизми?”- деб сўрашди. Молик айтдики: “Аллоҳга қасамки, йўқ! У, токи ҳақни топмагунича (изланади), дарҳақиқат, ҳақ биттадир. Иккита бир-бирига хилоф сўзнинг ҳаммаси тўғри бўладими?! Ҳақ ва тўғрилик фақат биттадир”.(2/82,88,89) Имом Музаний айтади: “Агар икки олим бир ҳодисада ижтиҳод қилса ва бири ҳалол деса-ю, иккинчиси ҳаром деса. (Буларнинг) ҳар бири ижтиҳодида ҳақни топган деб ҳисоблаган ва ихтилофни жоиз қилган одамдан: “Буни аслга асосан айтингми, ёки қиёсга асосанми?” деб сўралади. Агар: “Аслга асосан” деса, унга айтилади: “Қандай қилиб аслда бўлсин, ахир Китоб (Қуръон) ихтилофни инкор қилса?” Агар: “Қиёсга асосан” деса, унда айтиладики: “Қандай қилиб асллар ихтилофни инкор этса-да, сен у (асллар)га асосан қиёс қилиб ихтилофни жоиз дейсан? Буни олим у ёқда турсин, ақлли киши ҳам жоиз демайди”.(2/83,84) Ибни Абдил-Барр айтадики: “Агар ҳақ бир-бирига тескари икки тарафда бўлганида эди, салафларимиз бир-бирларини айрим ижтиҳодларини, қазо-ҳукмларини ва фатволарини хатога чиқаришмасди. Бир нарса ҳамда унинг зиддини ҳаммаси ҳам тўғри бўлишини ақл ҳам инкор этади. Дарҳақиқат, ушбу сўзлар гўзалдир: «Бир жойда исботлашдир, икки қарама-қарши нарсани Энг хунук ишдир, амри маҳол бўлган нарсани» (2/88) Иккинчидан, тўғри баъзи бир масалалар борки, уларда икки тараф ҳам келтирган далиллари саҳиҳ бўлиб, қай бири кучли эканлигини оддий одамлар билмайдилар. Аммо бундай масалалар кам бўлиб, барибир уларни текшириб кучлироғи олинади ёки уламолар уларни маълум қоидалар билан жамлашади. Билингки, юқоридаги баҳс юритилган мавзу бундай масалалар жумласига кирмайди, чунки унинг ҳукмлари очиқ ва равшандир. Учинчидан, бирор олимнинг ҳукмдаги хатолигини билиб, унга эргашишлик мумкин эмас. Чунки хатодан уламолар ҳам сақланган эмас ва бу хатолик аниқ бўлганда эса -уни қанчалик буюк олим айтган бўлмасин - унга эргашилмайди. Шайх Ибнул-Усаймийн раҳимаҳуллоҳ айтадики: “Уламоларнинг хатоликларига бино қилинган рухсатларга эргашишнинг ҳаром қилинганлигига илм аҳли ижмоъ қилди. Сулаймон ат-Таймий айтади: “Агар мен ҳар бир олимнинг рухсатини олганимда эди, менда ёмонликнинг барчаси йиғилган бўларди.” Ушбу сўзга Ибни Абдил-Барр: “Бу ижмоъ (яъни, уламолар иттифоқ қилган)дир. Бунга бирор бир қарама-қаршиликни билмайман” - деди. («Жамиъул байанил-илм ва фазлихи», 2/91-92.) Авзоъий айтади: “Кимда-ким уламоларнинг нодирларини олса, исломдан чиқиб кетади”. («Сияру-аъламин-нубала», 7/125) Муҳаққиқ олим Ибн Дақиқил-Ийд раҳимаҳуллоҳ тўрт мазҳаб имомларидан алоҳида ҳар бирларини ёки ҳаммаларининг саҳиҳ ҳадисга қарши бўлиб қолган масалаларини катта бир китобга жамлаган ва муқаддимасига: «Ушбу масалаларни мужтаҳид имомларга нисбат бериш ҳаромдир. Уларга тақлид қилувчи фақиҳларга эса ушбу масалаларни билиш вожиб бўлади. Токи уларни имомларга нисбат бериб қўйиб, уларнинг шаънига ёлғон гапириб қўйишмасин», - деб ёзган. (Ал-Фуланий/99) Балки, кимдир бунга қарши қуйидаги ҳадисни келтириши мумкин: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларки: «Агар ҳукм қилувчи ижтиҳод қилиб ҳукм қилса-ю, тўғри топса, унга иккита ажр бўлади. Агарда ижтиҳод қилиб ҳукм қилганда хато қилса, битта ажр бўлади». (Бухорий, Муслим ва бошқалар) Аммо ушбу ҳадисда мустақил равишда ҳукм қилишга ҳақли бўлган уламоларни назарда тутилган бўлиб, буни ҳадиснинг маъноси ҳам айтиб турибди. Лекин бу ажр хато ҳукм қилган уламоларнинг эргашувчиларига бўлмайди. Бинобарин, Ибни Хазм роҳимаҳуллоҳ мусиқа ҳақидаги хабарларни саҳиҳ деб билмадилар ва шунга асосан ҳукмларини чиқардилар. Аммо кейин бу хабарлар саҳиҳлиги исботланди ва яна бошқа далиллар борлиги ҳам аниқланди. Шунинг учун ҳам, у кишига нисбатан юқоридаги ҳадисни қўллаш мумкиндир, лекин эргашаётганларга эмас ва улар эса ҳаққа эргашишлари вожибдир. Демак, шайх ҳазратлари юқорида келтирган «ихвоний» қоида ва кассетадаги «насиҳат»лари хато ва нотўғри тушунчадир. Бизнинг хотимамиз: Қўшиқ деб оғзаки хиргойи қилишга, мусиқа деб чолғу асбобларининг товушига айтилади. Юқоридаги бизнинг шайх билан мунозарамиздан муҳтарам ўқувчи “мубоҳ” қўшиқлар бор экан деб, ҳозирги замонамиздаги мусиқа ижросида айтиладиган қўшиқларнинг ичида мубоҳлари бор деб гумон қилгандир. Билингки, шариат “мубоҳ” қилган қўшиқларнинг биронтаси мусиқа билан жўр бўлиб айтилиши мумкин эмас. Фақатгина хурсандчилик кунларида хоссатан, аёллар ва болаларга “дуфф” (шиқилдоқсиз доира) билан ва юқоридаги шартлар асосидаги қўшиқ мумкиндир. Эркакларга эса “дуфф” ишлатиш мумкин эмас ва улар айтадиган қўшиқлар ўз шартлари билан чегаралангандир. Биз шайх ҳазратларидан мусиқа ва қўшиқни шартларини бирини иккинчисига аралаштирмасликларини илтимос қиламиз. Яна бир қатор масалаларда, яъни «Тасаввуф», «Суфийлик», «Ашъария», «Мотуридия», «Ваҳҳобийлик», «Намоздаги амаллар», «Аёллар намози», «Мавлуди Набий», «Тақлид», «Жинлар одамни ичига кириши ёки кирмаслиги», «Фото суратларга тушиш» каби, ҳамда яна бошқа масалаларда шайх ҳазратларининг келтирган фатволарига эътирозларимиз бўлиб, уларга аҳли суннат вал жамоа эътиқоди асосидаги жавоблар ҳам бордир. Шунингдек, шайх ҳар бир инсофли толиби илм каби ихтилоф қилган масалаларида “шоз”(нодир) бўлган сўзни эмас, балки ҳужжат-далили кучли тарафни ҳақ деб эътироф қиладилар деб умид қиламиз. Чунки шайх ҳазратларининг халқимиз орасида ҳурматлари юқори даражада бўлиб, у кишига жуда кўп одамлар эргашадилар. Шунинг учун бу жуда катта масъулият бўлиб, бундай кишининг ҳақ устида бўлишлиги эндигина шариат илмларини ўрганишга киришаётган халқимиз учун жуда катта фойдалар келтиради. Ҳамда у киши ҳамма асарларида ва фатво тўпламларида келтираётган гўзал шиорларига бўлган ҳақиқий амални кўрган бўлардик. Бу эса қуйидаги шиордир: «Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ-улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш. Диний саводсизликни тугатиш, ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш, мутаассиблик ва бидъат-хурофотларни йўқотиш» (Китобларидан сўзма-сўз кўчирилди) Мана шу шиорга амал қилиш учун эса холисона назар билан тўғри йўлни топиб, унга эргашиш лозимдир. Бу эса бирор-бир шахсга, ёки гуруҳга, ёки мазҳабга, ёки яшаётган ерига таассуб қилишлик билан бўлмайди. Чунки Ислом дини бундай тор чегаралардан холи бўлган оламшумул диндир. Шунинг учун ҳам, унга саҳиҳ ҳадисларга ва шарҳидан олинадиган тўғри эътиқодга амал қилишлик билан эргашилади. Саҳиҳ ҳадисларни шарҳини эса биз фақатгина уларга ҳақли бўлган зотлардан, яъни ҳадис имомлари - аҳли ҳадис уламоларининг асарларидан оламиз. Ушбу сўзларга қулоқ тутинг: Абул-Ҳасанат Ал-Лукнавий, Аллоҳ ул кишини раҳматига олсин, «Имам ал-Калом фима йатаъаллақ бил-Қироъа Халф ал-Имам» номли китобларининг 156- саҳифасида шундай дейдилар: “Ким ўзини ўзи мажбурлашдан четланган ҳолда инсоф назари билан қараб, фиқҳ ва усул денгизларига шўнғиса, уламолар ихтилофлашган асосий ва иккинчи даражали масалаларнинг кўпида муҳаддислар мазҳаби бошқаларидан кўра кучли эканлигини кўради. Мен ҳар қачон ихтилоф йўлакларида сайр қилганимда муҳаддисларнинг сўзларини инсофга энг яқин ҳолда топаман. Аллоҳ уларга савобларини кўпайтирсин ва уларга қилган хизматларига яраша мукофотлар берсин! Ҳа, аслида ҳам мана шундай – қандоқ ҳам ундай бўлмасин, – ахир улар Набий соллалоҳу алайҳи вассалламнинг ҳақиқий меросхўрлари-ку ва шариатдаги ноиблари-ку! Аллоҳ барчамизни уларнинг жамоатида тирилтирсин ва уларга муҳаббат қилган ҳолда уларнинг сийратларида вафот топдирсин!” Бу борада Ал-Ҳасан бин Муҳаммад айтган мана бу мисралар қандайин гўзал: Аҳлул ҳадис - аҳли Росулуллоҳ Ул зотга ҳамроҳ бўлмасаларда Нафасларига бўлдилар ҳамроҳ. (Ҳасан бин Муҳаммад Ан-Насавийнинг мисралари. Бу мисраларни хофиз Зиёвуддин Ал-Мақдисий «Ҳадис ва унинг аҳлининг фазли» номли китобнинг бир қисмида келтирганлар) Аллоҳ Азза ва Жалла ҳаммамизни Тўғри Йўлга ҳидоят қилсин ва унда то ўлим келгунича собитқадам қилсин !!! Мусиқа ва қўшиқ ҳақида аҳли суннат вал-жамоат уламоларининг Қуръон ва саҳиҳ ҳадислар асосидаги фатво ва рисолалари билан яқинроқ танишмоқчи бўлган ўқувчи бизнинг www.hadis.boom.ru сайтимиздаги мақолалар ҳамда www.salafmasr.tk www.sahab.org www.alalbany.net ларга мурожаат қилиши мумкин. |