Тавҳид форуми
Лоторея уйнаш ҳақида - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Молиявий муомалотлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=17)
+--- Thread: Лоторея уйнаш ҳақида (/showthread.php?tid=704)



Лоторея уйнаш ҳақида - rinat80_09 - 06-08-2011

Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

баъзида телевидние оркали лоторея уйинлари (Омадлотто) уйналади, Лоторея уйнаб ютиб олинган пул халол ми ёки харом ми?



RE: Лоторея уйнаш ҳақида - Муслим - 06-08-2011

Қимор, лоторея ва бахт чипталари

Мисрдаги «Дорул Ифто» фатволари китобининг 124-бетида «Лоторея байъи» сарловҳаси остида қуйидаги иборалар келтирилган:
1) Нарсаларни бахт (лоторея) йўли билан сотиш ҳаромдир. Чунки у жаҳолат сабабли ботил ёки фосид бўлади.
2) Бирон нарса тўлаб, сотиб олинган нарсанинг нималигини билмайдиган ёки олган нарсаси тўлаганига тенг келиш-келмаслиги ҳақида ҳеч нарса билмайдиган ҳар-бир кишининг ҳатти ҳаракати қимор ҳукмида бўлади.
Савол: «Лоторея қоғозларининг пулидан жамланган маблағлар ушбу қоғозларни босиб чиқарган кишилар учун ҳалолми?»
Ушбу саволга «Дорул ифто» қуйидагича жавоб берди. Жавоб «фатволар» китобининг 108-саҳифасидан жой олди. «Албатта лоторея номи билан танилган нарса қимор бўлиб, шариат томонидан ҳаром қилинган. Ушбу йўл билан топилган барча моллар жамловчининг ҳузурида ҳаром ва ифлос бўлган ҳолда тўпланиб ётади. Уларни агар ўз эгаларига қайтаришни иложи бўлса, дарҳол қайтармоқ лозим».
Модомики амал фосид экан яхши ниятларга эътибор берилмайди. Яхши амаллар ҳеч қачон қиморга йўл очиб бермайди ва уни мубоҳга айлантириб қўя олмайди.
Ҳар-бир нарсани ўз номи билан айтмоғимиз зарур. Қиморни ҳар қанча бахт, насиб, бахтли воқеа деб атасак ҳам, барибир у қиморлигича қолаверади. Ароқ, рибо, фосиқлик ва бузуқчиликка нисбатан ҳам шу ҳукм собитдир. Номлар -улар ҳар қанча гўзал, туйғуларни қитиқлайдиган бўлмасин, - ҳеч нарсани ўзгартирмайди.
Дарҳақиқат, Саудиядаги фатво бўлими баъзи ширинлик ва ичимлик ишлаб чиқарадиган корхоналар бошқа корхоналардан ўзиб кетиш учун қилишадиган бахт (лоторея) мусобақаларини ҳаром қилинган қимор суратларидан бири деб сифатлаган. Чунки бу бошқаларнинг касодга учрашига сабаб бўлади.
Валлоҳу аълам.


RE: Лоторея уйнаш ҳақида - rinat80_09 - 06-08-2011

Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!!

Олимларнинг фатвоси борми ушбу масалага: Шайх Фавзон, Ибн-Боз, Шайх Албонийларнинг??



RE: Лоторея уйнаш ҳақида - mutaallim - 12-11-2012

Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ фатволари
“Лоторея” ҳаром бўлган қимор амалларидандир.
Савол: “Айрим хайрия ташкилотлари таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар фаолиятини молиялаштиришлик учун ўтказаётган лоторея ўйинлари шаръан жоизми?”.
Жавоб: “Лоторея ўйинлари қимор ўйинининг айни кўринишидир. Ва у (оятда зикр қилинган) “Майсир”дир. У Китоб, суннат ва ижмо билан ҳаромдир. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: “Эй мўминлар, ароқ (маст қиладиган ичкилик ичиш), қимор (ўйнаш), бутлар (яъни уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг хар биридан узоқ бўлингиз! Ичкилик, қимор сабабли шайтон ўрталарингизга буғзу адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос! Энди тўхтарсизлар!”. (Моида/90-91).
Мусулмонларнинг барчаларига қимор ўйнашлик мутлақо ҳалол бўлмайди. Далилларнинг умумийлигига биноан жирканч, ҳаром бўлгани боис қимордан ҳосил бўлган мол хоҳ эзгулик ёки ундан бошқа йўлларга сарф қилинсада. Чунки қимоқрдан ҳосил бўлган маблағ тарк этиш ва ҳазир бўлишлик вожиб бўладиган ҳаром маблағлардандир. Аллоҳ тавфиқ берувчидир”.
Манба: http://binbaz.org.sa/mat/3888
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси

Савол: “Шаҳар бошқармаси ўз ишларини бажаришликда кўмак бўлиши учун тижоратчилардан мол йиғиш ва айримлари мукофотга эришишлари учун уларга лоторея тарқатиш ишларини олиб боряпти. Ушбу иш ҳалолми ёки йўқми?”.
Жавоб: “Лоторея қиморнинг бир туридир. Унинг сабабидан олинадиган мол ҳаром молдир. Аллоҳ таолонинг ушбу қовлига биноан: “Эй мўминлар, ароқ (маст қиладиган ичкилик ичиш), қимор (ўйнаш), бутлар (яъни уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг хар биридан узоқ бўлингиз!”. (Моида/90).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин”.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво: 17628-фатвонинг 5-саволи.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Солиҳ Ал-Фавзон
Абдулазиз Оли Шайх
Бакр Абу Зайд
Манба: http://www.alifta.net/fatawa/fatawaDetails.aspx?BookID=3&View=Page&PageNo=1&PageID=5621

Йўлдаги ёғду радиодастури фатвоси

Савол: “Савол йўлловчи аёлнинг отаси лотореядан кўп миқдордаги мол ютиб олди. Уларга ушбу молдан ейишлики жоизми?”.
Жавоб: “Лотореядан фойда олиш шаръий фойдадан эмас. Балки у қимордир. Қимор сабабли ҳосил бўладиган жамийки мол ҳаром. Аллоҳ жалла ва аъла Ўзиниг буюк Китобида шундай дейди: “Эй мўминлар, ароқ (маст қиладиган ичкилик ичиш), қимор (ўйнаш), бутлар (яъни уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг хар биридан узоқ бўлингиз!”. (Моида/90). Лоторея қимор (тури)дандир. Ота қимордан қўлга киритган молни тавба қилган ҳолда йўлларни созлаш, умумий сув таъминотлари, фақир ва муҳтожларга садақа қилишлик каби эзгулик йўллари ва яхши амалларга сарф этишлиги вожиб бўлади. Уни ейишликка келсак, бас, ундан емайди. Меросхўрлари ҳам уни ушбу йўлдан (келганини) билсалар емайдилар”.
19/303, 247-кассета 12-савол.
Манба: http://www.alifta.net/fatawa/fatawachapters.aspx?View=Page&PageID=5539&PageNo=1&BookID=5