«Ҳукмдорларга қарши қилич кўтариб чиқмаяпмиз-ку» деган шубҳага раддия - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56) +--- Forum: Ҳукмдорлик (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=51) +--- Thread: «Ҳукмдорларга қарши қилич кўтариб чиқмаяпмиз-ку» деган шубҳага раддия (/showthread.php?tid=749) |
«Ҳукмдорларга қарши қилич кўтариб чиқмаяпмиз-ку» деган шубҳага раддия - mutaallim - 03-17-2011 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! شبهة والرد عليها (نحن لم نخرج على الحاكم بالسيف) قد يقول قائل: سَلَّمنا بأن الخروج على الحكام خلاف مذهب أهل السنة، إلا أننا لم نَخْرُج جميعًا على الحكام، بل بعضنا ينكر هذه التفجيرات، إلا أن بيان عيوب الحكام، وذكر مثالبهم، والتشهير بذلك لِيَحْذَرَ الناس منهم؛ ليس خروجًا!! فالجواب: من المعلوم أن الفعل يسبقه الكلام، وأن الفتن العظام قد يكون أصلها كلامًا لا يبالي به قائله، وأصل الخوارج رجل قال: ((اعدل يا محمد)) ولم يُشْهِرْ سيفًا آنذاك، ثم جاء بعده مَنْ سلك منهجه في التعقُّب والإنكار؛ فكفَّر المبشَّرين بالجنة - عثمان وعليًّا وغيرهما رضي الله عنهم - وقتل أهل الإسلام، وترك أهل الأوثان!! وقال صاحب الفضيلة الشيخ ابن عثيمين - رحمه الله تعالى - في تعليقه على رسالة العلامة القاضي الشوكاني - رحمه الله تعالى - ((رفع الأساطين في حكم الاتصال بالسلاطين )): ((وقد قال الرسول - صلى الله عليه وعلى آله وسلم-: ((إنه يخرج من ضِئْضِئ هذا الرجل من يحقر أحدكم صلاته عند صلاته، يعني: مثله، وهذا أكبر دليل على أن الخروج على الإمام يكون بالسيف، ويكون بالكلام، هذا ما أَخَذَ السيفَ على الرسول - عليه الصلاة والسلام - لكنه أنكر عليه، وما يوجد في بعض كتب أهل السنة، من أن الخروج على الإمام: هو الخروج بالسيف، فمرادهم بذلك: هو الخروج النهائي الأكبر، كما ذكر النبي - صلى الله عليه وعلى آله وسلم- الزنى يكون بالعين، ويكون بالأُذُن، ويكون باليد، ويكون بالرجل، لكن الزنى الأعظم: هو زنى الحقيقة، هو زنى الفرج، ولهذا قال: ((الفرج يُصدِّقه أو يُكذِّبه)). قال: ((فهذه العبارة من بعض العلماء: هذا مرادهم، ونحن نعلم علم اليقين بمقتضى طبيعة الحال: أنه لا يمكن خروج بالسيف إلا وقد سبقه خروج باللسان والقول. الناس لا يمكن أن يأخذوا سيوفهم يحاربون الإمام بدون شيء يثيرهم، لا بد أن يكون هناك شيء يثيرهم، وهو الكلام، فيكون الخروج على الأئمة بالكلام خروجًا حقيقة، دلَّتْ عليه السنة، ودلّ عليه الواقع. أما السنة فعرفتموها، وأما الواقع: فإنا نعلم علم اليقين: أن الخروج بالسيف فرع عن الخروج باللسان والقول، لأن الناس لم يخرجوا على الإمام ( بمجرد أخذِ السيف ) لا بد أن يكون توطئة وتمهيد: قدح في الأئمة، وستر لمحاسنهم، ثم تمتلئ القلوب غيظًا وحقدًا، وحينئِذٍ يحصل البلاء )). ( ) .اهـ. وقد مَرَّ بنا أن الفكر الذي أفضى إلى التفجيرات مَرَّ بمرحلتين قبل التنفيذ، ولم يكن فيهما إلا مجرد الكلام من فوق المنابر، وفي المحافل العامة والخاصة، فمن الذي أجاز لكم الكلام المفضي إلى الفساد ؟ أليس الإسلام يقضي بسد الذرائع ؟. وإن هذا ليذكِّرني بما ذكره الذهبي: في ((النبلاء))( ) أن نصر بن سيار أمير بني أمية في خراسان قال - عندما تأخَّر عليه مددهم ضد أبي مسلم الخراساني، الذي طوى فراش ملك بني أمية في أول الأمر بمجرد الكلام والكتمان - فقال نصر بن سيار: أرى خلَـلَ الرمادِ وميضَ نارٍ====خَليقٌ أن يكـون لـه ضرامُ فإن النـار بالزَّنْـدَين تُورَى====وإن الفعـل يسبقه الكـلامُ و إن لم يُطْفـها عقـلاء قومٍ====يكون وقودَها جثثٌ وهـامُ أقول من التعجب ليت شعري==== أيقظانٌ أمـية أم نيـامُ ؟ ! بل قد قال ابن سعد في ((الطبقات الكبرى)): أخبرنا عبد الله بن إدريس عن محمد بن أبي أيوب عن هلال بن أبي حميد قال: سمعت عبد الله ابن عكيم يقول: لا أُعين على دم خليفة أبدًا بعد عثمان، فقيل له: يا أبا معبد، أوَ أعَنْتَ على دمه ؟ فيقول: ((إني أَعُدُّ ذِكْر مساويه عونًا على دمه ))( ).اهـ. ثم إن أهل السنة - أيضًا - لم يُرَخِّصوا لرجل أن يلعن أميرًا أو ذا سلطان، أو يدعو عليه - وهذا مجرد كلام، وليس بإشهار سيف - فقد قال البربهاري في ( ): ((إذا رأيت الرجل يدعو على السلطان؛ فاعلم أنه صاحب هوى، وإذا رأيت الرجل يدعو للسلطان بالصلاح؛ فاعلم أنه صاحب سنة - إن شاء الله تعالى - )).اهـ. فأين هذا ممن يقول: اللهم أرنا فيه عجائب قدرتك، وأرنا فيه يومًا كيوم فرعون وهامان وقارون... إلى غير ذلك ؟! وللأسف: أنك ترى كثيرًا من الناس لا يرفعون أصواتهم بالتأمين في القنوت وغيره في جميع الأدعية الأخرى، كما يرفعونها ويضجُّون بها عند الدعاء على ولي أمرهم، فهل هؤلاء على ملة أهدى من ملة محمد - صلى الله عليه وعلى آله وسلم- أم أنهم مفتتحو باب ضلالة ؟! وقد سئل صاحب الفضيلة الشيخ صالح الفوزان - حفظه الله تعالى -: هل الخروج على الأئمة يكون بالسيف فقط، أم يدخل في ذلك الطعن فيهم، وتحريض الناس على منابذتهم والتظاهر ضدهم ؟ فأجاب - حفظه الله تعالى - بقوله: ((ذكرنا هذا لكم، قلنا: الخروج على الأئمة يكون بالسيف، وهذا أشد الخروج، ويكون بالكلام: بسبهم، وشتمهم، والكلام فيهم في المجالس، وعلى المنابر، هذا يهيج الناس ويحثهم على الخروج على ولي الأمر، وينقص قدر الولاة عندهم، فالكلام خروج )).( ) .اهـ. وقد قال فضيلة الشيخ صالح بن غانم السدلان - حفظه الله تعالى - ( ) جوابًا عن سؤال على من قَصَرَ الخروج على ما إذا كان بالسيف، وظن أن التهييج بالكلام ليس خروجًا!! فقال - حفظه الله تعالى -: ((هذا السؤال مهم، فالبعض من الإخوان قد يفعل هذا بحسن نية، معتقدًا أن الخروج إنما يكون بالسلاح فقط، والحقيقة أن الخروج لايقتصر على الخروج بقوة السلاح، أو التمرد بالأساليب المعروفة فقط، بل إن الخروج بالكلمة أشد من الخروج بالسلاح، لأن الخروج بالسلاح والعنف لا يُرَبِّيه إلا الكلمة، فنقول للأخوة الذين يأخذهم الحماس، ونظن منهم الصلاح - إن شاء الله تعالى -: عليهم أن يتريثوا، ونقول لهم: رويدًا، فإن صَلَفكم وشدتكم تربي شيئًا في القلوب، تربي القلوب الطرية التي لاتعرف إلا الاندفاع، كما أنها تفتح أمام أصحاب الأغراض أبوابًا، ليتكلموا وليقولوا ما في نفوسهم- إن حقًّا، وإن باطلًا -. ولا شك أن الخروج بالكلمة، واستغلال الأقلام بأي أسلوب كان، أو استغلال الشريط، أو المحاضرات، والندوات في تحميس الناس على غير وجه شرعي؛ أعتقد أن هذا أساس الخروج بالسلاح، وأُحَذِّر من ذلك أشد التحذير، وأقول لهؤلاء: عليكم بالنظر إلى النتائج، وإلى من سبقكم في هذا المجال، لينظروا إلى الفتن التي تعيشها بعض المجتمعات الإسلامية، ما سببها؟ وما الخطوة التي أوصلتهم إلى ما هم فيه ؟! فإذا عرفنا ذلك؛ ندرك أن الخروج بالكلمة، واستغلال وسائل الإعلام، والاتصال للتنفير والتحميس والتشديد؛ يربي الفتنة في القلوب )).اهـ. ثم هل يرضى هؤلاء المخالفون إذا كانوا ولاة أمر أن يُشَهَّر بهم من فوق المنابر، وفي أعظم الاجتماعات، في الجمع والأعياد ؟! وهل يقبلون النهش في عرضهم في المجالس العامة والخاصة، كما هُمْ يقعون في أعراض المسلمين، وإن كان فيهم بعض ما يقولون ؟! «Ҳукмдорларга қарши қилич кўтариб чиқмаяпмиз-ку» деган шубҳага раддия Гоҳида мана бунга ўхшаш гаплар қулоққа чалиниб қолади: «Ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқиш, Аҳли суннанинг йўлига хилоф эканига мувофиқмиз. Биз билан бўлганларни бари ҳукмдорларга қарши бош кўтараётгани йўқ. Балки ичимизда бу портлатишларга норози бўлиб қарайдиганлар ҳам бор. Лекин ҳукмдорларни айбларини ошкор қилиш, уларни камчиликларини эслаб ўтиш, одамлар улардан (ҳукмдорлардан) сергак тортсинлар деб бу (камчилик, айбу-нуқсон)ларни овоза қилиш, ҳукмдорларга қарши бош кўтаришга кирмайди!!!»
Энди бу шубҳага жавоб берсак: Маълумки бирор (нохуш) иш рўй беришидан олдин, албатта унга (тарғибот ва ташвиқот қилиш) билан гап-сўзлар ўтган бўлади. (Ислом уммати бошдан кечирган) Катта фитналарни асли келиб чиқишига, шу гапни айтувчиси (натижада бундай катта фитналар рўй беришини) ҳаёлининг бир чеккасига ҳам келтирмай айтиб қўйган бир оғиз сўзи сабаб бўлган. Ҳаворижларнинг асли келиб чиқишига ҳам бир назар ташлайлик, Зул Ҳувайсаро деган одам айтгандики: «Эй Муҳаммад, адолат қил». Шу гапни айтганда Зул Ҳувайсаро қиличини яланғочламаганди. Сўнг бу кишидан кейин, ҳукмдорлардан норозилигини очиқчасига эълон қиладиган ва таъқиб қиладиган манҳажда юрадиганлар келди. Натижада жаннат билан башорат берилган Усмон, Али ва улардан бошқа саҳоба розияллоҳу анҳумларни кофирликда айблаб, мушриклар бир чеккада қолиб, мусулмонларни қиришга киришиб кетишди!! Фазилатли шайх Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ, аллома, қози Шавконий роҳимаҳуллоҳнинг «Рофъ ал-Асатин фий ҳукм ал-Иттисол би ас-Салатийн» номли рисолаларига қисқача шарҳ бера туриб, шундай дедилар: «Дарҳақиқат Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: «Мана бу кишининг наслидан шундай одамлар чиқадики, сизлардан бирингиз уларнинг намози олдида ўзининг намозини паст санайди» (Бухорий 4351, Муслим 1064). Яъни: шу кишига ўхшаш (табиатли одамлар чиқади). Бу ҳадис ҳукмдорга қарши бош кўтариб чиқиш ҳам қилич ва ҳам сўз билан бўлишига энг катта далил бўлади. Бу кимса Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга қарши қилич кўтаргани йўқ. Бироқ норози эканини очиқ эълон қилди. Аҳли сунна уламоларининг баъзи китобларида ҳукмдорга қарши чиқиш, у қилич биландир, дегандаги уларни ирода қилган қасдлари шуки, у бош кўтаришнинг энг юқори палласига чиққан ниҳоий кўринишидир. Бу ҳолат Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам бошқа бир ҳадисда айтганларини айни ўхшашидир. (Умумий маъноси) Зино кўз билан, қулоқ, қўл ва оёқ билан ҳам бўлади. Лекин энг улкан зино, у ҳақиқий зино бўлмиш, жинсий аъзо зиносидир. Шунинг учун ҳам Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: «Жинсий аъзо ёки уни тасдиқлайди, ёки ёлғонга чиқаради» (Муттафақун алайҳ)». Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ шарҳлашда давом этиб айтдиларки: «Уламоларимизнинг (ҳукмдорга қарши қилич кўтариб қарши чиқиш деган) ибораларидан мақсадлари шуки, қилич билан қарши чиқишдан олдин албатта тил ва сўз билан қарши чиқиш аввал ўтган бўлади. Биз бу жараённи табиий ҳолатга биноан аниқ-ишонч ҳосил қилган ҳолда биламиз. Одамларни жумбушга соладиган бирор гиж-гижлашсиз, шундоқ ўзлари қўлларига қурол олиб ҳукмдорга қарши бош кўтаришлари бўлмаган нарса. Бу ерда албатта уларни ўз ўринларидан қўзғатиб юборадиган бир иш рўй берган бўлади. У ҳам бўлса ( ҳукмдорга қарши) сўз билан қарши чиқишликдир. Демак, ҳукмдорларга қарши сўз билан бош кўтариб чиқиш, ҳақиқий бош кўтариб чиқиш ҳисобланади. Бунга суннат ва воқелик далолат қилади. Суннатга келсак, уни (юқоридаги ҳадисдан) билиб олдингиз. Воқелик ҳақида айтадиган бўлсак: Биз бирор шак-шубҳа аралашмаган, аниқ илм асосида шуни биламизки, қилич кўтариб қарши чиқишни асли тил ва сўз билан қарши чиқишликдир. Демак, (қурол кўтариб қарши чиқишдан олдин) албатта бу ишга етаклайдиган ва қўзғайдиган гап-сўзлар бўлиб ўтган бўлади. Мисол учун: ҳукмдорларни обрўсига тил текказиш, уларни қилган яхши ишларини (одамлардан) яшириш. Сўнг қалблар (ҳукмдорга нисбатан) кек ва буғзу-адоватга тўлади. Ана шу дамда бало бошланади» («Ҳукм ал-Ҳамалат ал-Иъламийя ала билад ал-Ҳаромайн» шаритидан айнан кўчирилди ва «Рофъ ал-Асатин фий ҳукм ал-Иттисол би ас-Салатийн» рисоласига шайх Усаймин берган шарҳларини 33-34 саҳифаларида ҳам айни шу юқоридаги жумлаларни учратишингиз мумкин). Дарҳақиқат, юқоридаги далиллардан маълум бўлдики, террор ҳаракатларига олиб борадиган фикрлар, амалий суратда ижро этилишидан аввал икки босқични босиб ўтади. (Шулардан биринчиси) Минбарлардан туриб ёки умумий ва хос йиғилишларда (ҳукмдорга қарши) гап-сўзлар бўлиб ўтади. Сизларга фасод эшикларини очадиган гап-сўзларни айтишга ким ижозат берди?! Ахир Ислом фасод(га олиб борадиган) сабабларни тўсиш «سد الذرائع» ни ҳукм қилмаганми?! Бу ҳолат менга Имом Заҳабий «Сияр Аълам ан-Нубала» китобларида келтирган ушбу асарни эсимга солади: «Умавийларнинг Хуросондаги волийси Наср ибн Сайёр айтганди – бу ҳолат Абу Муслим Хуросонийни (волийга қарши бош кўтариб чиқишига қарши пойтахтдан) ёрдамчи кучлар етиб келиши кечикаётган бир вақт эди. Ва Абу (Муслим Хуросоний) Умавийлар ҳукмдорларини (баъзи ноўрин) ишларини гапириб, (қолган яхши ишларини) яшириш билангина ҳукмдорни этагига сув қуяётганди. Шу пайт (волий) Наср ибн Сайёрни тилига мана бу мисралар келди: Кул орасида олов учқунларини кўряпман… Олов қайта аланга олиши муқаррардир. Олов арзимаган икки кичик чақмоқтош билан ёндирилса… Демак, нохуш ишдан олдин буни аланга олдирадиган бир сўз ўтгандир. Энди қавмИбн Саъд «Тобақот ал-Кубро»да шундай дедилар: [i]«Абдуллоҳ ибн Идрис Муҳаммад ибн Абу Айюбдан, у киши Ҳилол ибн абу Ҳамиддан хабар бериб айтадики: Абдуллоҳ ибн Укаймни шундай деганларини эшитдим: «Энди, Усмондан кейин бирор халифани қонини тўкишга кўмаклашмайман». У кишига айтилдики: «Эй Абу Маъбад уни (Усмонни) қонини тўкишга ёрдамлашиб юборганмидингиз?» Шунда у айтдики: «Мен уни (Усмонни) ноўрин жиҳатларини эслаб ўтишни, уни (Усмонни) қонини тўкишга ёрдам деб ҳисоблайман». Аҳли Сунна яна (шуни таъкидлаб ўтадики), бирор кишига ҳукмдорга лаънат айтишга ёки уни баддуо қилишга рухсат йўқдир. Ҳолбуки бу ҳолатлар қилич кўтариш эмас, балки қуруқ гапнинг ўзидир. Имом Барбаҳарий «Шарҳ Сунна»да шундай дедилар: «Бирор кишини ҳукмборга баддуо қилаётганини кўрсанг, билгинки у ҳавои-нафсига эргашган (бидъатчи) экан. Ва яна бирор кишини ҳукмдорга (Аллоҳдан) салоҳият тилаб дуо қилаётганини кўрсанг, билгинки у суннатга эргашган одам экан, иншааллоҳ». Юқорида ўтган далиллар қаерда-ю, (масжидларда имом бўлиб) мана бундай дуо қиладиган кимса қаерда: «Аллоҳим унда (ҳукмдорда) қудратинг ажойиботларини кўрсат. Унинг бошига Фиръавн, Ҳомон ва Қорунларни бошига солган кунингни сол…» ва шунга ўхшаш баддуолар?! Афсуслар бўлсинки, кўпчиликни намознинг охирги рукусидан кейин қилинадиган қунут дуоларида ўзларининг ҳукмдорларига баддуо қилиниш пайтидаги овозларини юқори кўтариб «амин» дейишларини, бошқа дуоларда ҳам шу даражада «амин» дейишларини учратмайсиз. Демак, улар Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларидан кўра тўғрироқ йўлда эканларда?! Ёки улар залолат эшигини очувчи кимсалармикин (хайрон қоласан киши)?! Фазилатли шайх Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳга шундай савол берилди: Ҳукмдорларга қарши бош кўтариш фақат қурол билан бўладими ёки бунга ҳукмдорларнинг ҳаққига таъна етказиш, одамларни уларнинг (ҳукмдорларнинг) ўз ўринларидан ағдариб ташлашга тарғиб қилиш ва уларга қарши норозилик намойишлари ўтказиш ҳам кирадими? Ҳафизаҳуллоҳ шундай жавоб бердилар: «Буни сизларга айтиб ўтган эдик. Айтган эдикки, ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқиш қурол билан бўлади ва бу бош кўтариб чиқишнинг энг аянчлисидир. Шу билан бирга бош кўтариб чиқиш сўз билан ҳам бўлади. (Мисол учун): уларни (ҳукмдорларни) сўкиш, ҳақоратлаш, йиғинлар ва минбарларда уларни обрўсига тил текказиш. Бу ишлар одамларни жунбушга келтиради, уларни ҳукмдорга қарши бош кўтариб чиқишга ундайди, одамларнинг наздида ҳукмдорларни қадр-қиймати тушишига сабаб бўлади. Демак, сўз ҳам бош кўтариб чиқишликдир». Фазилатли шайх Солиҳ ибн Ғоним ас-Садлан ҳафизаҳуллоҳ, бош кўтариб чиқишни фақат қуролга чеклаб, сўз билан одамларни жунбушга келтириш бош кўтариб чиқиш эмас деб гумон қилган кишини саволига жавоб бера, туриб шундай дедилар: «Бу жуда муҳим саволдир. Баъзи биродарлар қарши чиқиш фақат қурол билан бўлади деган ақидада, яхши ниятда шу ишга қўл уриб қўйишади. Ҳақиқатни олиб қарайдиган бўлсак, қарши чиқиш фақат қуролга ёки бошқа маълум бир услублар билан исён кўтаришга чекланмайди. Балки сўз билан қарши чиқиш қурол билан қарши чиқишга нисбатан кескинроқ (деб қаралади). Чунки куч ва қурол билан бош кўтариб чиқишга фақат гап-сўзлар сабаб бўлади. Ҳиссиётга берилган биродарларга, уларга нисбатан яхши гумон қилган ҳолатда шундай деймиз: қулай фурсат топиб (ҳукмдорни ўзига насиҳат қилишни) лозим тутинглар. Ва яна айтамизки: ҳовлиқманглар. Бу инжиқликларингиз ва қўполликларингиз (одамларда ҳукмдорларга нисбатан баъзи ноўрин) фикрлар туғилишига сабаб бўлади. Баъзи енгилтак одамлар, унда бу ҳукмдордан қутулиш керак экан деган фикрга бориб қолади. Ва яна бу ишларингиз хоҳ ҳақ бўлсин, ёки ботил бўлсин, ичларида яшириб юрган адоватларини гапириб қолишга шай турган баъзи ғаразгўй одамларга қулай фурсат яратиб бериши мумкин. Шак-шубҳа йўқки, сўз ёки қалам билан, ёки бўлмаса шаритлар (кассеталар), маърузалар ва анжуману-форумларда, одамларни ана шундай ношаръий услублар асосида ҳиссиётини қўзғаш, қурол билан қарши чиқишнинг асоси эканига аминман. Бу нарсалардан (одамларни) ниҳоятда огоҳ бўлишларини истардим. Ана уларга эса айтадиган гапим: (қилаётган ишингизни) натижасига ва сизлардан олдин шу ишни қилиб ўтганларга бир қарасангизчи. Бугунги кунда баъзи исломий жамиятлар бошидан кечираётган фитналарга бир қарасангизчи. Унинг сабаби нима?! Уларни шу ҳолатга тушишларига олиб борган аввалги қадам нима эди?! Демак, бу масалани билиб олган бўлсак, сўз, оммавий ахборот воситаларини ишга солиш, (одамларни ҳукмдорларга нисбатан) нафратини, ҳиссиётини ва кек-адоватини қўзғаш билан бош кўтариб чиқиш, қалбларда фитна уруғини урчишига олиб боришини англаб етамиз». Сўнгра, ана ўша (ҳукмдорларга сўз ва турли йўллар билан) қарши чиқувчилар, ўзлари ҳукмдор бўлиб қолишганда, жумъа ва икки ҳайит каби катта сонли оломон ичида ва минбарлардан туриб камчиликлари овоза қилинишига рози бўлармидилар?! Мусулмонларнинг обрўларини тўкканларидек, ўзларини ҳам умумий ва хос йиғилишларда обрўлари тўкилишини тўғри қабул қилармидилар?! Агар айтаётган баъзи гаплари тўғри бўлганда ҳам (бундай қилиш мумкин эмас). Мақола мана бу манбадан олинди: http://www.rahek.com/vb2/showthread.php?1045 Қурол кўтариб чиқишдан оддин албатта сўз билан қарши чиқилади. - Abu Solih - 07-21-2011 Қурол кўтариб чиқишдан олдин албатта сўз билан қарши чиқилади
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, Аллоҳнинг росулига салоту саломлар бўлсин, у кшининг аҳлларига, асҳобларига ва уларни дўст тутганларга ҳам!
Шундан сўнг, Бу мавзу форумимизда бор бўлса ҳам, яна бир бор эслатиш учун келтираман. Албатта эслатма мўъминларга фойда беради. Аллома Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ, Шавконий роҳимаҳуллоҳнинг “Рофъ ал-Асатин” номли рисолаларига қисқача шарҳ бера туриб, 65-саҳифада шундай дедилар: “Дарҳақиқат, (Ё Росулуллоҳ, Аллоҳдан қўрқинг, адолат қилинг, бу тақсимот билан Аллоҳнинг юзи исталмади, деган киши ҳақида) Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: “Мана бу кишининг наслидан шундай одамлар чиқадики, сизлардан бирингиз уларнинг намози олдида ўзининг намозини кам санайди”. (Бухорий:4351, Муслим:1064). Яъни: шу кишига ўхшаш (табиатли одамлар чиқади). Бу ҳадис ҳукмдорга қарши бош кўтариб чиқиш қилич билан бўлади, ҳудди шундай сўз билан ҳам бўлишига энг катта далил бўлади. Бу кимса Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга қарши қилич кўтаргани йўқ. Бироқ норози эканини очиқ эълон қилди. Аҳли сунна уламоларининг баъзи китобларида ҳукмдорга қарши чиқиш қилич биландир, дегандаги улар ирода қилган қасдлари шуки, у қарши чиқишнинг энг юқори палласига чиққан ниҳоий кўринишидир. Бу ҳолат Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам бошқа бир ҳадисда айтганларидек, кўзлар зино қилади, қулоқлар зино қилади, қўллар зино қилади, оёқлар зино қилади. Лекин энг улкан зино, у ҳақиқий зино бўлмиш, фаржнинг зиносидир. Демак баъзи уламоларнинг бу ибораларидан (қарши чиқиш қилич билан бўлади деганларидан) мақсад ҳақиқий, улкан қарши чиқишдир. Биз қилич билан қарши чиқиш фақатгина тил билан ва сўз билан қарши чиқилгандан кейингина амалга ошишлигини табиий ҳолат тақозо қилганига кўра аниқ биламиз. Одамларни жумбушга соладиган бирор гиж-гижлашсиз, шундоқ ўзлари қўлларига қурол олиб ҳукмдорга қарши бош кўтаришлари бўлмаган иш. Бу ерда албатта уларни ўз ўринларидан қўзғатиб юборадиган бир иш рўй берган бўлади. У ҳам бўлса сўз билан қарши чиқишликдир. Демак, ҳукмдорларга қарши сўз билан қарши чиқиш, ҳақиқий хуруж-қарши чиқишликдир. Бунга суннат ва воқелик далолат қилади. Суннатга келсак, уни (юқоридаги ҳадисдан) билиб олдингиз. Воқелик ҳақида айтадиган бўлсак: Биз бирор шак-шубҳасиз, аниқ илм асосида шуни биламизки: Қилич кўтариб қарши чиқиш аслида тил ва сўз билан қарши чиқишликнинг бир бўлагидир. Чунки инсонлар: “Ё Аллоҳ! Кеттик, қилични ол!”, деган сўзларни ўзи билан қарши чиқиб кетмайдилар. Албатта бу ишга етаклайдиган ва қўзғайдиган гап-сўзлар бўлиб ўтади, ҳукмдорларни обрўсига тил текказиш бўлади. Уларни қилган яхши ишларини эса (одамлардан) яширилади. Сўнг қалблар (ҳукмдорга нисбатан) кек ва буғзу-адоватга тўлади. Ана шунда бало бошланади!” (Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳнинг сўзлари тугади). Аллоҳ Пайғамбаимизга салоту саломлар йўлласин, у кишининг аҳлларига ва асҳобларига ҳам. |