Тавҳид форуми
Шайтон жинларданми? - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44)
+--- Forum: Иймон асослари (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=46)
+---- Forum: Жинлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=100)
+---- Thread: Шайтон жинларданми? (/showthread.php?tid=755)



Шайтон жинларданми? - rinat80_09 - 07-08-2011

Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Халк орасида "шайтон бошка, жин бошка" улар бошка бошка жинслар деган гап бор, Куръон суннатда далиллар булса келтирсангизлар, шайтон ва жин орасида кандай фарк бор?
Аллох рози булсин!



шайтон алайхи лаъна хакида - rinat80_09 - 11-25-2012

Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

шайтон билан жин иккаласи хам бир махлук булиб, уларнинг мусулмонларига охиратда жаннат булади ми ёки уларга алохида макон тайинланган ми?

Аллох рози булсин!


RE: шайтон алайхи лаъна хакида - Abu Solih - 01-12-2013

Бисмиллаҳ, Алҳамдулиллаҳ, Вассолату вассаламу ъала ман ла набийя баъдаҳ, ва баъд.

Шайх Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: "Шайтонлар жинлардандир, улар жинларнинг исёнкорлари ва ёмонларидир. Худди исёнкор ва ёмон инсонлар инсонларнинг шайтонлари бўлганидек. Жинларда ҳам, инсонларда ҳам шайтонлари бор, улар кофир ва фосиқлардан иборат исёнкорлар ва ёмонлардир. Худди шундай, жинлар ва инсонларниниг ичида пок ва яхши мусулмонлари бор. Аллоҳ таоло айтади: "Шунингдек, ҳар бир пайғамбар учун инсу жин(дан бўлган) шайтонларни душман қилиб қўйдик. Улар бир-бирларини алдаш учун гўзал (ялтироқ) сўзлар билан васваса қиладилар. Агар Парвардигорингиз хоҳласа, ундай қилмаган бўлур эдилар. Бас, уларни туҳмат, бўҳтонлари билан бирга тарк қилинг!" (Анъом-112)".
Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/10423

Имом Шавконий Жин сурасининг тафсирида шундай дедилар: "Илм аҳли жинларнинг мўминлари жаннатга кириши ҳақида ихтилоф қилишди. Уларнинг осийлари дўзахга киришлари маълумдир, Аллоҳ таоло Таборак сурасида айтади: "Дарҳақиқат Биз энг яқин осмонни чироқлар (юлдузлар) билан безадик ва уларни шайтонларга отиладиган тошлар қилиб қўйдик. Биз улар (шайтонлар) учун (охиратдаги) олов-дўзах азобини ҳам тайёрлаб қўйгандирмиз". Ҳамда Жин сурасидаги оятларда ҳам бу ҳақида айтилган: "Энди (йўлдан) озганларга келсак, бас, улар жаҳаннам учун ўтин бўлган кимсалардир". Бундан бошқа оятлар ҳам бор.
Ҳасан айтдилар: "(Жинлар) жаннатга киради". Мужоҳид айтди: "Агар дўзахдан қутилсалар жаннатга кирмайдилар". Биринчи қавл устунроқдир, Аллоҳ таолонинг Ар-Роҳман сурасидаги мана бу сўзига биноан:
(жаннат)ларда шундай кўзларини (бегона эркакларга қарашдан) тийгувчи (қиз)лар борки, уларга (жаннат аҳлидан) илгари на бир инс ва на бир жин тегингандир". Яна бундан бошқа оятлар ҳам шунга далолат қилади" ("Фатҳул Қодир").

Васоллаллоҳу ъала набиййина Муҳаммад, ва ъала аалиҳи ва соҳбиҳи васаллам.