Тавҳид форуми
Тўй маросимларини видеога олишлик - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Оила (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=23)
+---- Forum: Никоҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=57)
+---- Thread: Тўй маросимларини видеога олишлик (/showthread.php?tid=767)



Тўй маросимларини видеога олишлик - abu Huzayfa - 07-12-2011

assalamu alaykum! bizni bir birodarimiz to'y qilmoqchilar, ua ana shu to'ydagi ayrim vaqtlarida videoga olishlik hukmini so'ragandilar. shunga salaflarni fatvolarini keltirsangiz! jazakumu LLohu hoyron!


RE: Тўй маросимларини видеога олишлик - Муслим - 07-12-2011

Менга фотоаппаратни совға қилдилар ...

Савол: 1. Менга фотоаппаратни совға қилдилар ва унинг ичидаги битта плёнкага тўла қилиб расмга олдим. Бироқ, кейин Аллоҳ таолонинг расмга олганларни Қиёмат кунида қаттиқ жазолаши ҳақида эшитиб қолдим. Мен нима қилай? Олган суратларимни ёқиб ташлайми? Одамзоддан бошқа табиат манзараларини суратга олсам бўладими?
2. Видео камералар билан тасвирга олиш ҳам, фотоаппарт билан суратга олиш ҳукмидами?
Жавоб: 1. Фотоаппарат билан инсон ёки ҳайвон суратини олиш ҳаром бўлиб, жоиз эмасдир. Сиз, олинган жонли нарсаларнинг суратини йўқ қилиб ташланг. Жонсиз нарсаларни суратга олишнинг зарари йўқ бўлиб, уларни суратга олиш жоиздир.
2. Видео камера билан тасвирга олиш ҳам далилларнинг умумий маъноларига кўра таъқиланган ва ҳаромдир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 16259 – 1, 2

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Бакр Абу Зайд, Абдулазиз Оли Шайх, Солиҳ Фавзон ва Абдуллоҳ Ғудайён