Жума намозини алоҳида ўқиш - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12) +---- Forum: Жума намози (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=114) +---- Thread: Жума намозини алоҳида ўқиш (/showthread.php?tid=771) |
Жума намозини алоҳида ўқиш - abu Huzayfa - 07-17-2011 assalamu alaykum ua rohmatulloh! agar bir tumanda masjid bo'la turib, ayrim insonlar masjiddan tashqarida o'zlaricha jum'a namozini o'qisalar, buni hukmi qanday? ua umuman mumkinmi masjiddan tashqarida jum'ani o'tkazishlik? ahli-sunna olimlari nima deyishadi? agar iloji bo'lsa abu Hnifa rohimahuLLoh mazhabidagi olimlarni fatvolarini keltirsangiz! jazakumu LLohu hoyron! RE: Жума (намозими) ёки бидъат?! - Муслим - 07-18-2011 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Агар бирор шаҳарда масжид бўладиган бўлса унга бориб жума намозини ўқиш барча учун вожиб бўлади. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, у зот айтадиларки: "Одамлар жума намози учун алоҳида жойлардан келар эдилар ..." (Бухорий 902, Муслим 847). Яъни Мадина атрофидаги қишлоқлардан келишар эди. Абдурраззоқ Ибн Журайждан, у эса Аътодан ривоят қилишича, Аъто деди: "Агар қишлоқда масжид бўлса ва унда жумага азон айтилса, унга боришинг шарт, азонни эшитдингми, йўқми фарқсиз. Анас розияллоҳу анҳу баъзида сафарда жумани ўқир эди. Баъзида эса ўқимас эди".. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, у зотнинг саҳобалари, хулофои рошидийн, барчалари жумани бир масжидда адо этишар эди. Валлоҳу аълам. |