Тавҳид форуми
Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилиш ҳақидаги шубҳа - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56)
+--- Forum: Кенг тарқалган шубҳаларга раддия (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=42)
+--- Thread: Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилиш ҳақидаги шубҳа (/showthread.php?tid=772)



Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилиш ҳақидаги шубҳа - Abu Solih - 07-18-2011

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Росулиллаҳ! Ва баъд.

Китобнинг номи: “Улар билан энг гўзал суратда мужодала қилгин!”
Муаллиф: Абу Абдурроҳман Бандар ибн Наиф ал-Миҳяний ал-Утайбий.
Таржимон: Абу Солиҳ ал-Асарий

Уларнинг шубҳаларидан.

Улар Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилган одамни, тафсилотга киришмасдан кофир дейишлари.
Уларнинг бу шубҳасига уч тарафдан раддия.

Биринчи тараф:
Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилган раҳбарларнинг ҳаммасининг ҳолати ҳақида сизлар билан (куфрда айблашликда) келишмаймиз. Уларнинг орасида шундайлари борки, Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилишмоқда ва бу борасида тиришишмоқда, ваҳоланки, мен бирорталарига мукаммаликни иддао қилмайман.

Иккинчи тараф: Ҳар бир Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилган одам кофир бўлмайди. Албатта бу ерда тафсилот бордир (аниқлик киритилиши зарур). Яъни бу масала ҳар қандай ҳолатда ҳам куфр ҳукми бериладиган масала эмас.

Учинчи тараф: Ҳозирги замонда Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилиб куфр ҳукмига дохил бўлган ҳокимлар топилишлиги инкор қилинмайди. Лекин агар ҳоким куфрга тушган бўлса, уни ўзини кофир дейиш, фақатгина ҳужжатни барпо қилинганидан кейингина жоиз бўлади. Чунки Аҳли сунна вал жамоанинг эътиқодига кўра муайян шахсга ҳукм чиқарилмайди, бу иш фақат ҳужжат барпо қилинганидан кейин бўлади.
* Эҳтимол у бехабар бўлиши мумкин,
* Бошқача тушунган бўлиши мумкин,
* Атрофида ёмон уламолар бўлиб, улар ҳақни бошқача қилиб кўрсатган бўлишлари мумкин
* Бундан бошқа эҳтимоллар бўлиши шошмасликни лозим қилади.
Исломдаги ҳадлар (жазолар) шубҳалар сабабли қўлланилмас экан, куфр ҳукми (шубҳлар сабабли қўлланилмасликка) бунданда ҳақлироқдир.

Энди савол туғилади: Ҳар бир ҳокимнинг ўзига ҳужжат барпо қилиндими, кофир деётган киши ўша муайян шахсни кофирлигида жазм қилишга қодирми? (тафаккур қилиб кўринг!)

Айтган сўзларимга далиллар.

Шариат билан ҳукм қилаётган ва бу йўлда тиришаётганларнинг борлиги ҳақида.

Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ, араб ва ислом давлатлари шариат билан фақатгина шахсий (хос) ҳолатдагина ҳукм қиладилар, деган сўзни умумий ҳаммага ишлатадиганларга раддия бериб айтдилар: “Бу умумлаштириш тўрғи эмас. Саудия давлати, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, халқни орасида шариат билан ҳукм қилади, шариат ҳадларини (жазоларини) қўллайди, мамлакатнинг (турли) тарафларида шаръи маҳкамалар барпо қилинди. Бу мамлакат ҳам бундан бошқаси ҳам маъсум (хатодан ҳоли) эмас. Менга етиб келишича, Бруней мамлакатининг Султони ҳамма ерда шариат билан ҳукм қилишни буюрибди. Нима бўлганда ҳам, бундай (умумий) иборадан тийилиш лозим ва Саудия Арабистони Мамлакати ва Қувайтнинг маҳаллий газеталарида буни эълон қилмаслик лозим. Агар аксар юртларда дейилса, шунда муносиб бўлади. Чунки бу кўпчилик юртларнинг ҳолати шундайдир. Аллоҳдан ўзимизга ва сенга ҳидоят сўраймиз.” (Фатволар 8/243)
Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ Риёз шаҳрида портлатишни амалга оширганлар ҳақидаги ҳукмга қўшимча қилиб айтдилар: “Мен шу муносабат билан, ҳукм қилинганлар ҳақида тиллари билан турли сўзларни айтаётган қавмлардан ажабланаман. Ҳукм эса ҳукм қилишнинг энг кучли йўли орқали амалга оширилди, инсонларнинг қонлари, моллари ва номусларини сақлаш топширилган, маҳкаманинг бир неча қозилари тамонидан амалга оширилди. Текширув ҳайати тамонидан қўллаб-қувватланди, сўнгра қозиларнинг юқори мажлиси тамонидан тасдиқланди. Сўнгра Валийюл Амр тамонидан ижро қилинди. Ҳар бир ёлғизга ва оммага маълумки, бизнинг юртимиз, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилишликда оламдаги энг кучли давлатдир. Бунга ҳар бир қози ва оддий инсон гувоҳлик беради.” (Ал-Фатава аш-Шаръия фил Қозоя ал-Асрия, 84 саҳифа)

Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилган одамни, умумий ҳолда, тафсилотга киришмасдан кофирга чиқариш жоиз эмаслигини баёни.


Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилган одамни, умумий ҳолда, ҳар қандай суратда ҳам кофирга чиқариш ҳақидаги сўз фосид натижаларга олиб келади. Бунинг баёни қуйидагича:

Биринчи муқаддима. Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилиш масаласи ҳоким ва қозига хос эмас, балки бунга ҳар бир икки кишини орасида ҳукм қилишликни бўйнига олган одам киради. Шунинг учун Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Икки кишини орасида ҳукм қилган ҳар бир одам қозидир.
• Бунда армияни қўмондони бўладими,
• ёки девоннинг раҳбари бўладими,
• ёки амру маъруф ва наҳий мункар ишлари бўйича масъул бўладими фарқи йўқ.
• Ҳатто икки болани орасида, чизиқлар ўйинида ҳукм қилгувчини ҳам, саҳобалар ҳокимлардан (яъни ҳукм қилувчилардан) ҳисоблашарди.”
(Фатволар 18/170)

Иккинчи муқаддима. Бирор маъсиятни қилган кишига, у Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилувчи, дейиш тўғри бўлади. Масалан: Соқолни қирб ташловчи одам (Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилувчидир), чунки соқол масалсида Аллоҳнинг ҳукми қириб ташламаслик. Шу ердан маълум бўладики, (соқолни) қириб ташловчи ўз нафсу ҳавосини ҳукмига юрди, Аллоҳ таолонинг ҳукмини олмади.

Фосид натижа. (Юқоридаги икки муқаддимани жамлаб шундай хотимага келамиз). Натижада ҳар бир маъсият қилган одамни кофир дейишимиз лозим бўлади! Юқорида айтилган, соқолни қириб ташловчини мисолига ўхшаб (ҳар бир гуноҳкорни кофирга чиқарамиз)!
Демак умумий ҳолда кофирга чиқаришликнинг фосид-бузуқ натижаси сабабидан, Моида сурасидаги Аллоҳ таолонинг сўзи: “Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас улар кофирлардир.” (Моида сураси, 44-оят).
Шу оят ҳақида уламолар шундай дедилар:
1. Бу оятда унинг зоҳиридаги маъноси қасд қилинмаган.
2. Бу оятни умумий ҳолатда олиш тўғри эмас. (яъни тафсилотларига кўра ҳукм ҳар хилдир).
Ибн Абдул Барр роҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Хавориж ва мўътазилалардан иборат бўлган бидъат аҳлидан бир жамоат шу масалада адашишди. Аллоҳнинг китобидаги оятни далил қилишди, ваҳоланки бу оят зоҳиридек тушунилмайди. Аллоҳ таолонинг сўзи: “Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас улар кофирлардир.” (Моида сураси, 44-оят).” (Тамҳид 17/16)
Аву Ҳайян Андалусий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Хаворижлар бу оятни ҳар бир Аллоҳ таолога осий-гуноҳкор бўлган одам кофир бўлишлигига далил қилдилар. Улар (хаворижлар) айтдилар: Бу оят, ҳар бир Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилган одамга қарши ҳужжатдир, у кофирдир, дедилар.” (Тафсир 3/493)
Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Аллоҳ азза ва жалла айтди: “Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас улар кофирлардир.” (Моида сураси, 44-оят). Яна Аллоҳ таоло айтди: “Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас улар золимлардир.” (Моида сураси, 45-оят). Яна Аллоҳ таоло айтди: “Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас улар фосиқлар-итоатсиз кимсалардир.” (Моида сураси, 47-оят). Мўътазилалар ҳар бир гуноҳкорни, золимни ва фосиқни очиқ кофир дейишни лозим деб айтдилар. Чунки ҳар бир маъсиятни қилувчи одам Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмади!” (Ал-Фасл 3/278)

Ҳар бир куфрга тушган (куфр амалаини қилган) инсон кофир бўлмаслигини баёни.

Куфрга тушган ҳар бир киши кофир бўлиб қолмайди. Унинг кофир бўлишлигидан тўсиб қоладиган монеъликлар бўлиши мумкин. Шунинг учун айтиладики: Баъзи мусулмон ҳокимларга қарши кўтарилган масалалар ҳақиқатда куфр масалаларидир. Аммо бирор кимса бу ҳокимга кофир ҳокимга қилинадиган муомалани қилиши мумкин эмас, токи унга ҳужжат барпо қилинмагунча. (Ҳужжат барпо қилишлик буSmile Унда куфрнинг шартлари топилмагунича ва (куфрдан тўсадиган) монеъликлар кетмагунича (уни кофирга чиқариш мумкин эмас).

Айтган сўзларимга далиллар.

Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ дедилар: «Ҳеч бир мусулмонни, ҳатто агар у хато қилса ёки адашса ҳам, унга ҳужжат барпо қилинмагунча, (ҳақ) йўл унга баён қилинмагунича кофирликда айблаш мумкин эмас. Кимнинг мусулмонлиги аниқ собит бўлса, шубҳа билан (ундан мусулмонлик) кетказилмайди. Фақатгина ҳужжат барпо қилинганидан кейин ва шубҳа кетказилганидан кейингина (кофирга ҳукм қилинади).» («Мажмуъ ул-фатава» 12/466).
Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ яна айтдилар: “Улар ҳар сафар уларни кўрганларида: “Ким бундай деса у кофирдир”, дейдилар. Эшитувчи одам, бу сўз ҳар бир (куфр сўзни) айтувчига тегишли деган эътиқодда бўлиб қолади. Муайян бир шахсни кофирликда айблашдан тўсиб турадиган шартлари ва монеъликлари борлиги ҳақида ўйлаб кўришмайди ҳам. Умумий айтилган кофир деган ҳукм муайян шахсни кофирликда айблашни лозим қилмайди, токи шартлар топилмагунича ва монеъликлар кетмагунича. Буни далили шуки: Умумий куфр ҳукмларини айтган Имом Аҳмад ва омма-кўпчилик уламолар бу сўзларни айтган муайян кишиларнинг аксарини кофирга чиқаришмаган.” (Фатволар 12/487)
Албоний роҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Ўзи мўминлардан бўлиб, кейин куфрга тушиб қолган ҳар бир киши кофир бўлавермайди ва куфр уни қамраб олмайди.” (Саҳиҳ ҳадислар силсиласи, 3048-ҳадис ҳақида)
Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Ҳар бир куфр амалаини қилган киши ҳақиқатда кофир бўлиши учун монеъликлар кетишлиги зарур... Таъвил қилиш (бошқача маънода тушуниш) эҳтимоли бўлмаган очиқ куфр бўлиши шарт. Агар таъвил қилиш эҳтимоли бор бўлса, гарчи (бу ишни) биз куфр деб санасак ҳам, у ишни қилган одам кофир дейилмайди. Айтувчи билан айтилган нарсани ораси ажратилади, қилинган иш билан қилувчининг ораси ажратилади. Бир ишни қилиш фисқ ҳисобланади, аммо монеъликлар бўлгани учун у ишни қилган одам фосиқ бўлмаслиги мумкин. Бир ишни қилиш куфр ҳисобланади, аммо монеъликлар бўлгани учун у ишни қилган одам кофир бўлмаслиги мумкин. Фақат мана шу таъвил (шариат аҳкомларини нотўғри тушуниш) сабабидангина хаворижларнинг хуруж қилишлари (султонга қарши чиқишлари) умматга зарар етказди... Гоҳида киши ҳеч қандай шубҳасиз фисқ (гуноҳ) бўлган ишни қилиши мумкин, аммо буни билмаслиги мумкин. Унга айтсангиз: Эй биродар бу ҳаром! - десангиз, у: Аллоҳ ажрингизни берсин! – дейди. Шу билан тамом (Уни фосиққа чиқариш шарт эмас). Шундай экан, қандай қилиб бирор кишига ҳужжатни барпо қилмасдан туриб, уни фосиқ дейя оламан? Сен ишора қилган ўша араб ва мусулмон юртларининг раҳбарларининг баъзилари уларга ҳужжат етиб бормагани сабабидан узрли бўлишлари мумкин, ёки ҳужжат етган-у, аммо уларнинг олдида бу ҳужжатларни бошқача тушунтирган ва тўғри маъносидан бурадиганлар (дин арбоблари) бўлиши мумкин.” (Ал-Бабул Мафтуҳ 3/125).

Фоида. Бировни кофирга чиқаришни (у аниқ кофир бўлишлигини) тўртта шарти бор:

Биринчи. Илм бўлишлиги. Қилинган амал ҳаром эканлигини билиши. Бу билмасликни аксидир. Куфр ишни қилишлигини ўзи, бу иш куфр эканлигини билади, деган натижа келтириб чиқармайди.

Иккинчи. Қасддан қилиш. Киши қилаётган ишни қасддан қилиши. Бу хато қилиб ишни амалга оширишнинг аксидир. Бу шартнинг маъносидан (нотўғри тушунча чиқмасин), киши Буюк Аллоҳга кофир бўлишни қасд қилса, деб тушунилмаслиги керак. (балки бу шарт амални қасддан қилишлик ҳақида).

Учинчидан. Ихтиёрли бўлиши. Ихтиёри ўз қўлида бўлиши. Бу мажбурланган бўлишнинг аксидир.

Тўртинчи. Эътиборга лойиқ таъвил қилишни имконининг йўқлиги (яъни бу кишининг амаллари куфр бўлиб уни бошқача таъвил қилиб бўлмайди). Далиллар орасида бу ишни жоиз, деб билиши мумкин бўлган шубҳа бўлмаслиги. Бу унда мақбул эътиборга лойиқ таъвил мавжуд бўлишини аксидир.

Бу шубҳа ҳақидаги сўзни Доимий Қўмитанинг Аллоҳ нозил қлган диндан бошқси билан ҳукм қилиш масаласи ҳақидаги икки фатво билан якунлайман.

Биринчи фатво (Қўмитанинг фатвоси 2/141).

Савол: Қачон бировни кофирга чиқариш жоиз бўлади? Қачон жоиз бўлмайди? Аллоҳ таолонинг сўзида зикр қилинган куфрнинг тури қандай: “Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас улар кофирлардир.” (Моида сураси, 44-оят).

Жавоб: Ёлғиз Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, Унинг элчисига салоту саломлар бўлсин, у кишининг оилалари ва саҳобаларига ҳам. Шундан сўнг. Сизнинг қачон кофирга чиқариш жоиз бўлади, қачон жоиз бўлмайди, деган сўзингизга келсак, сизга тушунарсиз бўлган ҳолатни баён қилиб беришингиз лозим. Шундагина сизга ҳукмни айтамиз. Аммо Аллоҳнинг қуйидаги сўзи: “Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас улар кофирлардир.” (Моида сураси, 44-оят). Бу оятда келган куфрнинг тури катта куфрдир. Қуртубий тафсирларида айтадилар: “Ибн Аббос розияллоҳу анҳума ва Мужоҳид роҳимаҳуллоҳ айтдилар: Кимда-ким Қуръонни рад қилган ҳолда ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларини инкор қилган ҳолда, Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас у кофирдир.” (сўзлари тугади)
Аммо ким-ки Аллоҳга осий эканлигини эътиқод қилган ҳолда, Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилса, бу кишининг куфри катта (диндан чиқарувчи) куфр бўлмайди. Чунки уни Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилишга пора ёки бошқа бирор нарса олиши сабаб бўлгандир, ёки ҳукм қилинган одамга душманчилиги, ёки яқин танишлиги, ёки дўстлиги ёки шунга ўхшаган сабаблар бўлиши мумкин. Бу ҳолатда у осий-гуноҳкор бўлади, куфрдан кичик бўлган куфрга тушган бўлади, зулмдан кичик бўлган зулмга тушган бўлади, фисқдаг кичик бўлган фисққа тушган бўлади. Тавфиқ Аллоҳдандир. Набийимиз Муҳаммадга Аллоҳнинг салоту саломлари бўлсин, у кишининг аҳлларига ва саҳобаларига ҳам.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси.
Раис: Абдулазиз ибн ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Иккинчи фатво (Қўмитанинг фатвоси 1/780).

Савол: Ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмаса у мусулмонми ёки катта куфрни қилган кофирми, унинг амаллари қабул қилинадими?

Жаовб: Ёлғиз Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, Унинг элчисига салоту саломлар бўлсин, у кишининг оилалари ва саҳобаларига ҳам. Шундан сўнг. Аллоҳ таоло айтади: “Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас улар кофирлардир.” (Моида сураси, 44-оят). Яна Аллоҳ таоло айтди: “Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас улар золимлардир.” (Моида сураси, 45-оят). Яна Аллоҳ таоло айтди: “Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас улар фосиқлар-итоатсиз кимсалардир.” (Моида сураси, 47-оят).
Агар бу нарсани (Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилиш) ҳалол деб қилса ва жоиз деб эътиқод қилса бу (Ислом) миллатидан чиқарадиган катта куфрдир, катта зулмдир ва катта фисқдир. Аммо бу ишни ҳаромлигини билиб туриб, пора олиш сабабли ёки бошқа нарсани мқсадида қилса, у осийдир. Уни (Ислом) миллатидан чиқармайдиган кичик куфр содир этган ҳисобланади, кичик зулм қилган ва кичик фисқ қилган ҳисобланади. Буни илм аҳли юқоридаги оятларнинг тафсирида изоҳлаб беришган. Тавфиқ Аллоҳдандир. Набийимиз Муҳаммадга Аллоҳнинг салоту саломлари бўлсин, у кишининг аҳлларига ва саҳобаларига ҳам.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси.
Раис: Абдулазиз ибн ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён