Тавҳид форуми
Сафарда суннат намозларни ўқиш тўғрисида - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12)
+---- Forum: Нафл намозлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=49)
+---- Thread: Сафарда суннат намозларни ўқиш тўғрисида (/showthread.php?tid=790)



Сафарда суннат намозларни ўқиш тўғрисида - rinat80_09 - 07-27-2011

Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!!

Сафарда суннат намозларини укиса буладими? шу саволга аник жавоб керак, далиллари билан ёзсангизлар, 4-та мазхабнинг хукмини?

Аллох рози булсин


Мусофир нафл намоз ўқийдими? - Муслим - 07-28-2011

Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ушбу масала борасида имомлар орасида машҳур ихтилофлар бор. Масалан, шофиийлар мусофирни Суннатда жорий бўлган ҳар қандай нафл намозларни ўқишини мустаҳаб деб ҳисоблашган.
Аслида нафл намозлар орасида шундайлари борки, сафарда уларни тарк қилгани афзал бўлади. Аммо шундайлари ҳам борки, тарк қилмаслик керак бўлади.
Ҳафс ибн Осим ривоят қилади: «Мен Ибн Умарни Маккага бўлган сафарида ҳамроҳ бўлганимда, у биз билан пешин намозини 2 ракаат ўқиди. Шундан сўнг биз у билан ўтирганимизда бир гуруҳ одамлар келиб намоз ўқий бошлашди. Уларни кўриб Ибн Умар сўради: «Бу одамлар нима қилябти?» Мен жавоб бердим: «Нафл (суннат) намоз ўқишяпти». Шунда у деди: «Агарда мен нафл намоз ўқиганимда, фарз намозини қаср қилмаган бўлар эдим. Эй биродаримнинг ўғли, дарҳақиқат мен Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сафарда ҳамроҳлари бўлганман ва у зот, Аллоҳ уларнинг (жонларини) олмагунига қадар, икки ракаатдан ортиқ намоз ўқимаганлар. Худди шундай Абу Бакрни ҳам сафарда ҳамроҳи бўлганман. У ҳам, Аллоҳ унинг (жонини) олмагунига қадар, икки ракаатдан ортиқ намоз ўқимаган. Худди шундай Умарни ҳам сафарда ҳамроҳи бўлганман. У ҳам, Аллоҳ унинг (жонини) олмагунига қадар, икки ракаатдан ортиқ намоз ўқимаган. Кейин мен Усмон билан ҳам сафарда бўлганман. У ҳам, Аллоҳ унинг (жонини) олмагунига қадар, икки ракаатдан ортиқ намоз ўқимаган. Аллоҳ айтганки: «Сизлар учун Аллоҳнинг Расулида гўзал намуна бордир» (Аҳзоб: 21)»» (Бухорий 1102, Муслим 689).
Аллома Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди: «Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг фиқҳдаги илми мана шундай эди. Дарҳақиқат Олий ва Қудратли Аллоҳ мусофир учун фарз намозининг ярмини қисқартирди. Агарда У фарз намозидан аввал ёки кейин бирор нарсани жорий қилганида эди, фарз намозини тўлиқ ўқишлик бирламчироқ бўлган бўлар эди» (Қаранг: «Зодул маъод» 1/316).
Аммо бу ом ҳадис бўлиб, бу масалага оид хос ҳадислар ҳам келган. Уларда айтилишича Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусофир бўла туриб қайсидир нафл намозни ўқиганлар. Масалан, Абу Қатода ривоят қилишича: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сафарда бомдод намозидан аввал икки ракаат намоз ўқир эдилар» (Муслим 680).
Яна Умму Ҳоний ривоят қилади: «Макка фатҳи куни Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саккиз ракаат Зуҳо намозини ўқидилар» (Бухорий 357, Муслим 336). Ваҳоланки у зот ўша пайт мусофир бўлган эдилар.
Яна Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг ўзлари ҳам ривоят қиладилар: «Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сафарда маркабларида ўтирган ҳолда витр намозини ўқир эдилар» (Бухорий 1000).
Шундай қилиб, биринчи ҳадис ом ҳадис бўлиб, қолган ҳадислар хословчи ҳадислардир.
Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ деди: «Пешин, аср, шом ва ҳуфтон намозлардаги каби суннати равотиб намозларга келсак, улар ўқилмайди. Бомдод намозининг суннати, шунингдек витр намози, қиёмул лайл намози, зуҳо намози, таҳийятул масжид намози, ҳамда бирор нарсага боғлиқ бўлмаган бошқа нафл намозлар бундан мустасно» (Қаранг: «Фатава Ибн Усаймин» 15/258).
Валлоҳу аълам.