Соқол қўйиш ҳақида - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Таҳорат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=11) +---- Forum: Фитрат суннати (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=92) +---- Thread: Соқол қўйиш ҳақида (/showthread.php?tid=795) |
Соқол қўйиш ҳақида - Ali - 08-04-2011 assalomu aliykum va rahmatulloh ilm egalariga savolim bor edi agar mumkin bulsa?! men bulug'il marom kitobini 42 betida soqol quyish haqida uqib bir joyini tushinmay qoldim u erda tarjimon izohida bir qabza (musht)dan ortiq ustirmaslik sunnat deyilyapti bundan man tuwindimki soqol quyish farz lekin uzunligi borasida malumot kelmabti va faqat Nabiy sollallohu alayhi vasallamdan soqol quyishlik haqida hadis keltirilgan shunga qanday tushinish kerak? demoqchi bulganim umuman soqol quyish farz lekin uzunligi bir qabzadan kalta bulsaham bulaveradimi deb tushinganim tug'rimi? RE: Соқол қўйиш ҳақида - AbuZaynab - 08-08-2011 Ассалому алайкум ва роҳматулЛоҳи ва барокатуҲ Имом Молик роҳимаҳулЛоҳ “Ат-Тамҳид” да : “Соқолни қириш ҳаром. Бу ишни фақат аёлларга ўҳшайдиган эркаклар қилади “ деганлар. Соқолни бир қабзадан ортиғини қисқартиришда олимлар ўртасида ихтилоф бор. Аллома шайх Албоний бир қабзадан ортиғини қисқартириш вожиб деганлар, ҳанафийлар ва имом ат-Табари ҳам шу фикрда бўлганлар. “ Умдатул- қориъ “22/46. Саудия шайхлари соқолни бир қабзадан ортиғини кесишга фақат ҳаж ва умрада рухсат беришган. Шайхул ислом ибн Таймийя “Шарҳ Ал-Умда” да : “ Соқол қўйиш масаласига келсак , унга тегиш керак эмас. Бир қабзадан ортиғини қисқартириш эса макруҳ ҳисобланмайди. Бунга ибн Умардан келган ҳадис далил бўлади ва бу иш соқолнинг ҳар тарафга учиб кетишига ҳам таалуқлидир “ деганлар. Саҳобийлар ва салаф солиҳларимиздан соқолнинг бир қабзадан ортиғини қисқартириш келган . Буларга “ Соқолни мўл қўйинглар “ ҳадисининг ровийлари бўлмиш ибн Умар ва Абу Ҳурайра розиялЛоҳу анҳумалар ҳам киришади. Саҳобийларнинг бу феълида соқолни бир қабзадан ортиғини қисқартиш мумкинлигига ишора бор. ВаЛлоҳу аълам RE: Соқол қўйиш ҳақида - Ali - 08-12-2011 (08-08-2011, 04:41 PM)AbuZaynab_uz Wrote: Ассалому алайкум ва роҳматулЛоҳи ва барокатуҲ tushinarlik alloh rozi busin kotta rahmat RE: Соқол қўйиш ҳақида - Abu Bakr - 01-28-2013 Assalamu alaykum! Alloh sizni yaxshiliklar bilan mukofotlasin! Bir oz tushunmovchilik paydo bo'ldi. 1) Alloma shayx Alboniy: Бир қабзадан ортиғини қисқартириш вожиб, deganlar. Shayxul islom ibn Taymiyya esa: Соқол қўйиш масаласига келсак , унга тегиш керак эмас. Бир қабзадан ортиғини қисқартириш эса макруҳ ҳисобланмайди, deganlar. Agar ibn Taymiyya aytganlaridek bir qabzdan ortig'ini qisqartirish makruh hisoblanmasa, unda shayx Alboniy aytganlaridek vojibni tark qilingan bo'lib qoladiku. Sunnatga muvofig'ini tushuntirib bersangiz. 2) Payg'ambarimiz alayhis salomni soqollari haqida har-hil rivoyatlarni eshitganman, sahihi qaysilari? Суннатга мувофиқ соқол қўйишлик қандай бўлади? - aliboy - 03-24-2014 Assalomu alaykum!Biz erkaklarga soqol qo'yishlik sunnatdir. Sunnatga muvofiq soqol o'stirishlik qanday bo'ladi? Mo'ylovga qo'shib soqolni tepa qismini kaltartirib chiroyli qilib yurish mumkinmi? RE: Соқол қўйиш ҳақида - Admin - 05-22-2014 «Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalamu aleykum va rahmatullohi va barakatuh RE: Соқол қўйиш ҳақида - mutaallim - 05-23-2014 Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Савол-1: Мен мусулмон йигит ва Аллоҳ йўлидаги биродар(ингиз)ман. Соқол қўйишни хоҳлайман. Бироқ отам бунга қаттиқ қаршилик кўрсатяптилар. Дарҳақиқат, “Саҳиҳ Муслим”да ўқидимки: Соқол қўйиш фитрат хислатларидан экан. Имом Нававий шарҳида шундай дейди: “Бу ўринда соқолга боғлиқ масалаларда макруҳ бўлган ишлар бор. Шулардан: Уни олишлик. Қорага бўяшлик ва унинг оқарган тукларини юлишлик”. Ва бундан бошқалар. Бироқ у киши (имом Нававий), бу макруҳ ҳаромликка ёки танзиҳга (далолат қилишини) маълум қилмаганлар. Савол шундайки: Агар бу макруҳлик ҳаром(га далолат) қилса, менга соқол қўйишим вожиб бўладими ёки ота-онага итоат қилишимми? Менга фатво берсангиз, Аллоҳ сизларга фойда улашсин! Жавоб: Барча мақтовлар ёлғиз Аллоҳга хосдир. Унинг Расули, у кишига эргашганлар ва саҳобаларига саловат ва саломлар бўлсин… Сўнг: Соқол олиш ҳаром бўлиб, ота ёки раҳбарга итоат қилиш учун бундай қилишлик жоиз бўлмайди. Чунки итоат яхши ишдадир. Дарҳақиқат, у киши алайҳиссалоту вассалам шундай дедилар: “Холиққа маъсият ўринда махлуққа итоат қилиш йўқдир”. (Бухорий (7257), Муслим (1840), Насоий (4205), Абу Довуд (2625) ва Аҳмад (1/94)). Тавфиқ Аллоҳнинг Қўлида. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишига эргашганларга ва саҳобаларига саловат ва саломлар йўлласин. Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси Фатво № 3151-1 (5/167) Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Гъудайён Абдуллоҳ ибн Қаъуд Манба: http://alifta.net/Search/ResultDetails.aspx?languagename=ar&lang=ar&view=result&fatwaNum=&FatwaNumID=&ID=1478&searchScope=3&SearchScopeLevels1=&SearchScopeLevels2=&highLight=1&SearchType=exact&SearchMoesar=false&bookID=&LeftVal=0&RightVal=0&simple=&SearchCriteria=allwords&PagePath=&siteSection=1&searchkeyword=216173217132217130032216167217132217132216173217138216169032216173216177216167217133032217132216167032217138216172217136216178032217129216185217132217135032217132216183216167216185216169032217136216167217132216175032216163217136032216177216166217138216179#firstKeyWordFound |