«Дин ғолиб келади!» ҳадиси ҳақида - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1) +--- Forum: Ҳадис (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=7) +---- Forum: Шарҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=64) +---- Thread: «Дин ғолиб келади!» ҳадиси ҳақида (/showthread.php?tid=796) |
«Дин ғолиб келади!» ҳадиси ҳақида - abu Huzayfa - 08-05-2011 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Бу дин енгилдир ва ким бу динга қаттиқлик қилса (дин) унга ғолиб келади» деганлар (Имом Бухорий 39; Насоий 4948). assalamu alaykum ua rohmatulloh! mana hadisga salaflarning sharhini keltirsangiz! jazakumullohu hoyron! RE: Дин ғолиб келади! - Муслим - 08-06-2011 Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Имом Ибн ал-Мунайир деди: "Ушбу ҳадисда нубувват башоратларидан бири мавжуд. Дарҳақиқат, ҳар бир динда ғулув қилувчи (амалдан) сўнганига биз ва биздан аввалги одамлар гувоҳи бўлди. Ушбу ҳадиснинг маъноси ибодатни такомиллаштириш керак эмас дегани эмас. Чунки аксинча, бу мақталган нарсалардан. Бироқ ҳадиснинг маъноси шундаки, чарчоқ ва ялқовликка олиб борувчи ғулув ҳаромдир. Масалан, нафл амаллардаги ғулув ундан афзалини қўлдан бой беришга олиб келиши мумкин. Масалан, туни билан нафл намоз ўқиган одамнинг фарз намози вақтини ўтказиб юбориши" (Қаранг: “Фатҳул Борий” 1/117). |