Тавҳид форуми
Форумдаги биродарлар! - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Умумий бўлим (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=5)
+--- Forum: Тавҳид саҳифаси ва форуми ҳақида мулоҳазалар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=27)
+--- Thread: Форумдаги биродарлар! (/showthread.php?tid=799)



Форумдаги биродарлар! - abu Huzayfa - 08-08-2011

assalamu alaykum ua rohmatulloh! biz mana shu sayt(www.tavhid.com), ua forum(http://forum.tavhid.com/) o'quvchilari bir iltimos b-n murojaat qilyabmiz! murojaatimizning manosi shundan iborat. forumda savollarga javob yozayotgan birodarlar haqida qisqacha malumot bersangiz, ua kim javob berayotgan bo'lsa faqat ana shular javobi o'tilishini tarafdorimiz. chunki, ayrim bir saytlarga o'hshab "atala" bo'lib ketishidan qo'rqamiz, yani har bir ro'yhatdan o'tgan odam javob yozaversa. chunki savolga javobni bir inson ayrim rus, ingliz ua shunga o'hshash tildagi saytlardan javob topishib tarjima qilib forumga qo'yishligi mumkin. ua bu esa biz o'quvchilarga no joiz javob(chunki biz ham ua saytlarni kavlay olamiz, lekin fitnadan qo'rqib kirmaymiz), bizga aynan ulamolar isnodidagi insonlar javobi, ua ulamolar ayni arab tilidagi bergan fatvo ua kitoblarini tarjima qilinishini tarafdorimiz ua shuni talab qilishga haqlimiz deb oy'laymiz! chunki! Muhammad ibn Sirin rohimahulloh: Albatta bu ilm Dimdur- qarangiz kimdan diningizni olyabsiz! mana shu soz'larga tayanadi talabimiz! biz biron insonni tanqid qilmoqchi emasmiz lekin, talabimiz shu! Alloh hammamizni haqni-haq, botilni-botil qilib ko'rsatishini so'raymiz, albatta U Eshituvchi ua duolarni qabul qiluchi Zot! dindagi birodarlaringiz! uassalamu alaykum ua rohmatullohi ua barokatuh!


RE: Форумдаги биродарлар! - rinat80_09 - 08-09-2011

Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!!!
abu Huzayfa биродар сиздан Аллох рози булсин, жуда уринли талабни куйибсиз, мен хам шу фикрдаман ва иложи булса "кирил" харфларда ёзсангизлар?!!! Аллох рози булсин!!!


RE: Форумдаги биродарлар! - Abdulloh Salafiy - 08-09-2011

Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи барокатуҳ.
Ушбу сайт ва форум, сайт таҳририяти томонидан бошқарилиб турилади. Сайтда ҳақиқатдан ҳам кўпи сайтдан таржималарни кузатиш мумкин. Азиз биродарим ҳозирги вақтда биз учун асосий илмлар зарур, аммо бу форумга ҳали олимлар йиғилмаган. Шунинг учун барча форумдошу, толиби илмларнинг таржимаси Аҳли суннанинг ақидаси, манҳажига тўғри келса қўйилиб борилади.


RE: Форумдаги биродарлар! - abu Huzayfa - 08-09-2011

assalamu alaykum ua rohmatulloh! aziz birodar abdulloh! albatta sizni so'zlariz to'g'ri, asosiy ilmlar haqida. ua bu forumda olim yo'qligini ham to'g'ri sezibsiz, ma sha Alloh! barak Allohu fikum!


RE: Форумдаги биродарлар! - Admin - 08-09-2011

Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Азиз биродарлар, аввало шуни эслатиб ўтмоқчиманки ушбу форум мусулмонларнинг саволларига жавоб бериш, турли масалаларда фатво чиқариш мақсадида барпо этилмаган. Форумимиз ҳақида бундай тасаввурда бўлмаслигингизни илтимос қиламиз.
Форумнинг асосий мақсади аҳли сунна вал жамоа мазҳабидаги мусулмонларни жамлаш, улар орасида ҳамкорликни кенгайтириш, маълумот алмашиш, иймонлашиш ва шу каби хайрли мақсадлар учун ташкил этилган. На Тавҳид саҳифаси маъмурияти, на бошқа форум иштирокчилари форумда чоп этилган саволларга жавоб бериш масъулиятини ўз зиммасига олмаган. Бироқ кимни бирор савол қизиқтирса, у форумга ёзади. Агар бошқа биродарлар ушбу саволга жавобни бирор ерда ўқиган бўлса, далилини билса, бирор олим ушбу масалага қандай жавоб берганидан хабари бўлса, савол берган биродарга ўша жавобни улашади. Савол берган биродаримиз жавобдан қониқса олади, бўлмаса тарк этаверади. Шундай экан биз мана бу жавоб берсину, буниси жим бўлсин дея олмаймиз. Кимда далил асосида жавоб бўлса марҳамат биродарлари билан улашсин. Биз ушбу жавобни олим одамнинг фатвоси сифатида эмас, балки ушбу масаладаги қўшимча маълумот сифатида қабул қиламиз холос.
Форум маъмурияти эса ҳар бир хабарни чоп этилишидан аввал текшириб, ноўрин бўлган хабарларни чоп қилмаслик мажбуриятини ўз зиммасига олган. Агар форум маъмурияти томонидан ушбу масалада бирор камчилик юз берса, илтимос хабар беринг. Агар эътироз ўринли бўлса ўша камчиликни албатта бартараф қилишга ҳаракат қиламиз иншааллоҳ.
Аллоҳ барчаларимизни солиҳ амалларда ҳамкорлик қилишимизга ёрдам берсин!


RE: Форумдаги биродарлар! - abu Huzayfa - 08-09-2011

amin! jazak Allohu hoyron!