Бидъат аҳлининг китоб ва сайтларини ўқиш - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56) +--- Forum: Бидъат аҳлига муносабат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=53) +--- Thread: Бидъат аҳлининг китоб ва сайтларини ўқиш (/showthread.php?tid=815) |
Бидъат аҳлининг китоб ва сайтларини ўқиш - Abu Solih - 08-20-2011 Фазилатли Шайх Убайд ал-Жобирий ҳафизаҳуллоҳнинг ҳозирги замонамиздаги манҳажий масалалар ҳусусида фатволари. (Шайх Убайд ал-Жобирий ҳафизаҳуллоҳ Муҳаммад ибн Иброҳим Оли Шайх роҳимаҳуллоҳ номлари билан Жидда шаҳрида ўтказилган даврада (илм мажлисларида) иштрок этганларида, у кишига берилган саволларга жавобларидан бири. Бу давра 1432 йил 23 ражабдан 5 шаъбонгача бўлиб ўтди.) Савол: Аллоҳ сизга барокат ато қилсин. Қандай қилиб мана бу икки қавлни орасини жамлаймиз, олим бидъат аҳлига раддия бериш учун уларнинг китобларига қарашлиги ва Ибн Сириннинг ундан битта оят ҳам, яримта оят ҳам эшитишдан бош тортиб бир кишини радд қилганлари? Жавоб: Мана бу биздаги аслдир: Бидъат аҳлидан бирор нарса ўрганмаймиз, на шахсларидан ва на китобларидан. Шу асл! Сўнгра, шахснинг ўзи билан унинг китоби орасида фарқ бор. Шахснинг ўзидан эҳтиёт бўламиз, ундан узоқлашамиз ва уни ҳажр қиламиз (юз ўгирамиз). У ёзган китоби эса учта ҳолатдан бирида бўлади: 1. Ҳаммаси бидъат ва залолатга тўла бўлади, у ерда ҳақдан бирор нарса бўлмайди, ёки жуда кам миқдорда бир неча чандон кўп ботил билан кўмилган ҳолда бўлади. Мана бундай китобга мурожаат қилиш ҳалол эмас. Фақатгина динда собит олим залолат аҳлига уларнинг китобларидан раддия бериш учун мурожаат қиалади. Чунки у уларнинг китобларидан мана шу залолат, ҳақдан оғган ибораларни келтирсагина уларни овозини ўчириб қўяди. Бунинг мисоли, рофизаларнинг китоблари, Саид Қутбнинг китоблари ва бошқа адашганларнинг китоблари. 2. У китобда суннат билан бидъат аралашган бўлади. Бундай китобга шаръий илмларда собит бўлган, тўғри йўлдаги ва салафий манҳажда мустаҳкам бўлган олим мурожаат қилиши мумкин. Бу бидъат ва суннат аралашиб кетган китобдан фойдали илмларни олади ва динига зарар етказмайди. Бунинг мисоли Замахшарийнинг “Ал-Кашшоф” китоби. Бу китоб уламолар наздида наҳв, балоғат, баён ва маънолар илмларини масдаридир (асосларидандир). Яна унинг китобида шундай сўзлар борки, бу сўзлар нафратни уйғотади. У кишининг ўзи эса ашаддий мўътазилий бўлган ва мўътазилий ақидасини тиқиштирадиган маккор бўлган. Шунинг учун Аҳли илмлардан баъзилари шундай дедилар: “Биз Замахшарийнинг мўътазилий ақидаларини пинцептлар билан ажратиб оламиз”. Бунинг маъноси: Қидириб ажратиб олиш. 3. Бидъатчиларнинг китобларидан яна шундайлари борки, уни ичида хатолари йўқ. Муаллифнинг мақсади кун кўриш ва ризқ топиш. У масалан фиқҳ борасида ёзади, ҳадислар тўплайди, ёки наҳв фанида китоб ёзади. Уни на суннат билан иши бор, ва на бидъат билан. У аслида бидъатчи, аммо мана шундай фанларда китоблар ёзади. Бу ҳолатда масала кенгдир (унинг бидъати бўлмаган китобларидан фойдаланса бўлади). Биз суннат соҳибарига Аҳли Сунна уламоларидан илм олишга ҳарис бўлишларини таъкидлаймиз. Албатта суннат китобларида кифоя қиладиган илм бордир. Манба: http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=122543 "Бидъат аҳлига нисбатан энг тўғри мавқиф" китобидан иқтибос - Admin - 04-05-2012 Аллома Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ бидъат аҳлининг китобларига кўз югуртириш ва уларни тарқатишдан огоҳлантирдилар. Ким уларга раддия беришга қодир бўлса, унга (ўша китоблар билан танишиб чиқиши) вожиб бўлиши ҳам мумкин. Чунки бидъатга раддия бериш вожибдир.
Роҳимаҳуллоҳ айтдиларки: «Бидъат аҳлини тарк этишдандир: фитна етишидан хавфсираган ҳолатда уларни китобларига кўз югуртириш ва уларни тарқатишни тарк этиш. Залолат ўринларидан узоқ бўлиш вожибдир. Бироқ уларни китоблари билан танишиб чиқишдан мақсад, уларга раддия бериш учун бидъатларини билиш бўлса, саҳиҳ ақида билан ҳимояланган ва уларга раддия беришни уддасидан чиқадиган киши учун бу ишга киришишида зиён йўқ. Балки бу вожиб бўлиши ҳам мумкин. Чунки бидъатга раддия бериш вожибдир. Вожиб мукаммал бўлиши учун лозим бўлган иш ҳам вожибдир» («Мажмуъ ал-фатава» 5/89). RE: Бидъат аҳлининг китоб ва сайтларини ўқиш - Назратуллоҳ Абу Марям - 07-18-2017 Назратуллоҳ Абу Марям Манҳажга оид турли мавзулар Бидъат аҳлининг китоб ва сайтларини ўқиш [audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/nazratulloh/manhaj/manhajga_oid_turli_mavzular/bidat_ahlining_kitob_va_saytlarini_oqish.mp3[/audio] Юклаб олиш |