Тавҳид форуми
Турмуш ўртоғини алдаш мумкинми? - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Оила (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=23)
+---- Forum: Эр-хотин муносабатлари (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=76)
+---- Thread: Турмуш ўртоғини алдаш мумкинми? (/showthread.php?tid=832)



Турмуш ўртоғини алдаш мумкинми? - Меҳмон - 08-29-2011

Assalomu alaykum!

Oila buzulish havfi bo`lsa er yoki ayol oilasini saqlab qolish uchun o`z turmush o`rtog`iga yolg`on gapirishi mumkinmi?
Bir hadis o`qigan edim (aniq eslay olmayapman) mazmuni shunday edi: Bir sahoba o`z ayolidan menda ko`ngling bormi deb so`raydi
shunda ayoli rostini aytib, yo`q deb javob beradi. Buni eshitgan bir sahoba eriga aytgan gapi uchun ayolga tanbeh beradi.
Shu hadisni to`liq holida biladiganlar bo`lsa yozib yuboringlar.


RE: Turmush o`rtog`ini aldash mumkinmi? - Abdulloh Salafiy - 08-30-2011

Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Умм Қульсум айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёлғонни 3 жойда рухсат бердилар! Жанг майдонида, одамларни яраштириш учун, ва эрнинг аёлига, аёлнинг эрига бўлган гапидир" (Ахмад 6/404, саҳиҳ, "асСилсила асСаҳиҳа" 545 га қаранг)

Яна Асмо бинт Язиддар ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "3 ҳолатдан ташқари ёлғон мумкин эмасдир: Эрнинг аёлига бўлган ёлғони, уни мамнун қилишлик учун; жангда; ва одамларни яраштириш учун." (Ахмад 7/459, ат-Тирмизий 1939. ҳасан ҳадис. «Саҳиҳул жомеъ» 7723.)
Қаъди Яъад айтардиларки: "Бу уч ҳолатда ёлғон ишлатиш мумкинлигида иҳтилоф йўқ!" (“Икмал ал-муълим” 8/77)
Бу ерда(эру хотин орасидаги) ёлғонинг қай тури рухсат этилганлигига келсак, шубҳасизки бу ерда уларни орасини ислоҳ қилувчи, муаммони ечувчи ёлғон назарда тутилган. Масалан қўрқитиб қўйиш учун, "Агар ундай бундай ишни қилсанг калтаклайман" албатда у буни ният қилмайди, ёки аёли хафа бўлса эътибор ҳоҳласа, унда "Мен учун сенданда гўзал аёл йўқ", "Биласанку сани жуда яхши кўраман" дейиш мумкин, бунда ҳеч қандай муаммо йўқ.
Энди аъузубиллаҳ эр ёки аёл ўз вазифаларидан қочиб, ё қочишлик учун ушбу ҳадисларни шартини билмай ёлғон гапирса, бу ман этилган ёлғонлигига шубҳа йўқдир!.

Ҳадисларда одамлар орасини ислоҳ қилувчи ёлғон ҳақида гап борган, одамларни ўзи ҳоҳлаган ёлғон эмас!

Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бир киши сўради: "Эй Расулуллоҳ, гар хотинимга ёлғон гапирсам манга гуноҳ бўладими?" Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам "Аллоҳ ёлғонни ёмон кўради" дедилар. Киши: " Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мен фақатгина ярашишни ва уни роъзи қилишни истайман ҳолос" деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам "Санда гуноҳ йўқдир" дедилар. (Ал Хумайдий 329, шайх Албоний истоди саҳиҳ аммо ҳадис мурсал дедилар).

Хулоса қилиб айтганда: Эру хотин орасидаги ёлғон фақатгина уларни орасини яхшилаш учун, муаммоларни ечиш учун, бир бирларига бўлган яхши туйғуларни мустахкам қилиш учунгина мумкин.!