Тавҳид форуми
Жума билан табриклаш - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Руҳий тарбия (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=19)
+--- Forum: Одоб (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=43)
+--- Thread: Жума билан табриклаш (/showthread.php?tid=836)



Жума билан табриклаш - abu Huzayfa - 09-02-2011

assalamu alaykum! juma kuni, "ayyomingiz muborak; jumalar muborak; saiyyidul ayyom muborak" ua shunga o'hshash tabriklar Quron ua Sunnat ua ulamolar fahmi bilan sobit bo'lganmi?


RE: Жума билан табриклаш - Муслим - 09-03-2011

Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Савол: Жума кунлари мусулмонлар бир-бирларига юборадиган смс хабарларнинг шариатдаги ҳукми нима? Одатда улар сўзларини «Жума муборак!» деб якунлашади.
Жавоб: Салафлар жума киргани билан бир-бирларини табриклашмаган. Биз ҳам бирор янгиликни, улар (салафлар) қилмаган нарсани, (динга) киритмаймиз.

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон
Қаранг: «Мажалла ад-даъва ал-Исломийя».

Савол: Жумани «Жума муборак!» деб хослайдиган кишининг ҳукми нима? У буни мусулмонларда учта Ийд борлиги билан асосламоқда.
Жавоб: Биз бунга далолат қилувчи бирор далилни билмаймиз. Шубҳа йўқки, жума – мусулмонларнинг ҳафтаси Ийдидир. Бухорийнинг «Саҳиҳ»ида келишича, Усмон розияллоҳу анҳу жума куни Ийд хутбасини ўқиб, деди: «Бугун сизларга икки кун Ийди бирга келди, - (у айтдики) бугун сизларга икки кун Ийди бирга келди». Бу билан у йил Ийди ва ҳафта Ийдини назарда тутган эди. Бироқ бу ерда айтилишича Ийд кам такрорланар экан (йилда икки марта). Аммо жума бўлса худди беш вақт намоз каби узилмай такрорланади. Шундай экан «Жума муборак!» деб дуо қилиш керак эканининг бирор асоси борлигини билмайман.
Ийдга келсак, тобиинларнинг биридан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари Ийд куни учрашганларида, улар бир-бирларига: «Тақоббалаллоҳу минна ва минкум» (Аллоҳ сиздан ҳам, биздан ҳам қабул қилсин) деб айтар эдилар». Бу саҳиҳ ривоят.

Шайх Абдулмуҳсин ал-Аббод



RE: Жума билан табриклаш - Муслим - 11-23-2011

(09-03-2011, 11:34 AM)Муслим Wrote: Савол: Жумани «Жума муборак!» деб хослайдиган кишининг ҳукми нима? У буни мусулмонларда учта Ийд борлиги билан асосламоқда.
Жавоб: Биз бунга далолат қилувчи бирор далилни билмаймиз. Шубҳа йўқки, жума – мусулмонларнинг ҳафтаси Ийдидир. Бухорийнинг «Саҳиҳ»ида келишича, Усмон розияллоҳу анҳу жума куни Ийд хутбасини ўқиб, деди: «Бугун сизларга икки кун Ийди бирга келди, - (у айтдики) бугун сизларга икки кун Ийди бирга келди». Бу билан у йил Ийди ва ҳафта Ийдини назарда тутган эди. Бироқ бу ерда айтилишича Ийд кам такрорланар экан (йилда икки марта). Аммо жума бўлса худди беш вақт намоз каби узилмай такрорланади. Шундай экан «Жума муборак!» деб дуо қилиш керак эканининг бирор асоси борлигини билмайман.
Ийдга келсак, тобиинларнинг биридан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари Ийд куни учрашганларида, улар бир-бирларига: «Тақоббалаллоҳу минна ва минкум» (Аллоҳ сиздан ҳам, биздан ҳам қабул қилсин) деб айтар эдилар». Бу саҳиҳ ривоят.

Шайх Абдулмуҳсин ал-Аббод




Жумъа билан табриклаш хукми - rabinya Allaha - 06-22-2012

Ассаламму алайкум ! Динимиз ун килаёткан амалилардан Аллох рози булсин! Амиин! саволим куйидагича. Жумъа бн табриклаш хукми суннатми, уни жорий килишимиз ёки килмаслигимиз динимизда белгиланганми. Жавоб ун олдиндан ташакур!