Тавҳид форуми
Кечаси ухлашдан олдин Мулк ва Бақара сураларини ўқишлик - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Дуо ва зикр (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=15)
+--- Thread: Кечаси ухлашдан олдин Мулк ва Бақара сураларини ўқишлик (/showthread.php?tid=846)



Кечаси ухлашдан олдин Мулк ва Бақара сураларини ўқишлик - Меҳмон - 09-11-2011

Buni sunnat, ya'ni Rosululloh sollallohu alayhi va sallam tafsiya qilganlar, diyishadi. Shu to'rimi?


RE: Кечаси ухлашдан олдин Мулк ва Бақара сураларини ўқишлик - mastura - 10-15-2011

Ухлаш олдидан айтиладиган зикрлар


يَجْمَعُ كَفَّيْهِ ثُمَّ يَنْفُثُ فِيْهِمَا فَيَقْرَاُ فِيْهِمَا : قُلْ هُوَ اللهُ أَحَدٌ. و قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ الْفَلَقِ و قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاس

1 – Кафтларини жуфтлаб, уларга дам-нафас уради ва уларга «Иҳлос», «Фалақ» ҳамда «Ан-нос» сураларини ўқийди

ثُمَّ يَمْسَحُ بِهِمَا مَا اسْتَطَاعَ مِنْ جَسَدِهِ، يَبْدَأُ بِهِمَا عَلَى رَأْسِهِ وَوَجْهِهِ وَمَا أَقْبَلَ مِنْ جَسَدِهِ يَفْعَلُ ذَلِكَ ثَلاَثَ مَرَّاتٍ

2 – Сўнгра кафтларини имкон етган қадар баданига суртиб чиқади. Боши, юзи ва олд томонидан бошлайди. (Уч марта такрорлайди). (Бухорий ва Муслим ривояти).

3 – «Оятал курсий» (Бакара: 255-оят)ни ўқийди.
Тўшагига кирганида шу оятни ўқиган кишига Аллоҳ томонидан бир қўриқловчи бўлади ва тонггача унга шайтон яқин йўлай олмайди. (Бухорий ривояти).


ءَامَنَ الرَّسُولُ بِمَا أُنْزِلَ إِلَيْهِ مِنْ رَبِّهِ وَ الْمُؤْمِنُونَ كُلٌّ آمَنَ بِاللهِ وَمَلآئِكتِهِ وكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ لاَ نُفَرِّقُ بَيْنَ أَحَدٍ مِّن رُّسُلِهِ وَقَالُوا سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا غُفْرَانَكَ رَبَّنَا وَإِلَيْكَ الْمَصِيرُ * لاَ يُكَلِّفُ اللهُ نَفْساً إِلاَّ وُسْعَهَا لَهَا مَا كَسَبَتْ وَعَلَيْهَا مَا اكْتَسَبَتْ رَبَّنَا لاَ تُؤَاخِذْنَا إِن نَّسِيْنَا أَوْ أَخْطَأْنَا رَبَّنَا وَلاَ تَحْمِلْ عَلَيْنَا إِصْراً كَمَا حَمَلْتَهُ عَلَى الَّذِيْنَ مِنْ قَبْلِنَا رَبَّنَا وَلاَ تُحَمِّلْنَا مَا لاَ طَاقَةَ لَنَا بِهِ وَاعْفُ عَنَّا وَاغْفِرْ لَنَا وَارْحَمْنَآ أَنْتَ مَوْلاَنَا فَانْصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِيْنَ

4 – Пайғамбар ўзига Парвардигоридан нозил қилинган нарсага иймон келтирди ва мўъминлар (ҳам иймон келтирдилар). Аллоҳга, фаришталарига, китобларига ва Пайғамбарларига иймон келтирган ҳар бир киши (айтди): «Унинг Пайғамбарларидан бирон кишини ажратиб кўймаймиз». Ва «Эшитдик ва итоат этдик. Парвардигоро, гуноҳларимизни мағфират қилишингни сўраймиз. Ва фақат Ўзингга кайтажакмиз», - дедилар. Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди. (Ҳар кимнинг) қилган (яхши) амали ўзи учундир ва (ёмон) амали ҳам ўзининг бўйнигадир. Парвардигоро, агар унутган ёки хато қилган бўлсак, бизни азобингга гирифтор айлама! Парвардигоро, бизларнинг зиммамизга биздан илгари ўтганларнинг бўйинларига қўйган юкингни юклама! Парвардигоро, бизларга тоқатимиз етмайдиган нарсани юклама! Бизларни авф эт, (гуноҳларимизни) мағфират қил, (ҳолимизга) раҳм айла! Ўзинг хожамизсан! Бас, бу кофир қавм устига Ўзинг бизни ғолиб қил! (Бакара: 285, 286-оятлар).
Юкоридаги икки оятни ким кечаси ўқиса, унга шу иккиси кифоя қилади. (Бухорий ва Муслим ривояти).

بِاسْمِكَ رَبِّي وَضَعْتُ جَنْبِي، وَبِكَ أَرْفَعُهُ، فَإِنْ أَمْسَكْتَ نَفْسِي فَارْحَمْهَا، وَإِنْ أَرْسَلْتَهَا فَاحْفَظْهَا بِمَا تَحْفَظُ بِهِ عِبَادَكَ الصَّالِحِينَ

5 – Парвардигоро! Сенинг номинг билан ётдим ва шу билан тураман. Агар менинг жонимни оладиган бўлсанг, унга раҳм этгин. Агар яшатадиган бўлсанг, уни солиҳ бандаларингни сақлаган нарса билан хифзу ҳимоя этгин.
Агар бирорталарингиз тўшагидан туриб, сўнг кайтиб келса, кийимини этаги билан уни уч бор силтасин-тозаласин ва Аллоҳ номини тилга олсин. Чунки у ўрнида нима қолганлигини билмайди. Сўнг (юқоридаги дуони) айтсин: … ).

اللَّهُمَّ إِنَّكَ خَلَقْتَ نَفْسِي وَأَنْتَ تَوَفَّاهَا، لَكَ مَمَاتُهَا وَمَحْيَاهَا، إِنْ أَحْيَيْتَهَا فَاحْفَظْهَا، وَإِنْ أَمَتَّهَا فَاغْفِرْ لَهَا، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْعَافِيَةَ

6 – Эй Аллоҳ! Албатта, Сен нафсимни – мени яратдинг ва Сен уни вафот топдиргувчидирсан. Нафсимнинг ўлими ҳам, ҳаётлиги ҳам Сенгадир. Агар унга ҳаёт берадиган бўлсанг, уни ҳифзу ҳимоя этгин. Агар унга ўлим берадиган бўлсанг, мағфират қилгин. Эй Аллоҳ! Мен Сендан офият (соғлик, яхшилик) тилайман! (Муслим ва Аҳмад ривояти).

اللَّهُمَّ قِنِي عَذَابَكَ، يَوْمَ تَبْعَثُ عِبَادَكَ ثَلاَثَ مَرَّاتٍ

7 – Эй Аллоҳ! Бандаларингни қайта тирилтирадиган кунингда мени азобингдан сақлагин! (Уч марта айтади).
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ётмоқчи бўлганларида ўнг қўлларини яноқлари тагига қўяр ва (юқоридаги дуони) айтар эдилар: … ). (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

بِاسْمِكَ اللَّهُمَّ أَمُوتُ وَأَحْيَا

8 – Эй Аллоҳ! Сенинг исминг билан ўлиб, Сенинг исминг билан яшайман (тирик бўламан). (Бухорий ва Муслим ривояти).

سُبْحَانَ اللَّهِ - ثَلاَثاً وَثَلاَثِيْنَ - وَالْحَمْدُ لِلَّهِ - ثَلاَثاً وَثَلاَثِيْنَ - وَاللهُ أَكْبَرُ - أَرْبَعاً وَثَلاَثِيْنَ

9 – Аллоҳ (барча айбу нуқсондан) покдир. (33 марта айтади). Аллоҳга ҳамд бўлсин. (33 марта айтади). Аллоҳ улуғдир. (34 марта айтади).
Тўшагига ётганда шу дуони ўқиган кишига бир ҳодимдан ҳам яхширок бўлади. (Бухорий ва Муслим ривояти).

اللَّهُمَّ رَبَّ السَّمَوَاتِ السَّبْعِ، وَرَبَّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ، رَبَّنَا وَرَبَّ كُلِّ شَيْءٍ، فَالِقَ الْحَبِّ وَالنَّوَى وَمُنْزِلَ التَّوْرَاةِ وَالإِنْجِيلِ وَالْفُرْقَانِ، أَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّ كُلِّ شَيْءٍ أَنْتَ آخِذٌ بِنَاصِيَتِهِ، اللَّهُمَّ أَنْتَ الأَوَّلُ فَلَيْسَ قَبْلَكَ شَيْءٌ، وَأَنْتَ الآخِرُ فَلَيْسَ بَعْدَكَ شَيْءٌ، وَأَنْتَ الظَّاهِرُ فَلَيْسَ فَوْقَكَ شَيْءٌ، وَأَنْتَ الْبَاطِنُ فَلَيْسَ دُونَكَ شَيْءٌ، اِقْضِ عَنَّا الدَّيْنَ وَأَغْنِنَا مِنَ الْفَقْرِ

10 – Етти осмон Парвардигори, улуғ арш Раббиси, бизнинг ҳамда барча нарсанинг Парвардигори, уруғу донни ёрувчи-яратгувчи, Таврот, Инжил ҳамда Фурқон (Қуръон)ни нозил этгувчи эй Аллоҳ! Сен пешонасидан тутган (яъни, Сенинг салтанатинг остидаги) нарсанинг ёмонлигидан паноҳ беришингни сўрайман. Эй Аллоҳ! Сен Аввалдирсан ва Сендан олдин ҳеч нарса йўқ! Сен Охирдирсан! Сендан сўнг ҳам ҳеч нарса йўқ. Сен Зоҳирдирсан! Сенинг тепангда ҳеч нарса йўқ! Сен Ботиндирсан! (яқиндирсан) Сендан пастда ҳам ҳеч нарса йўқ! Бизнинг устимиздан қарзни ўтагин ва бизни фақирликдан бой этгил. (Муслим ривояти).

الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَطْعَمَنَا وَسَقَانَا، وَكَفَانَا، وَآوَانَا، فَكَمْ مِمَّنْ لاَ كَافِيَ لَهُ وَلاَ مُؤْوِيَ
11 – Бизни едирган, ичирган, кифоя этган (қараган, ҳимоялаган) ва бошпана берган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Кифоя этувчиси, бошпана бергувчиси бўлмаган қанча киши бор. (Муслим ривояти).

اللَّهُمَّ عَالِمَ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ فَاطِرَ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ رَبَّ كُلِّ شَيْءٍ وَمَلِيكَهُ، أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي وَمِنْ شَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ، وَأَنْ أَقْتَرِفَ عَلَى نَفْسِي سُوءاً أَوْ أَجُرَّهُ إِلَى مُسْلِمٍ.
12 – Ғайбу ошкорни билгувчи, осмонлару ернинг яратувчиси, бутун мавжудотнинг Парвардигори ва Молики-подшохи бўлган эй Аллоҳ! Гувохлик бераманки, Сендан ўзга ҳеч қандай (ҳақ) илоҳ йўқ! Нафсимнинг ёмонлигидан, шайтоннинг ёмонлигидан ва ширкидан ўзимга ёки ўзга муслимга ёмонлик етказишдан паноҳ беришингни сўрайман. (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

يَقْرَأُ الم تَنْزِيْلَ السَّجْدَةِ، وَ تَبَارَكَ الَّذِي بِيَدِهِ الْمُلْكُ
13 – «Сажда» ва «Таборак (Мулк)» сураларини ўқийди. (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

اللَّهُمَّ أَسْلَمْتُ نَفْسِي إِلَيْكَ، وَفَوَّضْتُ أَمِرِي إِلَيْكَ، وَوَجَّهْتُ وَجْهِيَ إِلَيْكَ، وَأَلْجَأْتُ ظَهْرِي إِلَيْكَ، رَغْبَةً وَرَهْبَةً إِلَيْكَ، لاَ مَلْجَأَ وَلاَ مَنْجَا مِنْكَ إِلاَّ إِلَيْكَ، آمَنْتُ بِكِتَابِكَ الَّذِي أَنْزَلْتَ، وَبنَبِيِّكَ الَّذِي أَرْسَلْتَ .
14 – Эй Аллоҳ! Юзимни-ўзимни Сенга таслим этдим. Сенинг савобингни умид этиб, ғазабингдан-азобингдан қўрққан ҳолда ишимни Сенга топширдим-таваккал этдим. Сенга юзландим ва Сенга суяндим. Сенинг ғазабингдан ҳимояланиш, паноҳ топиш ҳам фақат Ўзингдандир. Нозил этган китобингга, юборган набиййингга иймон келтирдим. (Жойингни солгач, намозга олгандек таҳорат ол, сўнгра ўнг томонинг билан ётгинда (ушбу дуони) ўқигин. Шу дуони ўқиган кишига Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Агар ўлсанг ҳам фитрат (Ислом)да ўлган бўласан). (Бухорий ва Муслим ривояти).

Саид ибн Али ибн Ваҳф ал-Каҳтоний
"Ҳиснул муслим" китобдан.



RE: Кечаси ухлашдан олдин Мулк ва Бақара сураларини ўқишлик - rinat80_09 - 03-07-2012

Ассаламу алейкум!

1) Уша дуоларнинг хаммасини укиш шарт ми? буни ёдлаш кийинчилик тугдирса чи?
2) Оятал курсий хакида хадис бор, лекин Мулк сураси хакида далил бор ми? «Сажда» ва «Таборак (Мулк)» сураларини ўқийди. (Абу Довуд ва Термизий ривояти) уша хадисни тулик матни билан ёзсангиз ва сахих заифлиги хакида хам уломаларнинг фикрини билдирсангиз! Аллох сиздан рози булсин!


RE: Кечаси ухлашдан олдин Мулк ва Бақара сураларини ўқишлик - Abu Solih - 04-13-2012

Ва алайкумус салам!

1. Бу дуолар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан суннат бўлиб қолган дуолардир - фарз эмас. Шунинг учун буларни ўқиш шарт эмас, балки савоблидир. Агар қийинчилик туғдирса ёдлагунча китобдан ёки қоғозга ёзиб олиб шуни ўқиб ётса ҳам бўлади.
2. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Алиф Лам Мим Танзил» (Сажда) ва «Табарокаллази биядиҳил мулк» (Мулк) сураларини ўқимагунча ухламас эдилар" (Термизий ривоятлари, Албоний саҳиҳ деганлар).