Тавҳид форуми
Жабариялар - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56)
+--- Forum: Адашган тоифалар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=9)
+--- Thread: Жабариялар (/showthread.php?tid=860)



Жабариялар - Admin - 09-24-2011

Жабариялар

Улар: «Инсон ўз амалларини қилишда мажбурланган бўлиб, унинг ўз ишларида хоҳиш ва қудрати йўқ» - деб айтадилар.

Жабарияларга шариат ва воқеълик билан раддия берамиз.
Шариат билан раддия шуки, Аллоҳ таъоло банда учун ирода ҳамда хоҳишни исбот этиб, унга амал қилишни ҳам қўшиб қўйди. Аллоҳ таъоло деди:
«Сизларнинг айримларингиз дунё ҳаётини, айримларингиз охиратни хоҳлайдилар» (Оли Имрон: 152).
«Айтинг: Ҳақиқат Парвардигорингиз тарафидандир. Бас, хоҳлаган киши иймон келтирсин, хоҳлаган киши кофир бўлсин. Биз золимлар учун жаҳаннамни тайёрлаб қўйдик-ки, унинг алангалари золимларни қамраб олади» (Каҳф: 29).
«Ким солиҳ амални қилса, у ўз фойдаси учундир. Ким ёмонлик қилса, у ўзининг зарари учундир. Парвардигорингиз бандаларга зулм қилувчи эмас» (Фуссилат: 46).
Воқеълик билан раддия шуки, ҳар бир инсон ўз хоҳиши билан қилаётган ейиш, ичиш, савдо-сотиқ сингари ихтиёрий ишлари билан, ихтиёрдан ташқари ҳароратининг кўтарилиши, титроқ ва баландликдан йиқилиб тушиш сингари содир бўлган ишларнинг ўртасини фарқлай олади. Яъни, у биринчи ҳолатда мажбурсиз, ўз ихтиёри билан ҳаракат содир этган, иккинчи ҳолатда эса содир бўлган нарса унинг хоҳишисиз ва ихтиёрисиз бўлган.