Тилла савдосига оид баъзи фатволар! - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Молиявий муомалотлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=17) +--- Thread: Тилла савдосига оид баъзи фатволар! (/showthread.php?tid=864) |
Тилла савдосига оид баъзи фатволар! - Abu Solih - 10-01-2011 Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин, Росулуллоҳга Аллоҳнинг салотту саломлари бўлсин. 1-Савол. Тилла магазинларининг аксари ишлатилган тиллани (ломни) сотиб оладаилар ва уни янги ясалган тилла буюмга вазнини тенгма-тенг ҳолда алмаштирадилар, ясалган буюм эвазига қўшимча пул оладилар. Шу савдонинг ҳукми қандай? Жавоб. Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин, Росулуллоҳга Аллоҳнинг салотту саломлари бўлсин. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлган ҳадис: “Тилла билан тилла, кумуш билан кумуш, буғдой билан буғдой, арпа билан арпа, тамр билан тамр, туз билан туз бир хил вазнда ва қўлма-қўл (савдо бўлиши шарт)” (Муслим ривоятлари). (Яъни тузни тузга сотганда-алмаштирганда бир хил вазнда бўлиши ва қўлма-қўл олди-берди бўлиши шарт). Яна бир ҳадисда айтадилар: “Ким зиёда қилса ёки зиёда қилишни талаб қилса рибо қилибди.” (Муслим ривояти). Яна бир ҳадисда, саҳобалар яхши тамр олиб келишди, бу ҳақида сўрадилар. Саҳобалар айтишди: (Бу тамрни) бир соъини (оғирлик ўлчови) (ёмон тамрнинг) икки соъига алмаштирдик, икки соъини уч соъга алмаштирдик. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу савдони қайтаришга буюрдилар ва айтдиларки: “Бу рибонинг айни ўзидир.” Сўнгра ёмон тамрни сотишни ва унинг пулига яхши тамр сотиб олишга йўллаб қўйдилар. (Муттафақун алайҳи) Бу ҳадислардан шуни биламизки, савол сўраган одам айтганидек тиллани ясашлик ҳаққини қўшган ҳолда тиллага алмаштириш жоиз эмас, харом ишлардан. Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарган рибога киради. Бу ҳолда тўғри йўл шуки, лом тиллани пулга сотади ва пулни қўлига ушлаганидан сўнг, олдиндан келишмаган ҳолда янги тилла нарса сотиб олади. Янги нарсани бошқа ердан қидиргани афзалдир, топа олмаса аввал сотган жойига қайтиб келади ва пулга сотиб олади, агар кўпроқ берса ҳечқиси йўқ. Муҳими, тиллани тиллага алмаштирганда қўшимча пул тўлашдан узоқ бўлиш, гарчи ясашлик хизматига берилса ҳам мумкин эмас. Бу тижоратчи савдо қилганида шундайдир. Энди агар тижоратчи айтсаки: Мана бу тиллани олгин ва менга ўзим хоҳлаган буюмни ясаб бер, сенга ишни битирганингда хизматингни бераман, деса зарари йўқ (жоиз). 3-Савол. Баъзи тилла дўконлар эгалари тиллани бир муддатга (пулини кейинроқ беиш эвазига) сотиб оладилар. Буни ҳалол деб эътиқод қиладилар. Уларнинг ҳужжати бу тижорат молларидан ҳисобланади, дейдилар. Уларнинг катталари билан муноқаша қилинганда, бу жоиз эмас дейилганда улар: Аҳли илм бу ишларни билмайдилар, деб жавоб бердилар? Жавоб. Тиллани пулга муддатга (пулини кейин бериш эвазига) сотиш уламоларнинг ижмоъси билан харомдир. Чунки бу “рибо насия” дейилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда: “Тилла билан тилла, кумуш билн кумуш, ...” Шу ҳадиснинг давомида: “Агар бу нарсалар ўзаро фарқли бўлса хоҳлаганингизча сотаверинг фақат қўлма-қўл бўлсин!” (Муслим ривоятлари). Бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқларидир. Аҳли илм буни билмайдилар дейишлиги аҳли имлга асоссиз туҳматдир. Аҳли илм уларни сифталагандек илм аҳлидир. Илмнинг зидди жаҳолат-илмсизликдир. Агар улар билмаганларида аҳли илм деб номланишлари тўғри бўлмас эди. Улар Аллоҳ Ўз Росулига нозил қилган диннинг чегарасини билишади. Бунга ўхшаган ишлар Қуръон ва суннат длолат қилган харом ишлардан эканлигини билишади. 4-Савол. Баъзи тилла дўконларда тиллани сотувчи одамга ундан янгисини сотиб олишни шарт қилиб сотиб олишади? Жавоб. Бу ҳам жоиз эмас, чунки тиллани тиллага ўртада қўшимча ҳақ қўшиб сотишни хийла йўлидир. Хийла қилиш шаритда харом қилинган, чунки бу ёлғон ва шариат аҳкомлари билан ўйнашишдир. 5-Савол. Тилла дўконлар эгалари орасида вакиллик оғзаки келишилган бўлиши шартми ёки ўрталарида одат бўлиб қолган нархда сотиши маълум бўлган ҳолда олиши мумкинми? Жавоб. Ваколат-вакилллик сўз ёки амал далолат қилган нарса билан боғланадиган келишувлардандир. Агар дўконлар орасида бирортасида мавжуд бўлмаган буюмга харидор келса, қўшни дўконга чиқиб шу буюмни олса ва харидорга сотиш одат бўлиб қолган бўлса, агар олган нархи ва сотиш нархи ўзаро маълум бўлса жоиздир. Чунки ваколат-вакиллик сўз ёки амал далолат қилган нарса устида боғланиши мумкиндир. 8-Савол. Тилла буюм ишлаб чиқарадиган жойга одамлар тиллаларини ясаттириш учун берсалар ва тиллани эритаётган вақтда баъзиларнинг тилласин бошқаларникига аралаштирса, эгасига топшириш вақтида эса берган тилласини айни вазничалик қайтарса жоизми? Жавоб. Заргар баъзи одамларнинг тилласини бошқаларникига аралаштириши жоиз эмас. Агар тилланинг пробаси турли бўлса алоҳида алоҳида ажратиши лозим. Агар тилланинг пробалари бир хил бўлса уларни аралаштириб юборишини зарари йўқ, чунки бунинг зарари йўқдир. Савол: уста ҳаққини тиллани берганида тўлаш шартми ёки хоҳлаганидами? Жавоб: Дарров бериш шарт эмас, чунки бу хизмат учун бериладиган ҳақ. Агар тилла буюмни олган пайтида берса берди, ёки хоҳлаган айтида берса ҳам бўлади. Манба: http://www.ibnothaimeen.com/all/books/printer_16977.shtml |