Саломга «ва мағфиратуҳ»ни қўшишлик - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Руҳий тарбия (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=19) +--- Forum: Одоб (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=43) +--- Thread: Саломга «ва мағфиратуҳ»ни қўшишлик (/showthread.php?tid=897) |
Саломга «ва мағфиратуҳ»ни қўшишлик - Меҳмон - 10-28-2011 assalamu aleykum va rohmatullohi va barokatuhu salomga ''va mavg'firotuhu''ni ziyoda qilishlik bid'at emasmi? Buni ibn Umar qilganlar, deb u zotga nisbat berishadi? RE: Саломга «ва мағфиратуҳ»ни қўшишлик - Муслим - 12-21-2011 (10-28-2011, 05:52 PM)mr.muvahhid Wrote: assalamu aleykum va rohmatullohi va barokatuhuВалейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! (10-28-2011, 05:52 PM)mr.muvahhid Wrote: salomga ''va mavg'firotuhu''ni ziyoda qilishlik bid'at emasmi?Салом охирига «ва мағфиратуҳ» қўшишлик масаласида уламолар ўртасида катта ихтилофлар бўлган. Улар салом охирида «ва барокатуҳ»дан кейин бирор нарса қўшиш мумкинми ёки йўқми деган масалада ихтилоф қилишди. «Қачон сизларга бирон ибора билан салом берилса, сизлар ундан чиройлироқ қилиб алик олинглар ёки (ҳеч бўлмаса) ўша иборани қайтаринглар» (Нисо: 86) ояти тафсирида имом Қуртубий айтадилар: «Чиройлироқ жавоб бериш – бу сенга «Саламу алайк» деганга «ва алайкассалам ва роҳматуллоҳ» дейишликдир». Агар сенга: «Саламу алайка ва роҳматуллоҳ» дейишса, «ва барокатуҳ» қўшимчаси билан жавоб қайтар ва бу (саломнинг) охиридир. Унда бошқа зиёдаси йўқ. Аллоҳ таоло (Иброҳим пайғамбарнинг) баракотли оилага мурожаат қилиб айтадики: «Эй хонадон эгалари, сизларга Аллоҳнинг раҳмати ва барокоти бўлгай» (Ҳуд: 73)». Кўпчилик салафлар ва имомлар «ва барокатуҳ» салом сўзларига бирор нарсани қўшишликни қоралашган. Ривоят қилинишича Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтар эканлар: «Салом «ва барокатуҳ» сўзида тугайди» (Байҳақий «Шуаб ал-ийман». Ҳофиз Ибн Ҳажар ушбу ривоятнинг барча ровийларини ишончли деди. Қаранг: «Фатҳул Борий» 6/11). Яна ривоят қилинадики, кунларнинг бирида бир одам Ибн Умарга деди: «Ассаламу алайка ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ вал ғодият вар раиҳат». Шунда Ибн Умар бунга эътироз билдиргандек деди: «Сенга ҳам мингта!» (Молик 3/133. Шайх Албонийнинг айтишича унинг исноди узилган. Бироқ Ибн Умардан шунга ўхшаш ривоят бошқа иснод билан ҳам ривоят қилинган). Яна ривоят қилинишича бир одам Ибн Аббос розияллоҳу анҳуга деди: «Ассаламу алайка ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ ва мағфиратуҳ ва ридвануҳ» ва яна ниманидир қўшди. Бунга Ибн Аббос розияллоҳу анҳу деди: «Бу қандай салом?!» У зот шу даражада ғазабландики, юзи қизариб кетди. Сўнг деди: «Дарҳақиқат, Аллоҳ салом учун чегарани жорий қилди ва ундан зиёдасини таъқиқлади!» Кейин мана бу оятни ўқиди: «Эй хонадон эгалари, сизларга Аллоҳнинг раҳмати ва барокоти бўлгай» (Байҳақий «Шуаб ал-ийман» 6/455. Шайх Албоний иснодини саҳиҳ деди). Бироқ баъзи имомлар ушбу бобда келган оят ва турли ҳадисларга суянган ҳолда «ва барокатуҳ» жумласидан кейин қўшимча қўшишликка рухсат беришган. Аммо аллома Ибнул Қоййим саломга қўшимча қўшишликка ҳақида келган барча ҳадисларни заиф санаган (Қаранг: «Зодул Маъод» 2/381). Шайх Албонийнинг фикрларига келсак, бу борада озгина хилофликларга дуч келамиз. Масалан, шайх Албоний «ас-Силсила ас-саҳиҳа» (№ 1449)да Зайд ибн Арқамадан ҳадис келтирадилар. У зот айтадиларки: «Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бизга салом берганларида, биз: «Ва алайкассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ ва мағфиратуҳ» деб жавоб қайтарардик» (Бухорий «ат-Тарих» 1/330). Шайх Албоний ўша ўринда ҳадиснинг исноди ҳасан ва барча ровийлар ишончли эканини айтадилар. Бироқ кейинчалик шайх Албоний ушбу ҳадисни саҳиҳ деб айтган сўзларидан воз кечдилар деган кўп гаплар тарқалди. «Силсилатул ҳуда ва нур» (№ 842, 1:07)да шайх Албоний саломга «ва мағфиратуҳ» қўшилган ҳадисни заиф ҳисоблашларини, аммо бу каби ҳадисларни Қуръондаги мана бу оят қувватлашини айтганлар: «Қачон сизларга бирон ибора билан салом берилса, сизлар ундан чиройлироқ қилиб алик олинглар ёки (ҳеч бўлмаса) ўша иборани қайтаринглар» (Нисо: 86). Яна у киши ҳақларида айтишадики, улар ҳадиснинг мана шу ривоятини саҳиҳ эканидан воз кечган эканлар. Аммо саломга «ва барокатуҳ»га зиёда қилиб қўшимча қўшишликни жоиз экани ҳақидаги фикрда қолган эканлар. Бу ҳақида баъзи шогирдларидан нақл қилинади. Шайх Абдуссалом ибн Баржис эса ўзининг «Аҳкамус салам» китобларида «ва барокатуҳ» жумласига қўшимча қўшишлик мумкин эмаслигини тушунтирар эканлар, изоҳида ёзадилар: «Ҳурматли шайх ва имом Муҳаммад Носируддин Албоний ҳафизаҳуллоҳнинг «ас-Силсила ас-саҳиҳа»нинг учинчи жилдида ушбу ҳадис саҳиҳ эканлиги ҳақида сўзлари бор. Бу сўзлар Муҳаммад (исмли) ровий – бу Абу Саъид ал-Ансорий эканига асосланилган. Бу шайхнинг қатъий ишончлари асосида бўлмаган, аммо бунга ишора қилувчи сабаблар оқибатидаги қарор бўлган. Бироқ очиқ-ойдин нарса шуки, ўша Муҳаммад – бу Ибн Ҳумайддир. Бу ҳақида Байҳақий айтиб ўтган. Чунки унинг ривояти ва Бухорийнинг «ат-Тарих»даги ривояти, битта ривоятдир». Энди ҳатто шайх Албоний ўша ҳадиснинг саҳиҳ эканидан воз кечган бўлсалар ҳам, у киши уларнинг жамланган ҳолатини саҳиҳ санаганлар ва ушбу қавлни баъзи салафларнинг фикрлари билан қувватлаганлар. Улар эса мана бу оятга суянишган эди: «Қачон сизларга бирон ибора билан салом берилса, сизлар ундан чиройлироқ қилиб алик олинглар ёки (ҳеч бўлмаса) ўша иборани қайтаринглар» (Нисо: 86). Айни шу, яъни «ва барокатуҳ» жумласига бирор нарсани қўшишлик мавзусини муҳокама қилар ва зикр қилинган ҳадисга ўхшаш бошқа ҳадисларни келтирар эканлар, ҳофиз Ибн Ҳажар «Фатҳул Борий» (11/7)да ёзадилар: «Ва бу заиф ҳадислар бир-бирини қувватлайди ва «ва барокатуҳ» сўзларига бирор нарсани қўшишлик жоиз эканига далолат қилади». Ривоят қилинишича, саҳоба Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу халифа Муовияга мактуб ёзар экан, якунида мана бундай деб ёзар экан: «Вассаламу алайка, я амирул мўъминин, ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ ва мағфиратуҳ» (Бухорий «ал-Адаб ал-муфрад» 1131. Шайх Албоний иснодини ҳасан деди). Яна шайх Албоний «ас-Силсила аз-заифа» (11/724)да Ибн Умардан ривоятни келтиради. Унда айтилишича Ибн Умарга салом берилса, у зот саломга алик олиб қўшимча ҳам қилар эканлар ва айтар эканларки: «Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ ва тойбу саловатиҳ» (Қаранг: «ал-Адаб ал-Муфрад» 1016). Шайх Басим Жавабрий шогирди бўлган биродаримиз Абу Суҳайб Миншавий шайх Албоний зикр қилинган саломга «ва мағфиратуҳ» қўшимчасини қўшишлик ҳақидаги ҳадиснинг саҳиҳлигидан воз кечганлар деювчиларга раддия ёзган экан. У киши шайх Албонийнинг «ас-Силсила аз-заифа» даги № 5433 рақамли ҳадис остида гапирган гапларига суянди. У ерда шайх Албоний муҳокама қилинаётган «ас-Силсила ас-саҳиҳа»даги № 1449 ҳадисни зикр қилади. Муҳокама мобайнида айтадики, Муҳаммад исмли ровий – бу Ибн Ҳумайд эмас: «Бу ҳадис унинг ривоятларидан эмас. Аксинча, мен ўша ерда (яъни «ас-Силсила ас-саҳиҳа»да) айтиб ўтганимдек, бу Муҳаммад ибн Саид ибн Асбахонийдан. Бу менга бир ҳурматли толиби илмнинг ҳеч бир далилсиз бу Муҳаммад ибн Ҳумайд эканини таъкидлаб ёзганига хилоф ҳолатдир». Шундан сўнг биродаримиз Абу Суҳайб бу шайх Албонийнинг ўша ҳадис борасидаги охирги сўзлари эканини айтади. Чунки Албоний «ас-Силсила аз-заифа» ҳадис тўпламини «ас-Силсила ас-саҳиҳа» ҳадис тўпламидан кейин ёзган ва шайх ушбу ҳадиснинг саҳиҳлигидан воз кечганлари борасида шайхдан ҳеч қандай кўрсатма йўқлигини айтади. Бироқ ушбу ҳадисни заиф деб эътиборга олсак ҳам, Ибн Ҳажар айтганларидек (11/7) улар бир-бирини қувватлайди. Бунга қўшимча равишда мана шундай салом берган саҳобаларнинг сўзлари ҳам эътиборга олишимиз мумкин. Зайд ибн Собитни бунга мисол қилса бўлади. Яна имом Шавконий: «Қачон сизларга бирон ибора билан салом берилса, сизлар ундан чиройлироқ қилиб алик олинглар ёки (ҳеч бўлмаса) ўша иборани қайтаринглар» ояти тафсирида ёзадиларки, саломга «ва мардотуҳ, ва таҳиятуҳ» ва шу каби сўзларни қўишиликнинг зарари йўқ дейдилар (Қаранг: «Фатҳул Қодир» 1/493). Яна саломдаги «ва барокатуҳ» сўзига қўшимча қўшишлик ҳақида шу нарсани айтишимиз мумкинки, шайх Албонийнинг айтишларича салом беришни бошлаган одам «ва барокатуҳ»га қўшимча қўшиб салом бермаслиги керак, унга қўшимча билан алик олишнинг зарари йўқ экан. Ва у кишининг айтишича, Ибн Аббос ва Ибн Умарнинг «ва барокатуҳ»дан зиёда қилганларга танбеҳ берганлари, салом беришни айни шу услубда бошлаганларга қаратилган, алик олганларга эмас экан. Бироқ шу нарсани таъкидлашимиз керакки, аввалги имомларнинг аксари «ва барокатуҳ»га бирор нарсани қўшишликни таъқиқлашган, хоҳ у салом берувчи бўлсин, хоҳ алик олувчи бўлсин фарқи йўқ. Бу амални ҳанафий, моликий, шофеий ва ҳанбалий уламоларининг аксари таъқиқлашган. Уларнинг орасида шундайлари бўлганки, «ва барокатуҳ» сўзига бирор нарсани қўшишликни бидъат санаган. Чунки уларнинг фикрича Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу салом сўзларига ҳеч қачон бирор нарсани қўшмаганлар. Агарда умумий маънога эга оятга суянган ҳолда саломга ҳар қандай сўзларни қўшишлик эшигини очиб берилса, бунинг оқибатида Суннатда жорий қилинган ҳар қайси Аллоҳнинг зикри бўлган сўзлардаги бидъатлар эшиги очилишига олиб келади. Моликий имом Абул Ҳасан Адавий юқорида келган Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг асарини зикр қилиб деди: «Салаф ва халафларимизнинг амаллари мана шу билан чегараланган эди. Саломга бирор нарсани қўишилик ғулув кетиш ва бидъатдир!» (Қаранг: «Кифоя ат-толиб» 2/436). Кўриб турганингиздек бу ечими осон бўлмаган ихтилофли масалалардан бири. Зайд ибн Арқаманинг: «Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бизга салом берганларида, биз: «Ва алайкассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ ва мағфиратуҳ» деб жавоб қайтарардик» ҳадисининг иснодида чалкашлик бор. Бундан ташқари кўпгина имомлар уни заиф санашган, хусусан Ибнул Қоййим ва Ибн Ҳажарлар. Албонийдан эса ушбу ҳадисга оид қатъий кўрсатма келмаган. Саломга қўшимча қўшиб алик олганлиги ҳақидаги Ибн Умардан келган асарга келсак, шайх Албонийнинг ўзи уни «Заиф ал-адаб ал-муфрад» (1016)да заиф санаган. Зайд ибн Собитдан келган асар эса, у Муовияга юборган мактубида: «Вассаламу алайка, я амирул мўъминин, ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ ва мағфиратуҳ» деганини, саломга қўшимча қўшиш жоиз эмас деган қавл тарафдорлари бу асар саҳиҳ, бироқ ушбу сўзларни мусулмонлар халифаси ҳаққига қилинган дуо деб тушуниш керак, саломнинг давоми деб эмас деб айтишган. Нима бўлган тақдирда ҳам, ихтилофдан четланиш учун салом охиридаги «ва барокатуҳ»дан кейин қўшимча қўшмаслик афзал бўлса керак, валлоҳу аълам. |