Тавҳид форуми
Ҳаром ойлар ҳақида - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Амал мавсумлари (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=16)
+--- Thread: Ҳаром ойлар ҳақида (/showthread.php?tid=899)



Ҳаром ойлар ҳақида - Admin - 10-29-2011

Ҳаром ойлар ҳақида

Дарҳақиқат, борлиқнинг Яратувчиси кўпгина кун ва ойлар орасидан баъзи кун ва ойларни танлади, ҳамда уларни қолганларидан олий қилди. Шунингдек, Аллоҳ таоло ўзининг ҳикмати билан баъзи ойларни «ҳаром» қилди.
«Парвардигорингиз Ўзи хоҳлаган нарсани яратур ва (Ўзи хоҳлаган ишни) ихтиёр қилур. Улар учун ихтиёр йўқдир. Аллоҳ уларнинг ширкларидан пок ва юксакдир» (Қасас: 68).
Ўша «ҳаром» ойларнинг бири Ражаб ойидир. «Ҳаром» ойлар ҳақида Қуръони Каримда айтилган: «Албатта, Аллоҳнинг наздида, ойларнинг саноғи Аллоҳ осмонлар ва ерни яратган кунида белгилаб қўйганидек, ўн икки ойдир. Улардан тўрти уруш ҳаром қилинган (ойлар)дир. Мана шу ҳақ диндир (яъни, ҳақ ҳукмдир). Бас, у ойларда (урушни ҳалол деб жангга кириб) ўзларингизга зулм қилмангиз!» (Тавба: 36).
Оятда зикр қилиб ўтилган тўрт ҳаром қилинган ой – бу Ражаб, Зулқаъда, Зулҳижжа ва Муҳаррамдир. Бу ҳақда Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда зикр қилиб ўтилган. Пайғамбар алайҳиссолату вассалом дедилар: «Бир йил ўн икки ойдир. Улардан тўрттаси ҳаром ойлардир. Учтаси пайдар-пай келувчи Зулқаъда, Зулҳижжа ва Муҳаррамдир ҳамда (қолган бири эса) Жумодо ва Шаъбоннинг орасидаги Музарнинг Ражабидир» (Бухорий, 4662; Муслим, 1679).
«Ҳаром» қилинган ойлар қолган ойлар орасида ўзига хос ўрин эгаллайди. Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, Аллоҳ буюрган удумларни бузишни, уруш ҳаром қилинган ойда жанг қилишни, Аллоҳ йўлида ҳадя этилган ҳайвонларни ўлдиришни ва уларга осиб қўйилган ҳадялик белгиларини узиб ташлашни ҳамда Парвардигорларидан фазлу марҳамат ва ризолик тилаб Байтул-ҳаромни (Каъбани) мақсад қилиб кетаётган кишиларга қарши (жанг қилишни) ҳалол қилиб олмангиз!» (Моида: 2).
Яна Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Аллоҳнинг наздида, ойларнинг саноғи Аллоҳ осмонлар ва ерни яратган кунида белгилаб қўйганидек, ўн икки ойдир. Улардан тўрти уруш ҳаром қилинган (ойлар)дир. Мана шу ҳақ диндир (яъни, ҳақ ҳукмдир). Бас, у ойларда (урушни ҳалол деб жангга кириб) ўзларингизга зулм қилмангиз!» (Тавба: 36).
Ушбу ойлар икки сабабга кўра «ҳаром» деб ном олган:
1. Бу ойларда қуролли ҳаракатлар қилиш ҳаромдир, агар фақатгина душман ўзи урушни бошламаса.
2. Бу ойларда гуноҳ қилиш ҳаромлиги янада қаттиқроқ бўлади.

Ражаб ойи арафасида



Закот ҳақида - Admin - 08-11-2012

Ҳаром ойларда рўза тутиш

“Ҳаром ойларда бир қисмида рўза тут, сўнгра тарк қил”.
Бу ҳадисни Абу Довуд (2428) ривоят қилдилар, Албоний “Заиф Абу Довуд”да заиф, дедилар. Ровийлардан (Абу) Мужийба кимлиги номаълум, шу ровий сабабли ҳадис заиф.
Аммо “ҳаром ойларда” рўза тутиш ҳақида бошқа саҳиҳ ҳадислар ҳам келган.
Имом Муслим, Аҳмад ва бошқалар ривоят қилган ҳадис, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан: “Рамазондан сўнг энг яхши рўза Аллоҳнинг “ҳаром ойларида” тутилган рўзадир. Фарз намозларидан сўнг энг яхши намоз тунги намоздир”.
Ибн Таймия айтадилар: “Муснадда ва бошқа ҳадислар тўпламида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан “ҳаром ойларда” рўза тутиш ҳақида ҳадислар бор. “Ҳаром ойлар” – Ражаб, Зул Қаъда, Зул Ҳижжа ва Муҳаррамлар. Бу ҳадислар шу ойларнинг ҳаммасида рўза тутиш ҳақидадир, фақат Ражаб ойини хослаш ҳақида эмас” (“Фатава” 25/290).

Манба: https://tavhid.com/forum/showthread.php?tid=2274&pid=5866#pid5866