Денгиз ҳайвонлари гўшти - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Таом, ичимлик, қурбонлик (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=33) +--- Thread: Денгиз ҳайвонлари гўшти (/showthread.php?tid=921) |
Денгиз ҳайвонлари гўшти - Меҳмон - 11-09-2011 Assalamu aleykum Suv hayvonotlari orasida xaromi ham bormi, yoki hammasi halolmi? RE: Қисқичбақа (краб) ҳалолми? - Муслим - 11-09-2011 (11-09-2011, 07:08 PM)mr.muvahhid Wrote: Assalamu aleykumВалейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! (11-09-2011, 07:08 PM)mr.muvahhid Wrote: Suv hayvonotlari orasida xaromi ham bormi, yoki hammasi halolmi? Денгиз маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳаромми?
Савол: Денгиз ҳайвонларини истеъмол қилиш ҳаромми ва улар қайси ҳайвонлар?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин. Сўнг... Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисининг умумий маъноларига кўра, денгиз ҳайвонларининг гўштини истеъмол қилиш ҳаром эмасдир: «Айтинг: «Менга ваҳий қилинган Қуръонда ейдиган киши учун ҳаром қилинган нарсани кўрмаяпман. Магар ўлакса ё тўкилган қон, ёки тўнғиз гўшти бўлса—чунки у ҳаромдир,— ёхуд Аллоҳдан ўзга учун аталган фосиқлик бўлса (ҳаромдир)» (Анъом: 145). Чунки зидди–ҳаром экани нақл қилинмагунича асос – ҳалолликдир. «Сизларга денгиз (сув) ови ва унинг емишлари (яъни сизлар овламай ўзи соҳилга чиқиб қолган нарсалар) ҳалол қилинди» (Моида: 96); «Денгизнинг суви пок ва ўлимтиги ҳалолдир» (Термизий 69; Насоий 332; Абу Довуд 83; Ибн Можа 386; Имом Аҳмад 2/361; Имом Молик «Муваттоъ» 43; Доримий 729). Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин. Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 11780-10.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён Денгиз ҳайвонларининг барчаси ҳалолми ёки йўқми?
Савол: Денгиз ҳайвонларининг барчаси ҳалолми ёки йўқми? Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин. Сўнг... Одатда денгиздагина яшайдиган денгиз ҳайвонлари гўштидаги асос, Аллоҳ таолонинг қавли ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг денгиз ҳақидаги ҳадисларига биноан, ҳалолликдир: Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятининг умумий маъноларига кўра, ҳалолликдир: «Сизларга ўзингиз ва бошқа мусофирлар фойдаланиши учун денгиз (сув) ови ва унинг емишлари (яъни сизлар овламай ўзи соҳилга чиқиб қолган нарсалар) ҳалол қилинди» (Моида: 96); «Денгизнинг суви пок ва ўлимтиги ҳалолдир» (Термизий 69; Насоий 332; Абу Довуд 83; Ибн Можа 386; Имом Аҳмад 2/361; Имом Молик «Муваттоъ» 43; Доримий 729). Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин. Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 5828-6. Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён |