«Шайх» сўзининг маъноси ҳақида - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Савол (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=99) +--- Forum: Саволлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=28) +--- Thread: «Шайх» сўзининг маъноси ҳақида (/showthread.php?tid=927) |
«Шайх» сўзининг маъноси ҳақида - Abdulloh Salafiy - 11-11-2011 Шайх Ибн Усайминдан сўрашди: “Ҳоҳлаган кишини шайх дейшлик мумкинми? тўғрими?” Шайх Ибн Усаймин: “Шайх сўзи ёши улуғ ёки мол, давлати, илми сабаб катта таъсирга эга кишиларга қўлланилади. Ва бу сўз ёшларга нисбатан қўлланилмайди. Аммо бизнинг замонамизда ҳеч қандай илмга эга бўлмаган жоҳил кишиларга нисбатан ҳам қўлланилмоқда.! Мен буни қилиш мумкин эмас деб уйлайман! Аҳир, илмга эга бўлмаган, жоҳил кишини сиз шайх десангиз, одамларни адашишига олиб келасиз, чунки улар уни илмга эга деб ўйлаб ундан фатво сўрашни бошлайдилар, қайсики катта зиёнларга олиб келиши мумкин! Одамларнинг аксари Аллоҳ бизларни ва уларни ҳаққа бошласин илмга эга бўлмай туриб фатво беришади, чунки улар учун “Мен билмайман”дейишлик камчилик ҳисобланади. Аслида эса “Мен билмайман”дейишлик комиллик суратидир. Аммо инсон қалби обру, машҳурликни хуш кўради, албатда Аллоҳ сақлаганлардан ташқари. Айтилган гапга асосланиб, мен Шайх сўзини ёши улуғлиги ёки одамлар орасида жуда катта обрўга ёки илмга эга бўлган кишиларга нисбатангина қўллаш мумкин дейман! Яна баъзи кишилар “Имом” сўзини кўпгина илмли кишиларга нисбатан қўллашмоқда, гарчи у олим кўр-кўрона эргашувчи(муқаллид)лар қаторидан бўлса ҳам. Бундай қилиш ҳам мумкин эмас! "Лиқъаат Бобул-мафтух” № 117.га қаранг. RE: «Шайх» сўзининг маъноси ҳақида - Admin - 01-22-2014 «Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalamu Alaykum. mani savollarimga javob berganingiz uchun Alloh rozi bolsin. menda bir savol bor edi. saytingizdan rosa qaradim topolmadim. RE: «Шайх» сўзининг маъноси ҳақида - Telegram - 01-16-2019 ахи шайх деган сузининг маноси нима? ва кимларни шайх деб аташ жиоз? |