Аёл киши учун жиҳод қачон фарз бўлади? - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56) +--- Forum: Жиҳод (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=50) +--- Thread: Аёл киши учун жиҳод қачон фарз бўлади? (/showthread.php?tid=950) |
Аёл киши учун жиҳод қачон фарз бўлади? - ummabdullah - 11-26-2011 Ассаламу алейкум! аёл кишига жиход качон фарз ва у масалада эрига качон итоат килинади? RE: Аёл учун жиҳод қачон фарз бўлади? - Муслим - 11-26-2011 (11-26-2011, 11:35 AM)ummabdullah Wrote: Ассаламу алейкум!Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! (11-26-2011, 11:35 AM)ummabdullah Wrote: аёл кишига жиход качон фарз ва у масалада эрига качон итоат килинади? Дарҳқақиқат бугунги кунда аёлларни жиҳод қилишликка даъват қилувчи даъватчилар пайдо бўлган. Ҳатто уларнинг ораларида шундайлари борлигини эшитмоқдамизки, интернет орқали ёш қизларни жиҳод қиламиз деб бошини айлантириб, ўз олдига чақириб олиб, валийси розилигисиз никоҳлаб олиб, бирга жиҳод қилишга олиб кетишаётган эмиш, ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ.
Баъзи мусулмонлар муслима опа-сингилларимизни жиҳод майдонига (аслида бу жиҳодий ҳаракатлари шаръий экани катта шубҳа остида) чорлаётганларини оқлаш мақсадида, аввалда ҳам уламолар аёлларни жиҳодга чақиришганини далил қилиб келтиришмоқда. Улар мусулмонлар юртига кофирларнинг бостириб келганида, жиҳод барча учун, аёллар ва болалар учун ҳам, фарзи айн бўлади деган баъзи имомларнинг сўзларини келтиришмоқда. Сўнг ўша мусулмонлар ўша ҳолатга қиёс қилиб айтишмоқдаки, бугунги кунимизда жиҳод фарзи айн, демак бунга аёллар ҳам киради. Ушбу даъвога осонгина жавоб бериш мумкин. Биринчидан, ушбу имомлар кофирлар мусулмон юртларга бостириб киришган ва ўша одамлар, аёллар ва болалар ҳужум остида қолиб кетишган ва уларда жанг қилишдан бошқа иложлари йўқ ҳолат ҳақида гапиришган. Улар бу билан ўзларини ҳимоя қилишади. Улар аёл кишининг жанг майдонига ўз ихтиёри билан бориши ҳақида гапиришмаган. Иккинчидан, душман бостириб келганида аёллар учун ҳам жиҳод фарзи айн бўлиши ва улар эрларининг рухсатисиз жиҳодга чиқишлари керак экани ҳақидаги фикр мансуҳ бўлган. Ушбу фикр Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларига хилофдир. Унда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам умумий қилиб аёл киши жиҳод қилиши шарт эмас деб айтганлар. Яна ушбу фикр ушбу масаладаги уламолар ижмосига ҳам зиддир. Душман бостириб келганида аёл киши ҳатто эри бунга рухсат бермаса ҳам жанг қилиши керак деган фикр баъзи имомларнинг фикри бўлган. Улар баъзи фиқҳий мазҳаб китобларида келтирилган. Ҳатто агар душман бостириб келса ҳам аёлларга жиҳод фарз бўлмайди, фақатгина эркаклар учун фарз бўлади деган фикрга уламолар ижмо қилганларини имом Ибн Ҳазм келтирган. У киши айтадики: «Кофирлар бостириб келган ҳолатда мусулмонларни, уларнинг қалъа ва оилаларини ҳимоя қилиш қодир бўлган, вояга етган эркаклар учун фарз эканига (салафлар) ижмо қилишди» (Қаранг: «Маротибул ижмоъ» 135). Аёл кишининг жиҳод қилиши фарз эмас эканига юзлаб ижмоларни келтириш мумкин. «Аёл учун жиҳод мажбурияти йўқ. Бунда ҳеч қандай ихтилоф йўқ!» Имомлар айнан мана шундай деб айтишган. Улардан Ибн Ҳазм, Ибн Рушд, Ибн Обидийн, Шайбоний ва бошқа кўпгина имомлар (Қаранг: «Шарҳ ал-Кабир» 1/200, «Қаванинул аҳком» 163, «Муғний Муҳтаж» 4/209, «Хошия Ибн Обидийн» 4/25, «Маротибул ижмоъ» 119, «Бидаятул мужтаҳид» 1/281). Фақатгина якка муслимага агар унга ҳужум қилишса ва уни жинсий зўрламоқчи бўлишса, мана шу ҳолатдагина унга жанг қилишлик фарз бўлади. Ҳофиз Ибн Наҳҳос деди: «Агар аёл билсаки, агар у таслим бўлса уни (жинсий) зўрлашса, ҳатто ҳалок бўлса ҳам унга ҳимояланиш фарз бўлади. Дарҳақиқат, кимки зинога зўрланса, бунда итоат қилиш мумкин эмас!» (Қаранг: «Машаривал ашвақ» 102). Ғазотларда аёл кишининг иштирок этиши мумкин бўлган ягона ҳолат, агар унинг валийси бунга ижозат берса, агар мусулмон ҳукмдор ижозат берса ва агар улар ушбу ғазотда аёллар хавфсизликда бўлишини таҳмин қилинса жоиз бўлади. Бу ҳолатда ҳам уларга энг кўпи билан қилиши жоиз бўлган нарса шуки, улар ярадорларни даволаш ва уларни ҳолидан хабардор бўлишларидир. Қурол кўтариб жанг майдонида урушиш эмас! Баъзи имомларнинг фикрича, бунинг жоиз экани ҳам кейинчалик мансуҳ қилинган экан. Бунда улар қуйидаги ҳадисга суянишган: Бану Азро қабиласидан бўлган Умму Кабша ривоят қилади: «Кунларнинг бирида мен Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедим: «Эй Аллоҳнинг Росули, менга фалончи аскарлар билан (жиҳодга) чиқишга изн беринг» У зот жавоб бердилар: «Агар (одамлар) «Фалончи жиҳодга чиқибди» деб, буни Суннат деб ҳисоблаб қолмаганларида, мен сенга ижозат берардим. Аммо (сен) ўз уйингда қолгин!»» (Ибн Мандаҳ «ал-Маърифа» 2/362, Табароний «ал-Авсат» 4604. Саҳиҳ ҳадис. Қаранг: «ас-Силсила ас-саҳиҳа» 2740). Ҳофиз Ибн Ҳажар деди: «Ибн Саъд Ибн Абу Шайбадан келтирган ҳадиснинг бошқа ривоятида айтилади: «Қолгин. Чунки мен одамлар: «Муҳаммад хотинлар билан бирга ғазотга чиқмоқда!» деб гапиришларини истамайман». Ушбу ҳадисни Умму Синон ал-Асламий таржимаи ҳолида зикр қилинган (жиҳодда аёлларнинг ҳозир бўлиши ҳақидаги) ҳадис билан жамлаш мумкин. Чунки бу носих (бекор қилувчи) ҳадис. Аёллар ғазотга чиқишлари Хайбар ғазоти даврида бўлган, ундан олдин эса Уҳуд жангида бўлган. Бу «Саҳиҳул Бухорий»даги Баро ибн Озиб ҳадисида айтилганидек. Бу эса (яъни аёлларга жиҳодга чиқишга рухсат бермаганлари) Макка фатҳидан кейин айтилган» (Қаранг: «ал-Исаба» 8/283). Мана шундан кейин ҳам, қандай қилиб хавфсиз жойда бўлган аёлни, жанг ва хатар ўрнига чақириш мумкин?! Аллоҳга қасамки, ушбу чақириқ, салафлар чақирган нарсага хилофдир! Имом Ибн Қудома деди: «Душман ерига аёллар, хусусан ёш аёлларнинг кириши қораланган! Аёллар жанг қиладиган одамлар сарасидан эмас!» (Қаранг: «ал-Муғний» 10/391). Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу деди: «Хатарли жойларда яшаманглар!» (Абдурраззоқ 5/162. Исноди ҳасан). Имом Абу Убайд Умарнинг ушбу сўзларини шарҳлар экан, деди: «У чегара худудларида хотинлари билан яшашликни назарда тутмоқда. Чунки бу оила билан яшайдиган ўрин эмас» (Қаранг: «Ғарибул ҳадис» 3/325). Муслима аёлларни жанг қилаётган эркаклар сафида бўлишга чақириш – ушбу асрнинг бидъатларидандир! Бу нарсани замонамиз уламолари қоралашган. Шайх Ибн Боз, шайх Албоний ва шайх Аҳмад Шокир шулар жумласидандир. Уларнинг айтишича, буни баъзи жоҳиллар коммунист ва шиаларга тақлид қилиб, ўрганиб олишган экан. Айни мана шу тоифалар аёлларни армияга киритишни бошлаганларнинг аввалгиларидир (Қаранг: «Умдату-ттафсир» 3/157, «Мажалла ал-бухус» 6/297). Жиҳоднинг аёлларга фарз экани борасидаги масалани шайх Аҳмад Нажмий 20 йилдан аввалроқ ажойиб суратда ёритиб берганлар. У киши шайх Абдуллоҳ Аззамга раддия берар эканлар, у кишиининг «Ислом ерларини ҳимоя қилиш энг муҳим фарзлардандир» номли китобларининг 36-саҳифасида айтадилар: «Агар душманлар Ислом ерларига кирган бўлишса, бундай ҳолатда ушбу шаҳар ва унинг атрофидагилар учун жиҳод фарз бўлади. Бундай ҳолатда рухсат сўрашлик соқит бўлади ва ўғил ота розилигисиз, хотин эр розилигисиз ва қарздор қарз берувчининг розилигисиз (жиҳодга) чиқади!» Шайх Аҳмад Нажмий ушбу сўзларга нисбатан шундай ёзадилар: «Ислом ерига душман ҳужуми вақтида ота-она ва қарз берувчидан изн сўрашлик соқит бўлади (яъни изн сўрамаса ҳам бўлавериши) тушунарли бўлган нарса. Бироқ хотин ҳам эридан рухсат сўрамаслигига келсак, бу баъзи фақиҳлар бунга далили бўлмаган ҳолда киритган нарсадир! Аёллар жиҳод қилиши фарз эмас. Бунга Оишадан келган саҳиҳ ҳадис далолат қилади, у зот айтадиларки: «Эй Расулуллоҳ, аёл киши жиҳод қилиши керакми?» Бунга Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жавоб бердилар: «Ҳа. Уларнинг жиҳоди, бу жангсиз жиҳод – Ҳаж ва Умра!» (Бухорий ривояти). Кимки аёллар жиҳод қилиши керак эканини даъво қилса, ўша Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) у зотнинг сўзлари ва ҳукмларини рад қилибди!» Яъни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёллар жиҳод қилишлари шарт эмас эканини умумий қилиб айтдилар. Энди кимдир келиб баъзи ҳолатлар борки, унда аёллар ҳам жиҳод қиладилар демоқда, аммо бунга на Қуръондан, на Суннатдан, на уламолар ижмосидан хословчи далил келтирмаябти. Шу сабабдан ҳам шайх бу каби нарсани даъво қилувчи, бу каби даъволари билан аёлларни жиҳодга буюрмаган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни инкор қилган ёки ҳаттоки у зотга раддия берган бўлади деб айтмоқда. Шайх Аҳмад давом этди: «Бу каби ҳолатларда аёлларга жиҳод мажбуриятини юклаётганлар сўзларидан (шу нарса маълум бўлмоқдаки), аёл агар жиҳодга чиқмаса, гуноҳкор бўлар экан, ҳатто агар у болалари, уйини тарк қилиб, асирга тушса ҳам!» Яна шайх Нажмий деди: «Муҳим жойи шуки, аёл киши жиҳодга эрининг рухсатисиз чиқиши мумкин деган сўзлар – ҳолат юзасидан тафаккур қилмаслик ва оқибатни инобатга олмаслик билан айтилган ёлғон сўзлардир. Бу аввалда ушбу сўзни айтганларга тақлиддир (кўр-кўрона эргашишликдир)» (Қаранг: «Рисолатул иршод ила баёнил ҳақ фи ҳукмил жиҳад» 84). Валлоҳу аълам RE: Аёл учун жиҳод қачон фарз бўлади? - ummabdullah - 11-26-2011 Ассаламу алейкум! Джазак Аллоху хойрон! Бу жуда фойдалик жавоб! Энди яна долзарб холат, бир биродарим айтадики: "Ассаламу алейкум! Мени эрим Афгонистонга кетмокчи жиход килгани, мен эса у ерга бормайман деябман, эрим эса, агар бормасанг менга осий буласан ва мен сени талок куяман деябди. Бу холатда нима киламан? Икки фарзандим бор! У эрим узи куфр мамлакатда ва яна уни устига карзлари бор бу ерда, на Онасига ва на бошка одамга кулок тутмаябди! Мен кетмасам эрим билан, эримга осийлик килган буламанми? Ва умуман у Афгонистонда жиходга фатволар борми? Аллох устингиздан барака ёгдирсин! Менга жавоб берсин бирон Ахли Сунна Олими! Агарким менга жавоб бермаса хеч бир Олим, мен фарзандларим билан у ерга кетиб залолатда вафот этсам, киёматда устингиздан Аллохнинг мана шу ковли хужжат булади (инша Аллох): "Агар билмайдиган бўлсангизлар, илм эгаларидан сўранглар!" (Нахл-43). Ва мен айтаманки "сурадим" лекин жавоб топмадим! Мен заифа нима киламан?!" Биродарим сизларни, яъни айни бирон Ахли Сунна Шейхларидан биронтасини жавобини кутади (иложи булса аудио запись килиниб берилса жавоб). Барак Аллоху фикум! 09.12.2011 - Муслим - 12-12-2011 (11-26-2011, 10:13 PM)ummabdullah Wrote: Ассаламу алейкум!Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! (11-26-2011, 10:13 PM)ummabdullah Wrote: Джазак Аллоху хойрон! Бу жуда фойдалик жавоб!Ва ийякум! (11-26-2011, 10:13 PM)ummabdullah Wrote: Энди яна долзарб холат, бир биродарим айтадики: "Ассаламу алейкум! Мени эрим Афгонистонга кетмокчи жиход килгани, мен эса у ерга бормайман деябман, эрим эса, агар бормасанг менга осий буласан ва мен сени талок куяман деябди. Бу холатда нима киламан? Икки фарзандим бор! У эрим узи куфр мамлакатда ва яна уни устига карзлари бор бу ерда, на Онасига ва на бошка одамга кулок тутмаябди! Мен кетмасам эрим билан, эримга осийлик килган буламанми? Ва умуман у Афгонистонда жиходга фатволар борми? Аллох устингиздан барака ёгдирсин! Менга жавоб берсин бирон Ахли Сунна Олими! Агарким менга жавоб бермаса хеч бир Олим, мен фарзандларим билан у ерга кетиб залолатда вафот этсам, киёматда устингиздан Аллохнинг мана шу ковли хужжат булади (инша Аллох): "Агар билмайдиган бўлсангизлар, илм эгаларидан сўранглар!" (Нахл-43). Ва мен айтаманки "сурадим" лекин жавоб топмадим! Мен заифа нима киламан?!"Биз саволингизни Искандариялик салафий биродарларимизга бердик. Улар шайх Толаат Заҳрондан жавоб олиб беришди. Ушбу жавобни эътиборингизга ҳавола этамиз: 09.12.2011
Аёлнинг саволи: Эрим Афғонистонга жиҳод учун кетишни истайди. Мен эса унга: «Мен у ерга бормайман», деяпман.
Шайх Толаат: Афғонистонда жиҳод йўқ. Ким у ерда-Афғонистонда жиҳод бор, деб айтди. Бу қуруқ-пуч гап. Афғонистонда жиҳод йўқ. Балким жиҳод ҳозир Даммажда бўляпти. Бошқа минтақаларда жиҳод йўқ. Қилич билан бўладиган жиҳод йўқ. Даммажда эса жиҳод кетяпти. Одамларга (Даммаждаги) толиби илмларга ёрдам беришлари вожиб бўлади. У ерда шайх Яҳё Ҳажурий ва у киши билан бирга (бўлган салафийлар бор). Уларга ёрдам беришлик вожиб бўлади. Яман аҳлига вожиб бўлгани қилич ва қувват билан, бошқаларга эса, ким сафар қилишга қодир бўлса сафар қилсин, сафар қилишга қодир бўлмаганлар эса мол билан, (мол)га қодир бўлмаса дуо билан ёрдам бериши вожиб бўлади. На Чеченистонда ва на Афғонистонда жиҳод бор. Бу ҳақда бирон гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Аёлнинг саволи: Ва (эрим) айтяптики: «Мен билан Афғонистонга бормасанг, менга итоатсизлик қилган бўласан ва сени талоқ қиламан». Ушбу ҳолатда нима қиламан? Икки фарзандим бор, боз устига эрим қарздор. Эримнинг онаси эса унинг кетишига асло рози бўлмайди. Бироқ у на онасига ва на бирор кишига итоат қиляпти. Мен эрим билан Афғонистонга бормасам, унга итоатсизлик қилган бўламанми? У ерда аслида жиҳод бор экани ҳақида уламолар фатво беришганми? Шайх Толаат: У ерда жиҳод йўқ. Ўзи яширин-ғоиб, залолат аҳли унинг устидан кулишган холос. Ва унга бирор киши тушунча бериши-йўл йўриқ кўрсатишига муҳтождир. Аёл савол тариқасида айтсинки: «Хоп, сен билан Афғонистонга бораман. Фақат бир шарт билан. Шайх Фавзон, шайх Аббод ва шайх Робиъ каби ишончли уламоларнинг, ўша ерда жиҳод бор экани ҳақидаги фатволарини келтирасан. Аллоҳни номига онт ичаманки, (шундай қилсанг) мен ўзим ўша ерга олдинга тушиб-чопқиллаб бораман». Ишни шундай қилиб (эри ишончли уламолардан фатво олиб келишига) қайдлаб-боғлаб қўяди. (Шунда ҳам) кетиб қолса, у (эринг) билан борма. Талоққа келсак, Аллоҳ азза ва жалла ҳар бир кишини Ўзининг кенглиги-марҳамати билан беҳожат қилади. RE: Аёл киши учун жиҳод қачон фарз бўлади? - Admin - 03-08-2014 Қизлар жиҳод учун Сурияга чиқяптилар
[mp3]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/dolzarb_fatvo/dolzarb_fatvo_021_qizlar_jihod_uchun_suriyaga_chiqyaptilar.mp3[/mp3] Юклаб олиш [mp3] Савол: Голландиядан савол йўлловчи аёл айтади: Охирги вақтларда ёшлар ўртасида Сурияга жиҳод учун чиқишга чақириқ масаласи кўтарилди. Чиқувчилар орасида ўн беш, ўн олти, ўн етти ёшлардаги қизлар ҳам бор. Яширинча, оталари бехабар ҳолда чиқяптилар. Агар, бу ёшлар нима учун Сурияга чиқяптилар деган савол туғилса, шундай деяптилар: У вожиб ҳижрат. Ва улар Ҳалаб минтақасини эгаллаб олганликлари ҳамда у ерда Аллоҳнинг шариатини барпо қилаётганларини даъво қиладилар. Ўшаларга, бу даъволари бўйича нима насиҳатингиз бор?
Жавоб: Уларниг даъволари рўбарўсидаги насиҳатим шуки: Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан тақво қилсинлар! Бу бобда илм аҳлига мурожат қилсинлар! Чунки илм аҳли: Сурияда шаръий жиҳод қоим эмаслигини баён қилишди. Батаҳқиқ, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаръий жиҳодда бир қанча шартлар лозимлигини баён қилдилар: Биринчи шарт: Ҳукмдор билан биргаликда бўлишлиги. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муслим «Саҳиҳ»ида ривоят қилган ҳадисда шундай дедилар: «Ҳукмдор – унинг воситасида ҳимояланадиган, унинг ортида (туриб) жанг қилинадиган қалқондир». Сурияга жанг учун чиққан анавилар эса, ҳукмдорнинг изни билан чиқмайдилар. Мусулмонларнинг бирликларини бўладилар. Ана шу чиқишлари билан ислом ва мусулмонларга чапланадиган бир қанча муаммоларни юзага келтирадилар. Саволда зикр қилинганларнинг чиқиши ушбу шартга хилофдир. Шаръий жиҳод шартларининг иккинчиси: Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши учун очиқ-ойдин байроқ бўлишлиги. Чунки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳиҳ ҳадисда шундай дедилар: «Кимда залолат-(фитна) туғи остида жанг қилиб, қатл қилинса жоҳилият ўлимидек вафот этибди». Маълумки Суриядаги жиҳодда Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун очиқ-ойдин байроқ йўқ. У ерда насроний, илмоний ва байналминалчилар жанг қиляптилар. У ерда такфирчилардан иборат исломни даъво қиладиганлар жанг олиб боряпти. У ерда турли фикр ва залолат эгалари жанг қиляпти. Уларнинг жангларини бари ўз туғлари остида. Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун очиқ-ойдин байроқ остида эмас. Агар ўшалардан бири: Биз Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун жанг қиляпмиз! – деса, жавоб шуки: Аллоҳнинг калимасини шаръий сифатга биноан олий қилишлик, шаръий ҳукмдор ортида бўлишлиги шартдир. Сизларда эса унинг ортидан (туриб) жанг қиладиган шаръий ҳукмдорингиз йўқ. Агар айтишсаки: Бизни жамоатга амир этиб сайлаган ўз амиримиз бор. Бас, у шаръий ҳукмдоримиздир! Шундай деб айтилади: Сизлар янглиштиряпсизлар. Зеро сизлар амир этиб сайлаган ушбу амирга, сизлар уни устингизга амир қилиб сайлашингизни ўзи билан унинг қўл остида мусулмонлар жамоати бирлашган шаръий ҳукмдор деб айтилмайди. Учинчи шарт: Жиҳодга тўла ҳозирлик кўрилиши. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай дейди: «(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни ҳамда улардан ташқари сизлар билмайдиган — Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қўрқувга солурсизлар. Аллоҳ йўлида нимани сарф қилсангиз, сизларга зулм қилинмаган ҳолда комил қилиб қайтарилур» (Анфол: 60). Ўша ўринларга жанг учун бораётган анавилар қайси шаръий тайёргарлик ва жанг учун қайси тадоригни кўрдилар? ■Қурол кўтаришни билмайдилар. ■Жангга оид режаларни билмайдилар. ■Жиҳод ва ер юзида жанг қилиш ишларига боғлиқ нарсаларни билмайдилар. ■Жанг қилишни хоҳлаётган ерлари табиатини билмайдилар. Ушбу ишларнинг барини билмайдилар. Ушбу ўринларда жанг қилиш учун қайси тайёргарликни адо этдилар?! Шак-шубҳа йўқки, улар ушбу шартларга хилоф чиқишлари билан, батаҳқиқ, Аллоҳнинг шариатида ворид бўлмаган қилмишни қилдилар. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса шундай дедилар: «Кимда-ким бизнинг амримиз бўлмаган ишни қилса, бас, у мардуддир». Демак, уларнинг бу амали ўзларига мардуддир. Уларга: Ниятимиз Аллоҳнинг йўлида жанг қилиш ва Аллоҳнинг калимасини олий қилиш, деб айтишлари фойда бермайди. Чунки солиҳ ният Аллоҳнинг шариатига мувофиқ бўлган амалга чамбарчас боғлиқ бўлмас экан, у ўз соҳибига фойда келтирмайди. Амал то Аллоҳ учун холис ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган Аллоҳнинг шариатига эргашган бўлмагунича қабул қилинмайди. Шунинг учун Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимда-ким бизнинг амримиз бўлмаган ишни қилса, бас, у мардуддир» – дедилар. Тўртинчи шарт: Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам кичик ёшдаги эркакларни жангдан қайтарардилар. Чунки улар балоғат ёшига етмаган эди. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо Уҳудда жанг қилишни хоҳлаганларида қайтарганлари сингари. Ҳамда жанг қилишни хоҳлаган кезлари у кишидан бошқа ёш саҳобаларни қайтарганлари каби. Ҳолбуки улар эркаклар эди. Энди ёш аёллар ҳақида нима дейсиз? Шак-шубҳа йўқки, уларнинг ҳаққида ҳукм таъкидлироқдир. Чунки улар учун жангга чиқишлик аслида нолойиқ. Аёллар гарданида жиҳод қилишлик йўқ. Балки уларнинг жиҳоди ҳаждир. Сўнг саволда зикр қилинганлар жумласидан, улар: Биз жанг учун чиқяпмиз. Чунки бу, ҳижрат бобидандир. Ҳижрат эса гарданимизга вожибдир, дейдилар. Айтаманки: Куфр юртидан ислом ўлкасига ҳижрат қилишлик (ҳукми) вожиб ва мустаҳаб ўртасида айланади. У, унга қодир бўлган, куфр юртида қолса дини ҳақида қўрқадиган ҳамда динини зоҳир қилишга қодир бўлмаган кишига вожибдир. Ва у (ҳижрат) динини зоҳир қилишга қодир ҳамда куфр юртида қолишликда ўзи учун фитна бўлишидан қўрқмайдиган кишига мустаҳабдир. Ана шу ҳолатда унга: Сенга куфр юртидан ислом ўлкасига ҳижрат қилишинг мустаҳаб бўлади, деймиз. Биринчи ҳолатда эса: Динингни зоҳир қилишга қодир бўлмайдиган, ўзинг ва дининг ҳақида фитнага тушишдан ҳотиржам бўлмайдиган ушбу юртдан ҳижрат қилиш сенга вожиб бўлади. Чунки сен у ердан чиқиш ва ҳижрат қилишга қодирсан, деймиз. Ҳижрат – куфр юртидан ислом ўлкасига кўчишлик. Савол: Суриядаги ҳозирги ҳолат уни ислом ўлкасига айлантирадими? Аниқ-равшан ва таъкидлангани шуки, у ердаги давлат нусайрий ёки жаъфарий мазҳабига асосланган. Иккинчидан, у (давлат) шундай маслакларга асосланганки, илм аҳли уларни куфрий маслаклар дея ҳукм қилишган. У ислом ва мусулмонларга қарши курашади. Шояд сизлар ушбу юртдаги ислом ва мусулмонларга тиркалаётган кўплаб ваҳшийликларни эшитаётгандирсизлар. У ерга жанг учун боришлик қандай қилиб куфр юртидан ислом ўлкасига ҳижрат қилишни рўёбга чиқариш бобидан бўлсин?! Шубҳасиз бу ажойибу ғаройиб иш. Куч ва қувват фақат Аллоҳ билан. Ушбу ёш йигит-қиз ва бошқаларга шунга ўхшаш ишларни қилмасликлари, умр ва ҳаётларини беҳуда зое қилмасликка огоҳ бўлишлари, тоатни бажариш ва шариатга мувофиқ бўлишни хоҳлаётган суратда маъсиятга қўл уриш ва шариатга хилоф бўлишдан огоҳ бўлишлари вожиб бўлади. Чунки бу, шайтон ва залолат аҳлининг алдовларидандир. Аллоҳдан биз ва сизларни ҳар қандай ёмонликдан ҳимоя қилишини сўраймиз. Валлоҳу аълам. Эй Аллоҳ, Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўллагин. Ҳурматли шайх Муҳаммад ибн Умар ибн Салим Базмул ҳафизаҳуллоҳ
http://www.bazmool.com/fatawa/فتيات-يخرجن-للجهاد-في-سوريا Қизлар жиҳод учун Сурияга чиқяптилар |